ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ АЙРИМ БУЙРУҚЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 августда 1841-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидаларининг (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979) 83 ва 84-бандларига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 27 июндаги 60-сон «Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2006 йил 24 июль рўйхат рақами 1601 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 298-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 24 октябрдаги 90-сон «Самарқанд вилояти ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (2006 йил 11 ноябрь, рўйхат рақами 1601-1 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 464-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 22 июль,
79-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 308-модда)