Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1747-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 октябрдаги ПФ-193-сон «Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
13-н-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2026 йил 15 январь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2026 йил 6 январь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 30 январдаги 13-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 15 ноябрдаги 167-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1747, 2007 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 525-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 апрелдаги 74-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1747-1, 2016 йил 4 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 207-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 9-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1747-2, 2023 йил 12 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/1747-2/0473-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2026 й., 10/26/1747-3/0126-сон)