1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Молиялаш-тириш манбаси | Масъул ташкилотлар |
I. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш | |||||
1. | Судьялар ва суд ходимларини замонавий компьютер ва «офис» техникаси билан зарур миқдорда таъминлаш. | 1. Компьютер ва «офис» техникасига бўлган талабни аниқлаш. | 2026 йил 1 июль | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), «Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ (Э. Гимранов) |
2. Компьютер ва «офис» техникасини белгиланган тартибда харид қилиш. | 2026 йил 1 август | ||||
2. | «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари (дата-марказ)да Конституциявий суд фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларининг белгиланган тартибда жойлаштирилишини ташкил этиш. | 1. Конституциявий суд томонидан ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларини жойлаштириш учун дата-марказдан ажратиладиган зарур ресурсларни аниқлаш ҳамда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш. | 2026 йил 1 август | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров), «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ (А. Мансуров) |
2. Дата-марказдан зарур ресурсларни ажратиш. | 2026 йил 31 декабрь | ||||
3. | Суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотларининг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш чораларини кўриш. | 1. Ахборот хавфсизлиги заифлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш. | 2027 йил 1 апрель | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
2. Зарур ускуналар ва дастурий таъминотларни харид қилиш. | 2027 йил 1 октябрь | ||||
4. | Конституциявий суд биносида IP телефон тизимини жорий этиш. | 1. Танлов савдосини ўтказган ҳолда тегишли қурилмаларни харид қилиш. | 2026 йил 1 октябрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ж. Махсудов), «Ўзбектелеком» АЖ (Н. Хасанов) |
2. IP телефон тизимини ўрнатилган тартибда йўлга қўйиш. | 2026 йил 31 декабрь | ||||
5. | Ташриф буюрувчилар учун суд биносида Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш. | 1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш. | 2026 йил 1 октябрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ж. Махсудов), «Ўзбектелеком» АЖ (Н. Хасанов) |
2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш. | 2026 йил 31 декабрь | ||||
6. | Суд мажлиси зали учун зарур ускуналарни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш орқали қуйидаги тизимларни жорий қилиш: видеоконференцалоқа тизими; суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш тизими; замонавий воситалар (гаджетлар)дан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиш имконини берувчи видеоконференцалоқа тизими. | 1. Танлов савдосини ўтказиш ва шартнома тузиш. | 2027 йил 1 апрель | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), «Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ (Э. Гимранов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ж. Махсудов) |
2. Ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш. | 2027 йил 1 август | ||||
II. Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан электрон ҳамкорликни таъминлаш | |||||
7. | Конституциявий суд фаолиятига қуйидагилар орқали суд иш юритувининг «Е-КSUD» ахборот тизимини жорий этиш: иш юритиш тартибини автоматлаштириш орқали мурожаатларни электрон рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш; «Суд хабарномаси» электрон тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали суд иштирокчиларини хабардор қилиш; суд ҳужжатларини ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш; суд ишларини электрон кўринишда шакллантириш бўйича модулни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. | 1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш. | 2026 йил 1 август | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров), «Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ (Э. Гимранов) |
2. Дастурий таъминот ишлаб чиқиш. | 2027 йил 1 февраль | ||||
3. Дастурий таъминотни жорий этиш. | 2027 йил 1 август | ||||
III. Конституциявий суд фаолиятида ахборот хавфсизлигини, ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини ва ахборот-коммуникация технологияларининг лозим даражада ишлашини таъминлаш | |||||
8. | Суд архивидаги маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва архив ҳужжатларини тизимлаштириш. | 1. Суд архивини тўлиқ хатловдан ўтказиш. 2. Суд архивида қоғоз шаклида сақланаётган ишлар ва ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш. 3. Суд архивида иш ва ҳужжатларни сақлаш тартиби ҳамда муддатларини қайта кўриб чиқиш. | 2027 йил 1 июль | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, хорижий ҳамкорлар маблағлари | Конституциявий суд (А. Ғафуров), «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов) |
9. | Судда ахборот технологияларидан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2027 йил 1 июль | - | Конституциявий суд (А. Ғафуров), «Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ (Э. Гимранов), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев) |
10. | Суд иш юритуви тизимининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини белгилаш. | Идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2027 йил 1 декабрь | - | Конституциявий суд (А. Ғафуров), «Ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ (Э. Гимранов), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев) |
11. | Суд органларининг ахборот тизимларида хизмат маълумотларини ва фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича, шунингдек ахборот хавфсизлигининг бузилиши билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкорлик билан муносабат билдириш чораларни кўриш. | Ташкилий техник чоралар кўриш. | Доимий | - | Конституциявий суд (А. Ғафуров), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев) |
12. | Барча судьялар ва масъул суд ходимларини электрон рақамли имзолар билан таъминлаш. | Электрон рақамли имзоларни харид қилиш бўйича зарурий чораларни кўриш. | Доимий | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Г. Рахимова), Солиқ қўмитаси (Ж. Абдиев), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
IV. Конституциявий суд фаолиятига жорий этилган ахборот тизимларидан кенг ва самарали фойдаланиш бўйича ташкилий тадбирлар | |||||
13. | Конституциявий суд фаолиятига жорий этилган ахборот-коммуникация технологиялари ҳақида аҳоли орасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш. | Тренинг, семинар, видеороликлар ишлаб чиқиш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш. | 2027 йил августдан бошлаб доимий | - | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джўрабаев) |
14. | Суд фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | 1. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш. 2. Зарур ҳолларда, танланган илғор хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажрибаларни ўрганиш. | Алоҳида режа асосида | Халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликда | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
15. | Конституциявий судда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишга масъул бўлган ходимлар малакасини доимий тарзда ошириб бориш. | 1. Режа-графикни тасдиқлаш. 2. Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида судда АКТни жорий этишга масъул ходимлар малакасини ошириш | Ҳар йили | - | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Тошкент ахборот технологиялари университети (Б. Махкамов) |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Ишда иштирок этувчи жисмоний шахслар ҳақида маълумотлар олиш имкониятини яратган ҳолда Конституциявий суд ахборот тизимининг Ички ишлар вазирлиги «Манзил» ва «Жисмоний шахслар» ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров), Ички ишлар вазирлиги (З. Курбанов) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил февраль | |||
2. | Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил февраль | |||
3. | Суд томонидан почта алоқаси орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари, бошқа ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ҳамда ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминлаш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил март | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров), «Ўзбекистон почтаси» АЖ (А. Файзуллаев) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил апрель | |||
4. | Конституциявий суд ва давлат архиви ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил май | «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов), Конституциявий суд (А. Ғафуров) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил июнь | |||
5. | Конституциявий суд ва Миллий статистика қўмитаси ўртасида статистик маълумотлар алмашинуви бўйича электрон ҳамкорликни ташкил этиш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил июль | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Миллий статистика қўмитаси (З. Зияев) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил август | |||
6. | Судга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШШИРга эга бўлганлар) наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил июль | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил август | |||
7. | Судга жисмоний шахснинг (16 ёшга тўлган жисмоний шахслар ва ЖШШИРга эга бўлганлар) руҳий касалликлар бўйича диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил сентябрь | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил октябрь | |||
8. | «E-qaror» электрон дастуридан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар маҳаллий кенгашлари қарорлари ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олишни таъминлаш. | 1. Техник йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2027 йил ноябрь | Конституциявий суд (А. Ғафуров), Адлия вазирлиги (Н. Мухаммадиев), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров) |
2. Веб-хизматни яратиш. 3. Веб-хизматдан фойдаланиш имконини бериш. | 2027 йил декабрь |
3-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Лавозимлар номи | Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари | Тариф коэффициенти |
Раис | 21 | 19,631 |
Раис ўринбосари | 19 | 17,276 |
Судья | 18 | 12,211 |
Девон раҳбари | 18-3% | |
Гуруҳ раҳбари | 17 | 9,965 |
Матбуот хизмати раҳбари, бўлим бошлиғи | 16 | 6,490 |
Раис ёрдамчиси, биринчи бўлим мудири | 15 | 6,146 |
Катта эксперт, бош консультант, бош мутахассис | 14 | 5,810 |
Эксперт, катта консультант, катта мутахассис, девонхона мудири | 13 | 5,482 |
». |