Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2006 04.02.2004 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 декабрдаги 260-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори)» тўғрисидаги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб келиш ва ишлаб чиқаришнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чораларга қарамай, республика ҳудудида маркаланмаган ёки қалбаки акциз маркалари билан маркаланган, контрабанда йўли билан олиб келинган сифатсиз маҳсулотларни сотиш ҳоллари давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциз маркаларидаги ҳимоянинг амалдаги даражаси уларни қалбакилаштириш ва нусха олиш ҳолларига тўлиқ барҳам бериш имконини бермаяпти, натижада бозорда қалбаки маркалар тез-тез учрамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциз маркаларини қалбакилаштириш, сифатсиз ва сохталаштирилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб келиш ва сотиш ҳолларининг олдини олиш, шунингдек бюджетга даромадлар тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда ҳимоянинг қўшимча даражаларини жорий этиш, шу жумладан голографик чизиқ тушириш йўли билан алкоголли ва тамаки маҳсулотларига ёпиштириладиган акциз маркаларининг ҳимояланиш даражаси кучайтирилишини таъминлайдиган ва уларни қалбакилаштириш ҳолларини истисно этадиган янги дизайни ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олиб келинаётган ва ишлаб чиқарилаётган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига 2004 йил 15 февралдан бошлаб янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари амалда бўлган акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2004 йил 15 августдан бошлаб сотиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бир ҳафта муддатда Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки кун муддатда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларни акциз маркаларининг янги намуналари жорий этилганлигидан хабардор қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импорт қилувчиларнинг акциз маркаларининг янги намуналарини тайёрлаш учун буюртмалари «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига ўз вақтида берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р. Азимов ва М. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 54-модда)