07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3890
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи, 07.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3890
Кучга кириш санаси
09.10.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3890]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 137-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойига чиққан ҳолда кўздан кечириш орқали олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ 1-гуруҳга мансуб объектларда ёнғин хавфсизлиги соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда табдиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 80 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 60 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Ёнувчи муҳитни ҳосил қилувчи омиллар мавжудлиги

25

 

1.1

Чордоқ ва ертўлалар, техник қават, вентиляция каналлари ва бошқа техник хоналарда ёнадиган маҳсулотлар, ускуна, мебель ва бошқа ёнувчи буюмларнинг сақланиши

5

 

1.2

Объект ҳудуди ва унга туташ қисми, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг ахлатлар, қадоқ, хазон, қуруқ ўт ва бошқа ёнувчи буюмлардан тозаланмаганлиги

5

 

1.3

Объектдаги шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгич ва бошқа технологик ускуналарнинг белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланмаганлиги

5

 

1.4

Ёнувчи ва енгил алангаланувчи суюқликлар, ёнувчи газ, босим остидаги сиғим ва технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги

5

 

1.5

Модда ва материалларни биргаликда сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги

5

 

2.

Ёндириш манбаларини ҳосил қилувчи омиллар мавжудлиги

30

 

2.1

Объектда ёнғинга қарши режимга риоя қилинмаганлиги ва ёнғин хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаганлиги

6

 

2.2

Электр кабель ва симлар ҳимоя қобиқларининг қаршиликка чидамлилигини синовдан ўтказилмаганлиги

6

 

2.3

Электр ускуналари электр ускуналарининг тузилиши қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрнатилмаганлиги, ортиқча юкланишдан ва қисқа туташувлардан ҳимояланмаганлиги ҳамда улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги

6

 

2.4

Иситиш печларини, шу жумладан газдан фойдаланиш ускунасини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги

6

 

2.5

Газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда эҳтиёткорлик чораларининг кўрилмаганлиги

6

 

3.

Ёнғиннинг тарқалишига олиб келувчи омилларнинг мавжудлиги

15

 

3.1

Биноларнинг ёғоч қурилиш конструкцияларига ёниш хусусиятини пасайтирувчи ёнғинга қарши кимёвий суюқлик билан ишлов берилмаганлиги

3

 

3.2

Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқларда турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқлар ва транспорт воситаларини сақлашга, шунингдек ушбу оралиқларда бино ва иншоотларни жойлаштиришга йўл қўйилганлиги, шунингдек омборхоналарда товар-моддий бойликларни сақлашда белгиланган ёнғинга қарши оралиқ масофаларига риоя этилмаганлиги

3

 

3.3

Эвакуация йўлларида деворлар, шифтлар, зинапоялар ва зина катаклари ҳамда полларни қоплашда, пардозлашда, бўёқлашда ёнувчи материаллардан фойдаланилганлиги

3

 

3.4

Ёнғин сигнализацияси ҳамда ёнғиндан хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

3

 

3.5

Автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

3

 

4.

Ёнғинда одамлар ҳаётига катта хавф солувчи омилларнинг мавжудлиги

15

 

4.1

Эвакуация чиқиш жойларининг сони, уларнинг ўлчамлари, ёритиш ва тутундан ҳимояланиш таъминланмаганлиги, шунингдек эвакуация йўлларининг узунлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ эмаслиги

3

 

4.2

Йўлаклар, тамбурлар, галерея, лифт холлари, зинапоялар олдидаги майдонларни, зинанинг қаватлар орасидаги қисмини (марш) ва қопқоқли туйникларни (люкларни) мебель, асбоб-ускуна, ҳар хил буюмлар билан тўсиб қўйиш, шунингдек, эвакуация эшикларини михлаб (беркитиб) ташланганлиги

3

 

4.3

Бино ва иншоотларда ҳамда улардан чиқиш эшикларининг устки қисмида эвакуация йўлларини ва чиқиш жойларини кўрсатувчи ёнғин хавфсизлиги белгилари ўрнатилмаганлиги

3

 

4.4

Ёнғинга қарши сув таъминоти ташкил этилмаганлиги

3

 

4.5

Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилмаганлиги

3

 

5.

Ёнғинни бартараф этишни қийинлаштирувчи омилларнинг мавжудлиги

15

 

5.1

Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

3

 

5.2

Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар бажарилмаганлиги

3

 

5.3

Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилмаганлиги

3

 

5.4

Объект ҳудуди ҳамда ундаги бино ва иншоотларга ёнғин ўчириш техникаларининг эркин кириб бориши ва ёнғин ўчириш ҳамда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш имконияти таъминланмаганлиги

3

 

5.5

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти тузилмаганлиги

3

 

Жами балл йиғиндиси

100

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-гуруҳга мансуб объектларда ёнғин хавфсизлиги соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

1-гуруҳга мансуб объектлар бир йилда кўпи билан бир марта батафсил ва назорат тартибида текширувдан ўтказилмаганлиги

80

 

2.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек норматив ҳужжатлар, давлат ёнғин назоратининг ҳужжатлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаганлиги

10

 

3.

Соз ҳолатдаги ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғин техникаси, шунингдек тезкор алоқа воситалари билан таъминланмаганлиги

5

 

4.

Газ ва маиший электр асбобларидан, маиший-кимё воситаларидан фойдаланишда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ҳамда ёнғин хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар, материаллар ва ускуналар ёрдамида ишларни бажаришда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги

5

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) 21-иловасида келтирилган 1-гуруҳга мансуб объектлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/3890/0702-сон)