Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳукумат алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2006 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида 2006 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида 2007—2011 йилларда иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида 2006 йил 3 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Шартнома.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 январь,
ПҚ-557-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 7-модда)