ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ
қарори
Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 512 — 5111-моддаларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, «Прокуратура тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома прокуратура, ички ишлар органларининг ваколатли мансабдор шахслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ёки котиблари томонидан тузилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига асосан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1072-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги:
сайлов кампанияси ва референдумни ўтказиш даврида сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
прокуратура ва ички ишлар органлари ваколатли мансабдор шахслари томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича қуйи турувчи идораларга кўрсатма берсин.
3. Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 751-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 11 сентябрь,
934-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 934-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан аниқлаш, расмийлаштириш ва уларни суд органларига юбориш, шунингдек аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 512 — 5110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади), ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан, 5111-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда эса маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар МСК раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан расмийлаштирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
2. Ушбу Йўриқнома ҳарбий хизматчилар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни расмийлаштиришга татбиқ этилмайди.
21. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ушбу Йўриқномада назарда тутилган ҳудудий сайлов комиссиясининг ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси амалга оширади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан киритилган)
II боб. Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш
3. Сайлов ва рефердумни ташкил қилиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашда МЖтКнинг 512 — 5111-моддаларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятига аралашиш ва уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш;
сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этилиши ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузилиши;
номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакили ҳуқуқларининг бузилиши;
номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибининг бузилиши;
сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотлар эълон қилиниши ёки бошқа усуллар орқали тарқатилиши;
сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларининг қасддан йўқ қилиб юборилиши ёки уларга қасддан шикаст етказилиши;
сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартиби бузилиши, шунингдек жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартиби бузилиши;
сайлов комиссияси ёки референдум ўтказувчи комиссия аъзоси томонидан фуқароларга бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенлари берилиши;
сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари тўғрисидаги оралиқ ёки якуний ҳисоботни сиёсий партия томонидан МСКга тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этилиши.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
4. МЖтКнинг 512 — 5111-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда, МЖтКнинг 280 ва 281-моддаларига кўра тегишинча МСК, ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссияларининг раислари, уларнинг ўринбосарлари ёки котиблари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиши мумкин. Бунда баённома МЖтКнинг 281-моддаси тартибида мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
5. Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса — баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
6. Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади. Жумладан:
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлилиги;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилиши тушунтирилади.
7. МЖтК 284-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, агар баённома тузиш шарт бўлиб, уни жойнинг ўзида тузишнинг имкони бўлмаса, ички ишлар органи ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига келтириши мумкин.
8. МЖтК 287-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ МЖтКнинг 512, 518 ва 519-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин.
9. Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига келтириш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш эҳтиёжи юзага келган тақдирда тегишли комиссиялар аъзолари ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилишлари мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
10. МЖтКнинг 282-моддаси талабларидан келиб чиқиб, баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга МЖтКнинг 512 — 5111-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судига юборилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
11. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
12. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари МЖтКнинг 281, 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судига тақдим қилинган тақдирда, ушбу суднинг асослантирилган ёзма талабига кўра 12 соатдан кечиктирмасдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган орган томонидан камчиликлар бартараф этилиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1072-сонли қарори таҳририда)
III боб. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш
13. МСК, ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи участка комиссиялар аъзолари МЖтКнинг 512 — 5111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда ушбу ҳолат ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 11 сентябрдаги 1376-сонли қарори таҳририда)
14. Хабарда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;
агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари;
зарур бўлган бошқа маълумотлар.
15. Келиб тушган хабарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
16. Ҳудудий, туман, шаҳар, округ сайлов комиссиялари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилганлиги тўғрисида баённома судга юборилган кундан кечиктирмасдан юқори турувчи сайлов комиссияси, шу жумладан МСК хабардор қилиниши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
18. Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар МЖтКга мувофиқ жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди томонидан кўриб чиқилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1072-сонли қарори таҳририда)
19. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
Сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишларни расмийлаштириш бўйича йўриқномага ИЛОВА
Сайлов ва референдумни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида ___-сонли БАЁННОМА 20___ «____» _______________ куни соат __________ ______________________________________________
(тури, серия, рақами,берган орган номи ва вақти)
Менга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва бурчларим тушунтирилди: ____________________________________________________________________________________________
(ҳуқуқбузарнинг имзоси)
20___йил «____» _____________ куни соат________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик содир этилган жой ва унинг тафсилоти)
яъни, МЖтКнинг _______-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган. Гувоҳ ёки холислар: МЖтКнинг 298-моддаси талаблари билан таништирилди.
Баённома билан танишдим, унинг мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман: ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________