ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҒАЗНАЧИЛИК ИЖРОСИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАҚИДА ВАҚТИНЧАЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Қарор номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2006 йил 24 октябрдаги 90-сонли (рўйхат рақами 1601-1-сон,11. 11.2006 й.) буйруғи таҳририда. Қарорнинг рус тилидаги матнига қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1601-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 166-модда) ва 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-244-сонли қарорининг 18-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда), ҳамда Самарқанд вилояти ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини жорий этиш мақсадида буюраман:
1. Самарқанд вилояти ғазначилик ижросида бухгалтерия ҳисоби ҳақида вақтинчалик қоидалари иловага* асосан тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 июнь,
60-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 298-модда; 46-47-сон, 464-модда)