2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 24 ноябрда маъқулланган
Кейинги йилларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш мақсадида парламент ҳамда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга, сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Шу билан бирга парламент ҳамда маҳаллий вакиллик органларининг фаолиятида сиёсий партияларнинг ролини янада кенгайтириш, вакиллик органларига сайланган депутатлар ва сенаторларнинг парламент ҳамда маҳаллий вакиллик органлари фаолиятидаги масъулияти ва фаоллигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ва марказлашган сайлов органлари тизимини шакллантириш, уларнинг профессионал тайёргарлиги оширилишини таъминлаш зарурияти юзага келмоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги ҳам Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этмоқда.
Мазкур Конституциявий Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштиришни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни ҳамда сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Конституциявий Қонун сиёсий партиялар ва депутатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига, сиёсий партияларнинг мавқеи ҳамда сайлов органларининг профессионаллик даражаси янада ошишига хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги 417-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 176-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 6, 574-модда, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 5, 316-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни референдум ўтказувчи комиссиялар амалга оширадилар. Улар фуқароларни ўз ишларидан, овоз бериш участкалари тузилганлиги, комиссияларнинг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари билан таништирадилар, овоз бериш якунларидан хабардор қиладилар»;
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ тузилган сайлов участкалари референдум ўтказиш даврида референдум участкалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдум участкалари Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида сайлов участкаларини тузиш учун белгиланган тартибда тузилади»;
«Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги комиссиялар томонидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;
ҳудудий комиссиялар — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиялари;
референдум ўтказувчи участка комиссиялари.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳудудий комиссияларнинг ушбу Қонунда назарда тутилган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси амалга оширади.
Референдум ўтказиш билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимият вакиллик органларига сайловлар ўтказиладиган бўлса, референдумни ўтказиш тегишли сайлов комиссиялари зиммасига юкланиши мумкин»;
«ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди;
ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, референдумни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради, низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар беради;
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишга доир фаолиятга умумий раҳбарликни ва бу фаолиятни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларини тегишли ҳудудга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
ҳудудий комиссияларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тартибини белгилайди;
агар ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссияларининг қарорлари ушбу Қонунга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг референдумдаги кузатувчиларига мандатлар беради;
референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссияларига тақсимлайди, референдум ўтказувчи участка комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, референдумни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
сиёсий партияларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди;
референдумда овоз бериш бюллетенларининг, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намуналари ҳамда шаклларини, овоз бериш қутиларининг ва ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари муҳрларининг намуналарини, уларни сақлаш тартибини белгилайди;
ҳудудий комиссиялар, референдум ўтказувчи участка комиссиялари, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотларини эшитади»;
9) 19 ва 20-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19-модда. Ҳудудий комиссияларни тузиш
Ҳудудий комиссиялар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
20-модда. Ҳудудий комиссиянинг ваколатлари
Ҳудудий комиссия:
тегишли ҳудудда ушбу Қонун ижросини назорат қилади;
референдум участкаларини тузади, ҳудуд бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади;
референдум ўтказувчи участка комиссияларини тузади ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
референдум ўтказувчи участка комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
маблағларни референдум ўтказувчи участка комиссиялари ўртасида тақсимлайди, референдум ўтказувчи участка комиссияларининг бинолар, транспорт, алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ва тегишли ҳудудда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;
референдумга қўйилган масаланинг мазмунини тушунтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишда оммавий ахборот воситаларига кўмаклашади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларининг, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди;
овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари тузилиши ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
референдум ўтказувчи участка комиссияларини овоз бериш бюллетенлари билан таъминлайди;
тегишли ҳудуд бўйича овоз бериш якунларини аниқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;
овоз берувчи фуқароларнинг ва референдум бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан референдум ўтказувчи комиссияларнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно;
ушбу Қонун талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади.
Ҳудудий комиссиянинг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган ваколатлари сайлов тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади»;
«Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига биноан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин. Бунда референдум ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади»;
«Референдум ўтказувчи участка комиссиялари референдум натижалари эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади»;
13) 251-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«251-модда. Ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳудудий комиссиялар ва референдум ўтказувчи участка комиссиялари референдумни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу Қонун талаблари бузилганлиги ёки референдумни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиши, ушбу мурожаатлар бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, референдумга олти кундан кам вақт қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шарт, бундан ҳудудий комиссияларнинг ва референдум ўтказувчи участка комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно»;
14) 27-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқароларга референдум ўтказувчи участка комиссияси биносида овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан танишиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланади»;
«Бюллетенлар давлат тилида, шунингдек тегишли ҳудудий комиссиянинг қарорига биноан тегишли ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилади.
Овоз бериш бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин»;
16) 30-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Референдум ўтказувчи участка комиссиялари овоз бериш бюллетенларини референдум ўтказиладиган кунга, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида ҳудудий комиссиялардан олади. Овоз бериш бюллетенлари берилганлиги ва олинганлигини ҳудудий комиссия ва референдум ўтказувчи участка комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби тегишли ҳужжатда ўз имзоси билан тасдиқлайди»;
17) 31-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бинони жиҳозлаш ва унда зарур тартибни сақлаб туриш масъулияти референдум ўтказувчи участка комиссияси зиммасида бўлади. Овоз бериш биносида бошқа ҳеч қандай сиёсий тадбирлар ўтказилишига рухсат этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларида овоз бериш референдум куни ушбу референдум участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган референдум участкаларида овоз бериш қутиларини соат 20.00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди»;
19) 33-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги «комиссия раиси» деган сўзлар «участка комиссияси раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган фуқаро ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан референдум ўтказувчи комиссия таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно»;
«Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка комиссияси овоз беришни ушбу фуқароларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.
Тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма овоз бериш қутиси билан фуқаронинг турган жойига юборилади, улар фуқаронинг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди. Бунда кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.
Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг аъзоси, оммавий ахборот воситаси вакили ёки кузатувчи овоз бериш сирини ошкор қилса ёки фуқароларнинг хоҳиш-иродасига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилса, участка комиссиясининг аъзоси комиссия ишида иштирок этишдан четлаштирилади, оммавий ахборот воситаси вакили, кузатувчи эса овоз бериш биносидан дарҳол чиқариб юборилади. Бу ҳақда референдум ўтказувчи участка комиссияси қарор қабул қилади»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш чоғида келиб тушган шикоятларни (аризаларни) кўриб чиқади. Шундан сўнг участка комиссияси овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича мажлис ўтказиб, унда овоз бериш якунлари тўғрисида қарор қабул қилади»;
саккизинчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Овозларни санаб чиқиш натижалари референдум ўтказувчи участка комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда раис, раис ўринбосари, котиб, комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан имзоланадиган баённомага киритилади. Шундан сўнг баённома референдум ўтказувчи участка комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун референдум ўтказувчи участка комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга дарҳол осиб қўйилади.
Овозларни санаб чиқиш жараёнида иштирок этаётган кузатувчилар референдум ўтказувчи участка комиссияси баённомасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини олишга ҳақли.
Референдум ўтказувчи участка комиссияси баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли ҳудудий комиссияга дарҳол тақдим этилади, асл нусха эса раис ёки унинг ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари кузатувида олиб бориб топширилади»;
референдумга қўйилган масалага қарши берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган овоз бериш бюллетенлари сонини аниқлайди.
Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг баённомаларида акс эттирилган овозларни санаб чиқиш чоғида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ҳудудий комиссия ўз мажлисида участка комиссиясига ушбу номувофиқликларни бартараф этишни таклиф қилишга ҳақли.
Тегишли ҳудуд бўйича овоз бериш натижалари ҳудудий комиссия мажлисида аниқланиб, баённомага киритилади. Баённома раис, раис ўринбосари, комиссия котиби, комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан имзоланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилади. Мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун ҳудудий комиссиянинг биносига камида қирқ саккиз соат муддатга дарҳол осиб қўйилади»;
«Айрим ҳудудларда ёки айрим участкаларда овоз бериш якунлари ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига биноан ана шу ҳудудлар ёки участкалар бўйича овоз бериш натижалари (агар бу натижаларсиз ҳам референдум умуман ҳақиқий деб топилиши мумкин бўлса) умумий натижалардан чиқариб ташланади»;
номидаги «ишлари» деган сўз «алоқаси» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тегишинча сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фракциялар ҳар йили Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 588-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
«9-модда. Депутатнинг сайловчилар билан, сиёсий партия билан алоқаси»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тегишинча сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланади»;
«Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) сайлаш ҳуқуқига эгадир»;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун етмиш бешта ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан ҳар беш йилда бир марта тузилади.
Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати (бундан буён матнда партия рўйхати деб юритилади) асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун сайлов округлари халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик ўринларига тенг миқдорда тузилади.
Бир мандатли сайлов округидан Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловда ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.
Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари сони Сенат томонидан белгиланади, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларининг сони эса ушбу Кодекс 88-моддасининг талаблари инобатга олинган ҳолда тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан белгиланади.
Янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари Сенатнинг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари эса тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашининг тақдимномасига биноан тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси (бундан буён матнда ҳудудий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан тузилади.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича бир мандатли сайлов округлари тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда ҳар беш йилда бир марта тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Бир мандатли сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак.
Бир мандатли сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади»;
«Сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан беш йил муддатга тузилади. Зарур бўлган ҳолларда, сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан қайта тузилиши, амалдаги сайлов участкаларининг чегаралари ўзгартирилиши ёки тугатилиши мумкин.
Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида сайлов участкалари туманларнинг, шаҳарларнинг, шаҳарлардаги туманларнинг чегаралари инобатга олинган ҳолда тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам сайлов участкалари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврига тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари улар жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Сайлов участкаларининг чегаралари бошқа сайлов округларининг чегараларини кесиб ўтмаслиги керак.
Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари ушбу муассасалар ва органлар бошлиқларининг тақдимномасига биноан ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ва партия рўйхати асосида Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини тегишли ҳудудга бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади.
Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса сайловга камида етти кун қолганида тузилади.
Сайлов участкаларининг сони округлар сонидан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳудудий сайлов комиссияси сайлов участкаларининг тартиб рақамини белгилайди ҳамда тегишли участка сайлов комиссиясининг телефон рақамларини, жойлашган ерини ва овоз бериш биносини кўрсатган ҳолда сайловчиларни ҳар бир участканинг чегаралари тўғрисида хабардор этишни ташкил қилади.
Сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари учун ягона ҳисобланади»;
4) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:
Марказий сайлов комиссияси;
ҳудудий сайлов комиссиялари;
туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари (бундан буён матнда округ сайлов комиссиялари деб юритилади);
«Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади. Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади»;
«Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан беш йиллик муддатга комиссия мажлисида сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Марказий сайлов комиссиясининг Раиси этиб сайланиши мумкин эмас»;
тўртинчи қисмидаги «Қонунчилик палатаси депутатлигига» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас»;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
сайлов комиссиялари тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади;
сайлов комиссиялари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар ҳамда низомларни тасдиқлайди, тушунтиришлар беради;
Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан (бундан буён матнда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати деб юритилади) фойдаланиш фаолияти бўйича умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун сайлов округларини тузади;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларини тегишли ҳудудга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;
ҳудудий сайлов комиссияларини тузади, уларга тегишли ҳудудни (округни) бириктиради ҳамда ҳудудий сайлов комиссияларининг таркиби ва жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини эълон қилади;
янги ташкил этилган вилоятнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузади;
сайлов комиссияларининг аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари учун ўқишларни ташкил этади;
қонунчиликда белгиланган асосларга кўра Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
агар сайлов комиссияларининг қарорлари ушбу Кодексга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг сайловдаги кузатувчиларига мандатлар беради;
сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди, шу жумладан сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
сиёсий партияларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди;
тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни, шунингдек партия рўйхатини белгиланган тартибда рўйхатга олади ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини ташкил этади;
рўйхатга олинган номзодларга, шу жумладан партия рўйхати асосида номзодларга гувоҳномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ҳамда уларга гувоҳномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга, шунингдек сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайловчилар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, сайлов қутиларининг ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналари ҳамда шаклларини, уларни сақлаш тартибини белгилайди;
сайлов бюллетенларини тайёрлаш ва сайлов участкаларига етказиш тартибини белгилайди;
сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ҳамда жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
сайловнинг якунларини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони, ҳар бир номзод ва сиёсий партияни ёқлаб берилган овозлар сони тўғрисидаги хабарни матбуотда эълон қилади;
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ёки Сенат аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов ўтказилишини ташкил этади»;
10) 19 ва 20-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19-модда. Ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияларини тузиш
Ҳудудий сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Марказий сайлов комиссияси сайловга камида саксон кун қолганида ҳудудий сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг ўн икки — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.
Туман, шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Ҳудудий сайлов комиссияси сайловга камида етмиш беш кун қолганида туман, шаҳар сайлов комиссияларини комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз — ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузади.
Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда ҳудудий сайлов комиссияси Сенатнинг тавсиясига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан, туман, шаҳар сайлов комиссиялари эса тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашининг тавсиясига биноан ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.
Ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиялари расмий веб-сайтларида ва матбуот нашрларида ўз таркиби, манзили ва комиссиянинг телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.
тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
тегишли ҳудудда ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради;
халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар сони, сайлов округларининг рўйхати ҳамда округ сайлов комиссиялари жойлашган ер тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларини тузади ҳамда уларнинг таркиби ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;
тегишли туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади;
янги ташкил этилган туманнинг, шаҳарнинг халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузади;
сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади;
сайлов участкаларининг жойлашган ери ҳақида сайловчиларни хабардор қилади;
участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади;
туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини йўналтириб боради, агар уларнинг қарорлари ушбу Кодексга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки вилоят, туман, шаҳар прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодларни белгиланган тартибда рўйхатга олади ва улар ҳақидаги маълумотлар расмий эълон қилинишини ташкил этади;
рўйхатга олинган номзодларга гувоҳномалар беради;
номзодлар ва сиёсий партияларга сайлов кампаниясида иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;
Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳамда халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
депутатликка номзод этиб рўйхатга олинганларнинг таржимаи ҳоли ва дастурларининг асосий йўналишларини чоп этиш ҳамда участкаларга етказиб беришни таъминлайди;
сайловларни вилоят, Тошкент шаҳри миқёсида ёритувчи маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказади ва тегишли гувоҳнома беради;
сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларни рўйхатга олади;
пул маблағларини тегишли сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг, ўз муҳрининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;
сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, сайлов якунлари тўғрисидаги маълумотларни ва сайланган депутатларнинг рўйхатларини матбуотда эълон қилади;
депутатларга вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати гувоҳномасини ва кўкрак нишонини беради;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно;
ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;
сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивларга ва идоравий архивларга топширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида тегишли ҳудуд бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;
халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов якунлари тўғрисида тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот беради;
маҳаллий Кенгашларга сайлов якунлари тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига ҳисобот беради.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ ҳудудий сайлов комиссияларининг ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси амалга оширади»;
11) қуйидаги мазмундаги 201-модда билан тўлдирилсин:
тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади;
тегишли ҳудудда ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди ҳамда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан тушунтиришлар беради;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда сайлов округларининг рўйхатини эълон қилади;
участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
агар участка сайлов комиссияларининг қарорлари ушбу Кодексга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки туман, шаҳар прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олади ва уларга гувоҳномалар беради;
депутатликка номзод этиб рўйхатга олинганларнинг таржимаи ҳоли ва дастурларининг асосий йўналишларини чоп этиш ҳамда участкаларга етказиб беришни таъминлайди;
номзодларга ва сиёсий партияларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
участка сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайловни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайловига доир сайлов бюллетенларининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг, ўз муҳрининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;
тегишли туман ёки шаҳар ҳудудидаги сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини назорат қилади;
участка сайлов комиссияларини сайлов бюллетенлари билан таъминлайди;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайловида сайлов округлари бўйича сайлов натижаларини аниқлайди;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов якунларини чиқаради, сайланган депутатларни рўйхатга олади, сайлов якунлари тўғрисидаги маълумотларни ва сайланган депутатларнинг рўйхатларини матбуотда эълон қилади;
депутатларга туман, шаҳар Кенгаши депутати гувоҳномасини ва кўкрак нишонини беради;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан участка сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно;
ушбу Кодекс талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;
сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивларга ва идоравий архивларга топширилишини таъминлайди;
халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов якунлари тўғрисида тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига ахборот беради;
«Округ сайлов комиссияси тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг олти — саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Округ сайлов комиссияларининг аъзолари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг тавсиясига биноан тасдиқланади.
Округ сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан тасдиқланади»;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади, бундан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар мустасно»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни ташкил этади»;
номидаги «Вилоят» деган сўз «Ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «вилоят, туман ва шаҳар» деган сўзлар «ҳудудий, туман, шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан ҳудудий сайлов комиссиясининг уч нафаргача аъзоси комиссияда доимий, қолган аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.
Туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.
Ҳудудий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Сайлов комиссиясининг ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилиши ёки уларнинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас»;
«26-модда. Сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва уларнинг ваколатлари муддати
Сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли бўлади. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари алоҳида фикрини баён этишга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ сайлов жараёни иштирокчилари томонидан сайлов комиссияларига ҳужжатларни тақдим этиш, сайлов комиссияларининг қарорларини қабул қилиш, шунингдек сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа жараёнлар электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
Ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларида иш юритиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.
Комиссиянинг жамоатчилик асосида ишловчи аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов комиссиясининг қарорига биноан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзолари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда тегишли гувоҳномага эга бўлади.
Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бўлган бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
Округ ва участка сайлов комиссиялари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари чиқарилганидан, тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади»;
18) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилади»;
бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига дарҳол тақдим этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун дарҳол тақдим этади»;
20) 28-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади, шунингдек сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати ҳамма танишиб чиқиши учун қулай бўлган ҳолда тақдим этилади. Бундай рўйхатда сайловчиларнинг фақат фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йили кўрсатилади»;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ягона сайлов округи бўйича сайловида сайлов бюллетенига унда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи, рамзий белгиси уларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилади.
Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек тегишли ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилади.
Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин»;
«Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида туман, шаҳар сайлов комиссияларидан олади. Сайлов бюллетенларининг топширилганлиги ҳамда қабул қилинганлигини туман, шаҳар ва участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби тегишли ҳужжатда ўз имзоси билан тасдиқлайди»;
«Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича рўйхатларга киритилган сайловчилар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди»;
24) 33-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг (вакилларининг) сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш»;
25) 35-модданинг иккинчи қисмидаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сиёсий партия ўзининг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейингина сайловчиларнинг имзосини тўплашга ҳақли. Бу санага қадар тўпланган имзолар ҳисобга олинмайди»;
учинчи қисмидаги «номзодларни» деган сўз «кўрсатилган номзодларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8-боб. Номзодларни ва уларнинг ишончли вакилларини, партиялар рўйхатини рўйхатга олиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми»;
28) 40-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ва бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни эса тегишли ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияси амалга оширади»;
29) қуйидаги мазмундаги 401-модда билан тўлдирилсин:
«401-модда. Партия рўйхатини рўйхатга олиш
Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади. Партия рўйхатини рўйхатга олиш учун тегишли ҳужжатлар сиёсий партиянинг ваколатли вакили томонидан рўйхатга олиш муддати тугашига камида етти кун қолгунга қадар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Партия рўйхатини белгиланган тартибда рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.
Партия рўйхатида номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилади.
Партия рўйхати белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни сиёсий партиянинг номи, рўйхатга олинган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойини кўрсатган ҳолда эълон қилади.
Партия рўйхати белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади.
Рўйхатга олинган партия рўйхатига ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди, бундан ушбу Кодекснинг 421-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
«Сиёсий партия у ёки бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги, шу жумладан партия рўйхати бўйича ўз қарорини сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс тегишли сайлов комиссияси томонидан номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин»;
тўртинчи қисми биринчи жумласининг ўзбекча матнидаги «нашр этилган» деган сўзлар «чоп этилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) қуйидаги мазмундаги 421-модда билан тўлдирилсин:
«421-модда. Депутатликка номзодни партия рўйхатидан чиқариш
Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу рўйхатдан қуйидаги асосларга кўра чиқарилиши мумкин:
1) номзоднинг ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан;
2) номзод ихтиёрий равишда сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партиялар ва уларнинг вакиллари сайловолди ташвиқотини (бундан буён матнда ташвиқот деб юритилади) қонунда белгиланган шаклларда ва усулларда амалга ошириш ҳуқуқига эга»;
«Ташвиқот номзодларни ва партия рўйхатини белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди»;
иккинчи хатбошисидаги «депутатликка номзодларини» деган сўзлар «депутатликка номзодларини ёки сиёсий партияни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «номзод тўғрисидаги» деган сўзлар «номзод ва сиёсий партия тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
35) 48-модданинг иккинчи қисмидаги «округ ёки участка комиссиясига» деган сўзлар «тегишли ҳудудий, туман, шаҳар ёки участка сайлов комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
36) 49-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «рақамли технологиялар соҳасидаги ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«бир мандатли сайлов округлари бўйича рўйхатга олинган барча номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан чоп этилган таржимаи ҳоли ва дастурларининг асосий йўналишлари»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сайловда иштирок этаётган сиёсий партиянинг Марказий сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган дастури, партия рўйхати»;
38) 55-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси, сиёсий партиянинг номи рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди»;
«Бунда қуйи сайлов комиссиялари фаолиятида сайлов тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси сайлов янги таркибдаги тегишли сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин»;
учинчи қисмидаги «қирқ кун ичида» деган сўзлар «етмиш кун ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
агар сайлов ўтмаган ёхуд сайлов округи бўйича ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
депутатлар сайловларида номзодларга энг кўп ёқлаб берилган овозлар сони тенг бўлган тақдирда.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови тегишли сайлов комиссиясининг топшириғига биноан ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда қуйи сайлов комиссиялари фаолиятида сайлов тўғрисидаги қонунчилик бузилиши аниқланган тақдирда, тегишли сайлов комиссияси такрорий сайлов янги таркибдаги тегишли сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади»;
43) 63-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бир мандатли сайлов округлари бўйича депутатликка етмиш беш нафар номзод, яъни ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга;
партия рўйхати бўйича етмиш беш нафардан кам бўлмаган, юз нафардан кўп бўлмаган депутатликка номзод кўрсатишга ваколатлидир.
Бир мандатли сайлов округларида айни бир шахс фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин.
Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас.
Айни бир номзод фақат битта партия рўйхатига киритилиши мумкин.
Бир мандатли сайлов округлари бўйича кўрсатилган номзодлар партия рўйхатига киритилиши мумкин эмас.
Депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади.
Аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида қирқ фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар беш нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.
Сиёсий партиялар ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳамда партия рўйхатини шакллантириш тўғрисида баённома тузилади»;
«сиёсий партия юқори органи мажлисининг бир мандатли сайлов округи бўйича депутатликка номзодлар кўрсатиш, шунингдек партия рўйхати асосида кўрсатилган депутатликка номзодлар тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;
депутатликка номзоди кўрсатилган шахснинг ўз номзоди тегишли бир мандатли сайлов округидан овозга қўйилишига ёки партия рўйхатига киритилишига рози эканлиги, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси»;
«Марказий сайлов комиссияси бир мандатли сайлов округлари бўйича ҳудудий сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олади.
Ягона сайлов округидан сайланган депутатларни рўйхатга олиш ушбу Кодекснинг 961-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади.
Депутат этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан Қонунчилик палатаси депутати мақомига эга бўлади.
Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Қонунчилик палатаси депутатларига улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади»;
«74-модда. Бир мандатли сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш
Бир мандатли сайлов округларидан сайланган депутатларнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.
Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Бир мандатли сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида бир мандатли сайлов округидан сайланган Қонунчилик палатаси депутатининг ўрни бўшаб қолган тақдирда, ушбу бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин»;
50) қуйидаги мазмундаги 742-модда билан тўлдирилсин:
«742-модда. Партия рўйхати асосида шакллантирилган ва бўшаб қолган Қонунчилик палатаси депутатлари ўрнини тўлдириш
Партия рўйхати асосида шакллантирилган ва бўшаб қолган Қонунчилик палатаси депутатлари ўрни тегишли сиёсий партиянинг рўйхатдан ўтказилган партия рўйхатидаги мандатга эга бўлмаган номзодлари ҳисобидан тўлдирилади.
Депутатлик ўрни бўшаб қолганидан кейин беш кун ичида Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақами бўйича мандат олмаган биринчи номзодга депутат сифатида рўйхатга олиниши ҳақида хабарнома юборади.
Хабарни олган номзод ушбу Кодекс 961-моддасининг ўнинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажарган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси номзодни Қонунчилик палатасига депутат сифатида рўйхатга олади ҳамда беш кун ичида гувоҳнома ва кўкрак нишонини беради.
Агар номзод депутат бўлишдан воз кечса ёки ушбу Кодекс 961-моддасининг ўнинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажармаса, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақами бўйича мандат олмаган кейинги номзодга хабарнома юборади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартиб бўшаб қолган депутатлик мандати тўлдирилгунга қадар амалга оширилади»;
«Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади.
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
аҳоли сони икки миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — ўттизтадан қирқтагача;
аҳоли сони икки миллиондан уч миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — қирқтадан элликтагача;
аҳоли сони уч миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда — элликтадан олтмиштагача.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:
аҳоли сони ўттиз минг нафаргача бўлган ҳудудларда — ўнтадан ўн бештагача;
аҳоли сони ўттиз мингдан юз минг нафаргача бўлган ҳудудларда — ўн бештадан йигирматагача;
аҳоли сони юз мингдан уч юз минг нафаргача бўлган ҳудудларда — йигирматадан йигирма бештагача;
аҳоли сони уч юз минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда — йигирма бештадан ўттизтагача.
Ҳудудий ва бошқа маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сонига ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган норма доирасида Сенат томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Сайлов округининг ҳудуди бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказилганда ёки унинг ҳудудида янги маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган тақдирда, ушбу сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколатлари сақлаб қолинади. Бунда депутат сайлов округининг ҳудуди жойлашган халқ депутатлари Кенгаши ёхуд янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликда шакллантирилган халқ депутатлари Кенгаши таркибига киради, депутатнинг ваколатлари муддати эса мазкур халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддатига мувофиқ бўлади. Бундай ҳолларда депутатлик ўринлари сони ушбу модда иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган нормадан ошиши ёки камайишига йўл қўйилиши мумкин.
Янгидан ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашларга сайлов халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига навбатдаги умумий сайловларга қадар қолган даврдан ошмайдиган муддатга ўтказилади»;
«Депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиясига, маҳаллий Кенгашларга сайловлар Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови билан бир вақтда ўтказилганда эса Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
сайловда иштирок этиш тўғрисида сиёсий партия раҳбари ёки партиянинг тегишли вилоят, туман, шаҳар органи раҳбари томонидан имзоланган ариза»;
иккинчи қисмидаги «тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси» деган сўзлар «тегишли сайлов комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
55) 91-модданинг бешинчи қисмидаги «ўттиз фоизини» деган сўзлар «қирқ фоизини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«сиёсий партия тегишли органи мажлисининг маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов округининг номи ва рақами кўрсатилади;
маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзоди кўрсатилган шахснинг ўз номзоди тегишли бир мандатли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги, ушбу Кодекс 90-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг, башарти улар маҳаллий Кенгашлар депутатлари этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси»;
иккинчи қисмидаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Вилоят» деган сўз «Ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Вилоят» деган сўз «Ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Вилоят» деган сўз «Ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
57) қуйидаги мазмундаги 921-модда билан тўлдирилсин:
«921-модда. Маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатларни рўйхатга олиш
Ҳудудий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари участка сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида тегишли маҳаллий Кенгашга сайланган депутатларни рўйхатга олади.
Депутат этиб сайланган шахслар тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан тегишли маҳаллий Кенгаш депутати мақомига эга бўлади.
Ушбу Кодекс 90-моддасининг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган, маҳаллий Кенгаш депутати этиб сайланган шахслар тегишинча ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиясига депутатнинг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Маҳаллий Кенгашлар депутатларига тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади»;
Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади»;
«Янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида икки ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилади. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади»;
«95-модда. Округ (ҳудуд) бўйича сайлов натижаларини ва сиёсий партияларга берилган овозларни аниқлаш
Округ (ҳудуд) бўйича сайлов натижалари фақат участка сайлов комиссияларининг тақдим этилган баённомалари асосида аниқланади. Ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси:
округ (ҳудуд) бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг умумий сонини;
сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сонини;
овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонини;
ҳар бир номзод ва сиёсий партияни ёқлаб берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.
Участка сайлов комиссиясининг баённомасида акс эттирилган, овозларни санаб чиқиш чоғида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси ўз мажлисида участка сайлов комиссиясига ушбу номувофиқликларни бартараф этишни таклиф қилишга ҳақли.
Тегишли округ (ҳудуд) бўйича сайлов натижалари ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома ҳудудий, туман, шаҳар ва округ комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланади. Мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол ҳудудий, туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига оид баённомалар ҳудудий сайлов комиссияси томонидан Марказий сайлов комиссиясига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига округ бўйича сайлов натижаларига оид баённомалар округ сайлов комиссияси томонидан ҳудудий сайлов комиссиясига тақдим этилади»;
«Марказий сайлов комиссияси ҳудудий сайлов комиссияларининг келиб тушган баённомалари асосида, ҳудудий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларининг келиб тушган баённомалари асосида, туман ва шаҳар сайлов комиссияси эса келиб тушган участка сайлов комиссияларининг баённомалари асосида»;
бешинчи хатбошисидаги «ҳар бир номзодни» деган сўзлар «ҳар бир номзодни ва сиёсий партияни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Сайловда» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бир мандатли сайлов округлари бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади;
Қонунчилик палатасига сайловда ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида етти фоиз овозини олган сиёсий партиялар белгиланган тартибда мандатга эга бўлади.
Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ўттиз уч фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади. Шунингдек, Қонунчилик палатасига ягона сайлов округи бўйича ўтказилган сайловда иштирок этган сиёсий партияларнинг ҳеч бири сайловда иштирок этган сайловчиларнинг камида етти фоиз овозини тўпламаган бўлса, ягона сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган деб топилади.
Сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари (ҳудудлари) бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва овоз бериш якунлари эълон қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Айрим сайлов участкалари бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови учун — ҳудудлар бўйича ҳам) сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шундай участкалар (ҳудудлар, округлар) бўйича овоз бериш натижалари, агар бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлса, тегишли сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.
Тегишли сайлов комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади ва қарор қабул қилади»;
63) қуйидаги мазмундаги 961-модда билан тўлдирилсин:
«961-модда. Ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини аниқлаш ва депутатлик ўринларини тақсимлаш тартиби
Ягона сайлов округи бўйича сайланадиган Қонунчилик палатасининг депутатлик ўринлари ушбу сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини тўплаган сиёсий партиялар ўртасида тақсимланади.
Ягона сайлов округи бўйича сайланадиган Қонунчилик палатасининг депутатлик ўринлари сайловда иштирок этган сайловчиларнинг етти фоизидан камроғи ёқлаб овоз берган сиёсий партиялар ўртасида тақсимланишига йўл қўйилмайди, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Агар сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини фақат битта сиёсий партия тўплаган бўлса, унда депутатлик ўринлари сайловда сайловчиларнинг энг кўп овозини тўплаган иккинчи сиёсий партияга ҳам тақсимланади.
1) ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ депутатлик ўринлари тақсимланадиган сиёсий партиялар учун ёқлаб берилган умумий овозлар сони аниқланади;
2) ушбу қисмнинг 1-бандига мувофиқ аниқланган овозлар сони етмиш бешга бўлинади. Олинган натижа сайлов коэффициенти ҳисобланади;
3) ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ депутатлик ўринлари тақсимланадиган ҳар бир сиёсий партия учун ёқлаб берилган овозлар сони сайлов коэффициентига бўлинади ва шу орқали аниқланган соннинг бутун қисми ҳар бир сиёсий партияга тақдим этиладиган депутатлик ўрнига тенг бўлади.
Агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган тартибда депутатлик ўринлари тақсимлангандан кейин, тақсимланмаган депутатлик ўринлари мавжуд бўлса, қолган депутатлик ўринлари ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда тақсимланади.
Тақсимланмаган депутатлик ўринлари ушбу модда тўртинчи қисмининг 3-бандида белгиланган тартибда аниқланган соннинг қолдиқ қисми (вергулдан кейин олтита рақамгача) каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланади. Қолдиқ қисми тенг бўлган тақдирда, устуворлик кўпроқ овоз тўплаган сиёсий партияга берилади.
Марказий сайлов комиссияси депутатлик мандатларини сиёсий партиялар ўртасида тақсимлаш тўғрисида баённома тузади.
Партия рўйхати бўйича сайланган депутатлар ўртасида депутатлик мандатларини тақсимлаш Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган партия рўйхатига киритилган депутатликка номзодлар кетма-кетлигига мувофиқ амалга оширилади.
Марказий сайлов комиссияси сайлов якунлари тўғрисидаги баённомани имзолаганидан сўнг бу ҳақда депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партияларни ва сайланган депутатларни дарҳол хабардор қилади.
Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган шахслар хабарни олгандан сўнг беш кун ичида Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажармаган ёки мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.
Кейинги номзод ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган талабларни бажарган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси номзодни Қонунчилик палатасига депутат сифатида рўйхатга олади.
Ушбу модданинг ўнинчи ва ўн биринчи қисмларида назарда тутилган тартиб рўйхат бўйича тақсимланган депутатлик ўрни тўлдирилгунга қадар амалга оширилади»;
64) 99-модданинг биринчи қисмидаги «вилоят» деган сўз «ҳудудий» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаат қонунда белгиланган тартибда тегишли органларга мурожаат юборган шахс бу ҳақда хабардор қилинган ҳолда юборилади»;
66) 102-модданинг матнидаги «камида олти кун қолганида» деган сўзлар «олти кундан кам вақт қолганида ёки овоз бериш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 8-моддасининг 51-банди 2024 йилда навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш бошланганидан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 декабрь,
ЎРҚ-883-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2023 й., 03/23/883/0949-сон)