28.01.2025 йилдаги КҚ-54-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлик назорати соҳасидаги фаолиятини тартибли йўлга қўйишни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда мазкур Намунавий тартибни ўз сессияларида кўриб чиқиш ва унинг асосида тегишли тартибни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудлардаги давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитишга доир назорат тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот)ларни эшитиш учун тайёргарлик жараёнларига Кенгашлар ҳузуридаги Экспертлар гуруҳлари аъзоларини жалб этиш, уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) мазкур Қарорнинг ижросини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий ва услубий кўмак кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (А. Туйчиев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-54-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-54-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишнинг намунавий тартиби (бундан буён матнда Намунавий тартиб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Намунавий тартиб халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) сессияларида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг (бундан буён матнда мансабдор шахс деб юритилади) ҳисоботи (ахбороти)ни эшитишга оид депутатлик назорати тадбирини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш маҳаллий Кенгаш иш режаларига, қарорларига, маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари (муваққат комиссиялари), партия гуруҳлари, шунингдек, депутатлар ташаббусига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий Кенгаш сессияларида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитуви депутатлик назоратининг алоҳида шаклларидан бири бўлиб, унинг фаолиятига доир масалалар, шу жумладан қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорлари, унинг доимий комиссиялари (муваққат комиссиялари) тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи (ахбороти)ни эшитишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга, шунингдек, ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий Кенгаш томонидан мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитишдан асосий мақсад долзарб ҳудудий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича чоралар белгилашдан иборат бўлиб, бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларда, Олий Мажлис палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари билан мамлакатни ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот берувчи орган олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг, унинг йиллик ва оралиқ режа ва дастурларини ишлаб чиқишда эътиборга олганлигига шунингдек, уларнинг тўлиқ бажарилганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа ва амалга оширилган ишларининг давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифаларига ҳамоҳанглигига, режадаги тадбирлар самарали, натижадор бўлганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот берувчи орган олдига қўйилган мақсад ва вазифаларининг бажарилмай қолганлиги сабабларига, уларни келажакда бажариш имкониятларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш борасида аниқ рақамларга асосланган маълумотларга, «маҳалла еттилиги билан ҳамкорлигига, маҳаллаларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишига, камбағалликни қисқартиришга, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш борасидаги ишлар ҳолатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган тадбирларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағларидан тежамкорлик билан самарали фойдаланилишига, амалга оширилган давлат харидлари ва уларнинг қонунийлиги ва асослилигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш, депутатлар, доимий комиссиялар, сиёсий партия гуруҳларининг топшириқлари, тавсиялари, сўровларига ўтган давр мобайнида қанчалик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида ва самарали муносабат билдирилганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур орган бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари маълумотлари таҳлилига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот берувчи органнинг фаолиятини баҳолаш бўйича мезонлар, индикаторлар, рейтинглар мавжуд бўлган ҳолда улардаги ўринига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот берувчи органнинг фаолиятини охирги 3 йилликдаги таҳлилига кўра ушбу соҳа ёки йўналишда ўсиш ёки пасайиш кўрсаткичларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
округ ёки маҳаллалар кесимида маълумотлар, натижадорлик мавжудлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ қабулхоналарига, юқори турувчи давлат органларига ушбу орган фаолияти бўйича тушган мурожаатлар, шунингдек, аҳоли томонидан йўлланаётган мурожаатлардаги муаммоларни ҳал қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот берувчи орган фаолиятида очиқлик ва шаффофликнинг таъминланганлигига, амалга оширган ишлари, йиллик режаларни бажарилиши бўйича ўзининг расмий сайтлари орқали кенг жамоатчиликка маълумотларни ўз вақтида етказаётганлик даражасига, фаолияти бўйича ижтимоий тармоқлардаги фикр-мулоҳазалар таҳлилига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг ваколат ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзи раҳбарлик қилаётган соҳани ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик қилиш йўналишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва хорижий тажрибаларни эътиборга олган ҳолда соҳада ишга солинмаган резервлар ва ташаббуслар ҳисобидан ўсиш нуқталари, модернизация ва трансформация истиқболлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий натижадорлиги масалаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ёки ахборот якунида мазкур орган томонидан қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича таклифлар илгари сурилганлигига, маҳаллий Кенгаш ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклиф киритилганлигига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиясида дастлабки тарзда кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан тайёргарлик кўриш, тегишли қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа чораларни кўриш маҳаллий Кенгаш раиси белгилаган доимий комиссия ёхуд комиссиялар (бундан буён матнда масъул Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитувига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида ҳамда тегишли материаллар ва ҳужжатларни пухта ҳамда сифатли тайёрлаш учун масъул Комиссия томонидан ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ таркибига депутатлар, маҳаллий Кенгаш ҳузуридаги эксперт гуруҳи аъзолари, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Масъул Комиссия ишчи гуруҳ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари (муваққат комиссиялари) эшитувга доир соҳалар бўйича амалга оширган депутатлик назорати тадбирлари, шунингдек, ўтказилган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари натижаларини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитувга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган материалларни (тегишли соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хорижий мамлакатлар тажрибаси, ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар, давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллар ва бошқалар) йиғади ва таҳлилий маълумот тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитувда жавоб олиниши керак бўлган саволларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитувга оид масалалар бўйича зарур ахборот материалларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд материаллар асосида эшитув натижалари бўйича қабул қилинадиган қарорлар лойиҳаларини ва бошқа зарур ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда эшитувга юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар бевосита тегишли давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, жойларга чиқиб ўрганилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳ очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маҳаллий Кенгашнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда унинг фаолияти тўғрисида ҳудуд аҳолисини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш мақсадида эшитувни ўтказишга доир пресс-релиз лойиҳасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ томонидан мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш бўйича барча зарур материаллар тайёрлангандан сўнг, улар масъул Комиссия мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Масъул комиссиянинг мажлиси Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Масъул Комиссия мажлисида мансабдор шахс шахсан ҳисобот (ахборот) билан иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мансабдор шахс узрли сабабларга кўра масъул Комиссия мажлисида иштирок эта олмайдиган тақдирда унинг ўринбосари маъруза билан чиқади ва бу ҳақда Комиссияга мажлисдан камида бир кун олдин ёзма равишда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Масъул Комиссия мажлисида дастлаб Комиссия раиси мажлис кун тартиби, регламенти, иштирокчилар таркиби тўғрисида тўхталиб ўтади. Сўнгра ҳисобот (ахборот) бериш учун сўзни мансабдор шахсга беради ҳамда унинг ҳисоботи (ахбороти) эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитилгандан сўнг масъул Комиссия аъзолари томонидан унга ҳисобот (ахборот) бўйича савол ва таклифлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан сўнг масъул Комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзоларининг фикрлари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Масъул Комиссия мажлиси сўнгида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни қабул қилиш ва Кенгаш сессияси муҳокамасига киритиш ёки уни маромига етказиш учун мансабдор шахсга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Масъул Комиссия мажлисида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш жараёнида аниқланмаган фактлар, ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган маълумотларга зид ахборотлар тақдим этилганда, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни маромига етказиш бўйича қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорда мансабдор шахснинг қайтадан ҳисобот (ахборот) тақдим этиш муддати белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Масъул Комиссия мажлисида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) қабул қилинган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот) эшитуви маҳаллий Кенгаш сессиясида очиқ ёки ёпиқ шаклда ўтказиш масаласи ҳал қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур масала юзасидан Кенгаш сессиясида маъруза билан иштирок этувчи масъул Комиссия аъзоси белгилаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Масъул Комиссия қарори Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига киритиш учун тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитувини ўтказиш тўғрисидаги масала маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига масъул Комиссия таклифига асосан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Масъул Комиссия томонидан мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш масаласини маҳаллий Кенгаш сессиясига киритиш бўйича қуйидаги материалларни масъул Комиссия қарорига илова қилган ҳолда Кенгаш раисига ёзма шаклда киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалага оид ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келган муаммолар, давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар асосида масъул Комиссия томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳамда масъул Комиссиянинг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалани сессияда муҳокама қилиш бўйича олиб бориш тартиби (ҳисобот ва ахборот берувчилар, масъул комиссиядан сўзга чиқувчилар, муносабат билдирувчилар аниқ кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эшитув натижалари бўйича қабул қилинадиган маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси, зарур ҳолларда чора-тадбирлар дастури лойиҳалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Масъул Комиссия маҳаллий Кенгаш котибияти билан биргаликда Кенгаш қарори лойиҳасини тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш масаласи навбатдаги сессия кун тартибига киритилгандан сўнг масъул Комиссия ва маҳаллий Кенгаш котибияти барча зарур материалларни сессиядан камида етти кун олдин маҳаллий Кенгаш депутатларига танишиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш масаласи маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилганлиги тўғрисидаги хабар сессия ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин мансабдор шахсга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш масаласи маҳаллий Кенгашнинг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилгандан сўнг масъул Комиссия маҳаллий Кенгаш котибияти билан биргаликда мажлисда иштирок этувчи тегишли давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатини шакллантиради ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияси ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида уларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар ҳисобот (ахборот) эшитилиши режалаштирилаётган мансабдор шахснинг маҳаллий Кенгаш сессиясига келиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда сессиядан камида бир кун олдин ўзининг кела олмаслик сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобот (ахборот) мансабдор шахснинг тегишли ўринбосари томонидан тақдим этилиши ёки ушбу масалани кўриб чиқиш маҳаллий Кенгашнинг кейинги сессиясига қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маҳаллий Кенгаш сессияларида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш маҳаллий Кенгаш сессиясига раислик қилувчининг қисқа кириш сўзи билан бошланиб, у муҳокама қилинадиган масала, эшитувни ўтказиш тартиби (унинг очиқ ёки ёпиқ шаклда ўтказиш), таклиф этилган шахслар тўғрисида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Маҳаллий Кенгаш сессияларида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитуви очиқ ёки ёпиқ шаклда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ эшитувга давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек, мутахассислар, экспертлар ва олимлар таклиф қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ эшитувда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ эшитувга фақат кўриб чиқиладиган масалага алоқадор давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ эшитувни ўтказиш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ эшитувнинг материалларидан фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар ижро этилиши учун масъул бўлган идоралар фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшитув очиқ шаклда ўтказилган тақдирдагина оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтида ёритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кўриладиган масала юзасидан мансабдор шахсга ҳисобот (ахборот) тақдим этиш учун 30 дақиқагача, бошқа мансабдор шахсларга эса, қўшимча ахборот ёки депутатларнинг мунозара нутқлари учун 5 дақиқагача вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раислик қилувчи томонидан мажлисда сўзга чиқишлар учун ажратиладиган вақтнинг бошқача давомийлиги белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Раислик қилувчининг кириш сўзидан сўнг муҳокама қилинаётган масала юзасидан мансабдор шахсга ҳисобот (ахборот) бериш учун сўз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитилгандан сўнг масъул Комиссия вакили томонидан доимий Комиссиянинг мазкур масала юзасидан қабул қилинган хулосаси ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мансабдор шахснинг маърузасидан сўнг мажлис иштирокчилари эшитувда кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишга ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлаб депутатлар ва мажлиснинг бошқа иштирокчилари мансабдор шахсга саволлар беришлари мумкин. Сўнгра депутатларнинг эшитилаётган ҳисобот (ахборот) бўйича муносабатлари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш якунлари бўйича маҳаллий Кенгаш қарори қабул қилинади. Қарор маҳаллий Кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳаллий Кенгаш қарори кириш қисми, асослантирувчи қисм ва якунловчи қисмдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг кириш қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот)ни эшитишдан кўзланган мақсад (қонунчилик ҳужжатларига, Давлат дастури ёки ҳудудий дастурларга ёхуд иш режага асосан, маҳаллий Кенгаш, доимий комиссия (муваққат комиссия), партия гуруҳлари ҳамда депутатларнинг ташаббуслари асосида ва бошқа ҳолатларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тегишли давлат органи ва ташкилотининг зиммасига юкланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органи ёки ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатлари ижросида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида нормалари амалиётда қўлланилмаётган қонунчилик ҳужжатлари ва улардаги бўшлиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши, камбағалликни қисқартириш, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш борасида қилинган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳаларда аҳоли томонидан йўлланаётган мурожаатларнинг ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва фойдаланилмаган имкониятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар ва бу борада кузатилган камчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бошқа идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг асослантирувчи (қарор) қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахс томонидан қилинган ишларга берилган баҳо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилоти фаолияти самарадорлигини оширишга ва келгусида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар юзасидан таклиф ҳамда топшириқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлат органлари ва ташкилотларига ҳисобот (ахборот) натижалари юзасидан бериладиган тавсия ва топшириқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг ижро этилиш муддатлари ва унинг назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорнинг кучга кириш санаси ва эълон қилиниши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маҳаллий Кенгаш ҳисобот (ахборот)ни эшитиш якунлари бўйича мансабдор шахснинг фаолиятини қониқарсиз деб топиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда эшитув бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарорида ҳисобот (ахборот) берувчи мансабдор шахсга тўғридан-тўғри топшириқлар берилиши, унинг юқори турувчи идорасига ушбу шахснинг масъулияти ва фаолияти самарадорлигини ошириш ёки эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш жараёнида аниқланмаган фактлар, масъул Комиссия томонидан тайёрланган маълумотларга зид ахборотлар тақдим этилганда, мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни маромига етказиш учун маҳаллий Кенгаш қарори билан мансабдор шахсга қайтадан ҳисобот (ахборот) бериш вақти кўрсатилган ҳолда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган маҳаллий Кенгаш қарори ўн кунлик муддатда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиш масъул Комиссия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Эшитув якунлари бўйича қабул қилинган қарорнинг ижро этилиши юзасидан маълумотлар масъул Комиссия ёки зарурат бўлганда маҳаллий Кенгаш мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Маҳаллий Кенгаш сессияларида мансабдор шахснинг ҳисоботи (ахбороти) эшитувига тайёргарлик кўриш жараёнида тегишли материаллар белгиланган муддатларда тайёрланиши, қонунчиликка мувофиқлиги, унда кўрсатилган маълумотлар асослилиги учун масъул Комиссия раиси ва аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Намунавий тартиб бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Намунавий тартибга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни ўз кучини йўқотган деб топиш Кенгаш қарори билан амалга оширилади.