20.10.2020 йилдаги 649-сон
1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.
2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.
а) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар ҳамда ушбу Қоидаларнинг талабларига ҳар бир объектда риоя этилишини ва бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
е) ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлардан иборат ахборот стендларини ташкил этиш, шунингдек, улар ўз вақтида янгиланишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ушбу Қоидаларга 5-иловага мувофиқ ишлаб чиқилган ёнғин вақтида бинони тарк этиш эвакуация режаси (схемаси) ўрнатилган бўлиши;
10. Объектлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ соз ҳолатдаги ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа ёнғин техникаси, шунингдек, тезкор алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
11. Ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар эшикларининг (дарвозаларининг) ташқи тарафига, шунингдек, ташқи қурилмаларнинг ҳудудига ушбу Қоидаларга 7-иловага мувофиқ портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларнинг ҳамда зоналар синфининг белгиси ўрнатилиши керак.
30. Объектлар, ушбу Қоидаларга 9-иловага мувофиқ автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
66. Моддалар ва материалларни сақлаш (жойлаштириш) уларнинг агрегат ҳолати, сақлаш мувофиқлиги, шунингдек, ўчирувчи моддаларнинг бир хиллигини ҳисобга олган ҳолда ушбу Қоидаларга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади. Объектларда номаълум таркибли, портловчи ва ёниш хавфи бўйича хусусиятлари ўрганилмаган моддалар ва материаллардан фойдаланиш ва сақлаш тақиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг талабларига мувофиқ истеъмолчиларнинг ички газ тармоқларини, газдан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни техник текшириш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
204. Объект ҳудуди, хоналар, бино ва иншоотлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(436-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
485. Видеоёзиш блокларида кабелларни ўтказиш (ётқизиш), ушбу Қоидаларнинг 463-бандида телевизион студиялари учун белгиланган талаблар асосида полдаги ариқчаларда (каналларда) бажарилади.
г) ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(846-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ёнғин содир бўлганда ходимларнинг ҳаракатлари тартиби Ёнғин хавфсизилиги қоидаларнинг 4-бобини ва технологик ишлаб чиқариш жараёнларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ёнғин содир бўлган тақдирда ходимларнинг ҳаракатланиши тартиби объектнинг ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича умумий йўриқномасига ёки таркибий бўлинмаларда ёнғин хавфсизлиги чоралари бўйича кўрсатмаларга киритилишига рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.