15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3816
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг буйруғи, 15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3816
Кучга кириш санаси
16.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3816]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳокими Б. ЗАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокими Э. ТУРДИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокими З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокими Ж. РАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 29 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокими Ш. АБДУРАХМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокими У. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти ҳокими Ш. АБДУРАЗАКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғон вилояти ҳокими Х. БОЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят ҳокими У. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 26 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти ҳокими Н. ТУРСУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокими А. БОБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокими Ш. УМУРЗАКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 22 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокими М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2026 йил 18 мартдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ҳамда касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йили — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги натижаларини шакллантиришда инобат олинадиган календар йили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индикатор — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолиятининг муайян мезони бўйича сифат ва миқдор кўрсаткичини ифодаловчи ҳамда рақамли қийматга эга бўлган ўлчов бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициенти — муайян индикатор бўйича баллни ҳисоблаб чиқаришда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг ўзаро бир-бирига нисбатан аҳамиятини белгиловчи рақамли кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий рейтинг — ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида белгиланган мезонлар ва индикаторлар асосида баҳолаш натижасида уларнинг рейтингда эгаллаган ўрнини аниқлаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус платформа — миллий рейтингни юритиш учун мўлжалланган, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва натижаларни автоматик ҳисоблаш имконини берувчи Агентликнинг дастурий таъминоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битирувчиларга эга бўлган давлат таълим ташкилотлари миллий рейтинг объекти ҳисобланади, бундан ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтинглари алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган илғор касбий маҳорат техникумлари учун Агентлик томонидан мазкур Низомга мувофиқ алоҳида рейтинг юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари ўртасида соғлом, шаффоф ва натижага йўналтирилган рақобат муҳитини шакллантириш ва касбий таълим ташкилотларининг узлуксиз ривожланишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ва педагог кадрларнинг касбий ҳамда академик мобиллигини кенгайтириш, шу жумладан хорижий стажировка, малака ошириш ва бошқа таълимга оид дастурлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларининг республика ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб, малакали, рақобатбардош ва замонавий касбий компетенцияларга эга кадрларни тайёрлаш жараёнида иш берувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим хизматлари сифати ва меҳнат бозори талаблари уйғунлигини таъминлашда кадрлар тайёрлаш сифатини илғор миллий ва халқаро тажрибалар асосида оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини аниқ, ўлчаш имкони мавжуд бўлган ва солиштирма индикаторлар (мезонлар) асосида баҳолаш, миллий рейтинг натижалари бўйича холис, очиқ ва ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим тизимида маълумотларга асосланган бошқарувни ривожлантириш, миллий рейтинг натижаларидан таълим сиёсатини такомиллаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва стратегик қарорлар қабул қилишда фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Миллий рейтинг маълумотларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий рейтинг маълумотлари ҳисобот йили охирги иш куни ҳолати бўйича ушбу йилнинг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича кўрсаткичларнинг, истисно тариқасида, ўқув йили якунланганидан кейинги ўн икки ой якуни бўйича ҳолати ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий рейтинг маълумотлари махсус платформада қуйидаги манбалардан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари томонидан махсус платформага киритиладиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан ўтказиладиган умуммиллий сўровнома натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар махсус платформага уларнинг тегишли ахборот тизимларини интеграция қилган ҳолда олинади, бундан «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича маълумотлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидаги «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича маълумотлар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлга қадар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус платформага ахборот тизимларини интеграция қилиш имкони бўлмаган ҳолларда маълумотлар вазирлик ва идоралардан сўров асосида олиниб, Агентлик томонидан махсус платформага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус платформада вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар акс эттирилганда ушбу маълумотларнинг манбаси ҳамда уларни тақдим этган вазирлик ёки идоранинг номи таълим ташкилотига кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим ташкилоти томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар қуйидаги ҳужжатлар махсус платформага киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ ўқувчиларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг (бундан буён матнда педагоглар деб юритилади) хорижда офлайн шаклда малака оширганлиги ҳамда стажировка ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товарлар, иш ва хизматлар) сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактуралар (касбий таълим ташкилотлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, давлат органи ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича тушган маблағларнинг миқдорини тасдиқловчи ҳисоб-фактураларни юклаш талаб этилмайди ҳамда мазкур ҳисоб-фактуралар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ автоматик тарзда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таълим ташкилоти томонидан махсус платформага киритилган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда тақдим этилиши учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда махсус платформага киритилмаган маълумотлар миллий рейтингни шакллантиришда инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умуммиллий сўровнома ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси, педагоглар учун яратилган шароитлар, иш берувчилар ўртасида битирувчиларнинг нуфузи ҳамда моддий-техник база билан таъминланганлик даражаси йўналишларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Умуммиллий сўровнома ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан 30 майига қадар ўтказилади ҳамда ушбу сўровномада қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим шакли ва даражаларидан қатъий назар таълим ташкилотида таҳсил олаётган ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган педагоглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилида ўқишни якунлаган таълим ташкилотининг битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Умуммиллий сўровнома бўйича таълим ташкилотининг натижалари ушбу ташкилотда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жами сонининг ҳамда асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб борувчи педагогларнинг жами сонининг камида тегишли равишда 20 фоизи умуммиллий сўровномада иштирок этган тақдирда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоиздан паст иштирок кузатилган тақдирда таълим ташкилотига умуммиллий сўровнома асосида аниқланадиган тегишли индикаторлар бўйича балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 сентябрига қадар махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини масофавий мониторинг, солиштириш ёки жойига чиққан ҳолда ўрганиш орқали верификациядан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Миллий рейтинг натижалари ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Ўрта махсус таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган Касбий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига мувофиқ кўрсаткичнинг солиштирма оғирлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Миллий рейтинг индикаторлари бўйича балларни ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган кўрсаткичларни шакллантириш формулалари асосида барча индикаторлар кесимида таълим ташкилотларининг кўрсаткичлари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳар бир индикатор бўйича энг юқори натижага эга бўлган таълим ташкилотига ушбу индикатор учун белгиланган энг юқори балл берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бошқа таълим ташкилотларининг баллари ушбу индикатор бўйича энг юқори балл тўплаган таълим ташкилотининг кўрсаткичига нисбатан пропорционал нормаллаштириш асосида ҳисобланади ҳамда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Иб

=

Бм

*

Кт

Км

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ибиндикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотига берилган балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бм — индикатор бўйича ушбу Низомнинг 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган энг юқори балл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Км — индикатор бўйича энг юқори кўрсаткичга эга таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ктиндикатор бўйича баҳоланаётган таълим ташкилотининг кўрсаткичи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси таълим ташкилотининг рейтингини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) индикаторлар бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси тенг бўлган таълим ташкилотларининг миллий рейтингдаги ўринлари ўрта махсус таълим ташкилотлари учун «олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчилар улуши» ҳамда касбий таълим ташкилотлари учун «битирувчиларнинг бандлик ҳолати» индикатори бўйича тўпланган баллдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур индикаторлар бўйича ҳам баллар тенг бўлган тақдирда уларга миллий рейтингда бир хил ўрин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 сентябрига қадар миллий рейтинг натижаларини шакллантиради ҳамда мазкур Низомнинг 4-бобига мувофиқ шикоятларни тақдим этиш имкониятини бериш мақсадида таълим ташкилотларига махсус платформа орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Миллий рейтингнинг якуний натижалари ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 октябрига қадар Агентликнинг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш учун Агентликда камида уч нафар аъзодан иборат таркибда Агентлик директорининг буйруғи асосида Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таълим ташкилоти миллий рейтинг натижаларидан норози бўлган тақдирда махсус платформа орқали келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят Апелляция комиссиясига махсус платформа орқали электрон шаклда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шикоятда акс эттирилган масалалар билан боғлиқ бўлган индикаторлар таълим ташкилоти томонидан аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таълим ташкилоти шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда, Апелляция комиссияси таълим ташкилотини шикоят кўриб чиқилишидан уч кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида махсус платформа орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция комиссияси шикоятни мазкур шикоят келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асоссиз деб топилганда миллий рейтинг натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътироз асосли деб топилганда миллий рейтинг натижаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Апелляция комиссиясининг шикоят кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори ушбу қарор қабул қилинган куни махсус платформа орқали таълим ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Касбий таълим ташкилотларини миллий рейтинг натижалари асосида рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Миллий рейтингда энг юқори ўринларни эгаллаган 50 та касбий таълим ташкилотининг ҳар бири Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда Касбий таълим агентлиги деб юритилади) билан биргаликда миллий рейтинг натижалари шакллантирилганидан сўнг рағбатлантириладиган касбий таълим ташкилотларегрининг рўйхатини миллий рейтингнинг якуний натижалари билан бирга эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Касбий таълим агентлиги рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни касбий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларига миллий рейтингнинг якуний натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни муддатда ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағлар Касбий таълим агентлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Рағбатлантириш тўлови сифатида ажратилган маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтиришга рухсат берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80 фоиз — моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарур жиҳозларни харид қилиш, лаборатория ва устахоналар барпо этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоиз — касбий таълим ташкилотининг педагогик кенгаши қарорига мувофиқ раҳбар ва ходимларни моддий рағбатлантириш, шу жумладан, уларга устама тўловларни тайинлаш, ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун хорижга юбориш харажатлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Миллий рейтинг натижаларига биноан рағбатлантирилган касбий таълим ташкилотлари учун кейинги икки йил мобайнида миллий рейтингда иштирок этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий рейтингни юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Масъуллар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотларни олиш

1 февралга қадар

2-босқич

Таълим ташкилоти

Махсус платформага тегишли ҳужжатларни киритиш

1 февралга қадар

3-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Ўқувчилар, педагоглар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўровнома ўтказиш

1 мартдан 30 майга қадар

4-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

1. Махсус платформадаги маълумотларни таҳлил қилиш ва верификациядан ўтказиш

1 сентябрга қадар

2. Миллий рейтинг натижаларини шакллантириш ва таълим ташкилотларига юбориш

20 сентябрга қадар

5-босқич

Таълим ташкилоти

Миллий рейтинг натижалари юзасидан шикоят қилиш

ўн кун

6-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Таълим ташкилотларининг шикоятларини кўриб чиқиш

ўн кун

7-босқич

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

Миллий рейтингнинг якуний натижаларини эълон қилиш

10 октябрга қадар

8-босқич

Касбий таълим агентлиги

Рағбатлантириш маблағларини касбий таълим ташкилотига ўтказиб бериш

ўн беш иш куни

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур схеманинг 1-2-босқичлари 2026 йил учун, истисно тариқасида, 1 августга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезонлар ва индикаторлар

Балл

Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи

I. Педагоглар салоҳияти

35

«ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган ва (ёки) хориждан жалб қилинган педагоглар улуши

10

К1.1=

1+2П2

П

Бунда:

П1асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони;

П2асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилотининг дипломига эга бўлган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Малака тоифасига эга педагоглар улуши

5

К1.2=

1+2П23

П

Бунда:

П1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони;

П2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчиларнинг сони;

П3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши*

5

К1.3=

1+2П2

П

Бунда:

П1асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони;

П2асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида иштирок этган педагогларнинг улуши

5

К1.4=

Т12

П

Бунда:

Т1асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони;

Т2асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий малака ошириш (стажировка) дастурларида офлайн шаклда тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Илмий даража (унвон)га эга бўлган ва (ёки) халқаро ва республика танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг улуши

10

К1.5=

1+2П23

П

Бунда:

П1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган DSc (фан доктори) илмий даражаси ёки профессор унвонига эга педагогларнинг сони;

П2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган PhD (фан номзоди) илмий даражаси ёки доцент унвонига эга педагогларнинг сони;

П3асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланган нуфузли халқаро ва республика кўрик-танловларида ғолиб бўлган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

II. Академик фаолият

15

Ўқувчилар давомати

3

К2.1=

(

Д2 * Тк

)

Д1

Бунда:

Д1 — мавжуд йўналишларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори;

Тк — ўқувчиларнинг умумий сони;

Д2 — ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси.

Қабул жараёнида талабгорлик даражаси

10

К2.2=

Ат

Ап

Бунда:

Ат — таълим ташкилотига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорларнинг сони;

Ап — таълим ташкилотининг умумий қабул параметри.

Ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси

2

Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади.

III. Битирувчилар сифати

30

Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши

15

К3.1=

1+4Б2+2Б34

Б

Бунда:

Б1 — «ТОП-100» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони;

Б2 — «ТОП-500» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони;

Б3 — «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг сони;

Б4 — «ТОП-1 000» рўйхатига киритилмаган хорижий ёки республика олий таълим ташкилотларига қабул қилинган битирувчиларнинг сони (бундан ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар мустасно);

Б — битирувчиларининг умумий сони.

Битирувчиларнинг билим даражаси

5

К3.2=

ДБ

Б

Бунда:

ДБ — таълим ташкилотидаги барча битирувчиларнинг дипломларида қайд этилган балларнинг йиғиндиси;

Б — битирувчиларнинг умумий сони.

Ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчиларнинг улуши

10

К3.3=

Б1

Б

Бунда:

Б1 — ўрта махсус таълим ташкилотининг таъсисчиси (муассиси) ҳисобланган олий таълим ташкилотига қабул қилинган битирувчилар сони;

Б — битирувчиларнинг умумий сони.

IV. Халқаро ва республика даражасида эришилган ютуқлар

20

Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчиларнинг улуши

10

К4.1=

1+3Ў23

Ў

Бунда:

Ў1 — нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў2 — халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў3 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро ва республика даражасидаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши**

10

К4.2=

1+2Ў2

Ў

Бунда:

Ў1хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони;

Ў2хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Мазкур индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатлар инобат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**Ушбу индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш ва касбий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторлари ва улар бўйича кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мезонлар ва индикаторлар

Балл

Кўрсаткичларни шакллантириш формуласи

I. Педагоглар салоҳияти

30

Илмий даража (унвон)га эга бўлган, хориждан жалб қилинган ва (ёки) «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг улуши

3

К1.1=

П123

П

Бунда:

П1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда илмий даража (унвон)га эга бўлган педагогларнинг сони;

П2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хориждан жалб қилинган педагогларнинг сони;

П3 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда «ТОП-1 000» хорижий олий таълим ташкилоти дипломига эга бўлган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Малака тоифасига эга педагоглар улуши

6

К1.2=

1+4П2+2П3

П

Бунда:

П1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бош ўқитувчиларнинг сони;

П2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган етакчи ўқитувчилар ҳамда касбий сертификатга эга (1 ва 2-тоифали) ишлаб чиқариш таълим усталари сони;

П3 — асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган катта ўқитувчиларнинг сони;

П — асосий штат ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Малака ошириш ва (ёки) стажировка дастурларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг улуши (бундан Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар мустасно)

5

К1.3=

1+2П23

П

Бунда:

П1асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган ишлаб чиқариш таълими усталаринг сони;

П2асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва республика ҳудудидаги умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича малака ошириш (стажировка) курсларида тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони;

П3асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва хорижий малака ошириш (стажировка) курсларида офлайн шаклда тўлиқ иштирок этган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Касбий таълим агентлиги томонидан малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган педагоглар улуши

5

К1.4=

1+2П23

П

Бунда:

П116В" id="_x0000_i1025" style="width:3pt;height:18pt" />16В" id="_x0000_i1026" style="width:3pt;height:18pt" />  — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш (тажриба алмашиш) учун хорижга юборилган ишлаб чиқариш таълими усталарининг сони;

П2асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумкасбий ва махсус фанлар педагогларининг сони;

П3асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва малака ошириш ёки тажриба алмашиш учун хорижга юборилган умумтаълим фанлари педагогларининг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларнинг улуши*

3

К1.5=

12

П

Бунда:

П1 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони;

П2 — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга бўлган педагогларнинг сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

Педагогларнинг таълим ташкилоти томонидан яратилган шароитлардан қониқиш даражаси

3

Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади.

Ўқув жараёнига ташқи ўриндош сифатида жалб қилинган соҳа мутахассислари, хорижий мутахассислар ва олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари улуши

5

К1.7=

П123

П+П123

Бунда:

П1 — ташқи ўриндош сифатида ишлаб чиқариш таълим устаси, умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиси лавозимларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган соҳа мутахассисларининг сони;

П2 — ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориждан жалб қилинган мутахассисларнинг сони;

П3 — ташқи ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари сони;

П — асосий штатда ва ички ўриндош сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган педагогларнинг умумий сони.

II. Касбий-академик фаолият

25

Ўқувчиларнинг таълим сифатидан қониқиш даражаси

3

Мазкур индикаторлар умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади.

Ўқувчиларнинг яратилган шароитлар, шу жумладан маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, дарсдан ташқари машғулотлар ва спорт билан доимий шуғулланиш имкониятлардан қониқиш даражаси

3

Моддий-техник базанинг мавжудлиги, шу жумладан, зарур жиҳозлар, лаборатория ва устахоналар билан таъминланганлик даражаси

3

Ўқувчилар давомати

2

К2.3=

(

Д2 * Тк

)

Д1

Бунда:

Д1 — мавжуд касб ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги аудитория юкламаларининг (соатлари) миқдори;

Тк — ўқувчиларнинг умумий сони;

Д2 — ўқувчилар томонидан сабабсиз ўтказиб юборилган аудитория соатларининг йиғиндиси.

Қабул параметрларининг касб ва мутахассисликлар кесимида бажарилиши даражаси

4

К2.4=

Қ123+…+Қн

Мс

Бунда:

Қ123+…+Қн — касбий таълим ташкилотидаги ҳар бир касб ва мутахассисликлар кесимида қабул параметрлари бажарилишининг фоиздаги кўрсаткичлари, бунда қабул параметрлари тўлиқ ёки ошиқча бажарилган тақдирда мазкур кўрсаткич 100 фоиз деб қабул қилинади;

Мс — касб ва мутахассисликлар сони.

Халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони ҳамда уларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг улуши

10

К2.5=

2

Ў1

+

П1

Ў

Пмах

Бунда:д

Ў1 — халқаро ва қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони;

П1 — халқаро ва қўшма дастурлар сони;

Пмах — касбий таълим ташкилотлари ўртасида энг кўп халқаро ва қўшма таълим дастурларга эга бўлган касбий таълим ташкилотининг халқаро ва қўшма таълим дастурлари сони.

III. Ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик ва битирувчилар сифати

35

Иш берувчи ташкилотлар томонидан битирувчилар фаолиятидан қониқиш даражаси

2

Мазкур индикатор умуммиллий сўровнома натижаларига мувофиқ шакллантирилади.

Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда тижоратлаштириш фаолияти самарадорлиги

5

К3.2=

12

Кҳ

Ў

Бунда:

А1 — ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни давлат харидлари асосида сотишдан олинган маблағлар миқдори;

А2 — ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (товарлар, иш ва хизматлар)ни сотишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар миқдори;

Кҳ — касбий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд бўйича тузатиш коэффициенти:

Қорақалпоғистон Республикаси — 1,15, вилоятлар — 1, Тошкент шаҳри — 0,85;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Касбий таълим ташкилотида дуал таълимнинг улуши

8

К3.3=

Ў1

Ў

Бунда:

Ў1 — дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Битирувчиларнинг бандлик ҳолати

20

К3.4=

1+2Б23

Б

Бунда:

Б1 — якка тартибдаги тадбиркор ёки таъсисчи сифатида фаолият кўрсатаётган битирувчиларнинг сони;

Б2 — давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъектда меҳнат фаолиятини олиб бораётган битирувчилар сони;

Б3 — таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олинган, икки ёшгача бола парвариши билан банд, 1-2 гуруҳ ногирони, ўзини ўзи банд қилган битирувчиларнинг сони;

Б — битирувчиларнинг умумий сони.

IV. Ўқувчиларнинг халқаро ва республика даражасида эришган ютуқлари

10

Нуфузли танловларда ғолиб ҳисобланган ўқувчилар улуши

5

К4.1=

3

1+4Ў2+2Ў34

+

5+2Ў67

Ў

Ў

Бунда:

Ў1 — «WорлдСкиллс» халқаро чемпионатида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони;

Ў2 — Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»нинг республика даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони;

Ў3 — Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Касбий маҳорат миллий танлови»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг сони;

Ў4 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги касбий танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў5 — нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў6 — халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар, шунингдек асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў7 — билим ва кўникмаларни стандарт ва ностандарт масалалар ҳамда амалий топшириқларда қўллай олиш компетенция ва малакаларни баҳолашга қаратилган бошқа халқаро даражадаги танловларнинг ғолиблари ҳисобланган ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар улуши**

5

К4.2=

12

Ў

Бунда:

Ў1 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчиларнинг сони;

Ў2 — хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчиларнинг сони;

Ў — ўқувчиларнинг умумий сони.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро тан олинган сертификатлар инобат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ушбу индикаторни ҳисоблашда Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига (рўйхат рақами 3515, 2024 йил 29 май) мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар инобатга олинади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/3816/0362-сон)