Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:
«б» кичик банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзстандарт» ва «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» ва «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзстандарт» ва «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» ва «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «стандартлаштириш, метрология ҳамда сертификатлаштириш минтақавий органлари» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзстандарт» ва «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари тегишинча «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» ва «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори, унинг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича назорат олиб борувчи бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади»;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «маъмурий» сўзи «маъмурий ва молиявий» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «кўрсатмалар» сўзи «кўрсатмалар ва тақдимномалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:
«7. Сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчаш воситаларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрология текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт»;
«8. Барча ўлчаш воситалари давлат метрология хизматининг метрология текширувидан ўтганлигини тасдиқловчи сертификатга (ёки гувоҳномага) эга бўлиши керак.
Носоз ва қўллашга рухсат берилмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади»;
в) 9-банддаги «ўлчов приборлари» сўзлари «ўлчаш воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 64-банддаги «давлат текширувидан ўтган ўлчов мензуркалари ва ўлчов» сўзлари «давлат метрология текширувидан ўтган ўлчаш мензуркалари ва ўлчаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 94-банддаги «метрологик назоратдан» сўзлари «метрология текширувидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда:
а) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган» сўзлари «техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банднинг ўнинчи хатбошидаги ва 29-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2024 й., 09/24/153/0241-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга рус тилидаги 7-илова матнининг 11-бандидаги «агентства «Узстандарт» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 18-сон, 178-модда):
а) 3-банднинг олтинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Бюрога бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Бюро бошлиғи:
Бюронинг жорий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади;
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда бошқа функцияларни амалга оширади»;
«8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқларининг тақдимномасига асосан «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиалларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли ҳудудий филиал бошлиқларига бўйсунади.
Бюро ходимларининг функционал вазифалари Бюро бошлиғи томонидан келишилади ва «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси директори томонидан тасдиқланади»;
«10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий филиаллари бошлиқлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 602-модда):
а) 5-банддаги ва 1-илованинг 3-бандидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 1 ва 19-бандларидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сонли қарорига асосан 2023 йил 30 июндан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2022 й., 09/22/726/1132-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ташқарисида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган ҳамда хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни, синовлар протоколларини ва метрология текшируви натижаларини (турини тасдиқлаш, текшириш, метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчаш мақсадидаги синовлар натижаларини), ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, моддалар ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини (кейинги ўринларда стандарт намуналар деб аталади), шунингдек ўлчашларни бажариш услубиётларини эътироф этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган маҳсулотлар, ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандартлар намуналарига, шунингдек давлат метрология текширувини татбиқ этиш соҳасида қўллаш мумкин бўлган ўлчашларни бажариш услубиётига татбиқ этилади»;
4 ва 5-бандлардаги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банддаги «Ўлчов» сўзи «Ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
«29. Экспортдан ва ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрологик натижаларини эътироф этишдан манфаатдор бўлган ташкилот (ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи) ваколатли органга ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи орқали ДКнинг Давлатлараро стандартлаштириш қоидаларида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.»;
«32. Метрологик назорат натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 5 иш куни мобайнида эътироф этишдан ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларини давлат реестрига киритади, ваколатли орган ушбу Низомга 9 — 14-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича метрология текшируви натижаларини эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.
33. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синов натижаларини эътироф этишда, шунингдек ушбу ўлчаш воситаларининг бирламчи қиёслаш натижаларини эътироф этиш ҳам таъминланади.
34. Ваколатли орган уларнинг метрология текшируви натижалари қуйидаги ҳолатларда эътироф этилган ўлчаш воситаларини навбатдан ташқари текширишни тайинлашга ҳақлидир:
текширишлар орасида тузатишлар киритиш зарур бўлганда:
ўлчаш воситаларининг қўллашга яроқлилигини тасдиқлаш зарур бўлганда (ўлчаш воситаларининг фойдаланиладиган идиши шикастланган бўлса ёки ўлчаш воситаларининг бирламчи қиёслаш вақтидан кейин текширишлар оралиғидаги муддатнинг ярмидан кўпи ўтган бўлса);
текширув тамғасининг (пломбанинг) изи шикастланган бўлса ёки ўлчов воситаларининг бирламчи қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса»;
35-банддаги «ўлчов» сўзи «ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
«37. Қуйидагилар ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текшируви натижаларини эътироф этиш шартлари ҳисобланади:
метрология текшируви аккредитация қилинган лабораториялар (марказлар) ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги мазкур хизмат турларини ўтказишга ваколатли бўлган органлар томонидан ўтказилиши;
ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши;
ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ишлаб чиқарувчининг фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқлиги;
Ўзбекистон Республикасида уларнинг метрологик назоратини ўтказиш мавжуд бўлмаган ҳолатларда ариза берувчининг ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналарнинг кейинги (даврий) метрология текширувини таъминлаш бўйича мажбуриятлари.
38. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текшируви натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
метрология текшируви натижаларини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;
метрология текшируви ўтказиш усулларини ва/ёки методикасини регламентловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўлчов воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналардан фойдаланиш қоидаларининг нусхаси;
ўлчашларни бажариш услубиётларининг асл нусхаси ёки уларнинг асл нусхасини сақловчининг муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текширувини ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аккредитация қилинган орган ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси»;
40-банддаги «ўлчов» ва «метрологик назорат» сўзлари тегишинча «ўлчаш» ва «метрология текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;
«41. Метрология текшируви натижаларини III схема бўйича эътироф этиш импорт қилинаётган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини Ўзбекистон Республикасида метрология текширувидан ўтказиш имконияти бўлмаган бошқа ҳолатларда амалга оширилади»;
42-бандда «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
метрология текширувининг аккредитация қилинган лабораториялар (марказлар) ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг ушбу турдаги ишларни бажаришга ваколатли органлар томонидан ўтказилганлиги;
ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар халқаро бирликлар тизимининг бирликларига қадар метрологик кузатилувчанликни таъминлаши;
Ўзбекистон Республикасида уларнинг метрология текширувини ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатларда, ариза берувчининг ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналарни кейинги (даврий) метрология текширувини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
метрология текшируви натижаларини ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни етказиб бериш комплектига кирадиган ҳужжатлар билан тасдиқлаш»;
«44. Ариза берувчи ваколатли органга ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текшируви натижаларини эътироф этиш юзасидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртманома тақдим этади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
метрология текшируви натижаларини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;
метрологик назоратни ўтказиш усулларини ва/ёки услубиятини регламентловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўлчаш воситалари, синов воситалари ва стандарт намуналардан фойдаланиш қоидаларининг нусхаси;
ўлчашларни бажариш услубиётларининг асл нусхаси ёки уларнинг асл нусхасини сақловчи муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини метрология текширувидан ўтказган органнинг аккредитация қилинганлигини ёки ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг аккредитация қилинган орган ёки ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг метрология бўйича миллий органи томонидан тасдиқланган нусхаси;
ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг кейинги (даврий) метрология текширувини ўтказиш мажбурияти тўғрисидаги кафолат хати»;
«47. Метрология текшируви натижаларини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 5 иш куни мобайнида эътироф этишдан ўтган ўлчаш воситаларини, синов воситаларини, стандарт намуналарни ва ўлчашларни бажариш услубиётларини давлат реестрига киритади, ваколатли орган ушбу Низомга 9 — 14-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича метрология текшируви натижаларини эътироф этиш сертификатини расмийлаштиради.
48. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларини ва синов баённомаларини, шунингдек ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар ва ўлчашларни бажариш услубиётларининг метрология текшируви натижаларини эътироф этиш тартиб-таомилларини ўтказганлик учун тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарорига илованинг 22-бандидаги «Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнда берилган 62-бандидаги «Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 ноябрдаги 389-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнда берилган илованинг 24-бандидаги «Агентство «Узстандарт»« сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнида берилган илованинг 45-бандидаги «Агентство «Узстандарт»» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 345-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнида берилган илованинг 74-бандидаги «Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 199-сонли қарорига асосан 17-банд ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 9 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2025 й., 09/25/199/0311-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнида берилган илованинг 84-бандидаги «Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон қарори билан тасдиқланган рус тилидаги матнида берилган иловада:
а) 23-банддаги «Агентством «Узстандарт»« сўзлари «Узбекским агентством по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 25-банддаги «стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «по техническому регулированию» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1. Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасида халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилиши;
катталик бирликларининг номи, белгиси, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталикларни қўллашга йўл қўйилиши мумкинлиги;
ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ катталикларнинг бошқа бирликлари ҳам ишлатилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
«Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган, халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликлари номи ва белгиланиши 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталик бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши 2-иловага мувофиқ;
Катталик бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган катталик бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланилади;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталик бирликлари фақат ўлчамнинг сон қийматини халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларида ифодалашнинг имкони бўлмаганда ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади»;
«3. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланади:
катталик — объект, жисм ёки модданинг сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан аниқланиши мумкин бўлган хоссаси;
катталик бирлиги — катталикнинг, шу катталик бирлиги деб қабул қилинган ва у билан бир хил бўлган катталикларни миқдор жиҳатдан ифодалаш учун қўлланадиган қайд этилган қиймати;
когерент ҳосила бирлик — ушбу катталиклар тизими учун ва асосий бирликларнинг танланган тўплами учун асосий бирликларнинг бирга тенг пропорционаллик коэффициенти билан даражаларининг кўпайтмаси ҳисобланган ҳосила бирлик;
халқаро катталиклар тизими — Халқаро катталиклар тизимига (кейинги ўринларда СИ деб аталади) асосланган, Ўлчов ва тарозилар бош конференцияси томонидан қабул қилинган ва тавсия этилган, номлар ва белгилар, шунингдек, олд қўшимчалар тўплами ва уларнинг номлари ҳамда белгиларини, уларни қўллаш қоидаларини ўз ичига олган тизим;
каррали катталик бирлиги — ушбу ўлчаш бирлигини бирдан катта бўлган бутун сонга кўпайтириш йўли билан олинадиган катталик бирлиги;
асосий катталик — ушбу катталиклар тизими учун тизим катталикларидан ҳеч бири бошқа катталиклар орқали ифодаланиши мумкин бўлмаган тарзда шартли равишда танланган катталиклардан бири;
асосий катталик бирлиги — келишувга кўра асосий катталик учун қабул қилинган ўлчаш бирлиги;
ҳосила катталик — катталиклар тизимида шу тизимнинг асосий катталиклари орқали аниқланган катталик;
ҳосила катталиклар бирлиги — ҳосила катталик учун қабул қилинган ўлчаш бирлиги;
катталиклар тизими — катталикларнинг шу катталикларни боғловчи бир-бирига зид бўлмаган тенгламалар мажмуи билан биргаликдаги мажмуи;
катталик бирликлари тизими — асосий ва ҳосила катталик бирликларининг ушбу катталик тизими учун белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланган каррали ва улушли бирликлари билан биргаликдаги мажмуи»;
III ва IV бобларнинг номидаги «Ўлчам» сўзи «Катталик» сўзи билан алмаштирилсин;
«3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини ўтказиш учун ваколатли идоралар этиб белгилансин.»;
б) 4 ва 7-бандлардаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» ДМда ва унинг ҳудудий филиалларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил қилсин»;
«Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тиббий техникани метрологик назоратдан ва даврий синовлардан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар) жалб қилинишини таъминласин»;
г) 2-илованинг 35-бандидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзстандарт агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларидаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
номи ва 1-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Ўзстандарт» Агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «бюджети маблағлари ҳисобига» сўзидан кейин ««Ўзбекистон илмий — синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси томонидан хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг уларни кўрсатишга сарфланган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммасининг ярми» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Ўзстандарт» Агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини республикада тарқатиш»;
бешинчи ва ўн саккизинчи хатбошлардаги «Ўзстандарт» Агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ, ушбу ташкилотларга бадалларни тўлаб бериш»;
12-банддаги «Ўзстандарт» Агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Ўзстандарт» Агентлигининг бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори тақдимномасига асосан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
(22-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
учинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» Агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» Агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. Халқаро стандартга нисбатан модификацияланган Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами тартиб рақамига қўйилмайди. Модификацияланган халқаро стандартнинг рақами титул вараққа ёзиб қўйилади.
«20. Республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш мазкур мамлакатлар билан тузилган келишув ва/ёки битимларга мувофиқ стандартнинг идентификация рақамини сақлаган ҳолда давлат тилида ҳамда стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида тўғридан-тўғри қўллаш йўли билан амалга оширилади»
«24. Стандартларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ариза тушгандан сўнг Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу стандартларни қабул қилган ваколатли органларга уларни қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун сўров юборади»;
28-банддаги «Ўзстандарт» Агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
29 ва 32-бандлардаги «Ўзстандарт» Агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг бешинчи хатбошидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималар Махсус жамғармага тўлиқ ўтказилади;»
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
««Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат корхонаси томонидан ҳар чорак якуни бўйича аккредитация белгиси қўлланганлик учун тушаётган маблағларнинг 50 фоизи Махсус жамғармага ўтказилади»;
7-банддаги «Ўзстандарт» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Агентлик марказий аппаратининг юқори малакали, ташаббускор ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини амалга оширишга;
Департамент ходимларига қўшимча ҳақ, мукофот ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини тўлаш учун келиб тушаётган маблағларнинг 20 фоизигача миқдорини Департаментнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтиришга;
молиявий ва маъмурий жарималардан келиб тушаётган маблағларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисми маҳаллий корхоналар томонидан халқаро стандартларни харид қилиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга;»;
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 460-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 09/26/460/0889-сон)
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги 440-сон қарорида:
1-илованинг бешинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўз «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 9, 10, 12, 13, 20, 22 — 26, 29 ва 30-бандларидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида:
а) 1-илова 2-бандининг «а» кичик бандидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова 2-бандининг «а» кичик бандидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илова 2-бандининг «а» кичик бандидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «г» кичик бандидаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш департаментининг» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2 ва 121-бандларидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2023 й., 09/23/449/0681-сон)
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Цемент импорти тартибини соддалаштириш ҳамда ички бозорни сифатли цемент билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги 450-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 9-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг «IV босқич», «V босқич», «VI босқич», VII босқич» ва «VIII босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Ўзстандарт» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 72-бандидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 июлдаги 455-сон қарорида:
11-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбошидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
24 ва 25-бандлардаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/323/0627-сон)
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва аризани тайёрлайди ҳамда ижрочига тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб:
ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;
давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ариза берувчига аризани рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ҳамда экспертиза якунлари бўйича эксперт хулосасини расмийлаштиради.
Беш иш куни мобайнида
Ариза берувчи
Экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тақдим этади.
Ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
Ижрочи
Ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказади.
Уч иш куни мобайнида
Ижрочи
Экспертиза натижалари ижобий бўлганда — ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади.
Беш иш куни мобайнида
4-босқич
Ижрочи
1. Ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказади.
2. Синовлар натижалари бўйича далолатнома ва баённомани расмийлаштиради.
Ўн иш куни мобайнида
5-босқич
Ижрочи
Синовлар натижалари салбий бўлганда, номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради.
Уч иш куни мобайнида
6-босқич
Ариза берувчи
Номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда
7-босқич
Ижрочи
Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни текширади, лозим бўлганда ўлчаш воситалари такрорий давлат синовларидан ўтказилади.
Уч иш куни мобайнида
8-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини такрорий синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
Бир иш куни мобайнида
9-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ёки ўлчаш воситаларининг такрорий давлат синовларидан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
Икки иш куни мобайнида
10-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.
Бир иш куни мобайнида
11-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг воситалари турини тасдиқлайдиган сертификатни ва реестр учун ўлчаш воситаси турининг таърифини расмийлаштиради ва сертификат беради.
«Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Хавфсизлик, гигиеник ёки махсус талабларга мослиги бўйича синаладиган ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси тегишли синовлар ўтказилгандан сўнг амалга оширилади»;
26-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзстандарт» сўзи «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини махсус дастурий таъминот (платформа) орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади»;
«қиёсловчи — аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматларининг зарур малакага эга бўлган, аниқ бир ўлчаш тури бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассиси»;
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 21-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди ва 20-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» сўзлари «Ўзбекистон аккредитация маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.