LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Республика молия-банк тизимини ривожлантириш тенденциялари ва қонуниятларини чуқур ўрганиш, молия ва банк тизимининг ривожлантирилишини, янада ислоҳ қилинишини ва эркинлаштирилишини прогнозлашнинг мустаҳкам илмий-методологик базасини яратиш, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг асосий устуворликларини ва мақсадли вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон банклар уюшмасининг Банк-молия тизимини ривожлантириш ва эркинлаштиришни прогнозлаш институтини (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
республика банк-молия тизими ривожланишининг ҳозирги ҳолатини чуқур изчил таҳлил қилиш, банк-молия тузилмалари фаолиятининг жаҳон тажрибасини ўрганиш ва шу асосда банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, банк қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
банк-молия тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг макроиқтисодий ва бюджет сиёсати билан ўзаро узвий мувофиқлаштирилган, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг мақсадли вазифаларига ва устувор йўналишларига, мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қабул қилинган комплекс дастурларига мувофиқ бўлган стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш;
пул-кредит муносабатларининг ривожланиш тенденцияларини ва пул муомаласи механизмини чуқур ўрганиш, пул агрегатларини макроиқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилиш, пул массаси ўсишини чеклаш, банкдан ташқари айланмани қисқартириш, пул тизимини мустаҳкамлаш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ва унинг харид қувватини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, пул айланмасидаги нақд ва нақдсиз пул массасининг мақбул нисбатини аниқлаш;
қисқа муддатли ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган асосий монитар кўрсаткичларнинг прогноз параметрларини асослаш;
ички валюта бозорининг ривожланиш тенденцияларини, банклараро валюта савдоларини ташкил этиш механизмини ўрганиш, алмаштириш курслари ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш, валюта сиёсатини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш, банклараро валюта бозорини ривожлантириш, давлат валюта ресурсларидан самарали фойдаланиш, олтин-валюта захираларининг барқарор кўпайишини таъминлаш бўйича таклифларни асослаш;
таҳлил асосида республиканинг икки босқичли банк ва молия тизимларини янада такомиллаштириш, тижорат банклари ва молия институтлари фаолиятининг мустақиллиги ва барқарорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро молия-банк тизимининг ривожланиш тенденциялари мониторингини амалга ошириш, жаҳон молия оқимлари динамикаси ва йўналишларини таҳлил қилиш, республика молия-банк тизимини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда уни жаҳон молия тизимига интеграциялаш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Институт Республика банк кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳисоб беради.
4. Институтнинг ходимлари чекланган сони 32 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика банк кенгашига, зарурат бўлганда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Институт директори мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосарига тенглаштирилсин.
икки ҳафта муддатда Банк-молия тизимини ривожлантириш ва эркинлаштиришни прогнозлаш институти тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Институтда ишлаш ва тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали илмий ходимларни, молия ва банк соҳаларидаги миллий ва халқаро экспертларни жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин;
Институтга халқаро молия ташкилотлари, хорижий жамғармалар ва бошқа манбалар грантларини жалб этишда кўмаклашсин.
Институт ходимлари ва жалб этиладиган экспертлар, илмий ходимлар ҳамда мутахассислардан, шу жумладан хорижий мутахассислардан вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш йўли билан тадқиқотлар ўтказиш;
тадқиқотларга давлат бошқарув органлари, идоралар, тижорат банклари ва бошқа молия муассасалари мутахассисларини, тадқиқот марказлари ходимларини, олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини контракт асосида жалб этиш;
халқаро ташкилотлар, хорижий молия муассасалари, жамғармалар, университетлар ва тадқиқот марказлари билан тадқиқотлар ва биргаликдаги ишларни амалга ошириш юзасидан шартномалар тузиш;
Институт ходимларини ва тадқиқотлар учун жалб қилинаётган мутахассислар ва экспертларни хорижий тадқиқот марказлари ва университетларга тажриба орттиришга ва ўқишга юбориш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, молия ва банк секторларини ривожлантириш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий обзорларни ва маърузаларни чиқариш;
марказий иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлардан Институтга юкланган вазифалар доирасида зарур норматив, статистик ва таҳлилий ахборотларни сўраш ва олиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Олий Мажлис материаллари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ва йўриқнома ҳужжатлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маблағлари, Фан ва технологиялар маркази, халқаро молиявий ташкилотлар грантлари, Ўзбекистон банклар уюшмаси, тижорат банклари ва бошқа молия-иқтисодий тузилмаларнинг буюртмалари, шунингдек Институтнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар Институтни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ўзбекистон банклар уюшмасига Институт биносининг қурилиши билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни тўласин.
11. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Институтни телефон ва телекоммуникация алоқасининг зарур турлари, шу жумладан ҳукумат телефони алоқаси билан таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.