Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2008 02.08.2005 йилдаги ПҚ-143-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-928-сонли «Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказини Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий тадқиқотларни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва ўтказилаётган иқтисодий тадқиқотларнинг амалий йўналишини кучайтириш, уларни иқтисодиётни ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришнинг асосий устувор йўналишлари ва мақсадли вазифаларини амалга оширишга йўналтириш, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни прогноз қилишнинг мустаҳкам илмий-методологик базасини яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг тугатилаётган Марказлар — Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат маркази, Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати маркази, Марказий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази, Банк-молия тизими ривожланишини прогнозлаш ва эркинлаштириш институти негизида Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази (бундан буён матнда — Марказ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий, минерал-хом ашё, ёқилғи-энергетика ва ер-сув ресурсларини узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича чуқур таҳлил қилиш, таклифлар ишлаб чиқиш ва прогнозларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий параметрлар ва пропорцияларни тизимли таҳлил қилиш, кўп вариантли узоқ ва ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозларни шакллантириш, йиғма қиймат баланслари тизимини ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, иқтисодиётда тўлов ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, турли даражадаги бюджетлар ўртасида ўзаро муносабатларни мақбуллаштириш, солиқ маъмуриятчилигининг илғор усулларини амалиётга жорий этиш жараёнларини таҳлил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек пул муомаласини мустаҳкамлаш, солиқ, бюджет ва кредит сиёсатини, инфляцияни жиловлаш механизмини такомиллаштириш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш масалалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва ҳудудий пропорцияларни чуқур таҳлил этиш, шу асосда иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва уларни белгиловчи омиллар, рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини асослаб бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила истеъмол бюджетини белгиловчи омилларни тадқиқ этиш, даромадлар ва харажатлар, реал иш ҳақи манбаларини шакллантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш соҳасида ижтимоий ва иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш борасида чуқур асосланган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демографик жараёнларни тадқиқ қилиш, оқилона бандликни ва минтақалар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришни таъминлайдиган чора-тадбирларни асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳисоб ва ҳисобот тизимини жорий этиш, миллий ҳисобварақлар тизимини такомиллаштириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тадқиқотларининг 2-бандда кўрсатилган энг муҳим функционал йўналишлари бўйича шакллантириладиган лойиҳалар Марказнинг асосий таркибий бўлинмаларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот лойиҳаларига илмий ишларда тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислардан танлов асосида тайинланадиган лойиҳа раҳбарлари бошчилик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш қарорига биноан лойиҳаларнинг раҳбарлари ва ижрочилари билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ бир йилга меҳнат шартномаси (контрактлар) тузилади, уларда лойиҳа темаси, мақсади, вазифалари ва уни амалга оширишнинг асосий босқичлари аниқ кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа раҳбарларининг ҳисоботлари Илмий кенгаш мажлисларида мунтазам тинглаб борилади, кенгаш йил якунларига кўра ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари ва сифатига баҳо беради ҳамда лойиҳа доирасида тадқиқотларни давом эттириш ёки уни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий чекланган ходимлар сони 166 нафар, шу жумладан илмий ходимлар сони 130 нафар бўлган Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорига Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти билан келишилган ҳолда зарурат туғилганда Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Марказ директори Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотларга тармоқ экспертлари сифатида контракт асосида давлат бошқаруви органлари, идоралар, банкларнинг мутахассисларини, тадқиқот марказлари ходимларини, олий ўқув юртлари, шу жумладан чет эл олий ўқув юртларининг олимлари ва ўқитувчиларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа илмий тадқиқот ташкилотлари, жамғармалар, университетлар, шу жумладан халқаро ва хорижий ташкилотлар, жамғармалар, университетлар билан қўшма тадқиқотлар ўтказишга шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳ ва маълумотномалар чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ зиммасига юкланган вазифалар доирасида марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан зарур норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни талаб қилиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПҚ–480-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 395-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли бюджет маблағлари, вазирликлар, идоралар ва банкларнинг буюртманомалари бўйича тадқиқотлар ўтказишга улар томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари доирасида Марказнинг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ даромадлари солиққа тортиш объекти эмаслиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ҳамда идораларнинг норматив ва йўриқнома ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулки қўмитасининг статистик ахборотномалари юборилиши шарт бўлган рўйхатга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказнинг лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ бўлинмалари республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англайдиган юқори малакали, тажрибали мутахассислар билан контракт асосида тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат маркази, Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ-бюджет сиёсати маркази, Марказий банк ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази, Банк-молия тизими ривожланишини прогнозлаш ва эркинлаштириш институтининг шартномалари ҳамда мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ қуйидаги манзилда жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, А. Қаюмов кўчаси, 2, мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Марказий банки балансидан Марказ балансига бепул ўтказилади, Ғуломов кўчаси, 1.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 ноябрдаги 464-сонли қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Банк-молия соҳасидаги тадқиқотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 18 ноябрдаги 398-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–143-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 226-модда; 2006 й., 40-сон, 395-модда)