Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2012 23.04.2004 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.03.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕДИТ ТАРИХИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 мартдаги 74-сонли «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 декабрдаги 547-сон қарори билан тасдиқланган 2004 йил учун макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш мақсадида ва потенциал қарз олувчиларни ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари ва уларнинг қарз олувчилари кредит операциялари, қарз олувчиларнинг мажбуриятларини таъминлаш турлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида кредит ахборотининг ягона реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида тижорат банкларига ва кредит-ахборот бюроларига кредит ахбороти бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Банклари уюшмаси, «Асака» банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва «Алоқа-банк»нинг Ўзбекистон Банклари уюшмасининг «Кредит-ахборот бюроси» шуъба корхонасини юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ташкилот — Банклараро кредит бюросига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Банклараро кредит бюроси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг қарз олувчилари — жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида уларнинг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотлар базасини шакллантириш ва ахборотларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал сектор корхоналари фаолиятини таҳлил этиш ва қарз олувчиларни рейтинг баҳолаш тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида банкларга ва бошқа кредит ташкилотларига, шунингдек қарз олувчиларнинг ўзига уларнинг сўровномалари бўйича қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюросининг маълумотлар базасини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиладиган олинган кредитлар шартлари, тузилган лизинг ва факторинг шартномалари, гаровга қўйилган мол-мулк ва тижорат банклари олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун берилган кафолатлар (кафиллик) тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар билан уларнинг мижозлари ўртасидаги тегишли шартномаларда назарда тутилган тартибда тижорат банклари томонидан Банклараро кредит бюросига тақдим этиладиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкдан олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш юзасидан ўз мажбуриятларини бажармаган қарз олувчилар тўғрисидаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига мувофиқ тижорат банклари томонидан ошкор қилинадиган ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюроси томонидан давлат статистика ва иқтисодиёт органларидан, нодавлат ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа асослар бўйича олинган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюросининг маълумотлар базасидан мазкур қарорда назарда тутилмаган бошқа шахсларга маълумотлар берилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисида ахборот оладиган тижорат банклари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ унинг ҳимоя қилиниши ва сақланишини таъминлашлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланишини тартибга солувчи норматив ҳужжатни ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 23 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 16-сон, 189-модда; 2012 й., 12-сон, 132-модда)