Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 12 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1747-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 30 январдаги 13-н-сонли ««Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1747-3, 09.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 15 ноябрдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 1747, 2007 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 525-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 июнь,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзавиация» агентлиги — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;»;
еттинчи хатбошидаги «Дававианазоратга» деган сўз «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилардаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14-банднинг ўнинчи хатбошиси ва 55-банддаги «Дававианазоратда» деган сўз «Ўзавиация» агентлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 19-банддаги «Дававианазорат бошлиғининг» ва «Дававианазорат» деган сўзлар тегишлича «Ўзавиация» агентлиги директорининг» ва «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 24-банднинг иккинчи хатбошиси ва 69-банддаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 48-банднинг иккинчи хатбошиси, 52, 53 ва 63-бандлардаги «Дававианазорат бошлиғи» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 60-банддаги «Дававианазорат» ва «Дававианазорат бошлиғи» деган сўзлар тегишлича «Ўзавиация» агентлиги» ва «Ўзавиация» агентлиги директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 61 ва 65-бандлардаги «Дававианазоратга» деган сўз «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 1-илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 5-илованинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи» деган сўзлар тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 6-илованинг матнидаги «Дававианазорат бошлиғи» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги директори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2023 й., 10/23/1747-2/0473-сон)