15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3817
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3817
Кучга кириш санаси
16.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3817]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5/11-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 25 мартдаги 5/11-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловларни амалга оширишда ягона QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар ягона QR-код (бундан буён матнда QR-код деб юритилади) орқали тўлов хизматларини кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар QR-кодларни (махсус штрих-кодларни) стандартлаштириш орқали тўловларни амалга ошириш ва турли тўлов тизимлари ўртасида ўзаро интеграция имкониятини яратиш орқали тўловчилар учун тўлов воситасини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экваер — тўловни қабул қилувчини QR-код тизимида рўйхатдан ўтказиш, QR-кодни генерация қилиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳисобварақларни юритиш учун масъул бўлган банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экваер агенти — тўловни қабул қилувчини идентификация қилиш ва уни QR-код тизимида рўйхатдан ўтказиш учун маълумотларни экваерга узатишни таъминлайдиган тўлов ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни қабул қилувчи — экваер ёки унинг агенти билан тузилган шартномага асосан QR-код орқали товарларни (иш, хизматларни) реализация қилувчи юридик шахс, юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс, ўзини ўзи банд қилган шахс ҳамда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари фойдасига тўловларни қабул қилувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловчи — тўловни ўз номидан амалга ошираётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловчига хизмат кўрсатувчи банк ва тўлов ташкилотлари (бундан буён матнда ташаббус кўрсатувчи деб юритилади) — тўловчининг топшириғи асосида тўловни амалга ошириш учун тўлов тизимига фармойишни узатган банк ёки тўлов ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код — мазкур Қоидалар мақсадларида мобил илова орқали нақд пулсиз тўловни бошлаш ва амалга ошириш учун мўлжалланган ҳамда тўлов реквизитларини электрон шаклда узатиш имконини берувчи махсус штрих код;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизими — тўловларни амалга ошириш жараёнида QR-кодларни яратиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тайёрлашга ҳамда ушбу маълумотларнинг тўлов хизматларини етказиб берувчилар ўртасида алмашинувини таъминлашга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизими оператори (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) — QR-код тизимининг доимий ишлашини таъминлайдиган, QR-код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг якуний ҳисоб-китоблари бўйича клиринг маълумотларини шакллантирадиган ҳамда QR-код бўйича маълумотларни QR-код тизими иштирокчиларига йўналтирувчи ва улар ўртасида ўзаро техник ҳамкорликни таъминловчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизими иштирокчилари — Оператор билан тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузган экваер, экваер агенти ва ташаббус кўрсатувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн маълумотнома — реал вақт режимида тўловчига ва тўловни қабул қилувчига амалга оширилган тўлов натижалари тўғрисидаги маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСС-кодQR-код берилган тўловни қабул қилувчининг тоифасини ифодаловчи код бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолият турини 4 хонали рақам билан таснифлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш ва ҳисоб-китобларни амалга оширишда банклар, шу жумладан микромолия банклари, тўлов ташкилотлари, QR-код тизими оператори, экваер, экваер агенти ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа тўлов хизматларини етказиб берувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ягона QR-код амал қилиш тартибига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статик QR-код — доимий тўлов реквизитларига (тўловни қабул қилувчи банк номи ва унинг маълумотлари) эга ўзгармас QR-код;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
динамик QR-код — тўловни амалга оширишда тўловни қабул қилувчи қурилмада автоматик яратиладиган, тўлов суммаси ва параметрлари ўзгариши мумкин бўлган ҳамда ҳар бир тўловлар бўйича операциялар учун алоҳида идентификатор ва амал қилиш муддати билан боғланган QR-код.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. QR-код орқали тўловларни амалга оширишда Операторнинг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оператор тўлов хизматлари билан боғлиқ жараёнларда QR-код тизими иштирокчилари ўртасида маълумотлар ва ахборотлар узатилишини таъминлаш учун QR-код тизимини яратади, бошқаради ва унинг доимий ишлашини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор QR-код тизими иштирокчиларини QR-код тизимига интеграция қилиш ва ушбу тизим доирасида уларнинг ишлашини таъминлаш учун зарур техник ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оператор QR-код тизими фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида йўриқнома ишлаб чиқади ва унда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оператор QR-код тизими иштирокчиларининг маълумотларини қайта ишлайди ва уларнинг бирламчи ҳисоб-китобларини амалга оширади ҳамда ушбу ҳисоб-китоблар ва комиссиялар тўғрисидаги маълумотларни QR-код тизими иштирокчиларига реал вақт режимида ёки энг камида ҳисоб-китоблар амалга оширилган куннинг ўзида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор тўловлар бўйича транзакция оқимини реал вақтда мониторинг қилади ҳамда тўлов жараёнидаги номувофиқликлар ва хатарлар бўйича QR-код тизими иштирокчиларини реал вақт режимида QR-код тизими орқали автоматик огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор ҳамда QR-код тизими иштирокчилари ўртасидаги ўзаро маълумот алмашинуви Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3513, 2024 йил 21 май) талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оператор QR-код тизимида динамик ва статик QR-код идентификаторларининг ягона реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оператор QR-код орқали амалга оширилган тўловлар ҳақидаги маълумотни QR-код тизими орқали реал вақт режимида QR-код тизими иштирокчиларига етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни (хизматлар қийматини) қонунчиликда белгиланган тартибда QR-код тизими иштирокчилари билан келишувга асосан белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оператор QR-код тизимига оид техник ҳужжатлар, ушбу ҳужжатларга доир ўзгартириш ва қўшимчалар, QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар (хизматлар қиймати) ҳамда бу тарифларнинг (хизматлар қийматининг) барча ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни улар тасдиқлангандан сўнг уч иш куни мобайнида ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда шу муддат ичида QR-код тизими иштирокчиларини шартнома шартларига асосан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизимига оид техник ҳужжатлар, ушбу ҳужжатларга доир ўзгартириш ва қўшимчалар, QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар (хизматлар қиймати) ҳамда бу тарифларнинг (хизматлар қийматининг) барча ўзгаришлари Операторнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ва QR-код тизими иштирокчилари шартнома шартларига асосан хабардор қилинганидан сўнг ўн беш кун ўтгач Оператор ва QR-код тизими иштирокчилари томонидан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизимига оид техник ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотларни ушбу ўзгартириш ҳамда қўшимчалар амалга киритиладиган санага қадар ўн беш иш кунидан кечиктирмай;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларнинг (хизматлар қийматининг) ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ушбу ўзгаришлар амалга киритиладиган санага қадар ўн беш иш кунидан кечиктирмай тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. QR-код орқали тўловларни амалга оширишда экваернинг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Экваер тўловни қабул қилувчининг мурожаатига асосан унга тегишли QR-кодни генерация қилиш ва ушбу QR-код орқали тўловларни унинг фойдасига қабул қилиш учун тўловни қабул қилувчи билан хизмат кўрсатиш (эквайринг) шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) мувофиқ экваер ва тўловни қабул қилувчи ўртасида банк ҳисобварағи шартномаси тузилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экваер ва тўловни қабул қилувчи ўртасидаги шартнома ёзма ёки электрон шаклда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада QR-код орқали тўловларни қабул қилиш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари, бу борада тўловни қабул қилувчи ҳамда экваернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тарафларнинг жавобгарлиги ва уларнинг маълумотлари хавфсизлиги, шунингдек, QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар (хизматлар қиймати)нинг миқдори ва бошқа шартлар белгилаб олинади.

13. Экваер Оператор томонидан ишлаб чиқилган техник ҳужжат талабларига мувофиқ QR-кодни яратиш чораларини кўради ҳамда тўловларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экваер QR-код тўловлари учун фойдаланиладиган дастурий таъминот ва ускуналарни Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3513, 2024 йил 21 май) талабларига ҳамда Оператор томонидан ишлаб чиқилган QR-код тизимига оид техник ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экваер Оператор томонидан генерация қилинган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статик QR-кодни тўловни қабул қилувчининг сўровига биноан чоп этилган ҳолатда ва (ёки) электрон кўринишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
динамик QR-кодни тўловни қабул қилувчига бириктирилган тўловни қабул қилувчи қурилмада акс эттириш имконини яратган ҳолда унга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экваер тўловни қабул қилувчига ўзининг фаолиятида QR-кодлардан фойдаланиш тартиби, QR-кодлардан фойдаланмаслик, уларнинг асл ҳолатига шикаст етказиш ёки қалбаки QR-кодлардан фойдаланиш оқибатлари бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтириш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. QR-код ўлчами, ёрқин рангда бўлиши ва ўқилиш даражаси бўйича Оператор томонидан белгиланган визуал талабларга мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экваер QR-кодни чоп этишда махсус эмблемали (голограммали) ҳимоя воситаларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экваер тўловни қабул қилувчининг сўровига асосан QR-кодни генерация қилиш пайтида унинг фаолияти туридан келиб чиқиб МСС-кодларини банк ахборот базасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўловни қабул қилувчининг фаолият тури ўзгарган тақдирда у уч банк иш кунида экваерга тегишли маълумотни тақдим этади ва экваер томонидан бир иш куни мобайнида тўловни қабул қилувчига бириктирилган QR-код маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Экваер Оператор томонидан тасдиқланган тарифлар режасини (хизматлар қийматини) ҳисобга олган ҳолда тўловни қабул қилувчидан шартномага асосан хизмат ҳақи ундириши мумкин. Тарифлар (хизматлар қиймати) ўзгарган тақдирда экваер тўловни қабул қилувчини камида ўн беш кун олдин хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Экваер томонидан масофавий банк хизматларида (интернет банкинг, мобил банкинг ва бошқалар) тўловни қабул қилувчи учун қуйидаги хизматлар тақдим этилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код бўйича транзакцияларнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз амалга оширилганлиги ҳамда ушбу тўловлар ҳақидаги ахборотни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир транзакция (тўлов) учун онлайн маълумотнома;

транзакциялар тарихи ва тўловлар ҳақидаги ахборотни кўриш имконини берувчи интерфейс;

мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати;

мурожаат (шикоят) ҳолатини кузатиш ва уларга жавоб бериш, шунингдек, мурожаатнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имкониятини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экваер ва тўловни қабул қилувчи ўртасидаги шартнома тўловни қабул қилувчининг аризасига мувофиқ исталган вақтда ёки унда кўрсатилган ҳолатлар юз берганда бекор қилинади. Шартноманинг бекор қилиниши тўловни қабул қилувчининг банк ҳисобварағини QR-код тизимидан узиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловни қабул қилувчи QR-код бириктирилган асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказган тақдирда, экваер ва тўловни қабул қилувчи ўртасидаги эквайринг шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома суд орқали бекор қилинганда ҳам тўловни қабул қилувчининг банк ҳисобварағи QR-код тизимидан узилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тўловни қабул қилувчилар (бундан ўзини ўзи банд қилган шахслар мустасно) давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан шартнома бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. QR-код орқали тўловларни амалга оширишда экваер агентининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экваер агенти тўловни қабул қилувчининг мурожаатига асосан унга тегишли QR-кодни генерация қилиш ва ушбу QR-код орқали тўловларни унинг фойдасига қабул қилиш учун тўловни қабул қилувчи билан хизмат кўрсатиш (эквайринг) шартномасини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экваер агенти ва тўловни қабул қилувчи ўртасидаги шартнома ёзма ёки электрон шаклда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада QR-код орқали тўловларни қабул қилиш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари, бу борада тўловни қабул қилувчи ҳамда экваернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тарафларнинг жавобгарлиги ва уларнинг маълумотлари хавфсизлиги, шунингдек, QR-код тизими доирасида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар (хизматлар қиймати)нинг миқдори ва бошқа шартлар белгилаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Экваер агенти тўловни қабул қилувчини Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ идентификациялашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экваер агенти томонидан тўловни қабул қилувчини идентификациялаш ҳамда мижозларнинг шахсини текшириш (KYC) асосида тўпланган маълумотлар экваерга QR-код тизими орқали автоматик равишда узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Экваер агенти тўловни қабул қилувчига QR-кодни генерация қилиш ва ушбу QR-код орқали унинг фойдасига тўловларни қабул қилишда Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3513, 2024 йил 21 май) талабларига риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Экваер агенти генерация қилинган QR-кодни тўловни қабул қилувчига унга бириктирилган тўловни қабул қилувчи қурилмада акс эттириш имконини яратган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Экваер агенти томонидан тўловни қабул қилувчиларга уларнинг шахсий кабинети орқали тўловларни мониторинг қилиш, тўловлар ҳақидаги ахборотни олиш ва ҳисоботларни шакллантириш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Экваер агенти ва тўловни қабул қилувчи ўртасидаги шартнома мазкур Қоидаларнинг 19 ва 20-бандларида белгиланган ҳолатларда бекор қилинади, бунда тўловни қабул қилувчининг банк ҳисобварағини QR-код тизимидан узиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. QR-код орқали тўловларни амалга оширишда ташаббус кўрсатувчининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташаббус кўрсатувчи тўловчи учун мобил илованинг бош саҳифасида QR-кодни сканерлаш имкониятини яратиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ташаббус кўрсатувчи мобил иловада тўловчи учун қуйидаги хизматлар тақдим этилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-кодни сканерлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни қабул қилувчининг номи ва унинг реквизитларини акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланадиган суммани киритиш ёки уни автоматик акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир транзакцияда комиссия мавжуд бўлса, уни тўловдан олдин очиқ ва тушунарли кўринишда кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланадиган суммани тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакциянинг ҳолати (муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги) тўғрисидаги маълумотни акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир транзакция (тўлов) учун онлайн маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакциялар тарихи ва тўловлар ҳақидаги ахборотни кўриш имконини берувчи интерфейс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат (шикоят)ларни жўнатиш, уларнинг ҳолатини кузатиш ва уларга жавоб бериш, шунингдек, мурожаатнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни юклаб олиш имкониятини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ташаббус кўрсатувчи тўловчига мобил иловада электрон тўлов воситаларидан исталган бирини автомат тарзда белгилаш имкониятини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббус кўрсатувчи мобил иловада тўловчига электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш давомида мазкур танловни ўзгартириш имкониятини бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. QR-код орқали тўловларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тўловни қабул қилувчи томонидан статик ёки динамик QR-код орқали тўловларни қабул қилишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 14-банди тўртинчи хатбошисига асосан ўз фаолиятида статик ёки динамик QR-коднинг мунтазам ишлашини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни қабул қилувчи қурилмада яратиладиган динамик QR-кодни ёки чоп этилган статик QR-кодни тўловчига кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR-код бўйича амалга оширилган тўловнинг ҳолати билан танишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Оператор QR-код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг якуний ҳисоб-китоблари бўйича клиринг маълумотларини шакллантиради ҳамда ушбу маълумотларни тўловни қабул қилувчи ва тўловчининг хизмат кўрсатувчи банкига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Динамик QR-кодлар учун амал қилиш муддати ва бир марталик идентификатор белгиланади, бунда амал қилиш муддати ўтган QR-кодлар бўйича тўловларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. QR-код орқали тўловларни амалга оширишда тўловчи, тўловни қабул қилувчи ҳамда QR-код тизими иштирокчиларининг мазкур тизим ва унда амалга оширилган тўловлар бўйича мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. QR-код тизими иштирокчилари QR-код орқали тўловларни амалга оширишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) ҳамда Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) амал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. QR-код тизими иштирокчиларининг мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. QR-код орқали тўлов хизматларини кўрсатиш ушбу Қоидалар ҳамда тўлов ва тўлов тизимларига оид бошқа қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/3817/0360-сон)