07.11.2006 йилдаги ПҚ-505-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 06/23/140/0618-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қўшимча рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 349-сон қарорининг 1-иловасига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил 1 январга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзстандарт» агентлиги

2.

Корхоналарни модернизация қилиш, шу жумладан бирламчи виночилик корхоналаридаги технологияларни такомиллаштиришни назарда тутувчи маҳсулотлар сифатини тубдан яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

3.

Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тартибга солувчи давлат стандартларига ўзгартиришлар киритиш.

2007 йил 1 январга қадар

«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

4.

Акциз маркаларини буюртириш ва уларни бериш тартибига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга акциз маркалари номинал қийматининг 50 фоизи, импорт қилувчиларга эса акциз солиғи миқдорининг 50 фоизини тўлагандан кейин акциз маркалари беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

5.

Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2007 йил 1 февралга қадар

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

6.

Акциз маркаларига штрих-код киритилиши ҳисобига 2009 йил 1 январдан бошлаб «акциз маркаси ишлаб чиқарувчи — банк — алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи — улгуржи корхона — чакана савдо корхонаси» занжири бўйлаб алкоголли маҳсулотлар ва акциз маркаларининг ҳаракатини қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2007 йил мобайнида

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Давлат белгиси»ДИЧБ

7.

Алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш даражасини ва бюджетга солиқ тушумларини аниқлаш мақсадида республиканинг алкоголь бозорини ўрганиш. Ўрганиш натижаларига кўра, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сонини, ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини оптималлаштириш ҳамда солиқларни ҳисоблаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2007 йил 1 мартга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси мустақил тадқиқот ташкилотлари билан биргаликда

8.

Контрабанда спирти ва алкоголли маҳсулотларни олиб кириш каналлари ва реализация фактларини, шунингдек, ноқонуний, шу жумладан рўйхатдан ўтмаган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш манбаларини аниқлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш.

Доимий

Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

9.

«Янгийўл Биохим» ОАЖ ҳудудида (озиқ-овқат спирти ресурсларининг бир хилда жойлашувини таъминлаш учун) этил спиртини сақлаш учун «Андижон биокимё заводи» ОАЖ ва «Қўқон спирт» ОАЖнинг ихтисослаштирилган омборларини ташкил этиш.

2007 йил 1 апрелга қадар

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзспиртсаноат» АК

10.

Вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган доимий фаолият кўрсатувчи комиссияларни ташкил этиш: ўз тасарруфидаги ҳудудда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва сотиш устидан доимий мониторинг олиб бориш; чорак давомида ишлаб чиқариш корхоналаридан алкоголли маҳсулотлар харид қилиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминламайдиган «Шаробсавдо» базалари фаолиятини тўхтатиб туриш юзасидан таклифлар киритиш; алкоголли маҳсулотларни сотувчи савдо ташкилотларига чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни яратиш ёки қайтариб олиш тўғрисидаги таклифларни киритиш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК

 LexUZ шарҳи