Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига асосан қонунчилик нормаларини тўғри, бир хилда ва аниқ қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмига асосан ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари (бундан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари мустасно) депутат этиб сайланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза бериш шарти билан маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинади.
2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмини қўллашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларига асосан ижро этувчи ҳокимият органларига қуйидагилар киришига эътибор қаратсинлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3358-сон Фармони иловасида кўрсатилган давлат бошқарув органлари, шу жумладан, ушбу органлар тузилмасига кирувчи ҳудудий бўлинмалар;
4. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига раҳбарлик, ташкилий, бошқарув, назорат функциялари ёки моддий қимматликлар ҳаракати билан боғлиқ мажбуриятлар юкланган ҳокимият ижроия органларининг девонлари ходимлари киради. Бундай тоифадаги шахсларга Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатиш ва техник ходимлари лавозимлари номенклатурасида (Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 9 декабрда 1288-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган маъмурий-бошқарув ходимлари ва бошқарув ходимлари мутахассислари киради.
5. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига сайлов кампанияси даврида депутатликка номзодларни рўйхатга олишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси учинчи қисмини қўллашда ушбу қарорга амал қилиш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 937-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ИИВ ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.
- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Мудофаа вазирлиги ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.
- Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ Давлат божхона қўмитаси ходимлари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди.