Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2012 18.04.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1562
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Қарори, 18.04.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1562
Кучга кириш санаси
28.04.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 09.02.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КРЕДИТ АХБОРОТИ МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА КРЕДИТ АХБОРОТИНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 апрелда 1562-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/5-сонли «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1562-1, 30.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги ««Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисида»ги низомни (2004 йил 1 июль, рўйхат рақами 1379) тасдиқлаш тўғрисида»ги 12/1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банки Бошқарувининг
2006 йил 11 мартдаги
7/2-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрирда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197-сон «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (кейинги матнда — КАМИ) томонидан тижорат банкларининг кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. КАМИ тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғади ва таҳлил қилади, улар бўйича маълумотлар базасини шакллантиради, кредит ахборотининг ягона реестрини (кейинги матнда — реестр) юритади ҳамда Банклараро кредит бюроси (кейинги матнда — БКБ) ва тижорат банкларига ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (кейинги матнда — факторинг) шартномалар шартлари, гаровга олинган мулк, кафолатлар (кафилликлар, кредит таваккалчилигини суғурталаш) тўғрисидаги ахборот, шунингдек давлат статистика ва иқтисодиёт органлари, нодавлат ташкилотлари ва хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тартибда ва асосларда олинган маълумотлар КАМИ реестрини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тижорат банклари томонидан ахборотни тақдим этиш тартиби ва муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат банклари КАМИга мазкур Низомда белгиланган тартибда қуйидаги ахборотни тақдим этишга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал қарз олувчилар томонидан тақдим этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган кредит, лизинг ҳамда факторинг (кейинги матнда — кредит) шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш давомида қарздорлар тўғрисида банкка маълум бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорлар томонидан банк билан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тушган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 1-иловага мувофиқ шаклда, буюртма тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар, 2-иловага мувофиқ шаклда, тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган кредит шартномалари ҳақидаги маълумотлар, 3-иловага мувофиқ шаклда, тегишли шартномалар тузилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарздорлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар, 4—6-иловаларга мувофиқ шаклларда, операциялар бажарилгандан сўнг бир иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумотларни тайёрлаш ва жўнатиш, шунингдек реестрдан ахборот олиш банк Бошқаруви раиси (раҳбари) томонидан тайинланадиган банкнинг ваколатли ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг ваколатли ходими тўғрисидаги маълумотлар КАМИга у тайинлангандан сўнг уч иш кунидан кечикмаган ҳолда юборилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли ходим тақдим этиладиган маълумотларнинг махфийлигини банк сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредит ахборотини йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклар томонидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош ахборотлаштириш маркази ёки Минтақавий ахборотлаштириш марказлари (кейинги матнда — БАМ) электрон алоқа тизими орқали Марказий банкнинг меъёрий талабларига мувофиқ белгиланган форматда шифрланган файл кўринишида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банклардан олинган маълумотлар БАМ томонидан КАМИ серверида автоматик тарзда қайта ишланади ва реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритилган ҳар бир кредит буюртмасига БАМ уникал (хос) код беради. Хос код буюртма берувчи банкининг коди, буюртма тушган сана ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)дан иборат бўлади. Кредит буюртмасининг хос коди уни реестрдан чиқарилгунга қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банк томонидан кредит берилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, кредит буюртмасининг хос коди автоматик тарзда буюртма берувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлмаган сабаблар билан рад этилган тақдирда, ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит буюртмаси буюртма берувчининг кредитга лаёқатлилиги ва ишчанлик обрўси билан боғлиқ бўлган сабаблар билан рад этилган тақдирда, банк томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан 3 ой ўтгандан сўнг ушбу кредит буюртмаси реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кредит ахбороти қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ бажарган ҳолларида кредит шартномаси бекор қилинган тақдирда 5 йил ўтгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ўз мажбуриятларини лозим бўлган тарзда бажармаган ёки банклар томонидан кредит қолдиғининг суммасини «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилган ҳолларида кредит тўланган тақдирда 10 йил ўтгандан кейин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ноаниқ ахборот тижорат банкининг хатига асосан реестрдан чиқарилиши мумкин. КАМИ рўйхатдан чиқарилган ноаниқ ахборотнинг электрон баённомасини юритади ва у бир йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ахборотини бошқа асослар бўйича реестрдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Берилаётган ахборот сифатини назорат қилиш мақсадида КАМИ белгиланган тартибда тижорат банкларининг Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган маълумотларини олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Банк назоратини амалга ошириш мақсадида кредит ахборотидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида реестрда сақланаётган кредит ахбороти Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментига ҳар ойда ёки ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг Тижорат банкларини назорат қилиш департаментига ёзма сўровнома асосида, Марказий банкнинг бошқа бўлинмаларига Марказий банк раҳбариятининг кўрсатмасига кўра тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказий банкнинг бўлинмалари томонидан олинган кредит ахборотидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши, шунингдек уларни учинчи шахсларга берилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. БКБ ва тижорат банкларига маълумотларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Реестрда сақланаётган маълумотлар БКБ ва тижорат банкларига фақат тегишли шартномалар асосида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ёки жисмоний шахснинг кредит ажратиш ҳақидаги ёзма мурожаати банк учун ушбу шахс ҳақидаги кредит ахборотини реестрдан олиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реестрдаги ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги шартнома тақдим этиладиган ахборотнинг ҳажми ва олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш ҳамда ошкор этилмаслиги бўйича томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги мажбурий шартларни ўз ичига олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Реестрдаги ахборот БКБ ва тижорат банкларига Марказий банк томонидан ўрнатилган тартибда БАМ алоқа каналлари орқали шифрланган кўринишда юборилган электрон сўровномалар асосида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКБ ва тижорат банкларининг сўровномаларига жавоблар тайёрлаш ва бериш реал вақт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тижорат банклари ва БКБ ўрнатилган тартибда тақдим этилган ва рўйхатдан ўтказилган кредит буюртмалари мавжуд бўлгандагина, реестрдан ахборот олиш ҳуқуқига эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи, кредит таъминотининг эгаси ёки факторинг бўйича қарздор тўғрисидаги маълумотларни олишга фақат уларнинг ёзма розилиги бўлганда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКБ ва тижорат банкининг сўровномасида буюртма берувчи тўғрисидаги ва кредит буюртмасининг банк девонхонасида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКБ ва тижорат банки томонидан реестрдан бошқа тартибда ахборот олинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БКБ ва тижорат банклари реестрдан потенциал қарздор ва унинг кўзда тутилаётган кафиллик берувчиси ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида қуйидаги маълумотларни сўралган сана ҳолатига олиш ҳуқуқига эгалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарздорнинг тўлиқ номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қарздорнинг солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки паспорт серияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уч ой давомида қондирилмаган ёки рад этилган кредит буюртмалари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қарздор томонидан учинчи шахсларнинг мажбуриятлари таъминоти сифатида берилган кафилликларнинг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) банк коди (МФО);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) кредит валютаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) кредит бўйича берилган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) кредит бўйича муддатли ёки муддати узайтирилган қарздорлик суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик суммаси (шу жумладан суд жараёнидаги сумма ва «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларига ўтказилган сумма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) муддати ўтган фоизлар суммаси (шу жумладан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларига ўтказилган фоизлар суммаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) кредит таъминотининг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) гаровга қўйилган мулк номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) аввалги мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Потенциал қарздор тўғрисида КАМИ реестридан олинган маълумотлар кредит буюртмаси бўйича кредит бериш ёки рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилмайди. Банклар қонунчиликка асосан банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тижорат банклари ахборотни тақдим этиш муддатлари бўйича ушбу Низом талабларини бузганда ёки ноаниқ ахборот узатганда қонунчиликка мувофиқ жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. КАМИ, БКБ ва тижорат банклари қонунчиликда ўрнатилган тартибда мазкур Низомда белгиланган тартибда ахборот алмашинуви давомида уларга маълум бўлган банк сири бўлиб ҳисобланадиган маълумотларнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлашга жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тижорат банклари ва БКБ потенциал қарздор ёки унинг кўзда тутилаётган кафили ёки кредит таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича қарздор тўғрисида ушбу Низомда ўрнатилмаган тартибда КАМИдан ахборот олганликлари учун жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. КАМИ, БАМ, БКБ ва тижорат банклари кредит ахборотининг хавфсиз узатилиши ва тегишли сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган барча ташкилий ва техник чораларни кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом ва банк сири тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Маълумотлар‎

Изоҳ‎

1.‎

Жорий сана‎ Маълумотларнинг КАМИга тақдим этилган санаси‎

2.‎

Банк коди Банк коди‎

3.‎

Кредит буюртмаси келиб тушган сана‎ Кредит буюртмасининг банкка тушган санаси‎

4.‎

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар‎ Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

‎‎юридик шахслар учун:
‎номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан
‎ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

‎‎жисмоний шахслар учун: ‎фамилияси, исми,
‎шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, ‎‎паспорт
‎маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса). ‎

5.‎

Тармоқ‎ Буюртма берувчининг тармоқ коди
‎(юридик шахслар учун)‎

6.‎

Кредит тури‎ Сўралаётган кредит тури‎

7.

Сўралаётган кредит суммаси‎ Кредит буюртмаси (бизнес-режа)да кўрсатилган
‎кредит суммаси‎

8.‎

Кредитни қайтариш мўлжалланаётган муддат‎ Кредит буюртмаси (бизнес-режа)да кўрсатилган
‎кредитни қайтариш муддати‎

9.‎

Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи ёки кредит
‎таъминоти эгасини ёзма розилигининг мавжудлиги‎
Ҳа/Йўқ‎

10.‎

Кўзда тутилаётган кафиллик берувчи ёки кредит
‎‎таъминотининг эгаси ҳамда факторинг бўйича
‎қарздор тўғрисида маълумотлар‎
юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари ва давлат
‎рўйхатидан ўтганлиги

‎тўғрисидаги маълумотлар;
‎жисмоний шахслар учун:

‎фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш жойи,
‎паспорт маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса). ‎

11.‎

Таъминотнинг номи‎ Мулк гарови учун: мулк номи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Маълумотлар‎

Изоҳ‎

1.‎

Жорий сана‎ Маълумотларнинг КАМИга тақдим этилган санаси‎

2.‎

Банк коди‎ Банк коди‎

3.‎

Қарор қабул қилинган сана‎ Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисидаги
‎қарор қабул қилинган сана‎

4.‎

Банк органи‎ Кредит буюртмасини рад этиш тўғрисида қарор
‎қабул қилган банк органи‎

5.‎

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар‎ Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

‎‎юридик шахслар учун: ‎номи, СТИР, реквизитлари
ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги
‎маълумотлар;

‎жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи,
‎туғилган йили, яшаш жойи, паспорт маълумотлари,
‎СТИР (агар мавжуд бўлса). ‎

6.‎

Тармоқ‎ Буюртма берувчининг тармоқ коди
‎(юридик шахслар учун)‎

7.‎

Рад этиш сабаби‎ Рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга
‎мувофиқ кредит буюртмасини рад этиш
‎сабабларининг баёни‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Рад этилган кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларга лизинг ва факторинг шартномаларини тузиш бўйича рад этилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит, лизинг ҳамда учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Маълумотлар‎

Изоҳ‎

1.‎

Жорий сана‎ Маълумотларнинг КАМИга тақдим
‎этилган санаси‎

2.‎

Банк коди‎ Банк коди‎

3.‎

Буюртма номери‎ Кредит буюртмасининг кредит ахбороти
‎ягона реестридаги идентификацион рақами‎

4.‎

Шартнома тузишга асос‎ Банкнинг ваколатли органи (банк кредит қўмитаси,
‎бошқаруви, кенгаши, акциядорларнинг умумий
‎йиғилиши)нинг қарори ёки бошқа асослар‎

КРЕДИТ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:‎‎

5.‎

Шартнома рақами ва санаси‎ Кредит шартномаси рақами ва
‎имзоланган сана‎

6.‎

Кредит берилган сана‎ Кредит суммасининг қарздорни ссуда
‎ҳисобварағига ўтказилган санаси‎

7.‎

Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар‎ Буюртма берувчи тўғрисида маълумотлар:

‎юридик шахслар учун: номи, СТИР, реквизитлари
‎ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги
‎маълумотлар;

‎жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи,
‎туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини
‎босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат маълумотлари,
‎СТИР (агар мавжуд бўлса). ‎

8.‎

Тармоқ‎ Буюртма берувчининг тармоқ коди
‎(юридик шахслар учун)‎

9.‎

Кредит суммаси‎ Шартномада кўрсатилган кредит суммаси‎

10.‎

Кредитнинг қайтариш санаси‎ Шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш
‎муддати‎

11.‎

Кредитлаш объекти‎ Шартномада кўрсатилган кредитдан фойдаланиш
‎мақсадлари‎

12.‎

Кредит таъминотининг типи‎ Гаров, кафиллик, кафолат ёки кредит хатарини
‎суғурталаш‎

13.‎

Кредит таъминоти тўғрисида маълумотлар‎ Гаров: гаров тўғрисидаги шартнома реквизитлари,
‎мулк баёни, баҳоси, гаров шартномасининг давлат
‎рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (агар
‎мазкур гаров шартномасини давлат рўйхатидан
‎ўтказилиши лозим бўлса).

‎Кафиллик: кафиллик тўғрисидаги шартнома реквизитлари,
‎кафил — юридик шахснинг реквизитлари; кафил —
‎жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари.

‎Кафолат: кафолатнинг реквизитлари, кафолат
‎берувчининг реквизитлари.

‎Кредит таваккалчилигини суғурталаш: кредит хатарини
‎суғурталаш шартномаси реквизитлари, суғурталовчининг
‎реквизитлари. ‎

14.‎

Кредит бўйича фоизлар‎ Кредит шартномасида кўрсатилган кредит бўйича
‎фоизлар миқдори‎

15.‎

Кредит берилган валюта‎ Кредит берилган валюта коди‎

16.‎

Кредит бериш шакли‎ Нақд пул билан ёки нақд пулсиз‎

17.‎

Қайтариш шакли‎ Нақд пул билан ёки нақд пулсиз‎

‎‎ЛИЗИНГ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:‎

18.‎

Шартнома рақами ва санаси‎ Лизинг шартномаси рақами ва имзоланган сана‎

19.‎

Шартноманинг нотариал тасдиғи‎ Шартноманинг нотариал тасдиғи (агар ушбу
‎шартномани тасдиқлаш лозим бўлса)‎

20.‎

Берилган сана‎ Лизинг объектининг лизинг олувчига
‎берилган санаси‎

21.‎

Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар‎ Лизинг олувчи тўғрисида маълумотлар:

‎юридик шахслар учун: номи, СТИР,
‎реквизитлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги
‎тўғрисидаги маълумотлар;

‎жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, шарифи,
‎туғилган йили, яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини
‎босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат
‎маълумотлари, СТИР (агар мавжуд бўлса). ‎

22.‎

Тармоқ‎ Лизинг олувчининг тармоқ коди
‎(юридик шахслар учун)‎

23.‎

Лизинг объекти тўғрисида маълумотлар‎ Шартномага мувофиқ лизинг объекти сони,
‎сифати, таркиби, баҳоси ва бошқа параметрлари,
‎рўйхатдан ўтганлиги (агар ушбу объект
‎рўйхатдан ўтиши лозим бўлса)‎

24.‎

Лизинг тўловлари миқдори‎ Шартномага мувофиқ лизинг олувчининг
‎лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган
‎тўловлар миқдори‎

25.‎

Шартноманинг амал қилиш муддати‎ Шартноманинг амал қилиши тугайдиган
‎муддат‎

ФАКТОРИНГ ШАРТНОМАЛАРИ УЧУН:

26.‎

Шартнома рақами ва санаси‎ Факторинг шартномаси рақами ва
‎имзоланган сана‎

27.‎

Мижоз тўғрисида маълумотлар‎ Мижоз тўғрисида маълумотлар:

‎номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан
‎ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ‎

28.‎

Тармоқ‎ Мижознинг тармоқ коди‎

29.‎

Қарздор тўғрисида маълумотлар‎ Қарздор тўғрисида маълумотлар:

‎номи, СТИР, реквизитлари ва давлат рўйхатидан
‎ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар ‎

30.‎

Тармоқ‎ Қарздорнинг тармоқ коди‎

31.‎

Зиммасига олинадиган мажбурият тўғрисида
‎маълумотлар‎
Факторинг шартномаси бўйича маълумотлар‎

32.‎

Бировга бериладиган мажбурият миқдори‎ Мажбуриятнинг умумий суммаси
‎(дисконтни ҳисобга олмасдан)‎

33.‎

Мажбуриятни ижро этиш муддати‎ Факторинг шартномасига мувофиқ қарздор
‎томонидан ўз мажбуриятларини бажариш муддати‎





‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорлар томонидан кредит шартномалари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Қарздор тўғрисида маълумот ‎

Шартнома реквизитлари ‎

Кредит суммаси ‎

Кредитни қайтариш муддати ‎

Кредитнинг ҳолати ‎

Тўланмаган асосий қарз қолдиғи‎

Тўланмаган фоизлар қолдиғи‎

Муддати ўтган асосий қарз суммаси ‎

Муддати ўтган фоизлар суммаси ‎

1.‎

2.‎

3.‎








‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорлар томонидан лизинг шартномалари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Лизинг
‎олувчи тўғрисида маълумот ‎

Лизинг шартномаси реквизитлари ‎

Лизинг шартномаси суммаси ‎

Шартноманинг амал қилиш муддати ‎

Лизинг тўловларини тўлаш муддати ‎

Тўланмаган лизинг тўловлари қолдиғи ‎

Муддати
‎ўтган лизинг тўловлари суммаси ‎

1.‎

2.‎

3.‎






‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорлар томонидан учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш тўғрисидаги (факторинг) шартномалари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Қарздор
‎тўғрисида маълумотлар ‎

Шартнома реквизитлари ‎

Шартнома
‎бўйича қарздорнинг мажбуриятлари
‎суммаси ‎

Қарздор томонидан ўз мажбуриятларини
‎бажариш муддати ‎

Шартнома бўйича
‎қарздор томонидан
‎ўз мажбуриятларини бажаришнинг муддати
‎ўтган суммаси ‎

1.‎

2.‎

3.‎








‎‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 16-сон, 135-модда)