08.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 08.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3420
Кучга кириш санаси
09.02.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3420]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорга 1-илованинг 8-банди биринчи хатбошиси 2023 йил 1 майдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30/18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 30 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 4 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома банклар томонидан резидент ва норезидент юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахслар (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркор деб юритилади), деҳқон хўжаликлари, юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига банк ҳисобварақларини очиш, уларни юритиш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ — мижозларнинг биринчи талаби биланоқ бериладиган ёки ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғарма депозит ҳисобварақ — бу мижозларнинг даврий бадаллари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли депозит ҳисобварақ — шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг маблағлари ҳисоби юритиладиган банк ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл ҳисобварақ — банклар томонидан мижозларга қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш ва уларни ҳисобини юритиш учун очиладиган ҳисобварақ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскроу ҳисобварақ — банк (эскроу агент) томонидан ҳисобварақ эгасидан (депонентдан) олинган пул маблағларини қабул қилиш ва сақлаб туриш учун очиладиган ҳамда эскроу шартномасида белгиланган асослар мавжуд бўлганда бошқа шахсга (бенефициарга) ўтказиб бериш мажбуриятини назарда тутадиган махсус банк ҳисобварағи;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик ҳисобварағи — банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг Марказий банкда очилган, банклараро тўловларни ўтказишга ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга мўлжалланган ҳисобварағи;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар — «Миллий клиринг маркази» АЖ ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси (бундан буён матнда БДМАБ деб юритилади) — банклар томонидан мижозларга банк ҳисобварақлари очишда уларга хос рақам (мижоз коди) бериш, уларнинг ҳисобварақлари рўйхатини қолдиқ маблағлари ҳақида маълумот сақламаган ҳолда юритиш ҳамда мижозларга тегишли ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларни олишни таъминлайдиган, Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан юритиладиган ахборотлар базаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мижозлар банкларда қуйидаги турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) муддатли депозит ҳисобварақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) металл ҳисобварақлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г1) эскроу ҳисобварақлари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) асосан «г1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) вакиллик ҳисобварақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи (бундан буён матнда асосий ҳисобварақ деб юритилади) ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазна ижроси билан қамраб олинган ташкилотларга банкларда асосий ҳисобварақ очилмаган ҳолда тўлов терминаллари тушумлари, нақд пулдаги тўловлар, жамғарма ва муддатли депозитлар, банк корпоратив карталаридаги маблағлар ҳамда махсус мақсадли маблағлар ҳисобини юритиш учун, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда банк ҳисобварақлари очилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. БДМАБда банк ҳисобварақларини очиш, бошқа банкка ўтказиш, ёпиш, маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш ва уларни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотлар банклар томонидан юбориладиган электрон сўровлар асосида шакллантирилади ҳамда Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош Маркази томонидан шу куннинг ўзида мижозга хизмат кўрсатувчи банкларга ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига узатилади. Ушбу маълумотлар банкнинг маълумотлар базасига дастурий равишда киритилади ва банк томонидан ўзгартиришга рухсат этилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси, вакиллик ҳисобварағи бўйича вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома) (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги шартномалар ёзма шаклда, электрон шаклда ёки масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали оферта шартномасини тасдиқлаш орқали тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада банк мижознинг банк ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш, мижознинг банк ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим бўлган воситачилик ҳақи миқдори ва бошқа шартлар белгилаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ҳужжатларга муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан ушбу Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилмаган, бироқ мижозларга банк хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ банк ҳисобварақларини (кредит (ссуда), лизинг, транзит ва бошқалар) очиш, юритиш ва ёпиш тартиби банкнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар кейинги иш кунидан кечиктирмай, уларга банк ҳисобварақлари очишлари шарт, бундан норезидент жисмоний ва юридик шахсларга банк ҳисобварағи очиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар норезидент жисмоний ва юридик шахслар томонидан банкка ушбу Йўриқномада назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, ўн беш кундан кечиктирмай уларга банк ҳисобварақлари очишлари шарт, бундан қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақлари очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзолар намуналари қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки юридик шахслар номидан вакил қилинган шахслар томонидан тақдим қилинади, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳолатлари бундан мустасно.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан ушбу Йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар банк ҳисобварағи очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, банк мижозга банк ҳисобварағи очишни рад этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга банк ҳисобварағи очишда банклар ушбу норезидент юридик шахсларни ва уларнинг ҳисобварақларига кирим қилинадиган маблағларнинг келиб чиқиш манбаларини «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ ўрганиши шарт.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига мувофиқ, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахслар банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектларига масофадан туриб банк ҳисобварағини очиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ёки банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақлари масофадан туриб очилганда, улар номидан тўловларни (банк амалиётларини) амалга оширувчи шахслар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, электрон рақамли имзоси ёки қўлда қўйилган имзолар намуналари электрон қурилмалар орқали олинганда, қоғозда имзолар намуналари қўйилган варақча талаб этилмайди.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банк мижозлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликларининг банк ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган барча ҳужжатлари ҳамда ушбу ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар нусхалари ҳар бир мижоз учун очилган юридик йиғмажилдларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик йиғмажилдлардаги маълумотлар электрон шаклда банкнинг махсус дастурий таъминотлари орқали ҳар бир мижоз бўйича шакллантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банкларда мижозларнинг банк ҳисобварақларини рўйхатга олиш китоби электрон шаклда юритилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги учун — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очилган ва ёпилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағини ёпиш учун асос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақларини рўйхатга олиш китобида банк ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Банк ҳисобварақларини очиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий ва чет эл валютасида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган икки дона варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларига талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун ваколатхона ва филиаллар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиалларининг илтимосномаси (илтимосномада «Солиқ тўловчининг идентификация рақами» ва «Хос рақами» (мижоз коди) кўрсатилган бўлиши шарт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва (ёки) филиаллари томонидан имзолар намуналари қўйилган варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахслар устав капиталини шакллантириш учун давлат рўйхатидан ўтгунларига қадар таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) дастлабки бадалларини киритиш учун миллий ва/ёки чет эл валютасида 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи таъсисчилар (иштирокчилар) мурожаати асосида очилиши мумкин. Бунда, таъсисчилар (иштирокчилар) номидан вакил қилинган шахс томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсисчилар номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин юридик шахсларга мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда асосий ҳисобварақ очилиб, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар уларнинг топшириқлари асосида асосий ҳисобвараққа ўтказилади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фаолиятини Ўзбекистон Республикасида амалга оширувчи норезидент юридик шахслар (дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган бошқа хорижий ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда доимий муассасалар), товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчилар, уюшган савдоларда акция ва корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар, шунингдек крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахслар (бундан буён матнда норезидент юридик шахс деб юритилади) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент юридик шахс номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг консуллик ёки нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс ва биржа брокери ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшган савдоларда акция ва корпоратив облигацияларни сотувчи (сотиб олувчи) чет эллик инвесторлар — норезидент юридик шахслар ва инвестиция воситачиси ўртасида брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахс ва крипто-биржа ўртасида муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги шартнома нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-биржада крипто-активлар савдолари иштирокчилари бўлган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сўмга нисбатан расмий курслари белгиланадиган чет эл валюталарида банк ҳисобварақлари очилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Резидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс сифатида банк ҳисобварағи очиш учун мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотноманинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза, норезидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки электрон шакли, норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлишини (яшашини) тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассисларини рақамли идентификация қилиш (Фасе-ИД) ёхуд банк билан вакиллик муносабатларини ўрнатган банкнинг «Ўз мижозингни бил» (КЙС, э-КЙС ва/ёки видео-КЙС) ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (АМЛ/СФТ) тизимларига таянган ҳолда банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имконияти мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар норезидент жисмоний шахсларга банк ҳисобварағи очишда уларнинг Ўзбекистон Республикасида муқим (уч ойдан кам бўлмаган) даврга рўйхатдан ўтганлиги ва фаолият юритаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикасида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, ишлаётганлиги ёки ўқиётганлиги, даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатларни) талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари (консуллик муассасалари) орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олган ИТ-парк резидентларининг хорижий мутахассислари масофадан туриб банк ҳисобварақларини очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норезидент жисмоний шахс илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус солиқ режимини олган норезидент жисмоний шахслар томонидан банкда ҳисобварақ очиш учун қўшимча равишда банкка махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича қарор тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга депозит ҳисобварақлари ЖШШИР асосида очилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс номига миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш учун ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза, вояга етмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг (қонуний вакили) шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шахсни тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган шахснинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисида маълумот кўрсатилмаган ҳолларда, жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар мазкур Йўриқноманинг 171-бандида белгиланган ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин. Бунда ушбу шахслар банкка ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (туғилганлик ҳақида гувоҳнома, биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини шахсан тақдим қилади, бундан мижозларни рақамли идентификация қилиш ҳолатлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағи шартномасида банк томонидан ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Меҳрибонлик уйлари, Болалар уйлари, «Мурувват» болалар интернат-уйлари, «СОС — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг филиаллари, кичик ҳажмли болалар уйлари, тутинган (фостер) оилалар ва бошқа тўлиқ давлат таъминотидаги муассасаларда ёки бошқа ташкилотларда тарбияланаётган (жойлаштирилган) етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ва бошқа тўловларни жамлаш мақсадида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» болалар интернат-уйларига жойлаштирилган етим бўлмаган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлмаган бола учун тўланадиган пенсия, нафақа, алиментлар ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (қонуний вакили) мурожаати асосида манфаатдор бола номига депозит ҳисобварақлари очилиши мумкин. Бунда ҳисобварақда жамланган маблағлардан фойдаланиш мазкур ҳисобварақни очиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
(171 — 173-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Резидент жисмоний шахсларга рақамли идентификациялаш орқали банк ҳисобварағи очилганда, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб этилмайди ҳамда банк ҳисобварағи очиш учун асос бўлган ҳужжатлар электрон шаклда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит, металл ҳисобварақларини очиш учун ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилинади. Мазкур ариза электрон шаклда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар бошқа банкларда иккиламчи, жамғарма ва муддатли депозит, металл ҳисобварақларни очишда ҳам асосий ҳисобварақ очиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қайта ташкил этилган юридик шахслар асосий ва иккиламчи ҳисобварақлар очиш учун ушбу Йўриқноманинг мазкур бобида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлар хўжалик юритувчи субъектларнинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк томонидан Марказий банк ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очилаётганда, улар ўртасида ўзаро вакиллик муносабатлари тўғрисида шартнома тузилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Банк томонидан Марказий банкда ёки бошқа банкда, шунингдек вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар томонидан Марказий банкда миллий ва чет эл валютасида вакиллик ҳисобварағи очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотнинг барча реквизитлари кўрсатилган ҳолда вакиллик ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Юридик шахс бўлган норезидент банклар (бундан буён матнда норезидент банк деб юритилади) томонидан банкларда вакиллик ҳисобварақларини очиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент банкнинг тўлиқ номи ва уни рўйхатдан ўтказган давлатдаги юридик манзили кўрсатилган ҳолда вакиллик ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган лицензиянинг легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент банк томонидан ва у рўйхатга олинган давлатда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар қўлланилиши тўғрисидаги ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Янги ташкил этилаётган банк таъсисчилари томонидан банк устав капиталини шакллантириш ва банк рўйхатга олингунга қадар тўланадиган бож ва йиғимлар учун маблағ йиғиш мақсадида Марказий банк ёки тижорат банкида 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи банк таъсисчилари мурожаати асосида очилиши мумкин. Бунда, таъсисчилар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ҳисобварағи очиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзолар намуналари қўйилган варақча;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз номидан тўлов ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси ёхуд янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси) асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олингандан сўнг 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар белгиланган тартибда очилган вакиллик ҳисобварағига таъсисчиларнинг топшириғи асосида ўтказилади ва 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Банк ҳисобварақларини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Имзолар намуналари қўйилган варақча шакли, шунингдек тадбиркорлик субъектлари бўлмаган резидент юридик шахслар ва норезидент юридик шахслар томонидан тақдим қилинадиган имзолар намуналари қўйилган варақчалар сони банкнинг ички ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзолар намуналари қўйилган варақчада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо қўйиш ваколати берилган шахсларнинг — фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда уларнинг шахсан қўйилган имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларда муҳр мавжуд бўлиши талаб қилинган тақдирда — муҳр изи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзолар намуналари қўйилган варақчада банк ички ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Банклар томонидан таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ИТ-Парк резиденти бўлган, таъсисчиси норезидент бўлган юридик шахсларга банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишда, уларнинг имзо намуналари қўйилган варақчада кўрсатилган резидент жисмоний шахсларни идентификациялаш рақамли идентификациялаш орқали амалга оширилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Имзо намуналари банк мижозининг шахсан ўзи томонидан қўйилиши шарт. Ногиронлиги бўлган шахснинг факсимил имзоси ногиронлиги бўлган шахс томонидан фақат, агар у ўзининг жисмоний нуқсонлари сабабли зарур ҳужжатларни имзолаш чоғида ўз қўли билан имзо қўйиш имкониятига эга бўлмаса, қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо қўйиш ваколати берилган шахсларнинг имзолари банк ходими иштирокида қўйилади, бундан масофадан туриб банк ҳисобварағи очиш ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бирортаси вақтинча ўзгарганда, вақтинча ваколат берилган шахснинг имзо намунаси қўйилиб, амал қилиш муддати кўрсатилган қўшимча варақча тақдим қилинади. Ушбу қўшимча варақча раҳбар томонидан имзоланади ва муҳрланади (тадбиркорлик фаолияти субъектларидан муҳр қўйиш талаб этилмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Имзолар намуналари қўйилган варақчага юридик шахсларнинг асосий муҳри ёки юридик шахс филиалининг ёхуд ваколатхонасининг муҳр изининг намунаси қўйилиши шарт. Тўлов ҳужжатларига алоқадор бўлмаган, алоҳида мақсадлар учун муҳрлардан («Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона», «Маълумотлар учун», «Гувоҳномалар учун» кабилар) фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳр алмаштирилганда ёки йўқолиб қолганда, биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқи берилган шахслар томонидан имзоланган илтимоснома асосида банк ваколатли ходими томонидан муҳр тайёрлатиш учун зарур бўлган муддат берилади. Ушбу муддат ўттиз календарь кундан ошиши мумкин эмас. Бир вақтнинг ўзида банкнинг ваколатли ходими (бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари) муҳр бўлмаган вақтда тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш тартибини белгилайди, вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар муҳр изисиз топширилишига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банд талаблари тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Банк ҳисобварағи эгаси ўз манзилининг ўзгарганлиги тўғрисида хизмат кўрсатаётган банкка беш иш куни давомида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар, резидент юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, норезидент юридик шахслар таъсис ҳужжатларида (таъсис шартномасида, уставда) кўрсатилган маълумотлар (муассислар, аъзолар ёки бошқа маълумотлар) ўзгарган тақдирда, улар таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхасини уч иш куни ичида банкка тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Банк ҳисобварағи бўйича операциялар фақат банк ҳисобварағи эгасининг фармойишига кўра ёки банк ҳисобварағидаги пул маблағлари терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори бўйича ёхуд суд ажримига кўра хатланганда, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Барча банк ҳисобварақларидан маблағларни ҳисобдан чиқариш амалларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича сўров фақат асосий депозит ҳисобварағини очган банк томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллардагина шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мижозлар уларга асосий ҳисобварақни очган банк орқали бошқа банкларда очилган ўзининг барча банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида судгача санация қилиш, ташқи бошқариш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари қўлланиладиган қарздор юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий ҳисобварағига мос равишда сўмдаги судгача санация, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилувчи махсус ҳисобварақ ёки ягона ҳисобварақ мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қонун талаблари асосида судгача санация, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилувчи махсус ҳисобварақ ёки ягона ҳисобварақдан фойдаланиш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш ва банк ҳисобварақларни ёпиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Асосий ҳисобварақни бошқа банкда очиш учун мижоз томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бобида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида асосий ҳисобварақни очаётган банк мижозга 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз томонидан банкка чек дафтарчалари ва тўлов терминаллари (мавжуд бўлса) қайтарилади, асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш учун ариза тақдим этилади ҳамда асосий ҳисобварақдаги қолдиқ маблағни асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказаётган банк қолдиқ маблағларни 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига ўтказиш бўйича мижознинг тўлов топшириқномасини ижро этгандан кейин БДМАБга асосий ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш бўйича сўров шакллантиради. Мазкур сўров уч иш куни давомида фаол бўлади. Ушбу муддат ичида асосий ҳисобварақ очилмаган тақдирда, асосий ҳисобварақни ёпаётган банк томонидан сўров такроран шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағига маблағлар кирим қилингандан сўнг янги асосий ҳисобварақ очилади. Бунда, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағидаги маблағлар асосий ҳисобвараққа банк томонидан мемориал ордер билан ўтказилиб, 29801 — «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижознинг асосий ҳисобварағи бошқа банкка кўчирилганда, унинг иккиламчи ҳисобварақлари ёпилмайди ва асосий ҳисобварақнинг назорат калитидан ташқари барча маълумотлар ўзгармаган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган асосий ҳисобварақ бўйича келиб тушган тўлов ва ижро ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, улар янги асосий ҳисобварақ очилган банк (филиал) номи кўрсатилган ҳолда қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очиладиган қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ушбу қарорларда белгиланган вақтинча фойдаланиш муддати тугаган санадан кейинги иш куни ёпилади. Ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар қолдиғи банк томонидан мемориал ордер билан хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу ҳисобварақни ёпиш учун ариза олиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Шартнома мижознинг аризасига мувофиқ исталган вақтда ёки унда кўрсатилган ҳолатлар юз берганда бекор қилинади. Шартноманинг бекор қилиниши мижознинг банк ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома суд орқали бекор қилинганда ҳам банк ҳисобварақлари ёпилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тадбиркорлик субъектлари давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан шартнома бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ихтиёрий тугатилаётган ва (ёки) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тугатилаётганда, уларнинг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Йўриқноманинг 43 ва 44-бандларида кўзда тутилмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти тугатилаётганда, якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилаётганда, улар томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ариза билан мурожаат қилинади ҳамда фойдаланилмаган чеклар ва тўлов терминаллари (мавжуд бўлса) қайтарилади. Ушбу субъектларнинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин уларга очилган барча иккиламчи ҳисобварақлар уларнинг аризаси асосида ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур субъектларнинг асосий ҳисобварағини ёпишдан олдин уларнинг солиқ қарзи мавжудлиги «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширилади. Солиқ қарзи мавжуд бўлганда, асосий ҳисобварақни ёпишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилган контрактлари бўйича қарздорликлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу қарздорликлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 216-сон «Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилгандан сўнг асосий ҳисобварақ белгиланган тартибда ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Банк ҳисобварақлари ёпилаётганда, банкнинг ваколатли ходими ёпилаётган банк ҳисобварағидан мижозга охирги марта кўчирма берилган кундан бошлаб ушбу банк ҳисобварағига киритилган барча ёзувларни ҳужжатлар бўйича синчиклаб текшириши, ссуда ва банк хизматлари учун ҳисобланган ҳамда тўланган фоизларни инобатга олган ҳолда чиқарилган охирги қолдиқнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши ва ёпилаётган банк ҳисобварағига тегишли ёзувларни киритиб, имзо чекиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижознинг барча тақдим қилинган талаблардан озод бўлган пул маблағларининг қолдиғи мижоз (тугатувчи) топшириғига асосан бошқа ҳисобвараққа ўтказилганидан сўнг банк ҳисобварағи ёпилади.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 27 октябрдаги 26/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Банкларнинг ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг вакиллик ҳисобварақлари уларнинг вакиллик муносабатларини тўхтатиш тўғрисидаги аризасига кўра, шунингдек банклар ёки вакиллик ҳисобварағи очиш ваколатига эга бўлган ташкилотларни тугатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ёпилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 25 октябрдаги 36/7-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3420-1, 03.11.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Йўриқнома талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 18/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863, 2008 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 414-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 11 майдаги 18/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-1, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 163-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 14 мартдаги 7/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-2, 2014 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 159-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 20 сентябрдаги 32/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-3, 2014 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 40-сон, 503-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 28 декабрдаги 41/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-4, 2017 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 21-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-5, 2017 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 628-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/9-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-6, 2018 йил 26 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2018 й., 10/18/1863-6/2118-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 15 апрелдаги 7/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-7, 2019 йил 14 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/1863-7/3125-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/7-сон «Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1863-8, 2020 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 10/20/1863-8/0074-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 23 майдаги 16/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-1, 2009 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 300-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 17 октябрдаги 29/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-2, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 487-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2009 йил 26 декабрдаги 38/10-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-3, 2010 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 35-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 24 июлдаги 25/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-4, 2010 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 337-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 23 июлдаги 22/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-5, 2011 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 342-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 10 сентябрдаги 26/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-6, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 392-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 28 июлдаги 22/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-7, 2012 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 362-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-8, 2014 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 205-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/10-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-9, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 73-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-10, 2015 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 493-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 майдаги 15/3-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-11, 2016 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 294-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 4 мартдаги 4/5-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 192-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/13-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-13, 2017 йил 10 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1948-13/0089-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 35/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-14, 2018 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/1948-14/0583-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 14 июлдаги 24/7-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-15, 2018 йил 9 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2018 й., 10/18/1948-15/1688-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/8-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-16, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 10/18/1948-16/2099-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-17, 2019 йил 20 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 10/19/1948-17/2655-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/4-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-18, 2019 йил 23 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 10/19/1948-18/3620-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 декабрдаги 33/6-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1948-19, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/1948-19/0148-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2023 й., 10/23/3420/0081-сон; 06.11.2023 й., 10/23/3420-1/0829-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 12.11.2025 й., 10/25/3420-2/1039-сон)