30.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3877
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 30.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3877
Кучга кириш санаси
03.10.2026
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3877]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дэпартамент бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 18 майдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 14 майдаги 23-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидаларда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун белгиланган қоидалар «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унинг мулкига бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек у(лар)нинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мижозни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш, шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик фаолиятида, терроризмни молиялаштиришда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришда иштирок этувчи ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички қоидалар — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари, шу жумладан, уларнинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган назоратчи ва профессионал иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижоз тўғрисидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш — қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи юридик шахсни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоздепонент ва (ёки) қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг хизматидан фойдаланаётган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахслар билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишнинг олдини олишга қаратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни лозим даражада текшириш — мижозни ва у қайси шахслар номидан иш кўраётганини текшириш, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (бундан буён матнда профессионал иштирокчи деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи томон — Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатнинг ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқлик даражаси — профессионал иштирокчиларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотларини Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчилари — мижозлар (шу жумладан, таъсисчилар, акциядорлар ва бошқа иштирокчилар) ва уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички назоратнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчиларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлар билан қайд этиш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини ўрганиш бўйича имкон қадар чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текшириш чораларини ва идентификациялаш жараёнларини амалга ошириш, шу жумладан мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларда белгиланган тартибда шубҳали операцияларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларини ҳамда мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчилар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операцияларни амалга ошириш ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган операция иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа профессионал иштирокчилар билан ўзаро алмашиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровлар бўйича мижозлар базасидан Рўйхат билан солиштириш орқали террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички назорат тизими профессионал иштирокчининг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) мувофиқ тайинланадиган профессионал иштирокчининг назоратчиси (бундан буён матнда назоратчи деб юритилади) зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назоратчи профессионал иштирокчи раҳбарининг буйруғи билан раҳбарнинг ўринбосарлари орасидан тайинланади. Профессионал иштирокчи назоратчи ҳақидаги ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январга қадар почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратчи ўзгарган тақдирда профессионал иштирокчи янги тайинланган назоратчи тўғрисидаги маълумотларни у тайинланганидан кейинги иш кунидан кечиктирмай тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчи белгиланган тартибда лицензия олгандан кейин бир ой муддатда назоратчи тайинланишини таъминлаши ва Агентликка назоратчининг анкета маълумотларини (фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР) юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган назоратчиларнинг рўйхатларини махсус ваколатли давлат органига тақдим этади ва ушбу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўзига маълум бўлган вақтдан эътиборан беш иш куни мобайнида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Профессионал иштирокчилар назоратчиларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда назоратчиларга жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида уларни мунтазам равишда (йилига камида бир марта) қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назоратчи қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчиларнинг хизматларидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида фойдаланиш хавфини олдини олиш учун қонунчиликда, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига профессионал иштирокчилар томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ қоидабузарлик ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни профессионал иштирокчининг раҳбарига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчи фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан профессионал иштирокчининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ижроси натижалари ҳақида ҳисоботни бир йилда камида бир маротаба профессионал иштирокчининг раҳбарига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операциялар, уларни бажаришга уринишлар тўғрисидаги хабарларнинг махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровлари ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Агентлик ва махсус ваколатли давлат органининг масъул шахслари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатни профессионал иштирокчининг ходимларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Назоратчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчининг ходимларидан ички назоратни амалга ошириш мақсадлари учун зарур бўлган бошқарувчилик, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Назоратчи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг фаолиятини (бизнесини), унинг мулки ва бошқарув тузилмасини тушуниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатларда қайд этиш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан доимий мониторингни амалга ошириш ва идентификациялаш ҳамда Рўйхат билан солиштиришни таъминлаш бўйича чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни аниқлаш ва идентификациялаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда шубҳали операциялар тўғрисида, шу жумладан улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай уларни амалга оширишга уринишлар тўғрисида хабарларни бериб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциясини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш бўйича чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Профессионал иштирокчилар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиқиб, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш, шунингдек мижозлар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
керакли ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайинлаш, тайёрлаш ва ўқитишга, шу жумладан уларнинг ишчанлик обрўси ва малакасига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган операцияларни мониторинг қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ҳамда бундай мижозларнинг операцияларини мониторинг қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органининг қўшимча маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги сўровларини ва мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмасини ўз вақтида бажариш бўйича чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Профессионал иштирокчиларнинг назорати остида ёки сезиларли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплаенс назорати, аудит ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларининг мувофиқлигини гуруҳ даражасида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Профессионал иштирокчиларнинг ички қоидалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши, шунингдек аниқланган таваккалчиликлар ва уларни баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда тузилиши шарт. Ички қоидалар, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар профессионал иштирокчининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Профессионал иштирокчилар қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириш, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликлар даражаси ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни аниқлаш давомида мазкур соҳага оид барча таваккалчиликларни эътиборга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликларни баҳолашни энг сўнгги ҳолатда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органига ва Агентликка таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини тақдим этишнинг аниқ тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа, шу жумладан чет элдаги, профессионал иштирокчилар билан амалий иш муносабатларига киришиш давомида мумкин бўлган усуллар орқали (шунингдек, очиқ манбалардан) уларнинг иш обрўси, бизнес юритиш усул ва услублари, қонунчиликни бузиш ҳолатлари тўғрисида маълумотларни тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчиларнинг бошқарув органлари розилиги олинганидан ва бошқа профессионал иштирокчиларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат тизими ўрганилгандан сўнг улар билан амалий иш муносабатларига киришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички қоидалар қўлланилишининг доимий мониторингини амалга ошириб бориш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг юқори даражадаги таваккалчилиги аниқланган ҳолларда таваккалчиликларни бошқариш ва камайтириш бўйича кучайтирилган чораларни кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Профессионал иштирокчиларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари (мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Профессионал иштирокчи ўзининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида бош офисни хабардор қилишни талаб қилишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида профессионал иштирокчилар бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Профессионал иштирокчилар мижозларни лозим даражада текшириш чораларини кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларни лозим даражада текшириш чоралари барча янги мижозлар ҳамда таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб мавжуд мижозларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чораларни амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мижозни лозим даражада текшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан қимматли қоғозлар бозорига оид хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилаётганлигига нисбатан ҳар қандай шубҳалар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига гумонлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция ўтказилаётган кунда эквиваленти 15 000 АҚШ долларидан ошган миқдордаги қимматли қоғозлар билан бир марталик операциялар (битимлар) амалга оширилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли манба ва ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда (бунда, учинчи томон хизматларидан фойдаланилиши мумкин) мижозни идентификациялаш ва верификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш ва верификациялаш бўйича тегишли чораларни кўриш, шу жумладан ишончли манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда (юридик шахс бўлган мижозларга нисбатан эса таъсис ҳужжатлари асосида) мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларнинг бундай мижоз тўғрисидаги маълумотларга, унинг фаолияти мақсади ва хусусиятига мувофиқлигини текшириш ҳамда пул маблағлари ёки мол-мулклар келиб чиқиш манбаларини аниқлаш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчилар мижозларни лозим даражада текшириш давомида олинган маълумотларни мунтазам янгилаб бориши ва энг сўнгги ҳолатда ушлаб туриши шарт. Бунда, юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган мижозларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Профессионал иштирокчилар мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина раҳбарият рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш, шунингдек мижоз ва унинг бенефициар мулкдори ҳақидаги маълумотларни тез-тез янгилаш ва верификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағларининг манбалари ёки унинг молиявий ҳолати, операциялар ўтказилишининг мақсади ва сабаблари ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий иш муносабатларига киришиш ёки давом эттиришга профессионал иштирокчи бошқарув органларининг рухсатини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан мижоз операцияларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш ҳамда операцияларни амалга ошириш схемаларини чуқур ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мижоз хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун мурожаат қилганда профессионал иштирокчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қоидалар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик талабларига мувофиқ операция бўйича мижозни ва (ёки) бенефициар мулкдорни идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги ҳисобот даври (ой, йилнинг чораги, ярим йиллик, йил) давомида мижознинг илгари ўтказган операцияларини ўрганиш, агар ихтиёрида бундай операциялар тўғрисида маълумотлар бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг турини ва унинг мижознинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолият мақсади ва турларига ёки унинг умумий иш амалиётига мувофиқлик даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, лозим даражада текшириш материалларига илова қилинадиган мижознинг умумий иш амалиётига, таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўзда тутилган фаолият мақсадларига ва турларига мос келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма қайд этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Профессионал иштирокчилар ўзларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларидаги аниқлик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифаси бўйича таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларида назарда тутилган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар санаси кўрсатилган ҳолда назоратчи томонидан алоҳида журналга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Профессионал иштирокчилар жисмоний ва юридик шахсларни масофадан туриб идентификациялашни амалга оширишга ҳақли. Масофадан туриб идентификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 238-сон «Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Юридик шахс бўлган мижозни идентификациялашда давлат рўйхатига олинганлиги, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали ёки ушбу тизимдан ахборот олишнинг имкони бўлмаганда, бевосита мижоздан олиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада амалда бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат органлари ва идораларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларини ўтказиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Профессионал иштирокчилар қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш имкони бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчиликка мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозларга операцияни амалга ошириш рад этилган ҳолларда профессионал иштирокчилар махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Профессионал иштирокчиларга қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аноним шахсларга депо ҳисобварағи очиш, яъни жисмоний ёки юридик шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда ҳисобварақ очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар билан тасдиқланмаган, очиқдан-очиқ сохта номлар бўйича депо ҳисобварақлари очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Профессионал иштирокчилар таваккалчилик даражасини аниқлаши, шунингдек уни пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчилик даражаси мижознинг фаолияти ва амалга оширадиган операциялари турларини инобатга олган ҳолда мижоз тақдим қилган маълумотлар, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ҳамда мижозни лозим даражада текшириш натижалари асосида назоратчи томонидан аниқланади ва баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган талаблар асосида мижозга жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни бажаришнинг тегишли (юқори ёки қуйи) таваккалчилик даражаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига олдиндан қуйидаги мезонларга тўғри келадиган операция иштирокчилари киритилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмалари, чет эл корхоналарининг ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оффшор ҳудудларда ҳисобвараққа эга бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдори мазкур банднинг иккинчи ва (ёки) учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс ҳисобланган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда (уч ой ичида кетма-кет икки мартадан зиёд) шубҳали операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда профессионал иштирокчилар ушбу мижозга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари ва доимий мониторинг қилиб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, профессионал иштирокчилар мижозни лозим даражада текшириш натижалари бўйича тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Профессионал иштирокчилар ички қоидаларда белгиланган тартибда юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча мижозларнинг (операция иштирокчиларнинг) ҳисобини юритиши керак. Юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган барча мижозлар (операция иштирокчилари) тўғрисидаги маълумотлар махсус журналга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Ушбу мақсадда профессионал иштирокчилар ўз хизматларини кўрсатиш учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак. Таваккалчиликнинг бундай баҳоланиши янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланишдан аввал ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари ҳамда уларни аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан операцияни бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар профессионал иштирокчида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал иштирокчи томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш мижоз томонидан сабабсиз рад этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозга нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чоралар асосли қўлланилаётганда, мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларининг тўхтатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига оффшор ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг фойдасига ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг иштирокчиларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик билан белгиланган назорат жараёнидан қочишга қаратилган деган хулосани чиқаришга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг амалга оширилганлиги аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан битим бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг одатдаги амалиётдан фарқ қилувчи ностандарт ва мураккаб схемалари таклиф этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг (битимнинг) схемасига уни бевосита амалга оширишдан олдин сезиларли ўзгартиришлар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бекор қилинган битимлар бўйича ўз пул маблағларини учинчи шахсларга қайтаришни амалга оширишни таклиф этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йўла ёки қисмлар бўйича бир турдаги ва бир хил ҳажмдаги молиявий воситаларни сотиб олиб (сотиб), бундай битимларнинг томонлари гоҳ сотувчи, гоҳ харидор сифатида мунтазам равишда ўзгариб турувчи битимларнинг амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилишининг асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотлар тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз талаб қилаётган операцияни амалга оширишда асоссиз шошма-шошарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан 30 календар кун мобайнида депонентга қўйилган пул маблағларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг миқдордаги суммадан ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан қимматли қоғозларни бозор нархларидан сезиларли фарқ қиладиган нархларда сотиб олишнинг (сотишнинг) амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан ортиқ суммадаги қимматли қоғозларнинг юридик (жисмоний) шахслар ўртасида бепул асосда ёки дебиторлик ва кредиторлик қарзлари бўйича топширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги Фойдаланувчиларнинг шахсий рақамларида (бундан буён матнда ФШР деб юритилади) жамланган пул маблағларидан бошқанинг фойдасига воз кечиш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг миқдордаги суммадан ошган операцияларнинг ўтказилиши, бир марталик ўтказилган операциялар каби уч ой мобайнида ўтказилган бир нечта операциялар ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оффшор ҳудудларда ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар учун ФШР очишга топшириқнома берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларга доир битимлар тузилаётганда инсайдерлик ахборотидан ноқонуний фойдаланилганлиги ёки қимматли қоғозлар бозорида нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатилганлигига доир ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг жиноий келиб чиқиши ёки терроризмни молиялаштириш ёхуд оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун мўлжалланганлиги тўғрисида ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички қоидалар билан шубҳали операцияларнинг қўшимча белгилари ва мезонлари ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Профессионал иштирокчи Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий хусусиятга эга бўлган методик тавсиялар асосида шубҳали операцияларни эрта аниқлаш бўйича кўрсаткичларни жорий қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижозга берилган таваккалчилик даражаси операцияни мониторинг қилишга асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мижозни идентификациялаш ва операцияларининг жорий текшируви лавозим мажбуриятларига мувофиқ профессионал иштирокчининг ходими томонидан ўтказилади, у шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операцияларни аниқлаган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита назоратчига зудлик билан хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мижоз операцияларининг кейинги текшируви назоратчи томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда назоратчи мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижознинг туридан, операция мақсадлари ва ҳажмидан аниқланадиган таваккалчиликдан келиб чиққан ҳолда ва шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг назоратчи қуйидаги чораларни кўриши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция ҳақидаги маълумотларни махсус журналга қайд этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ у билан муносабатларни тўхтатиш бўйича профессионал иштирокчининг раҳбарига таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар профессионал иштирокчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ шубҳали операция аниқланган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шубҳали операциялар тўғрисидаги хабар махсус ваколатли давлат органига ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари мавжуд бўлган маълумотларни узатишнинг электрон тизимлари орқали ёки рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояланган махсус электрон почта манзили ёхуд махсус ваколатли давлат органининг шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш тизимидаги шахсий кабинет ёрдамида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий кабинетга уланиш учун профессионал иштирокчилар ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ маълумотларни тақдим этган ҳолда Агентликка мурожаат қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Профессионал иштирокчилар тегишли операцияга нисбатан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Профессионал иштирокчилар мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ва операция иштирокчиларининг идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш даврида ёки пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишда профессионал иштирокчининг ходимлари томонидан мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, улар кечиктирмасдан ва мижозни хабардор қилмасдан операцияни тўхтатишлари ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишлари ҳамда бу ҳақида назоратчига хабар беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида назоратчи операция иштирокчиларидан бирининг ва амалга оширилаётган операциянинг идентификация маълумотларини махсус журналга киритиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга янги шахслар киритилганда назоратчи янги шахсларнинг идентификация маълумотларини мижозлар базаси билан солиштириши ва тўлиқ мослик аниқланган шахслар томонидан илгари амалга оширилган операциялар аниқланган тақдирда, ушбу мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириши ҳамда унинг натижалари бўйича ахборотни махсус ваколатли давлат органига юбориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мижоз Рўйхатга киритилган шахслиги аниқланганда профессионал иштирокчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш ҳолатларни саралаш ва якуний қарор қабул қилиш бўйича тартиб-таомилларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчиларининг барча мавжуд маълумотларини Рўйхатдаги шахсларнинг маълумотлари билан автоматик солиштириш жараёнини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қуйидаги ҳолатлардан бири юзага келса, операциялар профессионал иштирокчилар томонидан кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ишга солинмай тўхтатиб қўйилади ҳамда махсус ваколатли давлат органига хабар қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз, мижознинг бенефициар мулкдори ёки операция иштирокчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширишда фойдаланилаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлган операция иштирокчиси Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Операцияларни тўхтатиш ва тиклаш Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратчи мазкур Қоидаларнинг 49-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар бажарилганидан кейин Рўйхатга киритилган шахсга унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулки ишга солинмай тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида имкон қадар қисқа вақтда хабар бериши ҳамда операцияни тиклаш тартиби тўғрисида тушунтириш бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Махсус ваколатли давлат органининг сўровлари ва кўрсатмаларини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни профессионал иштирокчилардан ёзма равишда сўрашга, шу жумладан профессионал иштирокчиларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчилар махсус ваколатли давлат органининг мижозларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклари билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчиликка ва мазкур Қоидаларга мувофиқ махсус журналга назоратчи томонидан қуйидагилар расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция тури ва уни амалга ошириш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширувчи мижозни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Профессионал иштирокчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмаларини, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатда сақлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш муддатлари тугаши билан ҳужжатлар белгиланган тартибда архивга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдириладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Профессионал иштирокчилар ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклда чиқарилганда назоратчи имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мижозларнинг сўровномалари алоҳида хронологик тартибда назоратчида сақлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот зарурат туғилганда операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи фойдаланиши мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Профессионал иштирокчи томонидан мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳамда мижозларнинг таваккалчилик даражалари бир йилда камида бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Назоратчи фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатларга кириш имкониятини чеклаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита назоратчи томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш йўли асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва назоратчи томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Профессионал иштирокчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (шахсий мақсадлар ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчилар мижозларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Профессионал иштирокчилар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Агентлик томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Профессионал иштирокчининг раҳбари ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал иштирокчининг ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Профессионал иштирокчининг раҳбари ва назоратчи мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг назоратчиси ва ички қоидаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

_____________________________________

(ташкилот номи)

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, телефон рақами.

2. Масъул ходим этиб тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ санаси ва рақами.

3. Ўтган йил учун ташкилот томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумот, шу жумладан:

филиаллар ёки алоҳида бўлинмалар мавжудлигини кўрсатувчи ташкилий тузилманинг тавсифи;

қимматли қоғозлар бозорида кўрсатиладиган хизмат турлари;

мижозларнинг тури ва сони;

амалга оширилган битимларнинг умумий миқдори ва сони;

аниқланган хатарлар ва уларни камайтириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумот.

4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни таъминлаш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан тасдиқланган ҳужжат номи ва санаси, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган кейинги ҳужжатлар ҳамда ўзгартиришлар киритиш сабаблари ва мақсадлари тўғрисидаги маълумот.

5. Назоратчи ва ходимларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот.

6. Махсус ваколатли давлат органига юборилган хабарлар сони (хабарларнинг мазмуни ошкор қилинмасдан фақатгина уларнинг умумий сони берилади).

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсни идентификациялашда зарур бўладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) туғилган санаси ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) рўйхатдан ўтганлиги ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг реквизитлари (ҳужжатнинг серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган органнинг номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) мобил телефон рақами (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс бўлган мижоз ҳамда унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс бўлган мижоз ҳамда унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўладиган маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификация маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) юридик шахснинг таъсисчилари (йирик акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда мижознинг устав фонди (капитали)даги уларнинг улушлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) шакллантирилган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) юридик шахснинг бошқарув органлари (тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) телефон рақамлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) электрон почта ва (ёки) веб-сайт манзили (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органининг шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш тизимидаги шахсий кабинетга уланиш учун тақдим этиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Ташкилот ҳақидаги маълумотлар

1.

Ташкилотнинг номланиши (ўзбек тилида, лотин алифбосида)

2.

Ташкилотнинг номланиши (ўзбек тилида, кирилл алифбосида)

3.

Ташкилотнинг номланиши (рус тилида)

4.

Ташкилот тури

5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами

6.

Ташкилот банкининг МФОси

7.

Ташкилот банкининг   SWIFT рақами

8.

Ташкилот рўйхатдан ўтказилган ҳудуд (вилоят, туман)

9.

Ташкилотнинг тўлиқ манзили

10.

Ташкилотнинг телефон рақами

11.

Ташкилотнинг электрон почта манзили

II. Ташкилотнинг масъул ходими (назоратчи) ҳақидаги маълумотлар

1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

2.

Ходимнинг Ф.И.О.

3.

Ходимнинг электрон почта манзили

4.

Ходимнинг телефон рақами

5.

Ходимнинг яшаш манзили

6.

Ходимнинг лавозими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 2 ёки 3-иловаларида кўрсатилган мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мижознинг юқори мансабдор шахс (унинг оила аъзоси ёки унга яқин бўлган шахс) эканлиги ҳақидаги белги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хавф даражаси, шу жумладан хавфни баҳолаш учун асос бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозни идентификация қилишда амалга оширилган қўшимча тадбирларнинг натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижоз билан амалий иш муносабатларининг бошланиш санаси ва хизмат кўрсатиш даврининг давомийлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрсатилган хизмат турлари, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мижознинг сўровномаси тўлдирилган ва унга ўзгартириш киритилган сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мижоз билан ишлашга масъул бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, амалдаги телефон рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими (қоғоз шаклида тўлдирилган мижоз сўровномаси учун ходимнинг имзоси ҳам).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички қоидалар билан аниқланадиган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 18 майдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 14 майдаги 23-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43 ва 38-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2033, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20 ва 32-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2033-1, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 436-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33 ва 29-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2033-2, 2015 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 2-сон, 27-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 26 июндаги 2019-39 ва 20-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2033-3, 2019 йил 10 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 25 июндаги 38-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 22 июндаги 26-сон «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2033-4, 2021 йил 26 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 10/26/3877/0672-сон)