1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 18 декабрдаги ЎРҚ-883-сон Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддасини қўллаш ҳақида» 2019 йил 19 сентябрдаги 937-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 июль,
1344-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 933-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банддаги «паспортининг серияси» деган сўзлар «паспортининг ёки идентификация ID — картасининг серияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8. Имзо варақасига маълумотлар қўлда ёзиб киритилади. Имзо варақасига ўз имзосини қўядиган сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг илтимосига кўра имзо тўплашни амалга ошираётган шахс томонидан киритилиши мумкин. Бироқ, имзони айнан сайловчининг ўзи қўяди.»;
в) 11-банддаги «тўпланган» деган сўз «қилиб тикилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 33-банддаги «ўн» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) иловадаги «Паспорт» ва «Паспортининг» деган сўзлар тегишинча «Паспорт ёки ID-карта» ва «Паспорт ёки ID-картасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида» 2019 йил 11 сентябрдаги 934-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Прокуратура тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома прокуратура, ички ишлар органларининг ваколатли мансабдор шахслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ёки котиблари томонидан тузилади;»;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «сайлов кампанияси» сўзларидан кейин «ва референдумни ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 4-банд ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банддаги «вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи округ комиссияларининг аъзолари» деган сўзлар «ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари ёки котиби» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ушбу Йўриқномада назарда тутилган ҳудудий сайлов комиссиясининг ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси амалга оширади.»;
«4. МЖтКнинг 512 — 519-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда, МЖтКнинг 280 ва 281-моддаларига кўра МСК, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ёки котиблари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиши мумкин. Бунда баённома МЖтКнинг 281-моддаси тартибида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади»;
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомда:
«3. Марказий сайлов комиссиясининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоят, Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси (бундан буён матнда ҳудудий сайлов комиссияси деб юритилади), туман, шаҳар сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда иштирок этиш учун сиёсий партиянинг раҳбари сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда ўз ваколатли вакилини тайинлайди ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли сайлов комиссиясига ҳужжатларни (мурожаатнома, номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картасининг нусхаси, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурати) тақдим этади.»;
б) 4-банд «Марказий,» сўзидан кейин «ҳудудий, туман, шаҳар» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Ваколатли вакилликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳамда сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиш жараёнлари «E-saylov» ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Ваколатли вакилларга мандатлар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда мандат тегишли сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.»;
«6. Сиёсий партиянинг ҳудудий органи раҳбари сайловга камида ўн кун қолганида ариза билан тегишли сайлов комиссиясига сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатини (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда) тақдим этади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида — ҳудудий сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Аризага ваколатли вакилликка номзоднинг паспорти ёки идентификация ID-картасининг нусхаси, 2 дона 3 х 4 см ҳажмдаги фотосурати илова қилинади.»;
д) 7-банддаги «Низомнинг 2-иловасида» деган сўзлар «Низомнинг иловасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомда:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«41. Ишончли вакилликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш учун тегишли сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳамда сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиш жараёнлари «E-saylov» ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Ишончли вакилларга гувоҳномалар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда гувоҳнома тегишли сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.»;
«6. Депутатликка номзод рўйхатга олинганидан кейин ишончли вакилларини ўз хоҳишига кўра белгилайди ва уларни рўйхатга олиш учун тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига:
бир мандатли сайлов округлари бўйича рўйхатга олинган номзодлар томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига;
рўйхатга олинган партия рўйхатига киритилган номзодлар томонидан Марказий сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод томонидан тегишли вилоят, Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгаши депутатлигига номзод томонидан туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этилади.
«Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ГУВОҲНОМА
НАМУНАСИ
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.;
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ГУВОҲНОМА
НАМУНАСИ
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.;
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ГУВОҲНОМА
НАМУНАСИ
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.;
Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга
2в-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ГУВОҲНОМА
НАМУНАСИ
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.».
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомда:
а) муқаддимадаги «қоидаларига» деган сўз «принциплари ва нормаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«1. Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларнинг (бундан буён матнда хорижий (халқаро) кузатувчилар деб юритилади) фаолияти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) қарорлари ҳамда ушбу Низом билан тартибга солинади.»;
«4. Сайловда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф этилган, шунингдек бундай истакни изҳор этган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ўз кузатувчиларининг рўйхати, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари, электрон фотосуратлари (оқ фонда, 3х4 см ўлчамда, jpeg форматда, камида 100 КВ ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi) ҳамда ушбу Низомнинг 1 ва 1а-иловаларига мувофиқ анкета ва декларацияларни тўлдирилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилади.
Тақдим этилган маълумотларнинг бутлиги (тўлиқлиги) ва тўғрилигига тақдим этувчининг ўзи масъул ҳисобланади.»;
г) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш жараёнлари «E-saylov» ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Хорижий (халқаро) кузатувчиларга мандатлар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда мандат МСК раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.»;
«ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси (бундан буён матнда округ сайлов комиссиялари деб юритилади) томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳудуд (округ) бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;»;
Experience from election observation, including in Uzbekistan (country, year, mission)
Ўзбекистон Республикасига келиш санаси
Date of Arrival in the Republic of Uzbekistan
If available
Ўзбекистон Республикасидан кетиш санаси
Date of Departure from the Republic of Uzbekistan
If available
By submitting this application, I hereby consent to the collection, processing, recording and use of my personal information for the purpose and duration of the Parliamentary Elections in Uzbekistan
»;
ж) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Хорижий (халқаро) кузатувчи мандатининг
НАМУНАСИ ВА ТАВСИФИ
Хорижий (халқаро) кузатувчининг мандати унинг мақомини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Мандат намунада реквизитлари келтирилган 140 х 100 мм. ўлчамдаги икки тарафли (ўзбек ва рус ёки ўзбек ва инглиз тилларида) намунавий бланкда расмийлаштирилади.
Мандатни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзи, шунингдек турли безак ва ранглардан фойдаланилиши мумкин.
Мандатда унинг тартиб рақами, хорижий (халқаро) кузатувчининг фамилияси, исми, уни вакил сифатида юборган мамлакат (хорижий давлатларнинг кузатувчилари учун) ва (ёки) ташкилот (халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун) номи бўлади ва Марказий сайлов комиссияси раисининг имзоси қўйилиб, комиссиянинг гербли думалоқ муҳри билан тасдиқланади.»
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 939-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида йўриқномада:
а) 1-банднинг «з» кичик бандидаги «сайлов ва референдум ўтказувчи округ» деган сўзлар «ҳудудий сайлов» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) II боб номидаги «Вилоят» деган сўз «Ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
«4. Қуйидаги ҳужжатлар ҳудудий сайлов комиссияларининг идоравий архивларида беш йил мобайнида сақланиб, кейинчалик вилоятлар давлат архивлари ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивига сақлаш учун топширилади:
б) сиёсий партиялар раҳбарларининг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризалари иловалари билан бирга;
г) сайланган вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг рўйхатлари ва ҳисоб карточкалари;
д) сайлов ва референдум натижалари бўйича молиявий ҳужжатлар;
е) сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишига доир шикоят ва аризалар, улар юзасидан қабул қилинган қарорлар;
ж) ҳудудий сайлов комиссиясининг референдум натижалари тўғрисидаги баённомасининг иккинчи нусхалари;
з) ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилган референдум ўтказувчи участка комиссияларининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларининг биринчи нусхалари иловалари билан бирга;
и) ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилган участка сайлов комиссияларининг сайлов натижалари тўғрисидаги баённомаларининг биринчи нусхалари иловалари билан бирга;
к) ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилган халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг (бундан буён матнда округ сайлов комиссиялари деб юритилади) сайлов натижалари тўғрисидаги баённомаларининг биринчи нусхалари иловалари билан бирга.»;
г) 5-банд «эълон қилинганидан сўнг» деган сўзлардан кейин «уч кунлик муддатда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«6. Округ сайлов комиссиялари томонидан қуйидаги ҳужжатлар сайлов якунлари расман эълон қилинганидан сўнг уч кунлик муддатда вилоятлар давлат архивлари ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивига сақлаш учун топширилади:
а) округ сайлов комиссияларининг қарорлари ва мажлис баённомалари;
б) сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлари;
в) округ сайлов комиссияларининг сайлов натижалари тўғрисидаги баённомаларининг иккинчи нусхалари;
г) участка комиссияларининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларининг биринчи нусхалари иловалари билан бирга.»;
«9. Сайлов бюллетенлари, шунингдек референдумда овоз бериш бюллетенлари ҳамда уларни топшириш ва қабул қилиш далолатномалари сайлов ёки референдум якунлари расман эълон қилинганидан сўнг уч кунлик муддатда тегишлилиги бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларига топширилиб, уларнинг идоравий архивларида бир йил давомида сақланади ва мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда йўқ қилинади.»;
«10. Округ ва участка сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи участка комиссияларининг молиявий ҳисоботлари сайлов ёки референдум якунлари расман эълон қилинганидан сўнг ўн кунлик муддатда тегишлилиги бўйича шаҳар ва туман ҳокимликларига топширилиб, уларнинг идоравий архивларида беш йил давомида сақланади ва мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда йўқ қилинади.»;
л) қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин:
«101. Ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг молиявий ҳисоботлари сайлов ёки референдум якунлари расман эълон қилинганидан сўнг йигирма кунлик муддатда тегишлилиги бўйича вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига топширилиб, уларнинг идоравий архивларида беш йил давомида сақланади ва мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда йўқ қилинади.»;
м) 13-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«сайловчилар рўйхатлари;
сайлов бюллетенларини топшириш ва қабул қилиш далолатномалари;»;
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Кузатувчиларни рўйхатдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига (бундан буён матнда ҳудудий сайлов комиссияси деб юритилади) мурожаат этиш ҳамда ҳудудий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олиш жараёнлари «E-saylov» ахборот тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
Кузатувчиларга мандатлар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда мандат ҳудудий сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.»;
«5. Сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат берилган кундан бошлаб, сайловга камида ўн кун қолгунига қадар ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — ҳудудий сайлов комиссиясига;
Аризага кузатувчиларнинг рўйхати (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда), уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, 3х4 см. ўлчамдаги икки дона фотосурат илова қилинади.»;
г) 7-банддаги «кузатувчи учун мандат беради» деган сўзлар «кузатувчи учун тегишинча мазкур Низомнинг 1, 2 ёки 3-иловасига мувофиқ шаклда мандат беради» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«тегишинча ҳудудий, округ, туман, шаҳар сайлов комиссияси участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда ҳудуд ёки округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида ҳозир бўлиш;»;
«16. Кузатувчи Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига ва ушбу Низом қоидаларига риоя этмаган тақдирда тегишли сайлов комиссияси унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиши мумкин.»;
з) қуйидаги мазмундаги 1 — 3-иловалар билан тўлдирилсин:
«Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
».
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтказилади.»;
б) 2-банддаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
в) 3-банддаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. ОАВ ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун тегишли сайлов комиссиясига «E-saylov» ахборот тизими орқали мурожаат қилиши мумкин.
ОАВ вакилларига гувоҳномалар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда гувоҳнома тегишли сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.»;
«10. Хорижий ОАВ вакиллари, шу жумладан ТИВдан аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари сайлов кампаниясини ёритиш мақсадида МСКдан аккредитациядан ўтиш учун ТИВга мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Хорижий ОАВ вакиллари ТИВга «E-saylov» ахборот тизими орқали мурожаат қилиши мумкин.»;
з) 11-банддаги «икки ҳафтадан» деган сўзлар «ўн тўрт кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 12-банднинг иккинчи хатбошидаги «ID-карта» деган сўз «идентификация ID-картаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ ВАКИЛИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ
Изоҳ: Гувоҳномани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, шунингдек турли безак ва ранглардан фойдаланилиши мумкин.
Мазкур гувоҳноманинг ўлчами бўйи 140 мм — эни 100 мм ўлчамда, икки томонлама ёзувда, бир томони ўзбекча иккинчи томони русча ёки бир томони ўзбекча иккинчи томони инглизча намунада тайёрланади.».
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайлов ёки референдум участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 1215-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиялари билан биргаликда сайлов ёки референдум участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизматдан фойдаланиш тартиби аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини таъминласин.».