02.02.2026 йилдаги 1732-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 02.02.2026 йилдаги 1732-V-сон
Кучга кириш санаси
02.02.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2025 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида берилган таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2025 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида берилган таклиф ва тавсияларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2025 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2025 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида берилган таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (бундан буён матнда чора-тадбирлар режаси деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифалар учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар тегишли вазифаларнинг ижроси юзасидан белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг уларга масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши ҳолатини ўрганиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси котибияти чора-тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига таҳлилий ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1732-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-306-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 2 февралдаги 1732-V/КҚ-306-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг 2025 йилда мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотида берилган таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Конституциявий суднинг тавсиялари

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъуллар

1.

Давлат органлари томонидан хизмат кўрсатилишини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда жараёнларни уларнинг коррупцияга ва бюрократияга қарши курашиш бўйича талабларга мувофиқлиги нуқтаи назардан баҳолашдан ўтказиш.

1. Баҳолашни ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва унинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши чораларини кўриш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Давлат органларида хизмат кўрсатилишини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда жараёнларни коррупцияга ва бюрократияга қарши курашиш бўйича талабларга мувофиқлиги нуқтаи назардан баҳолашдан ўтказиш.

Режа-график асосида

3. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил ноябрь

2.

Мажбуриятларнинг ихтиёрий бажарилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Мажбуриятларнинг ихтиёрий бажарилишини рағбатлантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Фуқароларнинг мажбуриятларига оид қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2026 йил март

3. Мажбуриятларнинг ихтиёрий бажарилишини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил апрель

3.

Фуқароларга берилаётган имтиёзларни босқичма-босқич проактив шаклда кўрсатишга ўтиш.

1. Фуқароларга берилаётган имтиёзларга оид қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

2. Имтиёзларни босқичма-босқич проактив шаклда кўрсатишга ўтиш бўйича режа-график тасдиқлаш.

2026 йил апрель

3. Имтиёзларни босқичма-босқич проактив шаклда кўрсатишга ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил май-июнь

4.

Тижорат банклари томонидан банк хизматларининг кўрсатилишида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига тўлиқ риоя этилишини, молиявий очиқлик кенгайтирилишини, тўланган маблағнинг ортиқча қисми асосий қарзни сўндиришга йўналтирилганда кредит суммасининг ўз вақтида қайта ҳисобланишини таъминлаш.

1. Тижорат банклари томонидан молиявий очиқликни кенгайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрилишини таъминлаш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (келишув асосида),

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2. Тўланган маблағ асосий қарзни сўндиришга йўналтирилганда кредит суммасининг ўз вақтида қайта ҳисобланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

2026 йил апрель

3. Банк хизматларининг кўрсатилишида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатини ўрганиб бориш.

Ҳар йили

5.

Тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий талаб жорий этилиши чоғида Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестридаги шу соҳага оид бошқа бир талабнинг мажбурий чиқариб юборилиши бўйича («one in — one out») тартибни жорий этиш.

1. Ягона электрон реестрни шакллантириш бўйича ишларни якунлаш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман)

2. «One in — one out» тартибини жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель-май

6.

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.

1. Методика лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2. Методикани қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига етказиш, зарур ҳолларда, уларнинг юридик хизматларига методикани қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича семинарлар ўтказиш.

2026 йил апрель — август

7.

Ҳар йили муайян соҳалар ва тармоқлар бўйича қонунларни қайта кўриб чиқиш, тизимлаштириш орқали тўғридан-тўғри ишлайдиган ва тизимлашган қонунларни қабул қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март-апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишларни якунлаш. Бунда:

 жарима тарзидаги маъмурий жазолар кучайтирилиши мумкин бўлган баъзи ҳуқуқбузарликларни аниқлашнинг аниқ мезонлари ва талабларини ишлаб чиқиш;

 маъмурий қамоқ жазосини қўллашнинг адолат ва инсонпарварлик принципларига мувофиқ бўлган аниқ мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий қамоқнинг энг кўп муддати қўлланилишини чеклаш;

 молиявий имконияти чекланганлиги сабабли ижро этилмаган жарима жазосини муқобил жазо сифатида қамоқ билан алмаштириш механизмини қайта кўриб чиқиш ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазолар ўрнига бошқа жазо чоралари, шу жумладан мажбурий жамоат ишлари қўлланилишини жорий этиш.

1. Янги таҳрирдаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги ишларни жадаллаштириш ва ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш бўйича фармойиш лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.

2026 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Тошкент давлат юридик университети,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти,

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети,

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

2. Жарима тарзидаги маъмурий жазолар кучайтирилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни аниқлашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш.

2026 йил март

3. Жарима тарзидаги маъмурий жазолар кучайтирилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тушунтириш хатида ушбу мезонларга риоя этилганлиги бўйича алоҳида асослантиришларни баён этиш.

Доимий равишда

4. Лойиҳада биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга маъмурий қамоқ қўлланилишини чеклаш, ижро этилмаган жариманинг ўрнига маъмурий қамоқдан бошқа муқобил жазолар тайинланиши масалаларини назарда тутиш.

2026 йил март

9.

Инсон ҳуқуқларини чекловчи нормалар мавжуд бўлган қонунлар ва қонуности ҳужжатлар бўйича жамоатчилик муҳокамасининг ўтказилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши чоғида унда инсон ҳуқуқларини чекловчи нормалар мавжудлиги ҳақидаги маълумот вазирлик хулосасида алоҳида кўрсатилишини таъминлаш.

1. Инсон ҳуқуқларини чекловчи нормалар мавжуд бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш шартлигини белгиловчи қоидани лойиҳаларнинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосасига лойиҳада инсон ҳуқуқларини чекловчи нормалар мавжудлигини кўрсатувчи банд киритилишини белгилаш.

2026 йил март

10.

Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастурининг ижросини таҳлил қилиш ва мазкур дастурни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш.

1. Миллий фаолият дастурининг ижросини таҳлил қилиш.

2. Бугунги кун талаблари асосида Миллий фаолият дастурининг янги таҳририни тайёрлаш.

2026 йил апрель

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Янги конституциявий принцип ва институтларни ўрганишга, уларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб беришга қаратилган мақсадли илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш.

1. Ҳар йили янги конституциявий принцип ва институтларни ўрганиш бўйича давлат буюртмаси асосида камида 2 та илмий-тадқиқот лойиҳасини молиялаштириш.

2. 2026 йилда Конституциянинг 19 ва 21-моддаларидан келиб чиққан ҳолда, имтиёзларнинг ягона қонунда белгиланиши ва қонуности ҳужжатларидаги инсон ҳуқуқларини чекловчи нормаларни қонун даражасида мустаҳкамлаш бўйича мақсадли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаларининг молиялаштирилишини таъминлаш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12.

Барча мажбурий тўловларни ўзида жамлаган ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги ишларни жадаллаштириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш бўйича ишларни якунлаш ҳамда лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил март

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

13.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари уларни кўриб чиқиш учун қонунда белгиланган талабларга жавоб бермаган тақдирда, мурожаатларда назарда тутилган асосли деб топилган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектларга юбориш тартибини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва киритиш.

2026 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди (келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига юборган мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ишларнинг кўриб чиқилиши, хулоса ва қарорларнинг қабул қилиниши каби процессуал масалаларни тартибга солувчи қонуний асосларни такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва киритиш.

2026 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди,

Олий суди (келишув асосида),

Адлия вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 46, 48 ва 53-моддаларида айбланувчининг, гумон қилинувчининг ва ҳимоячининг жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан танишишга ва ундан нусха олишга бўлган ҳуқуқини ҳам алоҳида белгилаш ҳамда ўз ҳисобидан нусха олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш.

1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суди (келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда киритиш.

2026 йил август

16.

Манзил-колонияда сақланаётган вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш, шунингдек ушбу муассасалардаги маҳкумларни ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими билан қамраб олиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Янги тизимни йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)

2. Янги тизимни йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда киритиш.

2026 йил август

17.

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган вояга етмаганларнинг узлуксиз умумий ўрта таълим олишини таъминлаш, шу жумладан уларга суд-тергов жараёнлари сабабли таълимдан узилиб қолиш натижасида қолдирилган дарс соатларини ўзлаштириш ва имтиҳон орқали қоплаш имконини яратиш.

1. Янги тизимни йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)

2. Янги тизимни йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда киритиш.

2026 йил август

18.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан тақдим этиладиган махсус маърузаларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот алоҳида кўрсатиб ўтилишини йўлга қўйиш.

1. Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш.

2. Махсус маърузаларда ушбу шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолатини алоҳида акс эттириш.

2026 йил давомида

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

19.

Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи қонун ҳужжатини ишлаб чиқиб, унда ушбу муносабатлар барча иштирокчиларининг хавфсизлигига, ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид аниқ нормаларни белгилаш.

1. Сунъий интеллект билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Ушбу масала бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил март

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда киритиш.

2026 йил ноябрь-декабрь

20.

Барча давлат органлари фаолиятини шахсий ҳаёт дахлсизлиги нуқтаи назаридан аудитдан («privacy audit») ўтказиш.

1. Аудитдан ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш бўйича чоралар кўриш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Давлат органлари фаолиятида шахсга доир маълумотлар дахлсизлигига риоя этилиши ҳолати бўйича ялпи ўрганиш ўтказиш.

Режа график асосида

3. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига киритиш.

2026 йил ноябрь

21.

Қонунчиликка мувофиқ бўлмаган тиббий тусдаги реклама Интернетда жойлаштирилиши ва тарқатилишининг олдини олиш бўйича ҳуқуқий механизмларни яратиш.

1. Тиббий тусдаги рекламанинг Интернетда жойлаштирилиши ва тарқатилишини тартибга солиш, қонунчиликка мувофиқ бўлмаган тиббий тусдаги реклама учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2026 йил февраль

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бош прокуратураси,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Ушбу масала бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда киритиш.

2026 йил июнь-июль

22.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятига замонавий рақамлаштириш дастурларини жорий этиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолияти очиқлигини таъминлаш учун жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатиладиган ахборот тизимларини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-253-сонли Фармони билан тасдиқланган «2026-2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш Дастури»нинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Дастурда белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди (келишув асосида),

манфаатдор вазирлик ва идоралар