ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҒАЗНАЧИЛИК ИЖРОСИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 11 ноябрда 1601-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 июлдаги 79-сонли «Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг айрим буйруқларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1841, 05.08.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) 18-бандига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 27 июндаги 60-сонли «Самарқанд вилояти ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1601 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 298-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 октябрь,
90-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 464-модда)