22.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1658
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 22.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1658
Кучга кириш санаси
04.03.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИЛАМЧИ БОЗОРДА ЭРКИН КОНВЕРТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ВАЛЮТАДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН БИТИШУВЛАРГА ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 22 февралда 1658-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 7-8-сон, 65-модда) мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-14, 63, 18/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1658-1, 11.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 32-сон, 275-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006-17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг
2006 йил 29 декабрдаги 2006-17, 5, 283-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувларга ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, 1-2-сон, 6-модда)» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда) мувофиқ, иккиламчи бозорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган корпоратив қимматли қоғозлар билан битишувлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-14, 63, 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 1658-1, 11.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 32-сон, 275-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензияси асосида қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларнинг ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва биржа ёки биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни белгиланган тартибда амалга оширувчи, ҲКП билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКП аъзоси — қимматли қоғозлар бозорида ўзи тузган битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тўғрисида ҲКП билан шартнома имзолаган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар қатнашчилари — ҲКП аъзолари ёки ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёҳуд ўз мижозлари учун қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш учун ташкиллаштирилган савдоларда иштирок этувчи мижозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ҳисоб рақами — депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва ташкиллаштирилган савдоларга қўйилган ёки ташкиллаштирилган савдоларда тузилган битимлар бўйича олинган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг (кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақам — мижоз ёки ҲКП аъзосининг, шунингдек, савдолар ташкилотчилари ва Марказий депозитарийнинг пул маблағларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҲКПнинг ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловга қараб етказиб бериш — қимматли қоғозларга доир битимларни бажариш тартиби, бунда қимматли қоғозлар ва пул маблағларини ўтказиш фақат ҳисоб-китоб-клиринг операциялари иштирокчиларининг ҳисоб рақамларида амалга оширилган битимларни бажариш учун мўлжалланган зарур миқдордаги қимматли қоғозлар ва пул маблағлари борлиги текширилганидан ва гувоҳлантирилганидан (тасдиқланганидан) сўнг амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди» бўлими — биржа ва биржадан ташқари савдо тизимларида сотиш учун қўйиладиган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган махсус бўлим. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисобварағида очилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди» бўлими — ташкиллаштирилган савдолар натижаларига кўра қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Мазкур бўлим фақат савдолар қатнашчисининг Марказий депозитарийдаги савдо ҳисоб рақамида очилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи банк — ҲКПнинг ўзи томонидан хўжалик фаолиятини юритиш учун мўлжалланган ҲКПнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига ва (ёки) ҲКП аъзолари ва мижозларининг пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун мўлжалланган талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича ҲКПга хизматлар кўрсатувчи банк.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-14, 63, 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 1658-1, 11.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 32-сон, 275-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ҲКП фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг палаталари тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 65-модда), мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳисоб-китобларни эркин конвертация қилинадиган валютада олиб бориш бўйича ҲКП фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эркин конвертация қилинадиган валютада тузиладиган қимматли қоғозлар битишувлари бўйича ҳисоб-китоблар «тўловга қараб етказиб бериш» тамойили асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ҲКП, савдолар қатнашчиларининг эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш мақсадида, қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда хизмат кўрсатувчи банкда талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамини очади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Резидентларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган савдоларнинг ташкилотчилари савдо майдончаларида тузилган қимматли қоғозлар билан битишувлари бўйича эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Савдоларнинг ташкилотчилари савдо майдончаларида ўтказиладиган битишувлар бўйича қимматли қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш баҳоси фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар, савдоларнинг ташкилотчилари қоидаларида ёхуд қимматли қоғозлар сотувчисининг топшириқ (воситачилик) шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қимматли қоғозларни олувчи-норезидент, қимматли қоғозларнинг қийматини эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларида тўлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биржа ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда тузиладиган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битишувлари бўйича эркин конвертация қилинадиган валютадаги ҳисоб-китоблар, ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Норезидентлар иштирокида эркин конвертация қилинадиган валютада тузиладиган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битишувлари бўйича ҳисоб-китоблар ва тўловлар, нақд пулсиз тартибда, шу жумладан, банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларни ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан пул маблағларни ўзининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамидан ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан пул маблағларни ўзининг банк пластик карточкаларидан кўчириш йўли билан, шунингдек кейинчалик ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш учун тегишли банкка нақд пул маблағларини қонунчилик ҳужжатларда ўрнатилган тартибда киритиш йўли билан амалга оширилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш учун пул маблағларини ўтказишда, тўлов топшириқномасининг «Тўловчининг номи» устунида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва фуқаролиги тўлиқ кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда, ҲКП пул маблағларини унинг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига қайтаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҲКПнинг иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» устунида жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг тури, ушбу ҳужжатнинг серияси ва рақами тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пул маблағларини ҲКПнинг иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» устунида қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ташкилотчисининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларининг депонентга қўйилган муддати (депонентга қўйиш муддати кўрсатилмаган ҳолларда пул маблағлари бир ой муддатга депонентга қўйилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси мавжуд бўлганда, тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» устунида қуйидаги маълумотлар ҳам киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ (воситачилик) шартномасига мувофиқ, ушбу пул маблағларнинг тақсимловчиси этиб тайинланган инвестиция воситачиси тўғрисида («БИ ___-сон » сўзи ёзилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олувчи ва инвестиция воситачиси ўртасида тузилган шартноманинг тури, топшириқ (воситачилик) шартномаси тузилган рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов топшириқномасининг қолган барча устунлари банк қоидаларида белгиланган тартибда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдолар қатнашчиси, улар томонидан тўлов топшириқномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ҲКП, мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари келиб тушган кундан эътиборан уч банк куни мобайнида хатога йўл қўйилган тўлов сифатида қайтаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайтарилиши шарт бўлган пул маблағлари ҲКПнинг тўлов топшириқномаси асосида олувчининг ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамидан унинг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан уч банк куни мобайнида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари тақсимловчисининг аризаси асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини депонентга қўйиш муддати мобайнида битишувлар амалга оширилмаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишувлар амалга оширилганидан кейин фойдаланилмаган қолдиқлар мавжуд бўлиб, пул маблағларини депонентга қўйиш муддати ўтгандан тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қимматли қоғозлар билан битишувларни амалга ошириш учун эркин конвертация қилинадиган валюталарни депонентга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эркин конвертация қилинадиган валюталарни депонентга қўйиш, уни савдоларнинг ташкилотчиси қоидаларида белгиланган миқдорда ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига кўчириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пул маблағларини депонентга қўйиш муддатлари ва қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш механизми ҲКПнинг қоидалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Депонентга қўйилган пул маблағларининг ҳисобини юритиш ҲКП томонидан ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамидан кўчирмалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига депонентга қўйиш учун эркин конвертация қилинадиган валюталарни кўчириш қуйидаги ҳужжатлардан бири асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКП аъзоси билан қимматли қоғозларни сотиб олишга тузилган топшириқ (воситачилик) шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг хизмати кўрсатиш тўғрисида ҲКП билан тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржадан ташқари савдоларнинг ташкилотчиси билан тузилган шартнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Олувчи томонидан пул маблағларини ҲКПга депонентга қўйиш, тўлов топшириқномасининг тўлов мақсадларида рақами кўрсатилган инвестиция воситачиси (пул маблағлари тақсимловчиси)га қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олувчининг номидан қимматли қоғозлар билан олди-сотди битишувлари тузиш (агар депонентга қўйиш топшириқ шартномаси асосида амалга оширилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик қимматли қоғозларни олувчининг номига ўтказиш шарти билан ўзининг номидан қимматли қоғозлар билан олди-сотди битишувлари тузиш (агар депонентга қўйиш воситачилик шартномаси асосида амалга оширилган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларни биржа ёки биржадан ташқари савдоларда сотиб олиш учун пул маблағларини ўтказишга ҲКПга кўрсатма бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини олувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига қайтариш ёки пул маблағларини депонентга қўйиш муддатини узайтиришга ҲКПга кўрсатма бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКПга савдолар қатнашчиси номидан тузилган битишувлар бўйича сотувчига битишув суммасини, инвестиция воситачиси, савдоларнинг ташкилотчиси, Марказий депозитарий, депозитарийлар ва ҲКПга воситачилик хизматларини тўлашга кўрсатма бериш.
(21-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-14, 63, 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 1658-1, 11.08.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 32-сон, 275-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қимматли қоғозлар ташкиллаштирилган биржадан ташқари савдоларда инвестиция воситачиси иштирокисиз сотиб олинганда, олувчининг шахсий ҳисоб рақамини бошқарувчиси этиб савдоларнинг ташкилотчиси тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар, олувчининг ҲКПдаги шахсий ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлиб, олувчи қўшимча равишда пул маблағларини депонентга қўйса, унда пул маблағлари қолдиқларини депонентга қўйиш муддати қайта депонентга қўйилган пул маблағларнинг муддатига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ҲКПнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларини депонентга қўйиш муддатини узайтириш, пул маблағлари тақсимловчиси томонидан унинг ҲКПга ёзма мурожаати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Келиб тушган эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағлари ҳисобини юритиш, ўзаро муносабатлар регламентига мувофиқ, ҲКП томонидан савдоларнинг ташкилотчисига депонентга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги ахборот тақдим этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада ҲКП томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битишув амалга оширилгунга қадар депонентга қўйилган пул маблағларини миллий валютага айрбошлаш, хизмат кўрсатувчи банк томонидан, фақат уларнинг тақсимловчиси томонидан ҲКПга ёзма мурожаат қилган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Савдо қатнашчиларининг ўзаро муносабатлари тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қимматли қоғозлар ташкиллаштирилган биржа ёки биржадан ташқари савдоларда сотилаётганда «тўловга қараб етказиб бериш» тамойилини таъминлаш учун, сотувчи қимматли қоғозларни тахмин қилинаётган битишувларнинг ҳажмида Марказий депозитарийда депонентга қўйиши лозим. Қимматли қоғозлар сотувчининг Марказий депозитарий савдо ҳисоб рақамидаги «савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди» бўлимига ўтказилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар савдо инвестиция воситачиси орқали амалга оширилаётган бўлса, у сотувчининг савдо ҳисоб рақами бошқарувчиси этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қимматли қоғозлар биржадан ташқари ташкиллаштирилган савдоларда инвестиция воситачисининг иштирокисиз сотилаётганда, сотувчининг савдо ҳисоб рақами тақсимловчиси этиб савдоларнинг ташкилотчиси тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қимматли қоғозлар депонентга қўйилаётганда, савдо ҳисоб рақами тақсимловчиси Марказий депозитарийдаги қуйидаги савдо ҳисоб рақамларини тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг Ф.И.Ш., шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар маълумотлари (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказий депозитарий сотувчиларнинг қимматли қоғозлари ташкиллаштирилган савдоларга депонентга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзаро муносабатлар регламентида ўрнатилган тартиб ва муддатларда ҲКПга электрон ҳужжат кўринишида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. ҲКП Марказий депозитарий ва хизмат кўрсатувчи банкдан олинган ахборотларни қайта ишлаб, савдо қатнашчиларининг пул маблағлари ва қимматли қоғозлари депонентга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳужжат кўринишида савдоларнинг ташкилотчиларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Савдоларнинг ташкилотчиси ҳар бир савдо сессиясини ўтказгандан сўнг, рўйхатга олинган битишувлар реестрини электрон ҳужжат кўринишида ҲКПга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ҲКП тақдим қилинган битишувлар реестри асосида етказиб берилиши лозим бўлган қимматли қоғозлар сонини сотувчининг Марказий депозитарий савдо ҳисоб рақамидаги «савдоларга чиқариш ҳаракати тўхтатилди» бўлимидан «етказиб бериш ҳаракати тўхтатилди» бўлимига кўчириш учун Марказий депозитарийга топшириқни шакллантиради ва беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. ҲКП фақат амалга оширилган битишув бўйича пул маблағларини ҳисобга ўтказгандан сўнг, Марказий депозитарийга битишув реестрида кўрсатилган қимматли қоғозлар сонини ҳисобдан чиқаришга топшириқ бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Битишувлар юзасидан клиринг ўтказилганидан сўнг ҲКП Марказий депозитарийга сотувчининг савдо ҳисоб рақамидан олувчининг савдо ҳисоб рақамига қимматли қоғозларни ўтказиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкка тўлов мақсадларида амалга оширилган битишувларнинг рақами ва санаси акс эттирилган ҳолда пул маблағларини ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан сотувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказишга топшириқларни шакллантиради ва беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. ҲКП савдо қатнашчилари пул маблағларини клиринг ёки уларнинг кўрсатмалари асосида ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан фақат уларнинг тегишли банклардаги ҳисоб рақамларига ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қимматли қоғозларнинг қийматини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қимматли қоғозларнинг қийматини тўлаш учун пул маблағларини сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчининг топшириқ (воситачилик) шартномаси ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризаси асосида сотувчи қимматли қоғозлар қиймати пул маблағларини эркин конвертация қилинадиган валютада қабул қилиб олган ҳолларда — депонентга қўйилган пул маблағлари эркин конвертация қилинадиган валютада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳолларда — Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Келиб тушган пул маблағларининг ҳисобини юритиш мақсадида ҲКП инвестиция воситачиси, Марказий депозитарий ёки савдоларнинг ташкилотчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида сотувчининг шахсий ҳисоб рақамини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ҲКПдаги савдолар қатнашчиларининг шахсий ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағларини ўтказиш, савдолар қатнашчиларининг ташкиллаштирилган биржа ва биржадан ташқари савдоларда амалга оширилган битишувларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағларини ўтказишга, битишувлар якуни бўйича ҲКП аъзолари мажбуриятларини «тўловга қараб етказиб бериш» тамойилига мувофиқ белгилашга асос бўладиган савдоларнинг ташкилотчилари, депозитарийлар ёки ҲКП аъзолари томонидан тақдим этилган шартномалар, топшириқлар, ҳисоботлар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. ҲКП ҳар куни хизмат кўрсатувчи банкдан ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидан савдолар қатнашчиларининг шахсий ҳисоб рақамларига пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ҳисобга олиш учун асос бўладиган кўчирмалар олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Агар қимматли қоғозлар сотувчиси топшириқ (воситачилик) шартномасида ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризада эркин конвертация қилинадиган валютани қабул қилишга тайёрлигини тасдиқлаган бўлса, норезидентлар сотиб олинаётган қимматли қоғозлар қиймати тўловини эркин конвертация қилинадиган валютадаги пул маблағларида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қимматли қоғозлар сотувчиси қимматли қоғозлар қиймати тўлови учун эркин конвертация қилинадиган валютани қабул қилишга рози бўлган тақдирда, сотувчи тегишли банкдаги тегишли ҳисоб рақамининг реквизитлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек савдолар ташкилотчисининг қоидаларига мувофиқ бошқа ахборотни ҳам топшириқ (воситачилик) шартномасида ёки савдоларнинг ташкилотчисига берилган аризада кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Воситачилик шартномаси асосида қимматли қоғозларни сотиш қиймати эркин конвертация қилинадиган валютада қабул қилинса, инвестиция воситачиси савдоларнинг ташкилотчиси қоидаларида белгиланган тартибда комитентлар тўғрисидаги ахборотни очиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Амалга оширилган битишувлар натижаси бўйича эркин конвертация қилинадиган валютада кўчириш лозим бўлган пул миқдорини ҳисоблаш битим тузилган кундаги Марказий банкнинг курси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган битишувлар асосида сотиб олинган қимматли қоғозлар бўйича тўлиқ тўловлар норезидентлар томонидан миллий валютада амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан битишувлар учун қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Норезидентларга эркин конвертация қилинадиган валютада сотилган қимматли қоғозларнинг пул маблағлари тегишли банклар томонидан сотувчининг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамига улар томонидан қимматли қоғозлар олди-сотди шартномаси (ёки битишув амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) нусхасини тақдим қилиш муддатигача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳужжатлар тегишли банкка битишув ўтказилган санадан бошлаб етти иш кунидан кечиктирилмасдан тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Олди-сотди шартномасининг (ёки битишув амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг) нусхаси тақдим қилингандан сўнг пул маблағлари сотувчининг тегишли банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ҲКПнинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисоб рақамидаги савдолар қатнашчиларининг пул маблағлари учинчи шахсларнинг талаблари, шу жумладан ҲКПнинг давлат ва суд органлари олдидаги мажбуриятлари бўйича талаблари қаноатлантирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Жисмоний ва юридик шахслар ҲКП томонидан уларга ўтказилган пул маблағлари бўйича солиқ ва йиғимлар, бошқа тўловларни мустақил равишда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳисоб-китоб-клиринг операциялари устидан назорат қилиш ва ҲКПнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ҳисоб-китоб-клиринг операциялари устидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. ҲКП томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш бўйича ички назорат тартиби ҲКП қоидаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Низом, шунингдек қонунчилик талаблари бузилганлиги учун ҲКП белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 79-модда; 2010 й., 32-сон, 275-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)