Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 7 НОЯБРДАГИ ПҚ-505-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг янги намуналарини жорий этиш тўғрисида» 2004 йил 4 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 9-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 декабрь,
260-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 декабрдаги 260-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркалари қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда):
а) 8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Акциз маркалари мажбурий тартибда маркаланиши зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва четдан келтирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари бўйича, буюртманомаларда тегишли равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун — жойлардаги Давлат солиқ инспекцияси, импорт қилувчилар учун — Давлат божхона қўмитаси томонидан:
алкоголли маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига — буюртма берилаётган акциз маркалари миқдори номинал қийматининг 50 фоизи тўланганлиги;
тамаки маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига — буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ тўланганлиги;
алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчиларга — буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ ҳажмда ҳамда акциз солиғининг 50 фоизи тўланганлиги;
тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга — буюртма берилаётган акциз маркалари миқдорининг номинал қиймати тўлиқ ҳажмда ҳамда акциз солиғининг барча суммаси тўланганлиги тўғрисида белги қўйилган тақдирда «Пахта-банк»нинг минтақавий бўлинмалари томонидан берилади»;
б) 9-банднинг иккинчи жумласига «қайд этилади» сўзларидан кейин «шунингдек алкоголли маҳсулот қуйиладиган истеъмол идишининг литрдаги ҳажми кўрсатилади» сўзлари қўшилсин;
в) 14-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тамаки маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича, алкоголли маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари эса — акциз маркалари номинал қийматининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар. Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар акциз маркаларини уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб оладилар»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда, алкоголли маҳсулотларни импорт қилувчилар эса — акциз солиғи суммасининг 50 фоизини тўлагандан кейин сотиб оладилар»;
г) Ишлаб чиқариладиган акциз товарларини маркалашнинг ва акциз солиғининг бюджетга келиб тушишининг принципиал схемаси, Импорт қилинадиган акциз товарларини маркалашнинг ва бюджетга акциз солиғи келиб тушишининг принципиал схемаси, Жисмоний шахслар томонидан олиб келинадиган акциз товарларини маркалашнинг ва бюджетга акциз солиғи тўлашнинг принципиал схемаси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 11 ноябрдаги 496-сон қарорига илованинг 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 112-модда) чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 512-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)