16.10.2024 йилдаги ПФ-158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим соҳасида институционал яхлитликни таъминлаш ва бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касбий таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотлари турларини мақбуллаштириш ҳамда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона кўп тармоқли ўқув муассасалари тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларининг академик мустақиллигини таъминлаш ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари талабларига мос кадрлар тайёрлаш имкониятини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш, ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш жараёнларига манфаатдор вазирлик ва идораларни кенг жалб қилиш, уларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотлари ўқув жараёнига халқаро таълим дастурларини жорий қилиш, ўқитиш якуни бўйича бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг хорижий давлатларда тан олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларида ўқув жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш, касбий таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган махсус электрон платформани жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларини зарур ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва рақамли контентлар билан таъминлаш, уларнинг лаборатория ва устахоналарини энг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг кўникма ва компетенцияларини баҳолаш тизимини тубдан янгилаш, ушбу жараёнда иш берувчилар вакиллари фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турларини мақбуллаштириш ҳамда касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, техникумларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек, малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун — давлат гранти асосида, камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган бошқа талабгорлар учун — тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли даражадаги касбий таълим дастурларининг ўзаро мувофиқлиги ва узвийлиги таъминланади ҳамда таълим дастурлари бўйича ўқитиш муддатлари ўқувчи томонидан олдин ўзлаштирилган модуллардан келиб чиқиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур методик ва педагогик таъминот, ўқув ва лаборатория хоналари, устахона жиҳозлари, амалиёт базалари ҳамда иш берувчиларнинг буюртмалари мавжуд бўлган тақдирда, олдин ўқитиш йўлга қўйилмаган таълим даражалари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникумлар фаолиятини молиялаштириш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларига уларга бириктирилган техникумларга ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда таълим сифатини ошириш вазифалари юклансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) билан биргаликда мазкур Фармоннинг 3-иловасида кўрсатилган касбий таълим ташкилотларининг ўқувчиларига амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқишини якунлаши учун зарур шароит яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (А. Арипов) 2025 йил 1 сентябрга қадар таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларини 4-иловага мувофиқ кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари зиммасига техникумларни ривожлантириш учун зарур молиявий ресурсларни йўналтириш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш, ўқувчилар учун амалиёт базаларини ташкил этиш, дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш, раҳбар ва педагог кадрларни моддий рағбатлантириш ҳамда уларнинг стажировкасини ташкил этиш вазифалари юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига мазкур Фармон билан улар зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағларни 5-иловадаги харажатларга йўналтириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб техникумларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим дастурлари доирасида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурларини қайта кўриб чиқишга, шу жумладан, буюртмачиларнинг таклифларига мувофиқ фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий иш берувчилар билан тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга, ушбу дастур ва курсларнинг таълим тили ва ўқитиш қийматини мустақил белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан турли ёшдаги фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Техникумларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) техникумларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникумларда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари шакли 4-иловадаги кадрлар буюртмачилари ва саноат ҳамкорлари билан келишган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дуал таълим шаклида ўқувчиларни қабул қилиш иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида тўғридан-тўғри амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим дастурлари касбий стандартлар асосида ишлаб чиқилади ҳамда касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари, тадбиркорлик субъектлари бирлашмалари, йирик иш берувчилар ва уюшмалар билан келишилганидан сўнг амалиётга киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни якуний баҳолаш соҳа экспертлари, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари, баҳолаш ташкилотлари, иш берувчилар, уюшмалар ва тадбиркорлик субъектлари бирлашмалари вакиллари иштирокида демонстрацион имтиҳонлар шаклида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотлари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни беришнинг ягона тартиби жорий этилади. Бунда касбий таълим дастурларини ўзлаштирган шахсларга — дипломлар, қисқа муддатли курслар битирувчиларига — ўқиган модулига қараб тегишинча компетенцияни (малакани) эгаллаганлик тўғрисидаги сертификатлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2026 йил 1 январдан бошлаб ўрта бўғин кадрларига бўлган талаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Касбий таълим» платформаси орқали шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) техникумларга ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини хорижий корхона ва ташкилотларда амалиётни ташкил этиш бўйича шартнома имзолаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформасини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин ҳамда унинг «Электрон ҳукумат» тизими билан интеграциясини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча юридик ва жисмоний шахсларга «Касбий таълим» платформасидан очиқ ва бепул фойдаланиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформасининг фаолият юритиш тартиби 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформаси орқали кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш тартиби 6.1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари «Касбий таълим» платформасига зарур маълумотларни тўлиқ ва ўз вақтида киритиш бўйича шахсий жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 7-иловадаги техникумларда халқаро таълим дастурларини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-иловадаги техникумларга тўлиқ академик мустақиллик берилади ва уларнинг фаолияти 8-иловадаги тартибга мувофиқ ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-иловадаги техникумларда 9-иловага мувофиқ квалификациялар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро таълим дастурлари асосида таълим олган ва имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларга халқаро таълим дастурлари бўйича диплом (сертификат) ҳамда касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-иловадаги техникумларни сақлаш харажатлари Давлат бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим агентлигига давлат техникумларида халқаро таълим дастурларини жорий қилиш учун хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Касбий таълим тизимида замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ва техникумлар раҳбар кадрларини танлаш ҳамда тайинлаш жараёнлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Фармоннинг 1-иловасидаги техникумлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда техникумларнинг ер участкалари, бино ва иншоотлари ҳамда бошқа кўчмас мулк объектларини бошқа корхона ва ташкилотларга ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат техникумларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ваколати берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил 1 январдан бошлаб техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинсин. Бунда, белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказишга тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва иш берувчилар вакиллари жалб этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор ва директор ўринбосарлари билан улар томонидан тақдим этилган стратегик режага асосан уч йиллик меҳнат шартномаси тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати тугагандан сўнг директор ва директор ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси стратегик режада белгиланган вазифаларнинг бажарилганлигига қараб, келгуси уч йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва уларни сарфлашнинг асосий йўналишлари 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғармани бошланғич молиявий маблағлар билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) 2025 йил 1 апрелга қадар Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм миқдордаги маблағларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2025 йил 1 сентябрга қадар Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисмидан 50 миллиард сўм миқдордаги маблағларни Жамғармага йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 2025 — 2027 йилларда касбий таълим тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 12-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар 2026 — 2030 йилларда касбий таълим тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш дастурини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-158-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникум фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб техникумларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

1. Касбий таълим муассасаларини сақлаш харажатлари Давлат бюджети ва тўлов-контракт асосида шаклланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, хусусан:

а)

а) қуйидаги харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

техникумларда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари;

техникумларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар;

хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари;

ўқув адабиётлари, дипломлар, сертификатлар, гувоҳномалар ҳамда белгиланган намунадаги ҳужжатлар ва гуруҳ журналлари билан таъминлаш харажатлари;

9-синфни тамомлаган битирувчилар ҳисобидан қабул қилинган ўқувчилар ҳамда камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган бошқа талабгорлар ҳисобидан давлат гранти асосида қабул қилинган ўқувчилар харажатлари;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги техникумлар, санъат ва маданият йўналишидаги техникумлар, илғор касбий маҳорат техникумлари, шунингдек, халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумларнинг барча харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан белгиланадиган бошқа мақсадли харажатлар (ходимларга устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ўқувчилар моддий таъминоти бўйича харажатлар ва бошқалар);

техникумлар фаолиятини тўлиқ таъминлаш учун зарур бўлган маблағларнинг (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда бошқа турдаги харажатлар) етишмайдиган қисми;

б)

умумий ўрта таълим ташкилоти ёки профессионал ва касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган бошқа талабгорлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида қабул қилинган ўқувчиларни ўқитишга жалб этилган педагог ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қопланади. Бунда тўлов-контракт тушумларининг ортиб қолган қисми ташкилотнинг бошқа харажатларига йўналтирилади.

2.

Халқаро таълим дастурлари жорий этилган техникумлар фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

а)

Давлат бюджети маблағлари;

б)

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

в)

грантлар ва ҳомийлик хайриялари;

г)

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3.

Техникумларга ўқув амалиёти жараёнида ва дарсдан бўш вақтда ўқувчилар иштирокида ишлаб чиқарилган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни (товар, иш ва хизматларни), шу жумладан, савдо шохобчаларини ташкил қилган ҳолда намойиш қилиш ва сотишга рухсат берилади. Бунда:

а)

техникумларга истисно тариқасида буюртмачилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;

б)

ишлаб топилган маблағлар техникумларнинг педагог кадрлари ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

4.

Техникумларга раҳбарлар, педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда барча тоифадаги ходимлар учун таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (тўлов-контракт маблағлари бундан мустасно) лавозим маошининг 200 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устама белгилаш ва тўлашга рухсат берилади.

 

Бунда раҳбарлар, педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш таълими усталари ҳамда барча тоифадаги ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар белгилаш тартиби Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

(1 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 сентябрь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Т/р

Туман/шаҳар номи

Таълим муассасасининг амалдаги номи

Қуввати

Таълим муассасасининг кейинги фаолияти

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Қонликўл тумани

Қонликўл педагогика коллежи

360

Ихтисослаштирилган мактаб

2.

2.

Чимбой тумани

Чимбой педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

3.

3.

Қўнғирот тумани

Қўнғирот кимё саноати коллежи

500

Умумий ўрта таълим мактаби

4.

4.

Хўжайли шаҳри

Хўжайли педагогика коллежи

750

Умумий ўрта таълим мактаби

5.

5.

Беруний тумани

Беруний педагогика коллежи

720

Умумий ўрта таълим мактаби

Андижон вилояти

6.

1.

Хонобод шаҳри

Хонобод педагогика коллежи

420

Умумий ўрта таълим мактаби

7.

2.

Балиқчи тумани

Балиқчи педагогика коллежи

600

Умумий ўрта таълим мактаби

8.

3.

Булоқбоши тумани

Булоқбоши педагогика коллежи

450

Ихтисослаштирилган мактаб

9.

4.

Жалақудуқ тумани

Жалақудуқ педагогика коллежи

600

Ихтисослаштирилган мактаб

10.

5.

Марҳамат тумани

Марҳамат педагогика коллежи

400

Умумий ўрта таълим мактаби

11.

6.

Пахтаобод тумани

Пахтаобод педагогика коллежи

375

Ихтисослаштирилган мактаб

12.

7.

Хўжаобод тумани

Хўжаобод педагогика коллежи

900

Умумий ўрта таълим мактаби

13.

8.

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон педагогика коллежи

420

Умумий ўрта таълим мактаби

14.

9.

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа педагогика коллежи

550

Умумий ўрта таълим мактаби

Бухоро вилояти

15.

1.

Вобкент тумани

Вобкент педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

16.

2.

Жондор тумани

Жондор педагогика коллежи

420

Умумий ўрта таълим мактаби

17.

3.

Шофиркон тумани

Шофиркон педагогика коллежи

420

Умумий ўрта таълим мактаби

18.

4.

Ғиждувон тумани

Ғиждувон педагогика коллежи

430

Умумий ўрта таълим мактаби

181.

5.

Бухоро шаҳри

Бухоро педагогика коллежи

650

Умумий ўрта таълим мактаби

Жиззах вилояти

19.

1.

Бахмал тумани

Бахмал педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

20.

2.

Бахмал тумани

Бахмал 2-сон педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

Қашқадарё вилояти

21.

1.

Қамаши тумани

Қамаши педагогика коллежи

600

Умумий ўрта таълим мактаби

22.

2.

Кўкдала тумани

Кўкдала (Чироқчи) педагогика коллежи

510

Умумий ўрта таълим мактаби

23.

3.

Нишон тумани

Нишон энергетика коллежи

1 005

Умумий ўрта таълим мактаби

24.

4.

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод кимё саноати коллежи

360

Умумий ўрта таълим мактаби

25.

5.

Шаҳрисабз тумани

Мираки педагогика коллежи

600

Умумий ўрта таълим мактаби

Наманган вилояти

26.

1.

Наманган шаҳри

Наманган архитектура ва қурилиш техникуми

720

Умумий ўрта таълим мактаби

27.

2.

Чуст тумани

Чуст педагогика коллежи

960

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

28.

3.

Поп тумани

Поп педагогика коллежи

640

Умумий ўрта таълим мактаби

29.

4.

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон педагогика коллежи

720

Умумий ўрта таълим мактаби

30.

5.

Янгиқўрғон тумани

Янгиқўрғон педагогика коллежи

885

Умумий ўрта таълим мактаби

31.

6.

Уйчи тумани

Уйчи педагогика коллежи

510

Умумий ўрта таълим мактаби

32.

7.

Учқўрғон тумани

Учқўрғон педагогика коллежи

780

Умумий ўрта таълим мактаби

33.

8.

Норин тумани

Норин педагогика коллежи

330

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

34.

9.

Мингбулоқ тумани

Мингбулоқ педагогика коллежи

885

Умумий ўрта таълим мактаби

35.

10.

Наманган тумани

Наманган педагогика коллежи

330

Умумий ўрта таълим мактаби

Самарқанд вилояти

36.

1.

Булунғур тумани

Булунғур педагогика коллежи

420

Ихтисослаштирилган мактаб

37.

2.

Қўшработ тумани

Қўшработ педагогика коллежи

390

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

38.

3.

Каттақўрғон тумани

Каттақўрғон туман педагогика коллежи

300

Умумий ўрта таълим мактаби

39.

4.

Иштихон тумани

Иштихон педагогика коллежи

750

Умумий ўрта таълим мактаби

40.

5.

Жомбой тумани

Жомбой агротехнологиялар техникуми

900

Умумий ўрта таълим мактаби

41.

6.

Пахтачи тумани

Пахтачи педагогика коллежи

360

Умумий ўрта таълим мактаби

42.

7.

Пастдарғом тумани

Пастдарғом педагогика коллежи

360

Умумий ўрта таълим мактаби

43.

8.

Нуробод тумани

Нуробод педагогика коллежи

480

Умумий ўрта таълим мактаби

44.

9.

Оқдарё тумани

Оқдарё педагогика коллежи

720

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

45.

10.

Ургут тумани

Ургут педагогика коллежи

420

Умумий ўрта таълим мактаби

46.

11.

Ургут ветеринария медицинаси техникуми

1 005

Умумий ўрта таълим мактаби

Сурхондарё вилояти

47.

1.

Музработ тумани

Музработ педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

48.

2.

Олтинсой тумани

Олтинсой педагогика коллежи

410

Умумий ўрта таълим мактаби

49.

3.

Сариосиё тумани

Сариосиё педагогика коллежи

975

Умумий ўрта таълим мактаби

50.

4.

Узун тумани

Узун педагогика коллежи

630

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

51.

5.

Шеробод тумани

Шеробод педагогика коллежи

540

Умумий ўрта таълим мактаби

52.

6.

Қизириқ тумани

Қизириқ педагогика коллежи

480

Умумий ўрта таълим мактаби

53.

7.

Қумқўрғон тумани

Қумқўрғон педагогика коллежи

585

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

Тошкент вилояти

54.

1.

Оҳангарон тумани

Оҳангарон педагогика коллежи

405

Ихтисослаштирилган мактаб

55.

2.

Паркент тумани

Паркент педагогика коллежи

405

«Баркамол авлод» болалар мактаби

56.

3.

Бекобод тумани

Тошкент вилояти педагогика коллежи

900

Умумий ўрта таълим мактаби

57.

4.

Юқори Чирчиқ тумани

Юқори Чирчиқ педагогика коллежи

300

Ихтисослаштирилган мактаб

Фарғона вилояти

58.

1.

Фарғона шаҳри

Фарғона педагогика коллежи

610

Умумий ўрта таълим мактаби

59.

2.

Қувасой шаҳри

Қувасой педагогика коллежи

525

Умумий ўрта таълим мактаби

60.

3.

Бағдод тумани

Бағдод педагогика коллежи

670

Умумий ўрта таълим мактаби

61.

4.

Бувайда тумани

Бувайда педагогика коллежи

700

Умумий ўрта таълим мактаби

62.

5.

Қува тумани

Қува педагогика коллежи

675

Умумий ўрта таълим мактаби

63.

6.

Олтиариқ тумани

Олтиариқ педагогика коллежи

720

Умумий ўрта таълим мактаби

64.

7.

Қўштепа тумани

Қўштепа педагогика коллежи

540

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

65.

8.

Риштон тумани

Риштон педагогика коллежи

795

Умумий ўрта таълим мактаби

66.

9.

Ўзбекистон тумани

Ўзбекистон тумани педагогика коллежи

470

Умумий ўрта таълим мактаби

67.

10.

Фурқат тумани

Фурқат педагогика коллежи

465

Умумий ўрта таълим мактаби

68.

11.

Марғилон шаҳри

Марғилон кўп тармоқли техникуми

900

Умумий ўрта таълим мактаби

Хоразм вилояти

69.

1.

Ҳазорасп тумани

Ҳазорасп педагогика коллежи

600

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

70.

2.

Янгибозор тумани

Янгибозор педагогика коллежи

300

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

71.

3.

Хива шаҳри

Хива хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми

720

Умумий ўрта таълим мактаби

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктириладиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари номи

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари номи

Соҳа номи

Касбий таълим тайёрлов йўналишлари номи

1.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Таълим ва фан соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Мактабгача таълим

Мактабгача таълим

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика

Стоматология

Даволаш иши

Тиббий профилактика иши

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Фармация

3.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва алоқа соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ахборот технологиялари ва алоқа, шу жумладан, телерадиокоммуникация соҳаси

Ахборот тизимлари ва технологиялари

Дастурий инжиниринг

Ахборот хавфсизлиги

Компьютер муҳандислиги

Сунъий интеллект

Телекоммуникация технологиялари

Телевизион технологиялар

Почта алоқаси технологияси

Радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва озиқ-овқат саноати

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

Агрокимё ва тупроқшунослик

Тупроқ бонитировкаси ва ер деградацияси

Агрономия

Ўсимликлар ҳимояси ва карантини

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Зооинженерия

Ипакчилик ва тутчилик

Ветеринария медицинаси

5.

Сув хўжалиги вазирлиги

Сув хўжалиги соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ирригация ва мелиорация

Сув хўжалиги ва мелиорация

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

Сув биоресурслари ва аквакультура

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва қурилиш материаллари саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Қурилиш, архитектура, кадастр ва уй-жой коммунал хўжалиги

Геодезия ва геоинформатика

Картография ва масофадан зондлаш

Кадастр

Архитектура

Коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш

Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва эксплуатацияси

Гидротехника ва геотехника муҳандислиги

Қиймат инжиниринги ва кўчмас мулк экспертизаси

Маданий мерос агентлиги

Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Қурилиш муҳандислиги

7.

Транспорт вазирлиги

Транспорт ва автомобилсозлик соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Автомобиль, темир йўл, ҳаво ва бошқа транспорт турлари, логистика, йўл хўжалиги

Транспорт воситалари муҳандислиги

Авиация муҳандислиги

Йўл муҳандислиги

Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси

Логистика

«Ўзавтосаноат» АЖ

Механика муҳандислиги

Металлар технологиялари

Технологик машиналар ва жиҳозлар

8.

Энергетика вазирлиги

Энергетика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Электр энергияси, энергия тежамкорлик ва энергия аудит, нефть-газ

Энергетика муҳандислиги

Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси

Электр муҳандислиги

Нефть ва газ иши

9.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Тоғ-кон саноати, геология ва минерал ресурслар соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Тоғ-кон саноати, геология, геофизика ва минерал ресурслар

Геология

Гидрология

Сейсмология ва сейсмометрия

Металлургия муҳандислиги

Кончилик иши

Фойдали қазилма конлари геологияси ва разведкаси

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси

10.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш

Метеорология ва иқлимшунослик

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш

11.

Туризм қўмитаси

Туризм соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш

Туризм ва меҳмондўстлик

12.

Адлия вазирлиги

Ҳуқуқ, архив иши ва давлат хизматлари соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Адлия, ҳуқуқ, архив иши, давлат бошқаруви ва хизматлари

Архившунослик

Юриспруденция

13.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар, банк ва савдо соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Инвестициялар, банк, лизинг, ташқи ва ички савдо

Банк иши

Статистика

Менежмент

Маркетинг

Савдо иши

14.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодиёт, молия, солиқ ва суғурта соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Иқтисодиёт, молия, аудит, солиқ ва суғурта

Бухгалтерия ҳисоби

Солиқлар ва солиққа тортиш

Божхона иши

Молия ва молиявий технологиялар

15.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Оммавий ахборот воситалари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Оммавий ахборот воситалари, реклама, кино, видео, телевидение

Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар

Кутубхона-ахборот фаолияти

Матбаа ва қадоқлаш технологияси

16.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат ва касбий фаолиятнинг ёрдамчи тармоқлараро турлари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Меҳнат муносабатлари, меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва бошқа барча турдош соҳалар

Инсон ресурсларини бошқариш

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги

Косметология

17.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ижтимоий ҳимоя

Ижтимоий иш

18.

Маданият вазирлиги

Маданият соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Маданият, санъат, кўнгилочар ва дам олиш, рангтасвир, ёғоч ва ганж ўймакорлиги

Мусиқа таълими

Техноген санъат

Кино-телеоператорлик

Дизайн

Рангтасвир

Графика

Ҳайкалтарошлик

Амалий санъат

Заргарлик иши

Санъатшунослик

Дирижёрлик

Актёрлик санъати

Вокал санъати

Чолғу ижрочилиги

Хореография

Халқ ижодиёти

Цирк санъати

19.

Спорт вазирлиги

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Жисмоний тарбия ва спорт

Жисмоний маданият

Спорт фаолияти

20.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги

Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги

Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик

21.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, метрология

Метрология ва стандартлаштириш

22.

«Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари

Тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Тўқимачилик, тикувчилик, ипакчилик ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш

Енгил саноат муҳандислиги

23.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Электротехника ва машинасозлик саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Электр жиҳозлари, маиший электротехника, кабель ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш, машинасозлик ва асбобсозлик, нанотехнология ва микроэлектроника

Электроника ва асбобсозлик

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш

Мехатроника ва робототехника

Маиший хизматлар

24.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

Кимё саноати соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Кимё ва биотехнология саноати

Кимё муҳандислиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига Кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктириладиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан бюджетдан ташқари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан техникумлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги харажатларни амалга оширишга рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

а)

техникумларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ва таълим жараёнини рақамлаштириш;

б)

техникумларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш;

в)

техникумларда халқаро таълим дастурларини жорий қилиш, уларга замонавий ўқув адабиётлар, услубий қўлланмалар ва дидактик материаллар сотиб олиш ҳамда таржима қилиш;

г)

касбий таълим соҳасига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш;

д)

техникумларда фаолият юритиб келаётган раҳбар ва педагог кадрларни рағбатлантириш ҳамда уларни хорижий давлатларга стажировка ва малака оширишга юбориш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформасининг фаолият юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Платформада шакллантириладиган ва эркин танишиш мумкин бўлган маълумотлар

Маълумот тақдим этувчи вазирлик ва идора

1.

Меҳнат бозорининг келгуси уч йиллик ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжи (ҳудудлар, соҳалар, касблар (мутахассисликлар) ва йиллар кесимида).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тадбиркорлик субъектларининг бирлашмалари,

хусусий бандлик агентликлари

2.

Ишга жойлашишда иш берувчилар томонидан давлат ва нодавлат касбий таълим ташкилотлари битирувчиларига қўйиладиган малака ва бошқа талаблар (ҳар бир касб ва лавозим бўйича).

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари,

Савдо-саноат палатаси,

тадбиркорлик субъектларининг бирлашмалари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

3.

Касбий таълим ташкилотларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги рўйхати ва ушбу ташкилотларнинг интерактив харитаси (Ўзбекистон Республикаси харитасидаги жойлашуви).

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.

Касбий таълим ташкилотларининг электрон портфолиоси.

Бунда портфолиода қуйидаги маълумотлар билан эркин танишиш имкони яратилади:

касбий таълим ташкилотининг раҳбари, манзили, боғланиш маълумотлари ва қуввати;

касбий таълим ташкилоти моддий-техника базасининг имкониятлари;

касбий таълим ташкилотининг бинолари, ҳудуди, ўқув ва ишлаб чиқариш устахоналарининг расмлари;

касбий таълим ташкилотида ўқитиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхати, уларга ўқиш муддатлари, ўқув режаси ва дастурлари, қабул параметрлари, ўқишга қабул қилиш тартиби, давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ўринлар сони ҳамда тўлов-контракт миқдори;

касбий таълим ташкилоти раҳбар ва педагог кадрларининг маълумоти, меҳнат стажи, малака тоифаси;

касбий таълим ташкилотидаги бўш иш ўринлари;

касбий таълим ташкилоти ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмлари, уларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар;

касбий таълим ташкилоти ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби, шу жумладан, амалиёт ўташ ташкилоти ва жойи;

касбий таълим ташкилоти битирувчиларига ўқиган касби ва мутахассислиги бўйича бериладиган малакалар ва уларнинг даражаси;

касбий таълим ташкилоти битирувчиларининг якуний аттестацияси тартиби;

касбий таълим ташкилоти битирувчилари бандлигини таъминлаш тартиби ва олдинги йиллардаги кўрсаткичлари;

касбий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатган йирик иш берувчилар тўғрисида маълумот;

касбий таълим ташкилоти томонидан қўшимча ишлаб топилган бюджетдан ташқари маблағлар ва уларни сарфлаш йўналишлари;

касбий таълим ташкилотининг ижарага берилган бино-иншоотлари, ўқув-тажриба майдонлари ва ер участкалари;

касбий таълим ташкилоти томонидан эришилган ютуқлар, шу жумладан, танлов ва рейтингларда эгаллаган ўрни.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

5.

Миллий малака рамкаси, тармоқ малака рамкалари, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблар классификатори, касбий таълимнинг тайёрлов йўналишлари, Касблар ва мутахассисликлар классификатори ҳамда касбий стандартлар.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

6.

Техникумларнинг олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган касб ва мутахассисликлар рўйхати, ушбу йўналишларда ўқишни давом эттириш учун талаб этиладиган баллар ўртача қиймати (GPA).

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

7.

Давлат буюртмаси асосида ўрта бўғин кадрларни тайёрлашда барча касбий таълим ташкилотлари учун мажбурий бўлган ягона (ўқитиладиган касб ва мутахассисликлар номланиши, улар бўйича бериладиган малака даражалари, ўқитишнинг минимал муддатлари, битирувчилар билимини баҳолаш ва ўқув-методик базани шакллантиришга оид) талаблар.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

8.

Тан олинган халқаро малака сертификатлари рўйхати.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9.

Малака даражаларига эришиш схемаси, норасмий ва информал ўқитишнинг натижаларини тан олиш, валидация ва аккредитация (сертификация) қилиш тартиби.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари

10.

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича (республика, тармоқ ва ҳудудий) кенгашлар фаолияти, шу жумладан, улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва ҳудудий кенгашлар

11.

Малакани баҳолаш марказлари, шу жумладан, улар томонидан баҳоланадиган малакалар ва баҳолаш тартибига оид маълумотлар

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

12.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касбга ўқитишга оид маълумотлар, шу жумладан:

касбга ўқитиш ташкил қилинган умумий ўрта таълим муассасаларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги рўйхати, уларда ўқитиладиган касблар тўғрисидаги маълумотлар;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган касбларнинг ўқув режаси ва дастури;

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини касбга ўқитиш жараёнига жалб этилган тадбиркорлик субъектлари;

умумий ўрта таълим муассасасидаги касбга ўқитиш хоналарининг моддий-техника таъминоти;

умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчилари ўртасида ўтказилган касбга йўналтиришга оид сўровномалар натижалари.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
6.1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформаси орқали кадрларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Маҳалладаги ўрта бўғин кадрларига бўлган уч йиллик эҳтиёжни соҳалар, касб ва мутахассисликлар ҳамда йиллар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 10 январга қадар

Ҳоким ёрдамчилари

2.

Ҳоким ёрдамчиларининг таклифларини умумлаштириш.

Туман (шаҳар)да ўрта бўғин кадрларига бўлган уч йиллик эҳтиёжни соҳалар, касб ва мутахассисликлар ҳамда йиллар кесимида шакллантириш.

Бунда тегишли ҳудуднинг ихтисослашуви, салоҳияти, инвестиция лойиҳалари, ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат бозори талабларини инобатга олиш.

Ҳар йили 20 январга қадар

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

3.

Туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифларини умумлаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ўрта бўғин кадрларига бўлган уч йиллик эҳтиёжни соҳалар, касб ва мутахассисликлар ҳамда йиллар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.

Тармоқларда ўрта бўғин кадрларига бўлган уч йиллик эҳтиёжни соҳалар, касб ва мутахассисликлар ҳамда йиллар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари

5.

Тадбиркорлик субъектларининг ўрта бўғин кадрларига бўлган уч йиллик эҳтиёжини соҳалар, касб ва мутахассисликлар ҳамда йиллар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлик субъектларининг бирлашмалари

6.

Меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни касб ва мутахассисликлар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

7.

Хорижий иш берувчиларнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини касб ва мутахассисликлар кесимида шакллантириш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари,

хусусий бандлик агентликлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

Касбий таълим ташкилотлари номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Нукус шаҳар 1-сон политехникуми

(Нукус шаҳри 1-сон касб-ҳунар мактаби)

2.

Андижон вилояти

Асака тумани

Асака транспорт ва машинасозлик техникуми

(Асака агротехнологиялар техникуми)

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Бухоро шаҳар политехникуми

(Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби)

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Жиззах шаҳар 1-сон политехникуми

(Жиззах архитектура ва қурилиш техникуми)

5.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани

Ғузор туман 3-сон политехникуми

(Ғузор энергетика саноати техникуми)

6.

Навоий вилояти

Навбаҳор тумани

Навбаҳор туман 2-сон политехникуми

(Навбаҳор туман касб-ҳунар мактаби)

7.

Наманган вилояти

Уйчи тумани

Уйчи туман 1-сон политехникуми

(Уйчи туман 1-сон касб-ҳунар мактаби)

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Самарқанд шаҳар 1-сон политехникуми

(Самарқанд шаҳар касб-ҳунар мактаби)

9.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

Сирдарё туман политехникуми

(Сирдарё тумани касб- ҳунар мактаби)

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

Сурхондарё қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми

(Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми)

11.

Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ шаҳар политехникуми

(Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби)

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Фарғона саноат ва хизмат кўрсатиш техникуми

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

Урганч шаҳар 2-сон политехникуми

(Урганч шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби)

14.

Тошкент шаҳри

Чилонзор тумани

Чилонзор туман 1-сон политехникуми

(Чилонзор туман 1-сон касб-ҳунар мактаби)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумлар рўйхатига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумлар фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Халқаро таълим дастурларини жорий қилиш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида мазкур Фармоннинг 7-иловасида кўрсатилган техникумларнинг тузилмасида мавжуд штат бирликлари доирасида 7 та штат бирлигидан иборат бўлган Халқаро таълим дастурларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) ташкил этилади.

Бунда:

Бўлим техникумнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

Бўлимга унинг барча ўқув ва ташкилий ишларига масъул бўлган ҳамда мақоми бўйича техникум директори ўринбосарига тенглаштирилган Бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади;

Бўлим бошлиғи маъмурий ва ташкилий масалаларда техникум директорига бўйсунади;

халқаро таълим дастурлари билан боғлиқ барча молиявий масалалар бўйича масъулият техникум директори зиммасига юклатилади.

2.

Бўлимнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражаларида халқаро таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

миллий таълим дастурларини халқаро стандартлар ва таълим дастурлари билан интеграция қилиш;

халқаро таълим дастурини тақдим этувчи ташкилотлар билан ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш;

халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган малакалар бўйича ўқитувчиларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

халқаро таълим дастурлари талаблари асосида таълим олган ўқувчилар ҳисобини юритиш;

халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган таълим ташкилотларида ўқув ва амалиёт жараёнларини мувофиқлаштириш;

халқаро таълим дастурлари бўйича таълим олаётган ўқувчиларнинг ўқув-методик таъминотини мустаҳкамлаш;

халқаро таълим дастурларининг талаблари асосида якуний имтиҳонлар ўтказиш ҳамда битирувчиларга белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

3.

Бўлим ходимлари ва халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумлар педагоглари меҳнатига ҳақ тўлаш алоҳида тартиб асосида амалга оширилади.

Бунда:

ходимлар ва педагогларнинг иш ҳақи миқдорларига ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади;

умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 50 фоиз миқдорда моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;

моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан малакали ва фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимлар ва педагогларга 200 фоизгача миқдорда устама тўланади.

4.

Техникумларда халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш касбий таълимнинг бошланғич, ўрта ва ўрта махсус таълим даражалари бўйича кундузги ва дуал таълим шаклларида давлат гранти асосида амалга оширилади.

5.

Халқаро таълим дастурлари бўйича ўқувчиларни қабул қилиш ички ва ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳамда иш берувчиларнинг буюртмалари асосида амалга оширилади.

6.

Техникумларга иш берувчиларнинг буюртмалари ва маблағлари ҳисобидан шартнома асосида халқаро таълим дастурлари бўйича қўшимча гуруҳлар ташкил қилишга рухсат этилади.

Бунда халқаро таълим дастурлари бўйича бир ўқувчини ўқитиш қиймати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади ва шартномалар ҳисобидан тушган маблағлар халқаро таълим дастурлари педагог кадрларини моддий рағбатлантириш ҳамда техникум моддий-техника базасини яхшилашга йўналтирилади.

7.

Халқаро таълим дастурларини муваффақиятли якунлаган битирувчиларнинг дипломлари ҳамда тўплаган кредит (ўқув соат)лари таълимнинг кейинги босқичларида тан олинади.

8.

Халқаро таълим дастурлари доирасида ўқувчиларни хорижий тилларга ўқитиш ташкил этилади.

9.

Халқаро таълим дастурларини жорий қилиш учун ушбу Фармоннинг 7-иловасидаги техникумларнинг бино ва иншоотларидан зарур жой (хона) ажратилади.

10.

Халқаро таълим дастурлари бўйича қабул қилинган ўқувчилар учун назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишда техникумларнинг мавжуд ўқув ва амалиёт хоналаридан ҳамда моддий-техника базасидан фойдаланишга рухсат этилади.

11.

Техникум халқаро таълим дастурлари бўйича янги ташкил қилинадиган лаборатория ва устахоналар ҳамда харид қилинадиган техникаларни балансда сақловчиси ҳисобланади.

Халқаро таълим дастурлари доирасида ташкил этилган лаборатория ва устахоналар ҳамда харид қилинган техникалардан техникумнинг халқаро таълим дастурлари ва бошқа дастурлари бўйича амалий машғулотларда фойдаланишга рухсат берилади.

12.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро таълим дастурларини ривожлантириш бўйича хорижий ҳамкор таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидагиларни амалга оширади:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, техникумларда ўқитиладиган касб ва мутахассисликларни белгилаш;

хорижий ҳамкор таълим ташкилотлари тавсиялари асосида халқаро таълим дастури бўйича ўқишга қабул қилинадиган ўқувчиларни саралаб олиш;

кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий ва маҳаллий иш берувчилар ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;

техникумларга раҳбар ва педагог ходимларни ишга қабул қилиш;

Халқаро таълим дастурларида таҳсил олган ўқувчиларнинг доимий эгаллаган касбий малакасини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг билимларини якуний баҳолашдан ўтказиб бориш;

маҳаллий ва хорижий иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш орқали халқаро таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилида халқаро таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрланадиган квалификациялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Квалификациялар номи

Халқаро таълим дастури даражаси

1.

Автомобиль технологияси

3

2.

Ахборот технологиялари

3

3.

Кийим ишлаб чиқариш технологияси

3

4.

Қишлоқ хўжалиги

3

5.

Қурилиш муҳандислиги

3

6.

Логистика операциялари

3

7.

Меҳмонхона бизнеси (умумий овқатланиш хизматлари)

3

8.

Бизнес

3

9.

Саёҳат ва туризм

3

10.

Электротехника ва электроника муҳандислиги

3

11.

Ишлаб чиқариш муҳандислиги

3

12.

Рақамли муҳандислик

3

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025/2026 ўқув йилида халқаро таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрланадиган квалификациялар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва уларни сарфлашнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш манбалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларини инобатга олинган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғимларнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тушган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан олинган фоиз тарзидаги даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро донорларнинг грантлари ва ҳомийлик маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарманинг асосий фаолият йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларининг услубий таъминотини мустаҳкамлаш, уларнинг бино ва иншоотларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим соҳасида танловлар ўтказиш ҳамда малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог ходимларининг малака тоифаларини баҳолашни ташкил этишда иштирок этган мутахассисларни моддий рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий таълим» платформасини ишлаб чиқиш ва лозим даражада ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий таълимни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2027 йилларда касбий таълим тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаси

Ижро учун масъуллар

1.

Вазирлик, идора ва ташкилотлари тасарруфи (тизими)даги коллеж ва техникумларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказиш.

1. Тегишли коллеж ва техникумларни бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказиш.

2024 йил ноябрь-декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиков),

тасарруфида коллеж ва техникумлар мавжуд вазирлик, идора ва ташкилотлар

2. Ишчи гуруҳлар тузган ҳолда топшириш ва қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш.

2025 йил январь

2.

Техникумларнинг бошқарув тизимини самарали ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Техникумларнинг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғини чиқариш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техникумларнинг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда аттестация натижаларига кўра уларнинг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш.

2025 йил июнь

3. Техникумларнинг вакант раҳбарлик лавозимларига малакали кадрларни ишга олиш.

2025 йил август

3.

Техникумларнинг ўқув амалиётлари (модул амалий машғулотлари)да ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган хомашё материаллари меъёрларини ишлаб чиқиш.

1. Касб ва мутахассисликлар кесимида ўқув амалиётларида ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган хомашё материаллари меъёрларини ишлаб чиқиш юзасидан танлов эълон қилиш.

2025 йил январь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Танловда иштирок этган талабгорлар таклифларини кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлаш.

2025 йил март

3. Танлов ғолиби деб топилган ташаббускорлар томонидан меъёрлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

Шартномада белгиланган муддатларда

4. Меъёрларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025 йил декабрь

4.

Техникумларни юқори малакали раҳбар ва педагог ходимлар билан таъминлаш.

1.Техникумларнинг раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш.

2. Малака ошириш жараёнига хорижий экспертларни жалб қилиш.

2024 йил декабрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

3. Техникумларнинг раҳбар ва педагог ходимларини тегишли ташкилотларга стажировкага юбориш.

2025 йил 1 январдан бошлаб

5.

Меҳнат қонунчилигига дуал таълимни ташкил этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Дуал таълим дастурлари бўйича таълим олаётган ўқувчилар иш вақтининг давомийлиги, уларга иш ҳақи тўланиши ва ушбу жараёнларни «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКка интеграция қилиш каби масалалардан келиб чиқиб, меҳнат қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2025 йил январь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов)

2. Тайёрланган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил май

6.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш ишларини ташкил қилиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг касбга қизиқишларини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровномалар ўтказиш.

Ҳар йили январь-февраль ойларида

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Мактабларнинг 7 — 9- ва 10-11-синф ўқувчилари учун касбий таълим ташкилотларида очиқ дарслар ташкил этиш.

Ҳар йили март — май ойларида

3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш.

Доимий

7.

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш.

1. Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фозилкаримов)

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль

8.

Техникумлар фаолиятини яхшилаш бўйича халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш.

1. Халқаро молия институтлари билан техникумлар фаолиятини яхшилаш бўйича музокаралар ўтказиш.

2025 йил 1 февралдан бошлаб

Халқаро молия институтлари маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техникумларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлашга халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағларини жалб қилиш.

Келишувларда кўрсатилган муддатларда

9.

Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари билимини баҳолашнинг янги механизмларини жорий этиш.

1. Ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

(Худайкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июнь

10.

Техникумларда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Техникумларда қўшма таълим дастурларини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техникумларда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июнь

11.

Чет эл фуқароларини техникумларга ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.

1. Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

2025 йил март

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчириш жараёнларини соддалаштириш бўйича тегишли ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил июль

12.

Техникумларга иш берувчи ташкилотларни бириктириш.

1. Техникумларга уларда тайёрланадиган касб ва мутахассисликларга мос бўлган иш берувчи ташкилотларни бириктириш.

2025 йил март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иш берувчи ташкилотларда ўқувчилар амалиётини ташкил этиш.

2025 йил апрель

3. Техникум ўқитувчилари учун иш берувчи ташкилотларда стажировкалар ташкил қилиш.

Жадвал асосида

13.

Техникум ўқувчиларининг касблар бўйича халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

1. Техникум ўқувчилари учун касблар бўйича миллий чемпионатлар ўтказиб бориш.

2. Техникум ўқувчиларини «WorldSkills» ва шу каби бошқа халқаро мусобақаларга тайёрлашни ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Олий таълим,

фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«WorldSkills Uzbekistan»

Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси

(Жўраев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларни тайёрлаган ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш чораларини кўриш.

Мусобақалар жадвалига мувофиқ

14.

Касбий таълим ва қисқа муддатли ўқув курсларнинг дастурлари лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда иш берувчилар билан келишиш тизимини жорий этиш.

1. «Open space» тамойили асосида касбий таълим ва қисқа муддатли ўқув курсларнинг дастурлари лойиҳаларини келишувдан ўтказиш бўйича электрон платформани яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Электрон платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2025 йил июнь

3. «Open space» тамойили асосида касбий таълим ва қисқа муддатли ўқув курсларнинг дастурлари лойиҳаларини манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда иш берувчилар билан келишиш тизимини йўлга қўйиш.

2025 йил август

15.

Техникумларда ўқувчиларни жалб қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

1. Техникумларда ўқувчиларни жалб қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил май

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Техникумларда ўқувчиларни жалб қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

3. Ўқув амалиёти жараёнида ва дарсдан бўш вақтда ўқувчилар иштирокида ишлаб чиқарилган яримтайёр ва тайёр маҳсулотларни (товар, иш ва хизматларни), шу жумладан, савдо шохобчаларини ташкил қилган ҳолда намойиш қилиш ва сотиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

16.

Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими асосида Миллий касбий таълим сифати мезонларини ишлаб чиқиш.

1. Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими индикаторлари асосида миллий индикаторларни ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Халқаро грантлар, Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

(Худайкулов)

2. Техникумларда сифатни таъминлаш бўйича миллий индикаторларни босқичма-босқич жорий этиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

17.

Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари фаолиятини тугатиш.

1. Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказиш.

2025 йил июнь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Умарова)

2. Ишчи гуруҳлар тузган ҳолда топшириш ва қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштириш.

2025 йил август

3. Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотларининг ўқув устахонаси жиҳозлари, лаборатория, асбоб-ускуна ва адабиётларини эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа касбий таълим ташкилотлари балансига ўтказиш.

2025 йил сентябрь

4. Негизида мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотларининг фаолиятини белгиланган тартибда босқичма-босқич тугатиш ва уларнинг ҳуқуқий ворисларини белгилаш.

2025 йил октябрдан бошлаб босқичма-босқич

18.

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ва тариф разрядларини белгиловчи ягона тартибини ишлаб чиқиш.

1. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари ҳамда тариф разрядларини ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатга жамлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини қайта кўриб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.

2024 йил декабрь

19.

Бухоро автомобиль ва йўллар техникуми ҳамда Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми негизида ташкил этилаётган Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникуми фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникумини Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми бино ва иншоотларига жойлаштириш.

2. Бухоро автомобиль ва йўллар техникуми бино ва иншоотларини Бухоро педагогика институти балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш.

3. Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникумини Бухоро автомобиль ва йўллар техникуми ҳамда Бухоро архитектура ва қурилиш техникумининг ҳуқуқий вориси этиб белгилаш.

4. Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникумида Бухоро автомобиль ва йўллар техникуми ҳамда Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми ўқувчиларининг амалдаги таълим дастурлари асосида таълимни якунлаш имкониятини яратиш.

5. Бухоро автомобиль ва йўллар техникумидаги мавжуд мебеллар, жиҳозлар, устахона тўпламлари, лаборатория ва транспорт воситаларини Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникуми ҳамда бошқа эҳтиёжи мавжуд бўлган касбий таълим ташкилотлари балансига ўтказиш.

6. Бухоро автомобиль ва йўллар техникуми фаолиятини ўрнатилган тартибда тугатиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Транспорт вазирлиги

(Махкамов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиков)

20.

Техникумларнинг рақамли инфратузилмасини яхшилаш, уларда AR/VR лабораториялари, шоурумлар ҳамда Wi-Fi ҳудудлар ташкил этиш.

1. Техникумларнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

халқаро молия институтларининг маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Қудратов)

2. Техникумларнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш, уларда AR/VR лабораториялари, шоурумлар ҳамда Wi-Fi ҳудудлар ташкил этиш.

2025 йил сентябрдан бошлаб босқичма-босқич

21.

Техникумлар ўқув жараёнига Германиянинг илғор тажрибалари ва методикалари асосида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув дастурларини (кейинги ўринларда — тадбиркорлик дастурлари) жорий қилиш.

Техникумлар ўқув жараёнига тадбиркорлик дастурларини жорий қилиш. Бунда:

тасдиқланган намунавий ўқув режага мувофиқ, ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш;

машғулотларнинг Германиянинг илғор тажрибалари ва методикалари асосида малака оширган ва тегишли сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар томонидан олиб борилишини таъминлаш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

22.

Техникумлар ва олий таълим ташкилотларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш.

1. Олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини техникумларга ўриндошлик асосида ўқитувчилик лавозимларига жалб этиш.

2. Техникумларга ўқитувчилик лавозимларига жалб этилган профессор-ўқитувчиларни олий таълим ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим ташкилотлари ва техникумларнинг бюджетдан ташқари ҳамда грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик, идоралар,

олий таълим ташкилотлари

23.

Техникумларнинг хорижий иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъминлаш.

1. Техникум битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича хорижий иш берувчилар билан музокаралар олиб бориш ва меморандумларни имзолаш.

2. Техникумларда хорижий иш берувчилар талабларига мос бўлган кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

3. Хорижий эксперт ва мутахассислар иштирокида техникум ўқитувчи ва ўқувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ташкил қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари,

халқаро молия институтларининг маблағлари,

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси

маблағлари

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

(Ваҳобов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

24.

Миллий таълим дастурларини халқаро таълим дастурлари билан уйғунлаштириш.

1. Халқаро таълим дастурларидан келиб чиқиб, касбий таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторига тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш.

2. Халқаро таълим дастурлари ва адабиётларни харид қилиш ҳамда таржима қилиш ишларини ташкил қилиш.

3. Таржима қилинган халқаро таълим дастурларини миллий ўқув дастурлари мазмунига сингдирган ҳолда янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

Халқаро таълим ташкилотлари билан келишилган муддатларда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

(Худайкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Техникумларда хорижий ва маҳаллий иш берувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мақсадли кадрлар тайёрлашни жорий қилиш бўйича карьера марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Карьера марказлари фаолиятини йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техникумларнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарини жамоатчилик асосида карьера маркази раҳбари лавозимига тайинлаш.

3. Карьера марказлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

26.

Техникумларда халқаро таълим дастурларини жорий этиш.

1. Хорижий ташкилот билан халқаро таълим дастурларини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битимини имзолаш.

2024 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

(Худайкулов)

2. Халқаро таълим дастурлари бўйича адабиётларни харид қилиш, уларни таржима қилиш ва техникумларга етказиш.

2025 йил май

3. Халқаро таълим дастурлари бўйича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш.

2025 йил февраль — июнь

4. Халқаро таълим дастурлари бўйича ўқувчилар қабулини ташкил қилиш.

2025 йил май — июль

27.

Техникумларнинг халқаро таълим дастурларига ўқувчилар қабулини ташкил қилиш.

1. Халқаро таълим дастурларига қабул ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.

2. Ўқувчиларни қабул қилиш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

28.

Халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумларнинг ходимлари ва педагоглари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартибини жорий қилиш.

1. Халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган техникумларнинг ходимлари ва педагоглари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

2. Тартибни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил май

29.

Халқаро таълим дастурлари жорий этиладиган техникумларнинг моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Техникумларнинг ўқув хоналари ва устахоналарини халқаро таълим дастурлари талабларидан келиб чиқиб таъмирлаш.

2025 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари,

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техникумларни замонавий мебель, ўқув қуроллари ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

2025 йил июнь

3. Техникумларнинг устахоналари учун зарур ускуналар ва компьютер тўпламларини харид қилиш ва етказиб бериш.

2025 йил июль

30.

Оммавий ахборот воситаларида Фармоннинг мазмуни ва моҳиятини ёритиш.

Оммавий ахборот воситалари орқали мазкур Фармон амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсаткичлар ва натижаларни ифодалаган ҳолда, таҳлилий шарҳларни тизимли равишда тайёрлаш ва эълон қилиб бориш.

2024 йил октябрдан бошлаб доимий

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Джурабаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

(Худайкулов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига
12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5812-сон Фармонининг 2-банди иккинчи — тўртинчи хатбошилари, 3-банди «а», «б», «в», «г», «е» кичик бандлари, «д» кичик бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 1 — 3-иловалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6031-сон Фармонига илованинг 1-банди иккинчи хатбошиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6159-сон Фармонига 5-илованинг 1 — 3-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6176-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6217-сон Фармонига 1-илованинг 5-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-45-сон Фармонига 1-илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-94-сон Фармонига 1-илованинг 1-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонига 7-илованинг 1-банди «а» — «в» кичик бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-183-сон Фармонига илованинг 2-банди «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-214-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-258-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-107-сон Фармонига 1-илованинг 6-банди «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5140-сон қарорига 4-илованинг 2-банди «а» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-200-сон қарорига 6-илованинг 34-позицияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-216-сон қарорига 3-илованинг 1-банди «а» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2024 й., 06/24/158/0839-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)