Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2018 30.07.2008 йилдаги ПҚ-928-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3752-сонли «Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чуқур макроиқтисодий тадқиқотларни амалга ошириш, макроиқтисодий кўрсаткичларни прогноз қилиш, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини асослаш, мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш ва уни таркибий жиҳатдан ўзгартиришни асослаш учун негиз бўлиб хизмат қиладиган макроиқтисодий кўрсаткичларни прогноз қилишнинг мустаҳкам илмий-методологик базасини яратиш ва таклифлар ишлаб чиқиш, узоқ муддатли макроиқтисодий барқарорликка эришиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти этиб қайта ташкил қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ-бюджет, пул-кредит, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсати билан узвий боғлиқ ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни чуқур таҳлил қилиш, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияларини ва миллий иқтисодиётга таъсир кўрсатадиган ташқи омилларни ўрганиш, унинг асосида мамлакатни мутаносиб ҳамда барқарор макроиқтисодий ривожлантиришнинг мослашувчан модели, механизмлари ва прогнозларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли (5 йил) ва узоқ муддатли (10 йил) кўп вариантли прогнозларини шакллантириш, мазкур прогнозлар доирасида узоқ муддатли макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга йўналтирилган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг ўсиш суръатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва либераллаштириш, солиқ, бюджет ҳамда кредит сиёсатини такомиллаштириш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, инфляцияга қарши ишларни тартибга солишнинг самарали механизмини жорий этиш, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш бўйича тенденцияларни таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва ҳудудий номутаносибликларни, уларни белгилаб берувчи омилларни теран таҳлил қилиш, бунинг асосида мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва ҳар томонлама чуқур ривожлантиришнинг муҳим йўналиши сифатида таркибий қайта қуриш, унинг барқарорлиги ҳамда рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, инвестициявий сиёсатнинг устуворликларини асослаш, янада қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги демографик жараёнларни тадқиқ ҳамда прогноз қилиш, меҳнат бозори мувозанатлашувини таҳлил этиш ва аҳолининг оқилона бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, кўп вариантли макроиқтисодий прогнозларнинг ижтимоий оқибатлари ва натижаларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлилий маърузалар ва прогнозлар тайёрлаш, макроиқтисодий тадқиқотлар натижалари ва прогнозларни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича ёндашувлар ва унинг механизмларини оммавий ахборот воситалари ва илмий мақолаларда, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларда маҳаллий ҳамда хорижий олимлар ва мутахассисларни, манфаатдор халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотларни жалб этган ҳолда кенг муҳокама қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт тадқиқотларининг энг муҳим функционал йўналишлари бўйича шакллантириладиган лойиҳалар Институтнинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот лойиҳаларига илмий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар орасидан танлов асосида тайинланадиган лойиҳа раҳбарлари бошчилик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ, лойиҳаларнинг раҳбарлари ва ижрочилари билан бир йилга мўлжалланган меҳнат шартномалари (контрактлар) тузилади, уларда мавзу, мақсад, вазифалар ва лойиҳани амалга оширишнинг асосий босқичлари аниқ кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда Институт илмий кенгаши мажлисларида тинглаб борилади, илмий кенгаш йил якунлари бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари ва сифатига баҳо беради ҳамда лойиҳа доирасида тадқиқотларни давом эттириш ёки уни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти шартномалар ва мажбуриятлар бўйича тугатилаётган Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг умумий чекланган ходимлар сони 146 кишидан, шу жумладан илмий ходимлар сони 109 кишидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг Низоми 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Институт директори Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт директорига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган ходимларнинг чекланган сони доирасида тасдиқланган Институт тузилмасига зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқотларга миллий экспертлар сифатида контракт асосида давлат бошқарув органлари, идоралар, банклар, тадқиқот марказлари ходимларини, олимлар ва олий ўқув юртлари ўқитувчиларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма тадқиқотлар ўтказиш учун бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари, фондлар, университетлар билан, жумладан, халқаро ва хорижий муассасалар билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, иқтисодиётнинг ривожланиши муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳ ва маърузалар чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтга юклатилган вазифалар доирасида марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган барча норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни сўраш ҳамда бепул олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институтнинг асосий молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техник базани жорий таъминлаш ва ривожлантиришга, ахборот босма нашрларига, шу жумладан, хорижий нашрларга обуна бўлишни ташкил этиш ҳамда Институтнинг бошқа эҳтиёжлари учун мақсадли бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва банкларнинг буюртмалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун улар ажратадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Институтнинг даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган ускуналар, компьютер ҳамда телекоммуникация тизимлари, дастурий таъминлаш воситалари божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар эса Институтнинг низом фаолиятини бажаришга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Институт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳамда йўриқнома тарзидаги ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик ахборот бюллетенлари юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Институт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг бўлинмалари макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш кўникмаларига эга бўлган, республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англайдиган юқори малакали, тажрибали мутахассислар билан контракт асосида тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Тошкент шаҳар, А. Қаюмов кўчаси, 2-уй ва Ғуломов кўчаси, 1-уй манзилига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-928
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 33-сон, 310-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 07/18/3534/0704-сон)