03.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3885
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 03.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3885
Кучга кириш санаси
04.10.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3885]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 19 июндаги 377-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, шунингдек аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув — аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, аудиторлик ташкилоти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими аудиторлик ташкилотида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, аудиторлик ташкилотига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аудиторлик ташкилотининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни аудиторлик ташкилоти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий маълумотлар (аудиторлик ташкилотларининг реестри, аудиторларнинг реестри ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аудит» дастурий мажмуаси ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларида мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан аудиторлик ташкилотининг ҳамда аудиторларнинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган аудиторлик ташкилотини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан банкларнинг ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва аудиторлик ташкилотининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида аудиторлик ташкилотидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) аудиторлик ташкилоти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аудиторлик ташкилотининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида аудиторлик ташкилотлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида аудиторлик ташкилоти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги аудиторлик ташкилотларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сон «Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аудиторлик ташкилотларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавф даражаси паст бўлган аудиторлик ташкилотлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудиторлик ташкилотлари фаолияти тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари

Балл

Таҳлил якунига кўра қўйилган балл

1.

Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар

20

 

1.1.

Ўз фаолиятини акциядорлик жамияти шаклида амалга ошириш

2

1.2.

Аудиторлик текшируви ва турдош хизматлардан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш

5

1.3.

Бошқа аудиторлик ташкилотининг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлиш

5

1.4.

Фирма номида «аудиторлик ташкилоти» иборасининг бўлмаслиги ёки бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлиши

2

1.5.

Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисисиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш

5

1.6.

Кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш

1

2.

Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлар таркибини шакллантириш, уларнинг малакасини ошириш ва касбий компетентликни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар

20

 

2.1.

Аудиторлик ташкилотининг раҳбари учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлмаслиги

4

2.2.

Аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланадиган штатдаги аудиторларнинг энг кам сони 4 нафардан кам бўлиши

4

2.3.

Аудиторлик ташкилотининг филиали (мавжуд бўлганда) раҳбарининг аудитор бўлмаслиги

2

2.4.

Аудиторларининг ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтишини таъминламаслик

4

2.5.

Аудиторлик ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) аудиторларга (аудиторга) тегишли улушнинг 51 фоиздан кам бўлиши

2

2.6.

Аудиторлик ташкилотининг штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжуд бўлмаган ҳолда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш

4

3.

Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хизматларини кўрсатишда ва ахборот тақдим этишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар

20

 

3.1.

Тегишли йилнинг 20 январига қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик

5

3.2.

Аудиторлик ташкилотлари ренкингини тузиш учун зарур маълумотларни аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига тақдим этмаслик

3

3.3.

Аудиторлик ташкилотининг штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлмаган ҳолда банкларнинг аудиторлик текширувини ўтказиш

3

3.4.

Ўзининг веб-сайтини юритиш ва фаол ҳолатда сақлаш талабига риоя этмаслик

2

3.5.

Ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтларига жойлаштирмаслик

2

3.6.

Аудиторлик хулосасининг рақамланмаслиги, унинг ҳар бир саҳифасини аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоламаслик ҳамда тегишли молиявий ҳисоботни илова қилмаслик

5

4.

Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (бундан буён матнда ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК деб юритилади) бўйича ички назорат қоидаларига амал қилмаслик аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар

20

 

4.1.

ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқмаслик

3

4.2.

ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинламаслик

2

4.3.

Аудиторлик ташкилотининг масъул ходими ва аудиторлик ташкилотлари учун ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тегишли йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик

3

4.4.

Мижозларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича турдош хизматларни кўрсатиш рад этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар юбормаслик

3

4.5.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмалари ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини 5 йил давомида сақламаслик ва (ёки) сақлаш тартибини бузиш

3

4.6.

Мижозлар, уларнинг вакиллари ёки бенефициар мулкдорларни идентификация ва верификация қилмаслик ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни янгиламаслик

3

4.7.

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштирмаслик

3

5.

Аудиторлик ташкилотининг ички назорат тизимини таъминлашда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар

20

 

5.1.

Аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатмаслик ёки унга риоя этмаслик

3

5.2.

Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этмаслик

3

5.3.

Оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган ҳуқуқбузарлик аломатларининг мавжудлиги

3

5.4.

Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари мавжуд эмаслиги

3

5.5.

5 кун ичида ўзининг почта ва электрон манзили ўзгарганлиги, аудиторлик ташкилоти раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилмаслик

5

5.6.

Аудитор ва аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувини ўтказишда мустақиллик принципи ва чекловларга риоя қилмаслик

3

Жами баллар йиғиндиси

100

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 10/26/3885/0681-сон)