10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАРМОНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ҳамда бизнес юритишда рақобат муҳитини янада ривожлантириш, мамлакатимизда яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳамда бизнесни соядан чиқаришни рағбатлантириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2030 йилга қадар яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) иқтисодиётнинг расмий секторида банд аҳолининг жами иқтисодий фаол аҳолига нисбатан улушини 64 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Иқтисодий эркинлик индекси ва Коррупцияни идрок қилиш индексида Ўзбекистон Республикасининг ўрни камида 30 поғонага кўтарилишига эришиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нақдсиз тўловларни оммалаштириш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар (бундан банк кассалари орқали амалга ошириладиган тўловлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспорт воситаларини зарядлаш бўйича хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан ошадиган товар ва хизматлар (бундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мустасно);
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига ўн йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) олди-сотди шартномалари бўйича сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк ва нотариал органларнинг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинуви орқали амалга оширилади (бундан банк кассалари орқали амалга ошириладиган тўловлар мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) шартномаларни нотариал тартибда расмийлаштириш учун тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари томонидан электрон ахборот алмашинуви воситасида тўловни тасдиқловчи маълумотлар асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказий банк 2026 йил 1 январга қадар барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR кодни жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилишни йўлга қўйиш чораларини кўрсин. Бунда 2026 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич назорат қилувчи органлар томонидан 1-иловада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларни боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Солиқ ва божхона маъмуриятчилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг тўққиз ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг уч ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи ва товарлар сотувчи чет эл юридик шахслари солиқ органида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётгани аниқланиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисида хабарнома юборилгандан кейин 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаган тақдирда, ушбу юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қурилиш ва савдо соҳаларидаги юридик шахслар томонидан ўзларининг устав капитали ва ундаги ўзгаришлар, шу жумладан, устав капиталига киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотларнинг (электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси чеки, божхона юк декларацияси, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси ва бошқа ҳужжатлар) ҳисоби юритилади ва мазкур турдаги операциялар амалга оширилгандан сўнг 15 кун муддатда шахсий кабинет орқали солиқ органлари маълумотлар базасида мажбурий акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) қўшилган қиймат солиғи суммасини текширувларсиз тезлаштирилган тарзда қайтариш тартиби таъсисчиси ёки раҳбари солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноятларни содир этган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, бундай тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ёки раҳбари томонидан охирги 12 ойда янги ёки қайта ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари аниқлаган тафовутни асослаш учун солиқ тўловчилар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ органлари томонидан уларнинг кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади. Бунда камерал солиқ текшируви натижаси бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган ҳамда солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан, пенялар тўлиқ тўланганда юридик шахснинг мансабдор шахслари жиноий ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) сотувчи томонидан лицензияланадиган ёки рухсат этиш ёхуд хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари бўйича товарлар реализация қилинганда, ушбу сотувчининг лицензияси (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ёки хабарнома) мавжудлиги автоматлаштирилган тарзда текширилиб, ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, сертификатлаш ва божхона расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб битта ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга мувофиқлик ва экологик сертификат бир календарь йилдан ошмаган муддатга бир маротаба берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Транспорт вазирлиги тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда 2026 йил 1 апрелга қадар юк ташиш ва махсус автотранспорт воситалари хизматлари ҳисобини онлайн юритишни назарда тутувчи электрон платформанинг ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур платформани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) платформада қуйидаги асосий имкониятлар бўлиши назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд юк ташиш ва махсус автотранспорт воситалари ҳисобини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн буюртмалар бериш ва шартномалар тузиш ҳамда тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) жисмоний ва юридик шахслар томонидан хизмат кўрсатиш турлари ва тўлов миқдорини мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) кўрсатилган хизматлар сифатини баҳолаб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Солиқ қўмитаси ҳамда Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг 2026 йил 1 мартдан бошлаб солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш амалиётини тажриба-синов тариқасида (кейинги ўринларда — тажриба-синов) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, тажриба-синов доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) жисмоний шахсларнинг харажатлари вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар ҳамда солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган товарлар (хизматлар) хариди бўйича фискал белгили чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус электрон платформа орқали соддалаштирилган тарзда декларация тақдим этиш тартиби белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) йиллик даромадлар ва харажатларнинг рақамли маълумотлари асосида солиқ базаси аниқлаштирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда, жисмоний шахсларга солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали қўшимча маълумотларни киритиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) аниқлаштирилган солиқ базаси юзасидан қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда тажриба-синов тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Яширин иқтисодиётга қарши курашиш самарадорлигини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидагилар яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, бизнесни соядан чиқариш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштиришга шахсан масъул ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарларининг биринчи ўринбосарлари — ушбу органлар томонидан тартибга солинадиган ёки назорат қилинадиган тармоқ ва соҳаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари — тегишли ҳудуддаги барча тармоқ ва соҳаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Солиқ қўмитаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий тузилмалари бошлиқлари яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва унга қарши курашиш, бизнесни соядан чиқариш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ҳамда уларнинг комплекс ечимлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чоракда Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия олдида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссия раиси комиссия фаолияти юзасидан ҳар ярим йилда тегишли Халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) вазирлик ва идоралар томонидан яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ахборот бериб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Миллий статистика қўмитасига мамлакатдаги яширин иқтисодиёт улушини баҳолаш вазифаси юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ҳудудлар ва соҳалар кесимида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш борасида кўрилаётган чоралар самарадорлигига қараб ҳокимлар ва раҳбарлар фаолияти баҳолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари (И. Норқулов) масъул этиб белгилансин ва унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, бизнесни соядан чиқариш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш йўналишида вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу йўналишда натижадорликка эришишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Миллий статистика қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура билан биргаликда 2026 йил 1 апрелга қадар халқаро консультантларни жалб қилиб, яширин иқтисодиётни баҳолаш методологиясини ҳамда ҳудудлар ва соҳалар кесимида яширин иқтисодиёт даражасини белгиловчи индикаторларни ишлаб чиқсин, шунингдек ушбу индикаторларни доимий равишда эълон қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Фармон ижросини мониторинг қилиб бориш режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Фармон ижросини мониторинг режасига асосан ҳар йили 15 февралга қадар мониторингдан ўтказсин ҳамда мониторинг натижаларини Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мониторинг режаси асосида Фармон ижросини назорат қилсин ҳамда ҳар йили 25 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Ijro.gov.uz» тизимида Фармон ижросини назоратдан ечишда мониторинг режасида кўрсатилган мақсадларга эришилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж.Ж. Хатамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-246-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида боди-камерадан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Назорат қилувчи орган номи

Назорат соҳаси

Боди-камерадан фойдаланиш жорий этиладиган муддат

1.

Солиқ қўмитаси

Сайёр солиқ текшируви

2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь

2.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат

2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь

3.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасида назорат

2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь

4.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назорат

2026 йил 1 июль — 2027 йил 1 январь

5.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш объектларида, кўп квартирали уйларни бошқариш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш соҳасида назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

7.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият устидан назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

8.

Транспорт назорати инспекцияси

Автомобиль, темир йўл, сув транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

10.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Ветеринария қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

11.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат, реклама, товар-хомашё биржалари фаолияти, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

12.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонунчилик талаблари устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

13.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

14.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Ўсимликлар карантини, ҳимояси ва агрокимё соҳалари устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

15.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

16.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ер усти сувидан оқилона фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши устидан назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

17.

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш ҳамда уларнинг реализация қилинишини тартибга солиш соҳасида назорат

2027 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь

18.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Интеллектуал мулк соҳасидаги назорат

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

19. 

Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишда давлат назорати 

2027 йил 1 январь — 2027 йил 1 июль

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: тадбиркорлик субъектлари билан жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган назорат тадбирларида боди-камерадан фойдаланилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПФ-110-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган биринчи навбатда амалга ошириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Нотариф назоратни ва чегара божхона постларида импортга расмийлаштиришни соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

2.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва йиғим миқдорини камайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг ТИФ ТН кодлари билан рўйхатларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг тури бўйича мансублигини аниқлаш тартиби ва бу борада ваколатли органни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Божхона қўмитаси

4.

Енгил автотранспортлар импортида юридик шахслар учун белгиланган нотариф чораларни соддалаштириш орқали жисмоний шахслар номига олиб кириш ҳажмини камайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2026 йил 1 март

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Божхона қўмитаси

5.

Дори воситаси сифатида (ТИФ ТНнинг 3004 позицияси асосида) ўтган биологик фаол моддаларни рўйхатдан ўтказиш тартибини ва рухсатнома берувчи органни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2026 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Божхона қўмитаси

6.

Мобил қурилманинг IMEI кодларини рўйхатга олишда Божхона қўмитаси ва UZIMEI маркази билан йўналишлар кесимида маълумот алмашишни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2026 йил 1 февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Божхона қўмитаси

7.

Божхона органлари томонидан божхона аудити якуни бўйича ижобий баҳоланган ТИФ иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, салбий баҳоланганлар юзасидан назоратни кучайтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2026 йил 1 май

Божхона қўмитаси

8.

Бозорлар атрофидаги автотураргоҳларнинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 февраль

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти,

Солиқ қўмитаси,

Транспорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Умумий овқатланиш корхоналарини буюртмалар ҳисобини юритиш ахборот тизими билан тўлиқ таъминлаш ҳамда тизимда шаклланган ҳар бир буюртма учун автомат тарзда фискал чек шакллантириш тартибини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2026 йил 1 февраль

Солиқ қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Статистик ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 февраль

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ҳудудлар, шу жумладан, кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан келиб чиқиб, уларнинг бозор нархини белгилаш механизмини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 февраль

Кадастр агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

12.

Чет эл юридик шахсларига нисбатан солиқларни тўғри ҳисоблаш учун уларга жисмоний шахслар томонидан ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги эгасизлантирилган маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 март

Солиқ қўмитаси,

Марказий банк,

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

13.

Истироҳат боғлари ва болалар ўйингоҳларида нақд пулсиз тўлов тизимларини рағбатлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 январь

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Марказий банк

14.

Қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётни қисқартириш чораларини кўриш. Бунда:

солиқлар тўғри ҳисобланишини таъминлаш мақсадида соҳада бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ базасини аниқлаш;

солиқ тўламаган, такроран қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган корхоналарнинг давлат харидлари ва тендерларида иштирокини чеклаш;

яширилган иш ўринлари учун жавобгарликни оширишни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 январь

Солиқ қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

15.

Деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо мажмуалари)да ҳисобнинг тўлиқ ва тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимини ишлаб чиқиш. Бунда:

бозорлар ва савдо мажмуалари, улардаги савдо шохобчалари ва савдо ўринларига оид маълумотлар;

бир марталик тўловлар ва ижара тўловлари;

автотураргоҳ ва ҳожатхона учун тўловлар;

маҳсулотларга онлайн тўлов қилиш имкониятларини назарда тутиш.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Самарқанд тажрибаси асосида республиканинг барча ҳудудларида бозор ва савдо марказларини «ақлли» камералар билан жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-жадвалга асосан

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

16.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 февраль

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

17.

Қурилиш ташкилотидан янги кўп қаватли уйдаги турар ва нотурар жой учун тўловни тижорат банклари орқали амалга ошириб, сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини «кешбэк» сифатида қайтариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

18.

Қурилиш пудрат ва субпудрат шартномаларини солиқ органларида (my3.soliq.uz) ҳисобга олиш. Бунда:

бюджет ҳисобидан бажарилган қурилиш объектлари бўйича субпудратчи томонидан бош пудратчига иш топширилганда, электрон ҳисобварақ-фактураларда лойиҳанинг «kapital.imv.uz»даги ID рақамини кўрсатиш;

бошқа (бюджетдан молиялаштирилмайдиган) қурилиш ишлари учун бош пудратчи ҳамда субпудратчилар томонидан расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактураларда объектнинг кадастр рақами ёки рўйхатга олинган (my3.soliq.uz) шартнома ID рақамини акс эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 февраль

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

19.

Турар ва нотурар объект олди-сотди шартномаларини нотариал идорадан рўйхатдан ўтказишда ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тўловларни банк орқали электрон равишда амалга ошириш тартибини жорий этиш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 февраль

Солиқ қўмитаси,

Марказий банк,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

20.

«Шаффоф қурилиш» ахборот тизимини такомиллаштириш. Бунда:

лойиҳа-смета ҳужжатларини рақамлаштирилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш ресурслари миллий каталоги асосида ишлаб чиқиш ва ушбу каталог ахборот тизимини солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш;

қурилишда пудратчи ва субпудратчи томонидан тузиладиган шартнома ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномани рақамлаштириб (2-шакл), унда ҳақиқатдаги иш ҳақи фондини алоҳида акс эттириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

21.

Товарларни электрон юк хати билан ташиш механизмини такомиллаштириш. Бунда:

ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ноқонуний юк ташиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш;

юкларни ташиш учун махсус рухсатнома беришда унинг эгаси солиқ органида тадбиркор сифатида рўйхатга олинганлиги ёки автотранспорт бошқа тадбиркорга ижарага берилганлиги талабини жорий қилиш;

юридик шахсларга тегишли юк транспорти сони билан уларнинг транспортини бошқариш ҳуқуқига эга ишчилар сонини солиштириш орқали норасмий ишлаётган ходимларни аниқлаш тартибини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 март

Транспорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

22.

Космик мониторингда аниқланган ҳолатлар юзасидан Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг назорат тадбирлари натижаларини хатловдан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 март

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Бош прокуратура

23.

Космик мониторингда аниқланган қазиб олинган қазилмалар ҳажми ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қазиб олинган фойдали қазилмалар тўғрисидаги ҳисоботларини Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 март

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

24.

Фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини ҳисоботда тўлиқ акс эттирмаслик юзасидан биргаликда текширувлар ўтказиш механизми ва тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 март

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

25.

Қурилиш ва савдо соҳасидаги тадбиркорлар томонидан товар-моддий бойликларни устав фондига кирим қилиш фақат уларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг сотилиши ёки ишлаб чиқаришга сарфланишини белгиловчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 февраль

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

26.

Ҳайвон гўштининг истеъмолга яроқлилиги бўйича берилган хулоса электрон ахборот тизимида юритилишини таъминлаш орқали қассобчилик фаолиятидаги яширин айланма ҳажмини қисқартириш. Бунда:

ҳудудий ҳокимликлар билан бирга ҳайвон сўйиш корхоналарини электрон ахборот тизимига тўлиқ улаш;

Солиқ қўмитаси ахборот тизимига электрон ахборот тизимини интеграция қилишни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 июль

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Солиқ қўмитаси

27.

Нефть маҳсулотларини сақлаш омборларини ижарага бериш (олиш) ёки текинга фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш.

Нефть маҳсулотлари улгуржи савдоси учун лицензиялар беришда ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш.

Биржа савдолари бўйича оферта шартномаларини электрон ҳисобварақ-фактура тизимига интеграция қилган ҳолда ҳақиқатда сотиб олинган маҳсулот ҳажмини назорат қилиш механизмини яратиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 апрель

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ўзэнергоинспекция

28.

Республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишдаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда:

республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишларни чуқур таҳлил қилиш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш;

ўрганиш натижалари бўйича тижорат асосида республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритишни назарда тутиш;

тижорат асосида автомобиль транспортида ички юк ташишни фақатгина электрон платформалар орқали амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил 1 август

Транспорт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

29.

Йўлларда товар-транспорт юк хати расмийлаштирмасдан ҳаракатланаётган юк ташиш транспортларини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган камералар орқали постлардан ўтган юк ташиш транспорти тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда Солиқ қўмитаси ахборот тизимларига юборишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил 1 март

Ички ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предметидан келиб чиқиб, ижро муддатидан қатъи назар ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини мониторинг қилиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Индикатор (субиндикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Жорий ҳолат

(йиллик)

Мақсадли кўрсаткичлар

Маълумот беришга масъул идоралар

2025

2026

2027

2028

2029

2030

МАҚСАД: ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

I. Ресурс кўрсаткичлари

1.1.

Фармоннинг 1-иловаси асосида боди-камера билан таъминланадиган назорат қилувчи органлар

сон

-

-

4

13

-

Бизнес-омбудсман

1.2.

Савдо ва хизмат кўрсатувчи ЯТТларга электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR кодлар ўрнатиш даражаси

фоиз

66

68

70

71

72

73

75

Марказий банк

1.3.

Юк ташиш бўйича электрон платформани ишга тушириш

-

-

-

2026 йил 1 апрель

-

Транспорт вазирлиги

1.4.

Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадларини декларациялашнинг тажриба-синов тизимини жорий этиш

-

-

-

2026 йил 1 март

-

Солиқ қўмитаси

1.5.

Фармонга 2-иловага мувофиқ норматив-ҳуқуқий базани яратиш

сон

-

-

19

-

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Амалиёт кўрсаткичлари

Нақд пулсиз тўловларни оммалаштириш

2.1.1.

Савдо ва хизмат кўрсатишда тўловларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш улуши

фоиз

66

68

70

71

72

73

75

Марказий банк

2.1.2.

Юк ташиш бўйича электрон платформадан фойдаланувчи ташкилотлар улуши

фоиз

-

1

10

10

20

40

50

Транспорт вазирлиги

Божхона маъмуриятчилиги

2.2.1.

Инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда божхона расмийлаштируви улуши

фоиз

14

18

22

24

28

30

32

Божхона қўмитаси

2.2.2.

Божхона органларига тақдим этилган дастлабки божхона юк декларациялари сони

сон

1 279

2 000

5 000

7 000

10 000

12 000

15 000

Божхона қўмитаси

Сертификатлаш жараёнлари

2.3.

Битта ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга берилган мувофиқлик ва экологик сертификатлар сони

сон

2 800

3 000

5 000

2 000

10 000

15 000

20 000

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

III. Натижадорлик кўрсаткичлари

3.

Ялпи ички маҳсулотда кузатилмайдиган (норасмий ва яширин) иқтисодиёт улуши

фоиз

34,8

33,5

32

30,5

28,5

26

23

Миллий статистика қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5721-сон Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сон Фармонининг 15-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-104-сон Фармонига 6-илова 4-бандининг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

3.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги назорат

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қуйидаги мазмундаги 31-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

31.

Давлат молиявий назорати инспекцияси

Бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан назорат

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда, тафтиш эса жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги 17-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

17.

Ер ости бойликлари ва техноген минерал ҳосилалардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан ўзбошимчалик билан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари бўйича назорат тадбирларини ўтказиш.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги «Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-95-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

3-тоифа (айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар)*

761

Давлат молиявий назорати инспекцияси

762

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Изоҳлар қисмининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«*Айрим махсус хизматлар таркибидаги идораларда хизматни ўташ тартиби улар бўйсунувида бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Уларнинг махсус унвон ва мартаба даражаси татбиқ этилмайдиган бошқарув ходимларига давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилади ҳамда малака даражалари учун қўшимча тўловлар тўланади, шунингдек, уларнинг хизматни ўташи билан боғлиқ айрим маълумотлар ва ҳужжатлар Бошқарув самарадорлиги агентлигига юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «2. Бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари» сўзларидан кейин «ҳамда айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «2-тоифа» сўзи «2-3-тоифалар « сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) қуйидаги мазмундаги 421 позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

421.

Бош тафтишчи

Ёрдамчи

Мутахассислар

4-даражали хизматчи

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) қуйидаги мазмундаги 431 позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

431.

Катта тафтишчи

Ёрдамчи

Мутахассислар

4-даражали хизматчи

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идораларнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) қуйидаги мазмундаги 701 позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

701.

Бош тафтишчи

Ёрдамчи

Мутахассислар

5-даражали хизматчи

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vii) қуйидаги мазмундаги 711 позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

711.

Катта тафтишчи

Ёрдамчи

Мутахассислар

5-даражали хизматчи

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низомга 2-илова қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

6-, 5-, 4-, 3-, 2-даражали хизматчи

Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идораларда лавозим бўйича хизмат ўтаётган бошқарув ходимлари

Айрим махсус хизматлар (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) таркибидаги идоралар раҳбарлари

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3947-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Комиссия раиси жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ҳар 3 йилда бир маротаба ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгилансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўриш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга» сўзлари «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, шунингдек, унинг асосида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш чоралар кўриш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолашни ташкил этишга оид чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича комплекс ташкилий чоралар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини янада ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини камайтиришга доир чоралар кўради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги «легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга» сўзлари «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга» сўзлари «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга» сўзлари «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «легаллаштириш ва терроризмни молиялаштирилишнинг» сўзлари «легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш» сўзлари «легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш мақсадида Комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисида иштирок этади ва қарорларни қабул қилишда овоз беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари ижроси юзасидан Комиссия ишчи органига белгиланган муддатларда ахборот тақдим этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисининг кун тартибидаги масалалар юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг мажлисларига материалларни тайёрлашда бевосита иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликларни миллий ва секторал даражада баҳолашга доир фаолият натижалари тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари Комиссиянинг ўз вақтида ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Комиссиянинг мажлисларида кўриб чиқилган масалалар ва қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) 16-банддаги «аппаратига» сўзи «котибиятига» сўзи билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 06/25/246/1142-сон; 17.04.2026 й., 06/26/63/0373-сон; 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)