1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаш-тириш манбаси | Масъул ижрочилар |
I. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш | |||||
1. | Иш берувчиларга амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни топиб беришда меҳнат органлари томонидан кўмаклашиш тизимини жорий этиш | 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда тўғридан-тўғри шартнома асосида рекрутинг ташкилотини ёки рекрутерларни ёллаш орқали малакали мутахассислардан иборат лойиҳа гуруҳини ташкил этиш. | 2025 йил август | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Лойиҳа гуруҳи: Тошкент шаҳридаги иш берувчиларнинг талабини аниқлаш орқали бўш (вакант) иш ўринлари базасини шакллантириб, махсус платформага жойлаштиради; махсус платформа фаолияти тўғрисида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритади; талабгорлардан улар тўғрисидаги маълумотларни махсус платформа орқали олади; иш қидирувчилар орасидан амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни танлаб олади; иш берувчиларга малакаси тўғри келадиган мутахассисларнинг резюмеларини юборади; талабгорлар билан суҳбат ўтказиб, иш берувчиларга мақбул келадиган мутахассисларни танлаб олишда кўмаклашади; иш берувчининг талабидан келиб чиқиб, вазирликка касбга ўқитиш йўналишлари бўйича таклиф киритади. | Доимий | ||||
3. Лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш. | 2026 йилдан бошлаб | ||||
2. | Иш ўринларини захиралаш тизимини такомиллаштириш | 1. Иш ўринларини захиралаш тизимини ходимлар сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этиш (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно). Бунда мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони умумий ходимлар сонининг уч фоизидан ошмаслиги зарур. | 2026 йилдан бошлаб | Маблағ талаб этилмайди | Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Бюджет ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар учун захиралашнинг амалдаги тизимини сақлаб қолган ҳолда захираланадиган иш ўринларини ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ва одам савдосидан жабрланган шахсларгагина татбиқ этиш. Бунда ходимлар сони 20 нафардан ортиқ бўлганда ташкилотларда мажбурий захираланадиган иш ўринлари сони умумий ходимлар сонининг етти фоизидан ошмаслиги зарур. | |||||
3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари захира иш ўрни яратадиган иш берувчилар рўйхатини шакллантириб, туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этиш. | Ҳар йили 1 октябрга қадар | ||||
4. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарори билан иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш. | Ҳар йили 1 ноябрга қадар | ||||
5. Ташкилотлар томонидан иш ўринларини захирага қўйиш. | 2026 йилдан бошлаб | ||||
3. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда иш берувчиларнинг фаолиятини ривожлантириш | 1. Меҳнат бозорини прогнозлаш, мавжуд маълумотларни таҳлил қилишни йўлга қўйиш, бандлик ва касбий таълимни ривожлантиришда йўналишларни белгилаш учун «катта тўртлик» (Deloitte, PwC, EY, KPMG) ташкилотларидан бирини шартнома асосида жалб этиш. | 2026 йил якунига қадар | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини ислоҳ қилиш ҳамда иш берувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш учун халқаро ва миллий экспертларни (компанияларни) тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш ҳамда улар томонидан амалга ошириладиган хизматларни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖда лойиҳа гуруҳини ташкил этиш. Лойиҳа гуруҳи халқаро ва миллий экспертларнинг (компанияларнинг): фаолиятини ва уни бажариш муддатларини, ресурсларини қамраб олган иш режа асосида мувофиқлаштириш ишларини ташкил этади; фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган инсон ресурслари, асбоб-ускуналар ва материалларни тақсимлайди; доимий равишда кузатади, графикдан оғишларни аниқлайди ва зарур бўлганда тузатишлар киритади; барча амалга ошираётган ишларининг натижалари ва юзага келадиган муаммолар ҳақида вазирликка мунтазам равишда ҳисобот бериб боради. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
II. Касбга ўқитиш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш | |||||
4. | Касб-ҳунарга ўқитишни босқичма-босқич уч босқичли (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ҳамда малака ошириш) тизимга ўтказиш | 1. «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ таркибида видеодарсликлар ва ўқитишнинг назарий қисмини ташкил этиш бўйича лойиҳа гуруҳи тузилади ҳамда унга қуйидаги вазифалар юкланади: | 2025 йил август | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
бепул видеодарсликлар, қисқа метражли видеороликлар яратиш ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини яратиш режасини вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; видеодарсликлар ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини яратиш жараёнига шартнома асосида хусусий секторни жалб этиш; видеодарсликларни оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида халқ орасида машҳур, ўз соҳасининг етук мутахассисларини шартномавий асосда жалб этиш; видеодарсликлар ва касб-ҳунарга ўқитишнинг назарий қисмини тасвирга олиш учун махсус студия ташкил этиш ва зарур ускуналарни харид қилиш. | 2025 йил август | ||||
2. Ўқув дастурларини йўналишлар бўйича босқичма-босқич назарий ва амалий қисмларига ажратиш ва зарур ҳолларда экспертларни жалб қилиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
3. Хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда касбий кўникмалар марказларида замонавий назорат тизими (прокторинг)ни жорий қилиш орқали назарий босқичнинг имтиҳон жараёнини ташкил этиш. | 2026 йил февраль | ||||
4. Назарий босқични муваффақиятли ўзлаштирган ишсиз ва иш қидираётган тингловчилар учун ваучер олиш ва ўқув муассасасини мустақил танлаш имкониятини яратиш. | 2026 йил февраль | ||||
5. Стипендия тайинлаш, ўқув ва имтиҳон жараёнини назорат қилиш бўйича дастурий таъминотларни такомиллаштириш. | 2025 йил якунига қадар | ||||
6. Касб-ҳунарга ўқитишга жалб этишни кенгайтириш мақсадида йирик иш берувчилар ва ассоциациялар билан ҳамкорликда профессионал таълимнинг афзалликлари ҳақида видеороликлар ишлаб чиқиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
7. Касб-ҳунарга тегишли, шу жумладан, стипендия тайинлаш ва тўлаш, имтиҳон ўтказишни кузатиш имкониятини берувчи дастурий таъминотни яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш. | 2025 йил якунига қадар | ||||
8. Касб-ҳунарни уч босқичли ўқитиш тизимига (видеодарсликлар, касбга ўқитиш ҳамда малакани ошириш) ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни, шу жумладан, тизимни тарғибот қилиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш, жамоатчилик фикрини ўрганишни вазирлик ва «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга ошириш. | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили | ||||
5. | «Касб ваучери» асосида ўқитиш тўловларини ссуда шаклига ўтказиш | 1. «Касб ваучери» асосида ўқитиш учун фоизсиз ссуда ажратилаётганлиги ва унинг афзалликларини оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзоларига «Касб ваучери» тўловларининг қайтарилмаслик шартида амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш. | 2025 йил октябрь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Талабгорлар «Касб ваучери»ни олганда ссудани қайтариш ёки ишга жойлашгандан сўнг, унинг банк картасидан маблағларни 24 ой давомида автоматик равишда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказилиши юзасидан розилигини тақдим этувчи ҳужжатни расмийлаштириш. | 2025 йил ноябрь | ||||
3. Таълим муассасалари «касб ваучери» тизими орқали фуқароларни ўқитишлари учун вазирликнинг электрон реестри рўйхатидан ўтишларини талаб этиш. Бунда ўқув жараёнини CRM тизими орқали ҳамда ўқувчиларнинг мониторинги (давомати)ни FACE-ID тизими орқали амалга ошириш. | |||||
4. «Касб ваучери»ни ҳисобга олиш ва маблағларни қайтариш тартиби бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2025 йил якунига қадар | ||||
5. ЯММТ дирекцияси билан «касб ваучери»ни жорий этиш ва ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминотни яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан шартнома тузиш. | 2025 йил август | ||||
6. | Касб ва хорижий тилларга ўқитишда ваучер тизимини тўлиқ жорий этиш | 1. Ваучер тизимини Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб чиқиб, республика миқёсида кенг жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш. | 2025 йил сентябрь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Касбий кўникмалар марказларида ваучер тизимини жорий этишни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. | |||||
3. Ваучер тизими асосида ўқитишга ўтган касбий кўникмалар марказларини сақлаш харажатларини қоплаш имкони бўлмаганда, уларни молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. Бунда касбий кўникмалар минтақавий марказларининг ҳам ваучер тизимида иштирок этиш ҳуқуқи бўлиб, амалдаги молиялаштириш механизми сақлаб қолинади. | 2025 йил ноябрь | ||||
4. ЯММТ дирекцияси билан ваучер тизимини республика миқёсида тўлиқ жорий этиш ва ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминотни такомиллаштириш ва сақлаш юзасидан шартнома тузиш. | 2025 йил август | ||||
7. | Стипендия тўловларини такомиллаштириш | 1. Муддати уч ойдан ортиқ давом этадиган касб-ҳунар курсларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган шахслар, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари, шунингдек, бошқа ҳудуддан қатнаб таълим оладиган шахсларга стипендия тўлаш. Бунда бошқа ҳудуддан қатнаб таълим оладиган шахслар деганда қуйидагилар назарда тутилади: таълим олаётган ҳудудга бошқа маъмурий ҳудуддан қатнайдиган шахслар; таълим олаётган ҳудудда ётоқхона ёки бошқа турар жойларда яшаб, курсларда таҳсил оладиган шахслар. | Фармон қабул қилинган кундан | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Жамғарма ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида стипендия тўлаш. Бунда ишсизлик нафақаси олувчи ўқувчиларга стипендия тайинланмайди ва ишсизлик нафақаси тўланиши тўхтатилмайди. | |||||
3. Фармон эълон қилингунга қадар тайинланган стипендияларни муддати тугагунга қадар тўлаш. | |||||
8. | Касбий кўникмалар марказини муайян касбга ихтисослаштириш | 1. Ҳудудлар ихтисослашуви ва имкониятларининг таҳлили асосида камида биттадан касбий кўникмалар марказини муайян касбга ихтисослаштириш чора-тадбирларини тасдиқлаш. | Уч ой муддатда | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, халқаро ташкилотларнинг грант ва қарз маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Вазирлик хусусий сектор билан ҳамкорликда ҳамда йирик иш берувчиларни кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб қилган ҳолда ихтисослашувни ташкил қилиш. | 2025 — 2027 йилларда | ||||
3. Вазирлик касбий кўникмалар марказларида мутахассисларни чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш, маҳорат дарслари ўтказиш, касблар бўйича малака оширишни ҳамда ушбу касблар бўйича хусусий сектор билан ҳамкорликда малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш. | |||||
9. | Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича халқаро ва миллий сертификатлаш тизимини ташкил этиш | 1. Олмазор тумани Касбий кўникмалар маркази биносида Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича мутахассислар тайёрлаш марказини ташкил этиш. | 2026 йил август | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналари |
2. Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш (CIPDнинг расмий вакили сифатида PwC билан) ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш дастурларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил февраль | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | |||
3. Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш юзасидан касбий стандартлар, ўқитиш дастурлари ва сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича PwC билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш. | 2025 йил сентябрь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | |||
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларида касбий стандартлар ва малакани баҳолаш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида энг мақбул таклифни танлаб олиш асосида компанияларни (мустақил экспертлар) жалб этиш ёки ушбу стандартлар ва дастурларни ишлаб чиқишга хусусий секторни бевосита жалб қилиш. | 2025-2026 йилларда | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари | |||
5. Халқаро миқёсда тан олинган сертификатлаш тизими бўйича ўқитишни PwC билан биргаликда ташкил қилиш. | 2025 йил октябрь | Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари | |||
Бунда вазирлик томонидан камида 200 нафар CIPD сертификатини олиши талаб этиладиган мутахассислар бўйича вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналари тақсимотини тасдиқлаш. | |||||
Вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва давлат корхоналарининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тузилма раҳбарларини режа бўйича ўқитишни таъминлаш. | 2025-2026 йилларда | ||||
6. Хусусий сектордан ҳамкор танлаш орқали инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича малакани баҳолаш марказини ташкил этиш. | 2025-2026 йилларда | - | |||
7. Олмазор тумани Касбий кўникмалар маркази биносини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ишсизлик бўйича нафақалар, ишсизларга компенсациялар, стипендиялар, моддий ёрдам ва бошқа тўловларни тўлаш учун режалаштирилган маблағлари ҳисобидан жамғарманинг йиллик режасига ўзгартиришлар киритган ҳолда реконструкция ишларини амалга ошириш. | 2026 йил май ойига қадар | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | |||
10. | Касбий кўникмалар марказлари ишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш марказини ташкил қилиш | Касбий кўникмалар марказларидаги маркетолог штатларини мақбуллаштирган ҳолда Республика касбий кўникмалар марказидаги 10 та штатдан иборат бошқарманинг штатлари сонини 5 тага ошириб қайта ташкил этиш. Бунда Республика касбий кўникмалар маркази раҳбари ҳамда касбий кўникмалар марказларини мувофиқлаштираётган бошқарма (15 штат): барча касбий кўникмалар марказлари ва ўқув дастурларини мувофиқлаштиради; касб-ҳунарга ўқитишни уч босқичли тизимга ўтиш графиги бўйича вазифаларнинг бажарилиши мониторингини юритади; айрим касбий кўникмалар марказларининг ихтисослашувига кўмаклашади; ваучер билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан сақланмайди ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда вазирлик ходимларига қўлланиладиган кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициенти татбиқ этилади ҳамда фаолияти билан боғлиқ хизмат сафарларига маблағлар ажратилади. | 2025 йил октябрь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
III. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари самарадорлигини ошириш | |||||
11. | Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш | Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш мақсадида Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш: а) ёзма шаклда расмийлаштириладиган ҳужжатлар электрон рақамли имзо ёки биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими орқали тасдиқланганда, қоғоз шаклидаги ҳужжатга қўлда шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга эканлигини белгилаш; б) ишга қабул қилиш ва доимий бошқа ишга ўтказишни фақат меҳнат шартномасини тузиш ёки ўзгартириш ва қўшимча киритиш йўли билан расмийлаштириш, бунда буйруқ билан расмийлаштириш тартибини бекор қилиш; в) микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ходимлар сони 50 нафаргача бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўллаш; г) электрон шаклдаги меҳнат дафтарчаси шакллантирилган ходимларга нисбатан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчасини юритишни бекор қилиш; д) меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини барча тоифадаги ташкилотлар учун меҳнат шартномасида ҳам белгилашга рухсат бериш; ж) Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан, бир ойдан кечиктирмай иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиши талабини бекор қилиш. | 2025 йил август | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
12. | Иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш | 1. Меҳнат муносабатларини «бандлик органлари — иш берувчиларнинг ҳамкори» тамойили асосида ташкил этиш мақсадида қонунчиликка қуйидагиларни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш: бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби; бўш иш ўринларига меҳнат органлари томонидан юбориладиган шахсларни ишга қабул қилмаганлик учун жавобгарлик чорасини бекор қилиш. | 2025 йил август | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
2. Бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ўз дастурларини интеграция қилиш орқали бўш иш ўринлари мавжудлигини аниқлаш имкониятини яратиш. | 2025 йил октябрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
13. | Норасмий бандликни қисқартириш ҳисобига ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш | Қурилиш соҳасида норасмий бандлик бўйича қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган иш берувчиларнинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини пасайтириш тизимини жорий этиш. | 2026 йилдан бошлаб | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
14. | Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарликка тортиш тизимини соддалаштириш | Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин бўлган қонун бузилишларининг аниқ рўйхатини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бизнес-омбудсман |
15. | Маъмурий ҳуқуқбузарликларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш тизимини яратиш | 1. ЯММТ орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчи иштирокисиз кўриб чиқиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | 2025 йил октябрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
2. Электрон шаклда қўлланилган маъмурий қарорлар ҳамда меҳнат инспекторлари томонидан юбориладиган бошқа барча ҳужжатларни ЯММТ орқали иш берувчининг шахсий кабинетига юбориш ва хабарларни қабул қилиш имкониятини яратиш. | 2025 йил октябрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
3. Истисно тариқасида, 2026 йил 1 январгача «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги қайдларни 15 кунгача маъмурий жазо қўлламаган ҳолда қабул қилиш тизимини жорий этиш. | - | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||
16. | Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартибини қонунчиликда белгилаш | Давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: тадбиркорлик субъекти номи аниқ бўлмаган ҳолатларда текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқда ҳуқуқбузарлик содир этилган объектни (манзилни) кўрсатган ҳолда текширув ўтказиш; давлат меҳнат инспекторларининг қонун бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаган иш берувчиларда текширув ўтказиш; иш берувчини текширув тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан унинг ЯММТдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилиш; текширув давомида фаолияти легаллаштирилган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланмаслиги қайта текширув ўтказишга асос бўлишини назарда тутиш. | 2025 йил декабрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги |
17. | Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш | Қуйидагилар бўйича белгиланган тартибда таклиф киритиш: туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларидаги давлат меҳнат инспекторларининг штат бирликларини ҳудудий бошқарманинг Давлат меҳнат инспекцияси штат бирлигига ўтказиш; Давлат меҳнат инспекциясида мазкур штат бирликлари доирасида қишлоқ хўжалиги бўйича давлат меҳнат инспекторлари лавозимини жорий этиш. | 2025 йил август | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
18. | Норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш | Норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан биринчи марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, такроран содир этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида маъмурий жавобгарлик чораларини жорий этиш юзасидан қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил август | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
19. | Қисқараётган иш ўринларини рақамли мониторинг қилиш ва бандликни таъминлаш | 1. Бандлик органлари томонидан иш берувчиларнинг тугатилиши тўғрисидаги хабарни олган кундан бошлаб иш ўринлари қисқараётган фуқароларга иш таклиф қилиш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил январь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. ЯММТ дирекцияси билан дастурий таъминотни яратиш, амалиётга жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартнома тузиш. | |||||
20. | Халқаро конвенциялар ижроси бўйича маълумот бериш тизимини такомиллаштириш | Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ижроси юзасидан ҳисоботларни тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда тайёрлаш, шунингдек, мазкур ҳисоботларни Халқаро Меҳнат Ташкилотининг тегишли Қўмиталарига ўз вақтида тақдим этиб бориш мақсадида Республика идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш. Ишчи гуруҳнинг масъул идораси сифатида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини белгилаш. | 2026 йил январь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
IV. Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш | |||||
21. | Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтини янги босқичга олиб чиқиш | 1. Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида мустақил ташкилотни ёллаш ҳамда институт низомини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил октябрь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Институт раҳбар ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимлари учун белгиланган шартларга тенглаштириш ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан сақланишини давом эттириш бўйича таклиф киритиш. | - | ||||
22. | Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида янги лойиҳани амалга ошириш | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, ваучерлар асосида молиялаштириш тизимини малака оширишга татбиқ этиш, ўзини ўзи банд қилганларнинг ходимдан иш берувчига айланишига кўмаклашишга қаратилган лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиб, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритиш. | 2025 йил сентябрь | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ушбу лойиҳа концепциясида кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан музокаралар ўтказиш. | Музокаралар натижасига кўра | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||
23. | Иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ўртасидаги жараённи рақамлаштириш | 1. «Менинг ишим» платформасини ишга тушириш ва платформа орқали: ёлланма ишчиларнинг таклифига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан уларни ишга ёллаш имкониятини яратиш; ёлланма ишчиларнинг касб ва малака сертификатлари, уларнинг иш тажрибаси ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатларини кўриш имкониятини яратиш; иш берувчи ва ёлланма ишчилар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмини жорий этиш. | 2026 йил июнь | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси |
2. «Менинг ишим» платформасини яратиш, ишга тушириш ва сақлаш юзасидан ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||||
24. | «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини такомиллаштириш | 1. Иш берувчиларга чет эллик фуқаролар учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олишни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан биргаликда ЯММТ комплексидан иш берувчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш имкониятини яратиш. Бунда иш берувчининг шахсий кабинетида қуйидаги амалларни бажаришга рухсат берилади: а) чет эллик фуқаролар билан меҳнат муносабатларини тузишдан аввал электрон меҳнат шартнома лойиҳасини шакллантирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш бўйича ариза бериш; б) меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддатини узайтириш бўйича электрон шаклда ариза бериш. Бунда ариза юборилгандан сўнг иш берувчига чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш имконияти назарда тутилади. 2. ЯММТ комплекси орқали юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун тўлов миқдоридан 20 фоизини ЯММТ дирекциясига, қолган қисмини Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига ўтказиш. 3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг тугаш муддати яқинлашганда, тасдиқнома муддатини узайтириш ёки чет эллик фуқаро билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича иш берувчининг шахсий кабинетига эслатма юбориш. 4. Ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги сабабли иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш имкони бўлмаганда, ЯММТ дирекциясига фуқаронинг мурожаатига асосан меҳнат муносабатлари ҳақиқатда тугаганлиги тўғрисидаги қайдларни ЯММТга киритиш ваколатини бериш. Бунда ташкилот тугатилганлиги ёки фаолият юритмаётганлиги солиқ органларининг маълумотлар базасига мувофиқ аниқланади. 5. Ушбу хизматларни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш мақсадида ЯММТ дирекцияси билан шартнома тузиш ва молиялаштириш. | 2025 йил якунига қадар | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
25. | Тизимда бўлаётган ислоҳотларни ва расмий | Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, хусусан, фуқаролар ва иш берувчиларни расмий бандликнинг афзалликлари, иш берувчилар учун енгилликлар тўғрисида хабардор қилиш, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганиш, «Касб эгалла — келажакни таъминла» ҳамда «Ҳар бир ҳалол меҳнат — барқарор келажак пойдевори» йўналишларида видеоконтентлар яратиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича «Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ билан шартнома тузиш. | Доимий | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2-ИЛОВА
Лавозими бўйича | — | Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари |
Ж. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири, Республика штаби раҳбари ўринбосари |
С. Мирзаев | — | Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари |
Ж. Абруев | — | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари |
Н. Сайдуллаев | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
Л. Кудратов | — | инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
Ш. Хидоятов | — | қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири |
А. Раҳматуллаев | — | ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
Б. Маматкаримов | — | энергетика вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш. Далиев | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари |
Лавозими бўйича | — | Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари |
М. Мирзаев | — | Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Ш. Алиризаев | — | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўринбосари |
Х. Мустафаев | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
Ф. Ташпулатов | — | соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари |
Т. Комилов | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари |
Ю. Усмонов | — | маданият вазири ўринбосари |
М. Исмаилов | — | спорт вазири ўринбосари |
Х. Сотиев | — | фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари |
Х. Эшқўзиев | — | Ўзэнергоинспекция бошлиғи |
М. Эгамбердиев | — | Мажбурий ижро бюроси директори |
А. Ташпулатов | — | Бош прокуратура бошқарма бошлиғи |
А. Жуманазаров | — | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори |
К. Куранбаев | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси |
Д. Ваҳобов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
А. Аскаров | — | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи |
М. Ходжаев | — | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси |
Д. Исакулов | — | «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси |
А. Исаков | — | «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси |
А. Агзамов | — | «UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси |
А. Сангинов | — | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси |
Б. Жураев | — | «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси |
Б. Сидиқов | — | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси |
Э. Якубов | — | «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари |
2-ИЛОВА
Т/р | Хизматларнинг номланиши | Муддати |
1-босқич. Лойиҳани Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов сифатида жорий этиш доирасида | ||
1. | Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер тақдим этиш | 2024 йил 1 декабрдан |
2. | «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш | 2025 йил 1 октябрдан |
3. | Соғломлаштириш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланма бериш | |
4. | Бепул дори воситалари билан таъминлаш | |
2-босқич. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида жорий этиш доирасида | ||
5. | Шаҳар йўловчи транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш | 2026 йил 1 январдан |
6. | Яшаш жойи бўйича маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек, шаҳар атрофида қатновчи темир йўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш | 2026 йил 1 апрелдан |
7. | Яшаш жойидан даволаниш, диспансер, амбулатор ёки клиник кузатув жойигача транспортда бепул (таксидан ташқари) бориш ва келиш | |
8. | Республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган тиббиёт ташкилотларида тиббиёт хизматидан фойдаланганда икки томонга бориш-келиш харажатларини тўлаш | |
9. | Темир йўл транспортида йилда бир марта бепул юриш (бориш ва келишга), темир йўл қатнови мавжуд бўлмаган туманларда ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортида чипталарни биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи билан юриш | |
10. | Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер тақдим этиш | |
11. | Соғломлаштириш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланма бериш | |
12. | Бепул дори воситалари билан таъминлаш | |
13. | Имконияти чекланган ёшларни «Имкон таълим» гранти доирасида ахборот технологиялари соҳасида грант асосида бепул ўқитиш | |
14. | Захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш | |
15. | Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини ҳамда ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови имтиёзлари | |
16. | Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи | 2026 йил 1 июлдан |
17. | Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи | |
18. | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи | |
19. | Болалигидан ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки онани доимий парвариш зарурлиги сабабли жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш ҳуқуқи | |
20. | Шахснинг мулкидаги олтмиш квадрат метр доирасидаги мол-мулкни қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишдан озод қилинганлиги ҳуқуқи | |
21. | Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш бўйича имтиёз ҳуқуқи | |
22. | Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашга имтиёз ҳуқуқи | |
23. | Давлат ижтимоий объектларида (театрлар, музейлар, кутубхоналар, спорт ва фитнес мажмуалари, ҳайвонот боғлари, цирклар, кинотеатрлар, санаторий-курорт зоналари, истироҳат боғлари, ботаника боғлари), концерт-томоша ва бошқа тадбирларда хизматлардан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш | 2027 йил 1 январдан |
3-босқич. Кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхатини кенгайтириш | ||
24. | Доимий яшаш жойигача йўл ҳақи харажатларини қоплаш | 2027 — 2030 йиллар |
25. | Уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш | |
26. | Тиббий-ижтимоий хизматларни ихтисослаштирилган муассасаларда кўрсатиш | |
27. | Таълим хизматларини кўрсатиш (малака ошириш, қайта тайёрлаш, янги касбларга ўргатиш, тайёрлов курслари ва ҳоказо) | |
28. | Олий ёки ўрта махсус профессионал таълим олиш учун контракт тўловининг бир қисмини қоплаш | |
29. | Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни сақлаш ва тарбиялаш учун хизматларни сотиб олиш | |
30. | Алоҳида тоифадаги аҳоли (ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия ёшидаги шахслар ва бошқалар) учун спорт машғулотлари билан шуғулланиш хизматларини сотиб олиш | |
31. | Алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари хизматларини сотиб олиш | |
32. | Соғлиғи туфайли интернатга жойлаштириш имкони бўлмаган алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болаларни уйда ўқитиш хизматларини сотиб олиш | |
33. | Давлат олий таълим муассасаларига квотали ўринларга грант асосида киришда имтиёз бериш | |
34. | Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарз олиш учун имтиёз бериш | |
35. | Тадбиркорлик субъектларининг хотин-қизлар доимий бандлигини таъминлаш мақсадида «Аёллар дафтари»га киритилган ва кредит олишдан воз кечган аёлларни ишга жойлаштиришга қаратилган лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли банк кредитини олиш ҳуқуқи | |
36. | Томорқадан ва деҳқон хўжалигидан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун имтиёзли кредит олиш ҳуқуқи | |
»; | ||
« | ||||
14. | Айрим товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш механизмини такомиллаштириш. | 1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов тариқасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини йўлга қўйиш ҳамда тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил октябрь — декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. Тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш ва заруратга кўра Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2026 йил 1 январдан бошлаб | |||
»; |
« | ||||
25. | Ижтимоий ҳимоя давлат дастурлари доирасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига комплекс банк хизматларини кўрсатиш ва бундай дастурларни молиялаштиришнинг инновацион механизмларини жорий этиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда ижтимоий ривожланиш тижорат банкини ташкил этиш. | 1. Вазифалар мажмуасини аниқлаш ва молиявий ташкилот яратишнинг мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқиш, шу жумладан, маблағларни шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш манбалари ва тартибини аниқлаш. | 2025 йил февраль | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига хусусий, шу жумладан институционал инвесторларни жалб қилган холда ижтимоий ривожланиш соҳасида замонавий рақамли тижорат банкини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш. | 2026 йил июнь | |||
3. Молиявий ташкилотни яратиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш. | 2026 йил декабрь | |||
»; |
« | |||
591. | Урганч шаҳри | - | Хоразм вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази |
»; |