26.04.2024 йилдаги 238-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори билан тасдиқланган 2023 — 2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»нинг 29-бандида депо ҳисобварағини масофадан туриб очиш ва инвесторлар билан шартнома тузиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни рақамли идентификация қилиш ва уни қўллаш ҳамда инвестиция воситачилари томонидан мижозлар билан шартнома тузиш жараёнида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида мижозларни текшириш тизимини амалга оширишни назарда тутувчи Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартибидан фойдаланиш жараёнида «Ўз мижозингни бил» (KYC, e-KYC) тизимига мувофиқ ҳамда «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (AML/CFT) тизимига асосан қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида мижозларни текшириш тизимини амалга ошириш тартибига риоя этилиши устидан доимий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда доимий назорат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб амалга оширилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 238-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофадан туриб рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом инвестиция воситачилари томонидан резидент ва норезидент жисмоний, шу жумладан, юридик шахс номидан ҳаракатларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсларни (кейинги ўринларда — мижоз) масофадан туриб рақамли идентификация қилиш, шунингдек, мижозлар билан шартнома тузиш вақтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (KYC, e-KYC) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (AML/CFT) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция воситачилари мижозни рақамли идентификацияда ўтказилгандан сўнг унга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лозим даражада текшириш чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси — мижознинг топшириғига биноан мижоз номидан ва унинг ҳисобидан қимматли қоғозларга доир битимлар ҳамда операцияларни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат қоидалари — инвестиция воситачиларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли идентификация — ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида мижознинг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли аутентификация — аввал идентификация қилинган мижоздан реал вақт режимида олинган фотосурат ёки видеотасвирни дастлабки идентификация маълумотлари билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштириш орқали мижознинг шахсини текшириш ва тасдиқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари тақдим этаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлари расмий каналлар орқали тақдим этаётган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция воситачиси мижозларни рақамли идентификация қилиш тартибини йўлга қўйишдан олдин жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг эҳтимолий таваккалчилик даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш чораларини кўриш, шунингдек, ўз ички қоидаларида ушбу ҳолатларни назарда тутувчи мижозларни рақамли идентификация қилиш тартибини белгилаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция воситачиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг идентификация маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур бўлган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация маълумотлари ишончлилиги ва тўғрилигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация маълумотларининг сохталаштирилишига, рухсатсиз ўзгартирилишига, ошкор қилинишига ҳамда муддатидан олдин йўқ қилинишига қарши чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация маълумотларини қонунчиликда белгиланган муддатларда сақлаш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларга хизматларни кўрсатишда ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ операцион хатарларни камайтириш ва назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимини, шу жумладан, мижозни рақамли идентификация қилиш вақтида хавфсизликни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа каналлари орқали инвестиция воситачиси хизматларидан фойдаланишда мижоз учун кўп факторли аутентификация (мобил телефонга боғланиш ёки SMS хабар юбориш ёхуд электрон почта, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали мижознинг шахсини қўшимча равишда текшириш ва тасдиқлаш) тартиб-қоидаларини қўллаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг шахсга доир маълумотларига фақат ушбу Низомда кўзда тутилган мақсадлар учун ишлов бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага доир бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборот хавфсизлиги бўйича зарур талабларни қўллаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мижозларни рақамли идентификация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижозларни рақамли идентификация қилишда инвестиция воситачиси томонидан қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз тақдим қилган маълумотларга таянган ҳолда мижоз шахсини текшириш ва идентификация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачисининг ахборот тизимлари томонидан реал вақт режимида инсон омилисиз мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция воситачиси ушбу Низомнинг 6-банди учинчи хатбошисида қайд этилган усул бўйича мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта ёки хорижий давлатлар фуқаролари учун уларга тенглаштирилган ҳужжатлар) ички назорат қоидалари талабларига мувофиқ тегишли маълумотларга эга бўлган қисмлари фотосуратларини мижоздан қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом талабларига мувофиқ мижознинг фотосурати ва (ёки) видеотасвирини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларига (кейинги ўринларда — марказий маълумотлар базаси) сўров юбориш орқали ундаги маълумотлар билан солиштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июлдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомга биноан электрон рақамли имзо калитининг сертификати борлиги ҳақида сўрайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжатда жойлашган фотосуратни ушбу Низомга мувофиқ қабул қилинган фотосурат ва (ёки) видеотасвир билан, шунингдек, марказий маълумотлар базасида жойлаштирилган фотосурат билан (агар мавжуд бўлса) солиштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан боғланишда фойдаланиладиган мобил телефон рақамини айнан ушбу мижоз томонидан фойдаланилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи усул (мобил телефонга боғланиш, SMS хабар юбориш) ёрдамида текширади. Бунда хорижда жойлашган мижозларни идентификация қилишда мобил рақам ўрнига электрон почта манзилига жўнатилган код орқали тасдиқлашга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат қоидаларига мувофиқ мижознинг юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига кириши ёки кирмаслиги нуқтаи назаридан текширувни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз тўғрисидаги маълумотлар марказий маълумотлар базасида топилмаган тақдирда, инвестиция воситачиси мижоз билан онлайн видеоконференцалоқа сеансини ўрнатиб, мижозни идентификация қилишига рухсат берилади. Бунда инвестиция воситачиси масъул ходими видеоконференцалоқа орқали қуйидагиларни аниқлаши ва видеотасвирга туширилишини таъминлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг маълумотлари аниқ кўринган шахсини тасдиқловчи ҳужжатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ушбу шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ушлаб турган ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг мазкур инвестиция воситачиси билан шартнома имзолаш истагида эканлигини тасдиқловчи аудиовизуал тасдиқ (мижознинг оғзаки нутқи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачисининг масъул ходими мижоз билан онлайн видеоконференцалоқа сеансини ўрнатиб, мижоз томонидан тақдим қилинган ахборотларнинг айнан унга тегишлилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция воситачиси томонидан мижозларни идентификация қилиш учун фойдаланиладиган ахборот тизими мазкур Низомнинг 6-банди учинчи хатбошисида қайд этилган усул бўйича мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мижоздан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд хорижий давлатлар фуқаролари учун уларга тенглаштирилган ҳужжатлар) серияси ва рақамини ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва туғилган санасини ёхуд ушбу маълумотлардан барчасини ҳамда ушбу Низомга мувофиқ фотосуратини ёки видеотасвирини реал вақт режимида олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) марказий маълумотлар базасига сўров юборади ва мижознинг қуйидаги шахсий маълумотларини олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР, мавжуд бўлганда), марказий маълумотлар базасида шахсини тасдиқлайдиган маълумотлари бўлмаган чет эл фуқаролари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд хорижий давлатлар фуқаролари учун уларга тенглаштирилган ҳужжатларнинг берилган санаси, амал қилиш муддати ҳамда берилган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида фамилияси, исми, отасининг исми (лотин ёзувида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинси, туғилган мамлакати, туғилган жойи, миллати, фуқаролиги ҳамда доимий ёки вақтинча яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мижоздан реал вақт режимида олинган фотосуратни ёки видеотасвирдаги фотосуратни марказий маълумотлар базасидан олинган фотосурат билан (агар мавжуд бўлса) автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мижоз билан боғланишда фойдаланиладиган мобил телефон рақами айнан ушбу мижоз томонидан фойдаланилаётганлигини аниқлаш имконини берувчи усул (мобил телефонга боғланиш, SMS хабар юбориш) ёрдамида текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қабул қилинган маълумотларни ички назорат қоидаларига мувофиқ рўйхат билан автоматлаштирилган ҳолда (инсон омилисиз) солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция воситачиси мижозни рақамли идентификация қилишда ўз ахборот тизимларидан ёки шартнома асосида учинчи шахслар томонидан тақдим этилган ахборот тизимларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мижозларни рақамли идентификация қилиш учун фойдаланиладиган ахборот тизимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган бўлиши (мижоз билан онлайн видеоконференция сессиясини ўтказиш учун фойдаланиладиган серверлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни узатишда ўзаро шифрлашни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат реал вақт режимида яратилган фотосурат ва (ёки) видеотасвирдан фойдаланишни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат ва (ёки) видеотасвир алмаштириш ҳамда бузишдан, илгари яратилган фотосурат ва (ёки) видеотасвирдан фойдаланишдан ҳимояланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификация қилишда мижозлар томонидан бошқа мижозларнинг фотосурати ва (ёки) видеотасвиридан фойдаланишга бўлган уринишларни аниқлаш имконини бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мижозни рақамли идентификация ва рақамли аутентификация қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат ва (ёки) видеотасвир рангли бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видеотасвир товушли бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат ва (ёки) видеотасвирда мижознинг ўзидан бошқа шахслар бўлишига йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг юзи қисман ёки тўлиқ яширилмаган бўлиши, мижознинг юзига соя тушмаслиги, шунингдек, мижоз юзни қоплайдиган кўзойнакда (шаффоф ойнали кўзойнакдан ташқари) бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видео фонни ўзгартириш ёки ретуш технологиясидан фойдаланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат ва (ёки) видеотасвирда мижознинг юзи яққол кўриниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси томонидан мижозлар билан шартнома тузиш вақтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) талабларидан келиб чиқиб, «Ўз мижозингни бил» (KYC, шунингдек, e-KYC) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (AML/CFT) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тизими амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рақамли идентификацияни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рақамли идентификация қилиш ушбу Низомда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги хизматларни кўрсатишда қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси томонидан масофадан мижозлар билан шартнома тузиш вақтида. Бунда шартнома мижоз томонидан Ягона идентификация тизими (OneID), электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланади ёки оммавий оферта мижоз томонидан қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ёки норезидентлари бўлган мижозлар учун депо ҳисобварақларини масофадан туриб очишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачисининг мижозига тегишли анкета маълумотларини (паспорт маълумотлари, манзил, телефон рақами, банк ҳисобварағи ва бошқа маълумотлар) ўзгартиришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси хизматларини кўрсатиш учун мижоздан электрон аризаларни қабул қилишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция воситачиси рақамли идентификация қилишдан ўтган мижозлар билан амалга ошириладиган қуйидаги операцияларга нисбатан ички назорат қоидаларига мувофиқ таваккалчилик даражасини баҳолаган ҳолда чекловларни ўз ички қоидаларида ўрнатишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эгаси томонидан амалга ошириладиган бир операциянинг максимал суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан календарь ой мобайнида амалга ошириладиган транзакциялар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобварақдан бир операция орқали ечиб олиниши мумкин бўлган маблағларнинг максимал миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси ўз мижозларини рақамли идентификация қилиш, аввал идентификация қилинган мижозларни эса рақамли аутентификация қилиш юзасидан ҳар бир мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларга таваккалчилик даражасини баҳолаган ҳолда чекловлар ўрнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестиция воситачиси ўз мижозларини ички назорат қоидаларига мувофиқ лозим даражада текшириши ва баҳолаш таҳлилини амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инвестиция воситачиси мижозларнинг белгиланган чекловларни четлаб ўтишга қаратилган уринишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан чоралар кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги ҳолатларда мижозлар рақамли идентификация қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ва (ёки) мижоз томонидан амалга оширилаётган операция ички назорат қоидаларига мувофиқ юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига кирган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги фотосуратнинг ушбу Низомга мувофиқ олинган фотосурат ва (ёки) видеотасвир ҳамда марказий маълумотлар базасига жойлаштирилган фотосурат билан (агар мавжуд бўлса) мослигига шубҳа мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоздан олинган маълумотлар марказий маълумотлар базасига жойлаштирилган маълумотларга мос келмаганда ёки мос келишини текширишнинг иложи бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фотосурат ва (ёки) видеотасвир ушбу Низом талабларига мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестиция воситачиси рақамли идентификация қилинмаган мижозларни анъанавий усулда идентификация қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рақамли идентификация қилишда мижознинг барча идентификация маълумотлари рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан қисман ёки тўлиқ мос келган тақдирда, инвестиция воситачиси ички назорат қоидаларида назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мижозни рақамли идентификация қилиш натижаси бўйича мижоз анкетасини тўлдириш ва юритиш ички назорат қоидаларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мижозларни рақамли идентификация қилишни йўлга қўйган инвестиция воситачиси ўн кун муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни рақамли идентификация қилиш тизимини йўлга қўйиш санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни рақамли идентификация қилиш жараёнларининг тўлиқ тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси томонидан мижозларни рақамли идентификация қилиш орқали кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорида мижозлар билан шартнома тузиш пайтида уларнинг шахсий маълумотларини олиш мақсадида «Ўз мижозингни бил» (KYC, шунингдек, e-KYC) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш» (AML/CFT) тизимларига мувофиқ мижозларни текшириш тизимини амалга оширишнинг тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инвестиция воситачиси рақамли идентификация қилинган мижозлар бўйича ички назорат қоидаларида кўзда тутилган маълумотларга қўшимча равишда мижозлардан олинган фотосуратлар ва (ёки) видеотасвирларни, мижоз шахсини текшириш ва идентификация қилиш амалга оширилган аниқ сана ва вақти қайд этилган ҳужжатларни, шунингдек, марказий маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда маълумотларни текшириш натижаларини мижозлар анкеталари билан биргаликда ички назорат қоидаларига мувофиқ беш йил давомида сақлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестиция воситачисининг ахборот тизимлари рақамли идентификация ва рақамли аутентификация қилинган мижозлар ва уларнинг сони ҳақида тезкор маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инвестиция воситачиси мижозни рақамли идентификация қилиш натижасида олинган маълумотларга ўзгартиришлар киритишда мазкур Низом талабларига амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/238/0304-сон)