ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1899]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
1. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 29 ноябрь,
2008-41-сон
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда — профессионал иштирокчи) — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчининг ички назорати (кейинги ўринларда — ички назорат) — профессионал иштирокчиси фаолиятининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолияти билан боғлиқ унинг ички ҳужжатларига мувофиқлиги устидан назорат (кейинги ўринларда — ички ҳужжатлар);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
профессионал иштирокчининг назоратчиси (кейинги ўринларда — назоратчи) — профессионал иштирокчининг мазкур Низомга мувофиқ ички назоратни амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
II. Ички назоратни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ички назоратни амалга ошириш профессионал иштирокчининг ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланадиган назоратчи зиммасига юклатилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 24 октябрдаги 2011-18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-5, 17.11.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 486-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда ички назоратни амалга ошириш ташкилот раҳбарига юклатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 10 ноябрдаги 2010-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-3, 09.12.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 464-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 24 октябрдаги 2011-18-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-5, 17.11.2011 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 486-модда)
3. Назоратчи ўз фаолияти давомида профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгашига ҳисобдор бўлади. Кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда назоратчининг фаолиятини назорат қилишни профессионал иштирокчининг ижроия органи амалга оширади.
4. Профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб борилган ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бир нечта назоратчилар зиммасига юклатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Профессионал иштирокчи ички назоратни амалга ошириш учун назоратчи раҳбарлиги остида бўлган алоҳида таркибий бўлинмани шакллантиришга ҳақли.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
6. Назоратчи ўз фаолиятида профессионал иштирокчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақилдир.
7. Назоратчи лавозими профессионал иштирокчининг ходимлар штатига киритилади. Назоратчи лавозимидаги иш ўрни назоратчи учун асосий иш жойи бўлиши керак. Назоратчи ишни бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ профессионал иштирокчиларда бирга қўшиб олиб боришга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Профессионал иштирокчи унинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланган ички назорат тўғрисидаги Йўриқномага (низомга) (кейинги ўринларда — Йўриқнома) эга бўлиши керак. Кузатувчи кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда Йўриқнома профессионал иштирокчининг ижроия органи томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 24 апрелдаги 2009-25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-1, 12.05.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 19-20-сон, 243-модда)
9. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
назоратчини тайинлаш ва уни ишдан бўшатиш тартиби;
назоратчининг вазифалари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг рўйхати;
келиб тушган шикоятлар, мурожаатлар ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назоратчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолда унинг ҳаракатлари тартиби;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
назоратчи томонидан ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш шакли ва муддатлари;
профессионал иштирокчининг филиалларида ички назоратни амалга ошириш тартиби (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиаллар мавжуд бўлган ҳолда);
назоратчининг ҳисоботлари кузатувчи кенгаши ва ижроия органига тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда назоратчининг жавобгарлиги.
Йўриқномада ички назоратни амалга оширишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.
10. Профессионал иштирокчининг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиали мавжуд бўлган ҳолда, филиалнинг ходимлар штатига филиал назоратчиси киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бевосита филиал томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ вазифаларни бажараётган филиалнинг штатида ходимлар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, профессионал иштирокчининг бош ташкилоти назоратчиси ёки филиал раҳбари филиал назоратчиси вазифаларини бажариши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
11. Филиал назоратчисига мазкур Низомнинг меъёрлари қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади:
филиал назоратчиси ўз фаолиятида филиалнинг бошқа ходимларидан мустақил ва филиал раҳбарига ва бош ташкилотнинг назоратчисига ҳисобдордир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
филиал назоратчиси аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида филиал раҳбари ва бош ташкилотнинг назоратчисига ахборот беради;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
филиал назоратчиси филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва филиал раҳбарига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Филиал назоратчиси вазифалари филиал раҳбари томонидан бажарилган тақдирда филиал раҳбари:
бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ҳисобдордир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ахборот беради;
(111-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва раҳбарига тақдим этади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
III. Назоратчига қўйиладиган талаблар
12. Назоратчи лавозимига тайинланадиган шахс қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Профессионал иштирокчининг назоратчиси:
мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлардан;
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратини ташкил этиш ва амалга оширишга доир мажбуриятлардан ташқари ички назорат вазифаларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган лавозим мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 14 октябрдаги 2019-56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1899-8, 23.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 10/19/1899-8/3948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. I ёки II тоифали малака сертификатига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси қуйидагилардан бирига эга бўлиши лозим:
(131-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан бири бўйича олий маълумотга;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, фонд биржалари, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёки фаолиятнинг иқтисодий, молиявий, юридик соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёхуд кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 14 октябрдаги 2019-56-сон буйруғига (рўйхат рақами 1899-8, 23.10.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 10/19/1899-8/3948-сон)
14. Қуйидаги шахс назоратчи бўлиши мумкин эмас:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг амалдаги малака сертификатига эга бўлмаган;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга эга бўлмаган: молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёхуд ахборот технологиялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сон буйруғига (рўйхат рақами 1899-2, 24.11.2009 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 518-модда)
ушбу шахснинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатилган ташкилотларнинг мувофиқ фаолият турини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган, коллегиал ижроия органи таркибига кирган ёки профессионал иштирокчи, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотларининг таъсисчиси бўлган, агар бундай тўхтатиш пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган ёки унинг коллегиал ижроия органи таркибига кирган ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
IV. Назоратчининг вазифалари
16. Назоратчи ўз фаолиятини амалга ошираётганда қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) Йўриқнома талабларига риоя этишни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг ички қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
в) профессионал иштирокчи томонидан профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчига келиб тушган мурожаат, ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) профессионал иштирокчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланганлиги тўғрисида профессионал иштирокчининг раҳбарини дарҳол хабардор қилади, қонунбузилишнинг содир бўлиши сабабларини ва унда айбдор бўлган шахсларни белгилайди;
(16-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишлари бартараф этилишини ва профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятидаги шунга ўхшаган қонунбузилиши юзасидан огоҳлантиришлар бўйича тадбирларга риоя этилишини назорат қилади;
(16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
е) профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгаши ва ижроия органига уларнинг расмий талабига мувофиқ маълумотларни тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) профессионал иштирокчи томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
(16-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
V. Назоратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17. Назоратчи:
профессионал иштирокчининг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишларда иштирок қилиш;
профессионал иштирокчининг ҳужжатларини тақдим қилинишини талаб қилиш ва қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаси ва регистрлар мазмуни билан танишиш;
мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан назоратчи вазифасини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли ахборотларни тақдим қилишини талаб қилиш;
мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан уларнинг ўз мажбуриятларини бажарилиши жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар тақдим қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назоратчи қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
18. Назоратчи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
назоратчининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
профессионал иштирокчининг ички назорат тўғрисидаги ички ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;
ўз вазифаларини тегишли равишда бажаришга;
профессионал иштирокчи ва унинг ходимларидан олинган ҳужжатлар ва файлларнинг аслини сақланиши ва уларга қайтарилишини таъминлашга;
ички назоратни ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича профессионал иштирокчининг ходимларига маслаҳат беришга;
олинган ахборотларга нисбатан хизмат сирига риоя этишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назоратчига қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Назоратчи қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлигини аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида ушбу ҳолат юзасидан профессионал иштирокчининг ижроия органига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот бериши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
20. Назоратчининг мазкур Низом билан унга берилган ҳуқуқлар доирасидаги талаблари профессионал иштирокчининг барча ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
VI. Назоратчининг ҳисобдорлиги
21. Назоратчи ўз вазифаларини бажариш вақтида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботни (кейинги ўринларда — қонунбузилишини текшириш тўғрисида ҳисобот) — қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг қонунбузилиши аниқлангандан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
чораклик ҳисоботни — ҳар чорак якуни бўйича ҳар бир чорак тугаганидан сўнг ўн беш кундан кеч бўлмаган муддатда тузади.
Ҳисоботлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган профессионал иштирокчининг тегишли бошқарув органига улар тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
22. Қонунбузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
текшириш асослари ва уни ўтказиш муддатлари тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
текшириш жараёнида тасдиқланган ва бошқа аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
қонунбузилишини содир этилишининг белгиланган сабаблари ва бунда айбдор шахслар тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ва шунга ўхшаш қонунбузилишларидан огоҳлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тўғрисидаги.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Назоратчи томонидан илгари аниқланган, бироқ бартараф этилмаган қонунбузилишини такрорий аниқланган ҳолда назоратчи қонунбузилишини текшириш тўғрисида янги ҳисоботни тузмасликка ҳақли. Бунда, илгари аниқланган қонунбузилишининг бартараф қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборот, назоратчининг чораклик ҳисоботига киритилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир хилдаги қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишлари (битта ва шу каби сабаблар бўйича йўл қўйилган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг шу каби бир хил талабларининг бузилишлари) тўғрисидаги, шунингдек битта текширишни ўтказиш жараёнида аниқланган ўзаро боғланган қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишини (агарда битта қонунбузилиши бошқаси сабабли келиб чиқса) тўғрисидаги маълумотлар қонунбузилишини текшириш тўғрисидаги ягона ҳисоботда акс эттирилиши мумкин.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
23. Чораклик ҳисобот қуйидаги умумлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим:
ўтказилган текширишлар сони кўрсатилган ҳолда чорак мобайнида ўтказилган текширишлар, текшириш ўтказиш вақтида аниқланган қонунбузилишлари, тегишли қонунбузилишларга йўл қўйилиш сабаблари ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги;
мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги (кўриб чиқилган мурожаатлар, аризалар ва шикоятлар сони тўғрисидаги, мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган қонунбузилишлари, тегишли қонунбузилишларга йўл қўйилиш сабаблари, профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида шунга ўхшаш қонунбузилишларни бартараф этиш ва огоҳлантириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги);
Олдинги таҳрирга қаранг.
профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари, профессионал иштирокчининг ички қоидалари талабларининг бузилишидан огоҳлантириш бўйича тавсиялар;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
профессионал иштирокчи томонидан амалга ошириладиган операциялар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларни бажариш тўғрисидаги;
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
хизмат ахборотларидан ноқонуний фойдаланиш, нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган тадбирни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ таваккалчиликни камайтириш бўйича тадбирлар тўғрисидаги.
Чораклик ҳисоботга профессионал иштирокчи ходимларининг малакасини ошириш, ички назоратни ташкил қилишни яхшилаш бўйича тавсиялар, шунингдек бошқа ахборотлар киритилиши мумкин.
24. Назоратчи алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини шакллантириш йўли билан ҳисоботлар ҳисобининг юритилишини ва уларнинг сақланишини ташкил қилади.
25. Назоратчининг ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари профессионал иштирокчининг қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва агарда Йўриқномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши лозим.
VII. Мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Профессионал иштирокчига келиб тушган ва назоратчи фаолиятига тегишли бўлган ариза ва шикоятлар кўриб чиқиш учун назоратчига юборилади. Бундай ариза ва шикоятлар профессионал иштирокчи томонидан келиб тушган куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 28 майдаги 05-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-9, 19.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мурожаатларни кўриб чиқиш мазкур Низомда белгиланган алоҳида хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
28. Аризачига мурожаат, ариза ёки шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ёзма жавоб хатида аризачи томонидан баён этилган ҳар бир далилга нисбатан асослантирилган жавоб акс эттирилиши керак.
29. Мурожаат, ариза ва шикоят юзасидан жавоб хатини профессионал иштирокчининг раҳбари ва назоратчи имзолайди.
30. Профессионал иштирокчи аризачиларга унинг томонидан хабар берилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
VIII. Профессионал иштирокчининг раҳбари ва ходимларининг мажбуриятлари
31. Профессионал иштирокчининг раҳбари:
назоратчига унинг ўз мажбуриятларини бажарилишида ёрдам кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқланган қонунчилик ҳужжатлари, ички ҳужжатларининг бузилишларини, шунингдек қонунбузилишини содир этилишига имкон яратувчи сабаб ва шароитларни бартараф этилишини ташкил қилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
32. Профессионал иштирокчининг (профессионал иштирокчи филиалининг) ходимлари:
назоратчига унинг ўз мажбуриятларини бажарилишида ёрдам кўрсатадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
профессионал иштирокчининг бошқа ходимлари ёки бошқа шахслар томонидан содир этилиши кутилаётган қонунчилик ҳужжатларининг, ички қоидаларнинг бузилишлари тўғрисида дарҳол назоратчига маълум қиладилар;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўй берган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ улар манфаатдор шахслар деб топилиши мумкин бўлган битимлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг аффилланган шахслари деб топилиши мумкин бўлган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;
(32-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
мижозлар томонидан кўрсатилган маълумотлар бўйича узоқ вақт (бир ҳафтадан ортиқ) давомида алоқа ўрнатиш мумкин бўлмаган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар.
IХ. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда, 19-20-сон, 243-модда, 48-сон, 518-модда; 2010 й., 49-сон, 464-модда; 2011 й., 39-сон, 402-модда; 45-46-сон, 486-модда; 2013 й., 49-сон, 642-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1899-7/2749-сон, 23.10.2019 й., 10/19/1899-8/3948-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)