Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида автомобиль транспортида халқаро йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1997 йил 20 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси юкларини Клайпеда давлат денгиз порти орқали ташиш учун транспорт ва бошқа хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. Раҳимов, ташқи ишлар вазири А. Камилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур шартномаларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 10 апрел,
184-сон