05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ташкилотларида ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таълим сифатини ташқи баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Таълим сифатини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Агентлик таълим сифатини ташқи баҳолашни қуйидаги шаклларда амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) таълим ташкилотини хавфни таҳлил қилиш (мурожаатлар, сўровнома асосида аниқланган камчиликлар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар материаллари ва бошқа ишончли маълумотлар) асосида навбатдан ташқари ўрганади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) хавфни таҳлил қилиш жараёнида камчиликлар аниқланганда Агентлик таълим ташкилотига бу ҳақда тақдимнома киритади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) камчиликларнинг белгиланган муддатда бартараф этилмаганлиги таълим ташкилотини навбатдан ташқари комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишга асос бўлади ҳамда бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат аккредитацияси ва хавфни таҳлил қилиш натижаси бўйича Агентлик тақдимномасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш таълим ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) таълим ташкилотларида таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот жараёнлари сифатини қиёсий таққослаш асосида уларнинг миллий рейтингини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) таълим ташкилотлари битирувчилари билим ва кўникмасига баҳо бериш ва уларнинг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабаларининг таълим сифати бўйича фикрларини ўрганишга қаратилган Умуммиллий талабалар сўровномасини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси тўлов асосида амалга оширилади ҳамда ундан тушган маблағлар аккредитацияни ўтказиш билан боғлиқ (жумладан, жалб қилинган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш) харажатларни қоплашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик республика ҳудудида фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотларига қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда уларнинг реестрини юритади. Бунда мазкур реестрга киритилган ташкилотлар томонидан таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш тавсиявий характерга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2025 йилга қадар битирувчиси бўлмаган ҳамда аккредитациядан ўтмаган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари мазкур ташкилотни комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида махсус давлат аккредитациясидан ҳам ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) таълим ташкилотининг комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаганлиги ёки ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда Агентлик лицензияни бекор қилиш масаласини ҳал этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдимнома киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) комплекс давлат аккредитацияси натижаларига кўра муайян таълим дастурида аниқланган қўпол камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда ушбу таълим дастури бўйича ўқув фаолиятини давом эттириш ва қабулни амалга оширишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки аккредитацияси бекор қилинган таълим дастурида таҳсил олаётган талабалар ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, 2025 йил 1 июлдан бошлаб янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) биринчи босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иккинчи босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари (касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар) махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига (фаолиятининг тўхтатилишига) асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиб, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитишни йўлга қўйишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ой муддатда Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китобларга асосан Агентликни зарур мебель, жиҳоз ва компьютер воситалари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-76-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) ташқи баҳолашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш, ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) таълим сифатини баҳолаш мезонлари ва усулларини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда сўровномалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) таълим сифатини таъминлаш йўналишида халқаро алоқаларни кенгайтириш, сифатни баҳолаш соҳасидаги халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш ҳамда миллий аккредитация тизимининг халқаро даражада тан олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) таълим сифатини баҳолаш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ва манфаатдор томонлар иштирокида йиллик ҳисоботларни эълон қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) таълим соҳасидаги давлат дастурлари ва стратегияларида белгиланган мақсадли кўрсаткич ва натижаларга эришилишини таҳлил қилиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) таълим ва илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва истиқболли ташаббусларни илгари суриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятининг ҳуқуқий асослари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Агентлик ўз фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Агентлик таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат органлари раҳбарлари Агентликка ҳар томонлама кўмаклашади, шу жумладан, унинг сўровига кўра марказий аппарат ва тизим ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни сақлаб қолган ҳолда эксперт сифатида юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва таълим жараёнига оид давлат таълим стандартлари (талаблари) лойиҳалари мажбурий тартибда Агентлик билан келишилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Агентлик ўз ваколатлари доирасида таълим сифатини баҳолаш мақсадида таълим ташкилотлари ҳудуди ва биноларига белгиланган тартибда киришга ва ҳужжатлар билан танишишга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Агентлик «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентликка ўз вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари ва ташкилотларидан, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўз вазифаларини амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларидан зарур маълумотларни бепул, жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимларидан (HEMIS, EMIS) ва олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимидан тўсиқсиз фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) давлат органлари ва ташкилотларига, жумладан, таълим ташкилотларига таълим сифатини ошириш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тажрибали хорижий ва маҳаллий экспертларни ҳамда нодавлат (хусусий) ташкилотларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида, жумладан, аутсорсинг шаклида ёллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) жалб қилинган хорижий ва маҳаллий экспертларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан, маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда жаҳон таълим маконидаги замонавий тенденциялардан келиб чиқиб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш талаб ва мезонларини янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) таълим сифатини таъминлаш, аккредитация, рейтинг ва бошқа масалалар юзасидан халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентликнинг 62 та штат бирлиги қуйидаги штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тугатилаётган «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг мавжуд 30 та штат бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 4 та, Инновацион ривожланиш агентлигининг 3 та, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг 3 та бошқарув штат бирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 22 та штат бирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий малака тизимини ривожлантириш институти Агентлик таркибига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентликнинг низоми ва тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан лавозимга тайинланадиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори ўринбосарлари ва ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, Агентликнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентликнинг асосланган таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аккредитациядан ўтказиш, шунингдек, шартнома асосида бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ҳомийлик ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим сифатини таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбаси

Масъул ижрочилар

I. Таълимда сифатни таъминлашнинг ташкилий масалалари

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Агентликнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Агентликни жойлаштириш учун маъмурий бинони оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратиш.

2025 йил
май

2025 йил
май

Агентлик,

Адлия вазирлиги

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Агентликни зарур мебель, жиҳоз, компьютер ва бошқа зарурий воситалар билан таъминлаш.

1. Агентликни зарур мебель, жиҳоз, компьютер ва бошқа зарурий воситалар билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Агентлик томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китобларга асосан Агентликни зарур воситалар билан таъминлаш.

2025 йил
июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик

Агентликка хизмат ва навбатчи автотранспорт воситалари учун лимит ажратиш.

1. Агентлик учун 4 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан, 3 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини белгиланган тартибда харид қилиш.

2. Агентликка автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

2025 йил

июнь

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик

II. Таълим сифатни таъминлаш жараёнларини такомиллаштириш

Таълим тизими самарадорлигини баҳолаш ва таълим сифатини мониторинг қилиш бўйича ахборот тизимларини ишлаб чиқиш.

1. Таълим жараёнида сифатни таъминлашга қаратилган барча статистик ва таҳлилий маълумотларни очиқ ва шаффоф тарзда акс эттирувчи Агентликнинг расмий веб-сайти ва тегишли платформаларнинг концепция ва техник топшириқларини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида Агентлик веб-сайти ва тегишли платформаларни яратиш учун зарур маблағларни ажратиш.

3. Агентлик веб-сайти ва тегишли платформаларни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

Бунда:

давлат аккредитацияси ва рейтинг тизимини қўллаб-қувватловчи электрон платформаларни субдомен шаклида ишга тушириш;

тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларининг платформалари ва таълимни бошқариш ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашиш учун интеграция қилиш;

тегишли реестрларни юритиш ва жамоатчилик учун очиқ маълумотларни олишда қулайликлар яратиш;

сайтнинг самарадорлигини ошириш ва ундаги маълумотларни узлуксиз янгилаб боришни йўлга қўйиш. 

2025 йил
июнь-июль

2025 йил
июль

2026 йил
январь

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси,

 Давлат бюджети, халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари  ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари (таълим ташкилотлари)да сифат маданиятини шакллантириш.

Ҳар бир таълим ташкилоти таркибида умумий штатлар доирасида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлими ёки штатини жорий этиш.

2025 йил
август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идоралар

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлигини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Агентлик билан келишиш мажбурий этиб белгиланишини таъминлаш.

2025 йил
июнь

Адлия вазирлиги,

Агентлик

Таълим ташкилотларида сифатни ички таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1.  Сифатни ички таъминлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва таълим ташкилотларига электрон шаклда тарқатиш.

2. Таълим ташкилотларининг таълим сифатига масъул ходимлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш.

2025 йил
сентябрь

2025 йил
октябрь-ноябрь

Таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идоралар

Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг экспертлар корпусини шакллантириш.

1. Таълим турлари бўйича экспертлар базасини шакллантириш.

2. Экспертларни тайёрлаш ва касбий салоҳиятини ошириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

3. Комплекс ва махсус давлат аккредитациясига жалб қилинадиган экспертларни ташқи баҳолаш бўйича малакасини ошириш.

4. Малака ошириш курслари якуний натижалари бўйича  экспертлар корпусини шакллантириш.

Белгиланган режа-графикка мувофиқ

Таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг миллий рейтингини аниқлаш.

1. Миллий рейтингда иштирок этувчи таълим ташкилотлари томонидан рейтингни аниқлаш учун Агентликнинг махсус ахборот тизимига юкланган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш ва қабул қилиш.

2. Барча таълим ташкилотлари томонидан юкланган маълумотларни мезонларга мувофиқ таҳлил қилиш ва баҳолаш.

3. Баҳолаш натижалари асосида таълим ташкилотлари рейтингини Агентлик сайтида эълон қилиш, рейтинг натижаларини асослаш бўйича изоҳлар ва яхшилаш бўйича тавсиялар бериш.

4. Миллий рейтингни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш методикасини етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг баҳолаш индикаторлари билан мувофиқлаштириб бориш.

Режа бўйича мунтазам равишда

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Таълим ташкилотлари рейтингини юритувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Таълим ташкилотлари рейтингини юритувчи халқаро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

2. Таълим ташкилотлари рейтингини юритувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2026 йил

февраль

2026 — 2028 йиллар

Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари, Агентликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Республикада фаолият юритишга рухсат бериладиган аккредитация ташкилотларининг реестрини юритиш.

1. Республикада фаолият юритишга рухсат бериладиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотларини реестрга киритиш учун асосий шартларни белгилаш.

2. Республикада фаолият юритишга рухсат бериладиган халқаро аккредитация ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.

3. Реестрга киритилган ташкилотлар фаолиятини мунтазам аудит ва мониторинг қилиб бориш.

Режа бўйича мунтазам равишда

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш чораларини кўриш.

1. Таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

2. Таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш мақсадида улар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2026 — 2028 йиллар

Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари, Агентликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Квалификация ва дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги халқаро битим ва конвенцияларни ратификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Халқаро битим ва конвенцияларнинг шартлари ва мажбуриятларини ўрганиш.

2. Халқаро битим ва конвенциялар шартларидан келиб чиқиб таълимга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Халқаро битим ва конвенцияларни ратификация қилиш бўйича таклифларни ваколатли органга бериш.

2026 — 2028 йиллар

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида таълим сифатига таъсир қилаётган омилларни ўрганиш.

2. Таълим сифатини таъминлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

2025 йил

октябрь

2025 йил

декабрь

Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Касбий таълим ташкилотларида таълим сифатига қўйилган талабларга мувофиқ равишда баҳолаш ва мониторингни амалга ошириш учун таълим сифатини таъминлашга доир сифат индикаторларини ишлаб чиқиш.

1. Таълим сифатини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш бўйича масъул ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Сифат индикаторларини ишлаб чиқиш жараёнида илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар (ESG, EQAVET, ISO ва бошқалар)ни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

3. Сифат индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил

июнь

2025 йил

сентябрь

2025 йил

декабрь

Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари

Олий таълимдан кейинги таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларига қабул қилиш тартиби бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Таълим ташкилотларида ташкил этилган мавжуд илмий кенгашлар фаолиятини илғор хорижий тажриба асосида таҳлил қилиш.

2025 йил

декабрь

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси

III. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда ташқи сифат назоратини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. «Таълим тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган регламентга мувофиқ манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил

июль

2025 йил

ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик,

манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

Таълим соҳалари кесимида махсус аккредитациялаш мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Турли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Аккредитация мезонларини белгилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

3. Таълим соҳалари кесимида аккредитация мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025-2026 йилларда

Халқаро молиявий ташкилотлар ва донорлар маблағлари,

Агентликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш учун тўловлар миқдорларини белгилаш.

1. Тўловлар миқдорларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқиш.

2. Тўлов миқдорларини белгилашни назарда тутувчи меъёрий ҳужжатни белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиш.

2025 йил

Июнь-июль

Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Олий таълим ташкилотларида мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича кадрлар тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида мақбуллаштирилган кундузги таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил

июнь

2025 йил

июль

2025 йил

август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Агентлик,

манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тартибга солиш предметидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2025 й., 06/25/76/0414-сон)