22.06.2026 йилдаги КҚ-360-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида масъул давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот (ҳисобот)лари эшитилишини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман, шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарининг ахборотларини, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига 10 кун муддатда мазкур Қарор билан тасдиқланган намунавий тартибдан келиб чиқиб, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман, шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарининг ахборотларини, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тартибини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) ушбу Қарорнинг ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига ва уларнинг котибиятларига амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 22 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-360-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 22 июндаги КҚ-360-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман, шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарининг ахборотларини, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу намунавий тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-54-V-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартибига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги «Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-51-сон Фармонига асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур намунавий тартиб халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, туман, шаҳарлардаги Халқ қабулхоналарининг (бундан буён матнда Халқ қабулхоналари деб юритилади) тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахборотларини (бундан буён матнда ахборот деб юритилади), ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳисоботларини (бундан буён матнда ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботи деб юритилади) эшитиш тартиб-таомилларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ қабулхоналарининг ахбороти, шунингдек ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботи тегишинча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) сессияларида эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида туман (шаҳар) ҳокимларининг, Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида туман ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Халқ қабулхоналарининг ахборотини, шунингдек ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ қабулхоналари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли маҳаллий Кенгашга ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий Кенгаш раиси Халқ қабулхонаси томонидан тақдим этилган ахборотни кўриб чиқиш учун масъул доимий комиссияни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул доимий комиссия Халқ қабулхонаси томонидан тақдим этилган ахборотни ўрганиб чиқади ва аҳоли мурожаатларида энг кўп кўтарилган масалалар ҳамда мурожаатлар билан ишлашдаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда ҳокимнинг, тегишли ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини маҳаллий Кенгаш сессиясида эшитиш юзасидан таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳокимнинг ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини маҳаллий Кенгаш сессиясида эшитиш юзасидан таклифлар Кенгаш раисига тақдим этилади, унда ҳокимнинг, шунингдек қайси ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш кўрсатилади ва бунинг зарурияти асослантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳокимларнинг ҳисоботи ҳар чоракда маҳаллий Кенгаш сессиясида эшитилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳокимнинг ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш маҳаллий Кенгаш иш режаларига, қарорларига, маҳаллий Кенгаш, унинг бошқа доимий комиссиялари (муваққат комиссиялари), партия гуруҳлари, шунингдек, депутатлар ташаббусига мувофиқ ўтказилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ қабулхоналари, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари уларнинг тегишинча ахбороти (ҳисоботи) маҳаллий Кенгаш сессиясида эшитилиши тўғрисида, қоида тариқасида, камида 10 кун олдин хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳокимлар, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳокимлик, давлат органи томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ҳисоботларига доир материалларни маҳаллий Кенгаш сессияси ўтказилиш санасидан камида 5 кун олдин Кенгашга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияси зарур ҳолларда ҳокимларнинг ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эшитишга тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиши ҳамда қўшимча ўрганишлар ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссияси ахборотга (ҳисоботга) доир материалларни ўрганиш давомида қуйидагиларни таҳлил қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган мурожаатларнинг (шу жумладан такрорий мурожаатларнинг), уларнинг ҳудудлар ва соҳалар бўйича сонини, улушини, ўсиш ва камайиш динамикасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимлик, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш борасидаги фаолияти самарадорлигини, йўл қўйилган камчиликларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларда кўтарилган, шу жумладан энг кўп кўтарилган масалаларнинг ҳал этилиши ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиш ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якуни бўйича илгари қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорларининг ижроси ҳолатини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботига ва уни тақдим этишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ҳисоботи тегишинча ҳоким, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳисоботда, қоида тариқасида, қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳоли мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб ҳокимликнинг, давлат органининг амалга оширадиган асосий вазифалари ва бу борада амалга оширилган ишлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш бўйича махсус бўлинма (ходимлар) фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимликнинг, давлат органининг мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазифаларини такомиллаштириш, масъулиятини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) келиб тушган мурожаатларга доир статистик маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида ҳокимликка, тегишли давлат органига келиб тушган мурожаатларнинг (ариза, таклиф ва шикоятлар), шунингдек уларнинг ҳудудлар, соҳалар бўйича таҳлили ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатларнинг қайси тоифадаги шахслардан (ногиронлар, кам таъминланганлар, аёллар, вояга етмаганлар, ишсиз фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, тадбиркорлар ва бошқалар) келиб тушганлиги тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимлик, давлат органи ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўлланган мурожаатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мурожаатларни кўриб чиқилишига доир маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриб чиқилган (шу жумладан қаноатлантирилган, асоссиз деб топилган ёки тушунтириш берилган), бошқа давлат органларига юборилган, кўрмасдан қолдирилган мурожаатлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар, қонун бузилиши ҳолатлари, кўриб чиқиш муддатларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этишга доир кўрилган амалий чоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томонидан мурожаатларда энг кўп кўтарилаётган тизимли муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни ҳал этиш бўйича кўрилган амалий чоралар, режалаштирилган тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорий ва жамоавий тусдаги мурожаатлар ва улар билан ишлаш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, тизимли муаммоларни бартараф қилиш юзасидан юқори турувчи ташкилотларга киритилган таклифлар, уларнинг натижасига доир маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) фуқаролар қабули, шу жумладан сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилгани ва аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) аҳоли мурожаатларини қабул қилиш учун яратилган қулайликлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишонч телефони ташкил этилганлиги ва фаолият юритиши (рақами, келиб тушган мурожаатлар, уларнинг кўриб чиқилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
веб-сайт ёки бошқа ахборот коммуникация-технологиялари орқали аҳоли мурожаатларини қабул қилиш имконияти яратилганлиги (келиб тушган мурожаатлар, уларнинг кўриб чиқилиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш жараёнларининг рақамлаштирилганлик ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этмаганлик ҳолатлари юзасидан масъул ходимларга нисбатан кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) Халқ қабулхонаси томонидан киритилган талабнома, тақдимнома, кўрсатмалар ва уларнинг кўриб чиқилиши (ижро этилиши) бўйича амалга оширилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, асосли мурожаатларни ҳал этиш, мурожаатлар бўйича муносабат билдириш бўйича олиб борилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) қуйи турувчи ташкилотларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали мурожаатлар билан ишлаш фаолияти, ҳудудда муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрилган чоралар, келгусида бажариладиган ишлар ва режалар ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил ахборот бериш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳисоботда мурожаатлар ва уларнинг кўриб чиқилишига доир маълумотлар қўшимча равишда жадвалларда, диаграммаларда кўрсатилиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Халқ қабулхоналарининг ахборотларини, шунингдек ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқ қабулхоналарининг ахбороти, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари дастлабки тарзда тегишли доимий комиссия мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссия мажлисида Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари ахборот, шунингдек ҳисоботи эшитиладиган раҳбар ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссия Халқ қабулхонасининг ахбороти, ҳоким ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботи юзасидан маҳаллий Кенгашнинг қарори лойиҳасини, ҳисоботни эшитиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолиятига баҳо бериш юзасидан таклифларни ва бошқа зарур материалларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқ қабулхонасининг ахборотини, ҳоким ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини доимий комиссия мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқиш, ушбу масалани маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига киритиш ва сессияни ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари тўғрисидаги низом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Кенгашининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳаллий Кенгашнинг сессиясида Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари ахборот, шунингдек ҳоким ҳамда тегишли давлат органи ва ташкилоти раҳбари ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашнинг сессиясида Халқ қабулхонасининг жамоатчилик асосида раҳбари ахборот бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Халқ қабулхонасининг ахборотини, ҳокимнинг ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича маҳаллий Кенгаш қарори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳаллий Кенгашнинг қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги аҳолидан Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, уларнинг соҳалар, ҳудудлар бўйича сони, ўсиш камайиш динамикаси, кўриб чиқилиши, тегишли органларга юборилиши ва бошқа масалалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳокимликка, давлат органи ва ташкилотига келиб тушган мурожаатлар, уларни кўриб чиқиш борасида, шунингдек ҳокимлик, давлат органи ва ташкилоти томонидан соҳага оид бошқа вазифаларнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар, фойдаланилмаган имкониятлар, йўл қўйилган камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ қабулхонасининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли муаммоларини ҳал этишда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар ва бу борадаги камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ишига берилган баҳо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким, давлат органлари ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш ва келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан таклиф ҳамда аниқ ва муддатли топшириқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ҳисобот (ахборот) натижалари юзасидан бериладиган тавсия ва топшириқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг ижро этилиш муддатлари ва унинг назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг кучга кириш санаси ва эълон қилиниши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича фаолияти қониқарсиз деб топилган тақдирда, унинг юқори турувчи идорасига ушбу раҳбарнинг масъулияти ва фаолияти самарадорлигини ошириш ёки эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳаллий Кенгашнинг қарори тегишли давлат органларига, зарур ҳолларда юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари маҳаллий Кенгаш қарорларининг ижроси ҳолатини ўрганиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маҳаллий Кенгаш сессияларида Халқ қабулхонасининг ахборотини, ҳокимлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитишга тайёргарлик кўриш жараёнида тегишли материаллар белгиланган муддатларда тайёрланиши, қонунчиликка мувофиқлиги, унда кўрсатилган маълумотлар асослилиги учун маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси ҳамда маҳаллий Кенгаш котибияти жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Намунавий тартиб бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.