НАВОИЙ ВИЛОЯТИ УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2026 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги 642-сонли Қонуннинг 38-39-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 27.09.2024 йилдаги ЎРҚ-967-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 йил 15 октябрь, ЎРҚ-641-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-57-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 22-сон, 420-модда, 37-сон, 982-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21-декарбдаги ПҚ-401-сон қарорининг 8.2-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги 965-сонли қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил, 09/17/965/0393-сон) билан тасдиқланган Низомга асосан 2025 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринлардаижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаши ва захирага қўйиши лозим бўлган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сон Фармонига асосан:
хўжалик юритувчи субъектлар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланилиши;
бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ҳамда одам савдосидан жабрланган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилиши, бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 7 фоизидан ошмаслиги ҳамда ходимлари сони 20 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланганлиги раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Учқудуқ туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Учқудуқ туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг Учқудуқ тумани ҳудудидаги ташкилотлар бўйича 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларини белгилаш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлган давлат ташкилотларида мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумий сонининг етти фоизидан ошмаган миқдорда ҳамда ходимлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларда (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони ходимлар умумий сонининг уч фоизидан ошмаган миқдорида келгуси йил учун 276 та иш ўринларини захирага қўйиш, жумладан:
Ногиронлиги бўлган шахслар учун 11.59 фоиз (32 киши); оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 3.26 фоиз (9 киши);
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун 70.65 фоиз (195 киши);
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун 5.07 фоиз (14 киши); жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 9.42 фоиз (26 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0 фоиз (0 киши) миқдорида иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
3.Ушбу тоифага мансуб шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
ногиронлиги бўлган шахслар тоифаси учун — ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учунв — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун- уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар тоифаси учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
одам савдоси жиноятидан жабрланган шахслар тоифаси учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
4. 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш мақсадида қуйидагилар:
давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари:
Ўзбекиртон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2019 йилдаги 971-сонли қарори талабларига асосан Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни иш билан таъминлаш учун ташкилот ва корхоналар 2025 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали захираланиб қўйилишини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунига қадар туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими тумандаги ташкилот ва корхоналар ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали белгиланган иш ўринларини захираланганлиги тўғрисида хабардор қилсин;
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар, яъни 2025 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу ҳақда туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимини биринчи чорак тамом бўлганидан кейин 10 кундан кечикмай ҳттпс://мй.меҳнат.уз/ wеб сайти орқали иш ўринлари захираланганлиги тўғрисида хабардор қилсин.
Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.
Захирага қўйиладиган иш ўринларини сақлаш шартлари Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун иш берувчиларга –ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида субсидия маблағларини тўлаб берилсин.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 3, 13, 34, 38, 39, 40, 41-моддаларига асосан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига энг кам миқдордаги иш жойларини яратиш юзасидан қабул қилинган мазкур қарорни бажармаганлик учун иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомнинг 21-банди, 2-қисмига асосан, муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Учқудуқ тумани ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
9. Учқудуқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ҳ. Мирманов:
Ўн кун муддатда ушбу қарор нусхасини 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича Учқудуқ тумани ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш таъминлансин.
10. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Ҳамраев зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Туман ҳоким У. ЭЛМУРАТОВ
Навоий вилояти, Учқудуқ тумани,
2025 йил 30 октябрь,
192-5-76-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.