Ўзбекистон Республикасида ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, шунингдек, метрология хизматлари кўрсатишда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
2. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 август,
528-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш, ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш ва тасдиқланган ўлчаш воситалари турини Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар талаблари метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳада ўлчаш воситаларини қўллайдиган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари кейинчалик уларнинг тури тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказилиши керак:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
давлат мудофаасини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — давлат синовларини ўтказишда манфаатдор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
ижрочи — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
ўлчаш воситасининг тури — битта принципнинг ўзида ишлашга асосланган, бир хил конструкцияга эга бўлган ҳамда битта техник ҳужжатнинг ўзи бўйича тайёрланган, битта мақсад учун белгиланган ўлчаш воситаларининг мажмуига бериладиган умумлаштирилган таъриф;
ўлчаш воситаларининг намунаси — маълум чеклашлар билан барча жиҳатдан шу турга мувофиқ бўлган ўлчаш воситасининг аниқ нусхаси;
ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш — ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг бир ёки бир нечта намуналарида ўтказиладиган мувофиқликни баҳолаш ва кейинчалик ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаган ҳолда мувофиқликни баҳолаш тўғрисида ҳисобот бериш тартиб-таомили;
ўлчаш воситаларини синаш дастури — ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишларининг ҳажмини, турларини ва кетма-кетлигини белгиловчи ҳужжат.
4. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
5. Ишлаб чиқариладиган ва (ёки) сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситалари ва Ўзбекитон Республикаси ҳудудида тўп ҳолида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган ўлчаш воситалари ва зарур бўлганда, ягона нусхадаги ўлчаш воситаларига нисбатан (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кейинчалик уларнинг тури тасдиқланган ва тасдиқланган ўлчаш воситалари тури реестрга киритилган ҳолда ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўтказилади.
6. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
7. Ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.
2-боб. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш
9. Ариза берувчи ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун ижрочига ариза юборади.
10. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун берилган аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
ариза берувчининг номи, манзили ва реквизитлари;
ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили;
ўлчаш воситаларининг номи ва уларнинг вазифаси;
ўлчаш воситаларининг метрологик ва техник тавсифлари;
ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш бўйича талаблар кўрсатилган ҳужжат белгиланиши ва номи.
11. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
тасдиқланадиган турдаги ўлчаш воситалари (камида уч нусхада);
ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикасида сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситаларига талаблар белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ёки норматив ҳужжат лойиҳаси.
Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
12. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса — ариза берувчига давлат синовларини ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.
13. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
14. Ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни аризага асосан ижрочи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома асосида метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) ўтказади ҳамда экспертиза натижаларига асосан эксперт хулосасини расмийлаштиради.
15. Тақдим этилган ҳужжатларнинг экспертизаси метрологик талаблар, ўлчашлар бирлиги билан боғлиқ қоидалар ва нормалар қўлланишининг тўғрилиги ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати, ижрочи томонидан ариза берувчига эксперт хулосаси тақдим этилгандан сўнг ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.
Экспертиза натижалари ижобий бўлганда ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда ўлчаш воситаларини синаш дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади ва уни ариза берувчи билан келишади, ўлчаш воситаларининг турини синовдан ўтказиш жойини ва ариза берувчи билан келишган ҳолда синовлар ўтказиш жадвалини белгилайди.
16. Ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиёти, ўлчаш воситалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
17. Серияли ишлаб чиқариш, шу жумладан, импорт бўйича олиб кириш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаб чиқариш жойида ўтказилади. Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш жойида давлат синовидан ўтказиш ҳажми ва давомийлиги ариза берувчи билан келишган ҳолда ўлчаш воситаларини синаш дастурига мувофиқ белгиланади ва тузиладиган шартномада қайд этилади.
18. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш давомийлиги йигирма беш иш кунидан ошмаслиги керак, синовлар ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
19. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни синаш дастурига мувофиқ экспериментал тадқиқ қилинади ва уларнинг натижаларига ишлов берилади ва тасдиқланаётган турдаги ўлчаш воситасининг қиёслаш услубиётлари экспериментал тарзда синаб кўрилади.
20. Тўплар ёки ягона нусхада импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг иқлим ва механик кўрсаткичлари бўйича Лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) тизимида аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан берилган амалдаги синаш баённомалари тақдим этилган ҳолда ушбу кўрсаткичлар бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказилмайди.
Бундай ҳолда синов натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳақиқатда олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг бутун тўпламига нисбатан татбиқ этилади.
21. Ўлчаш воситасини синаш дастури бандлари бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари синаш (ўлчаш, қиёслаш ва калибрлаш) баённомаси шаклида расмийлаштирилади.
22. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижалари бўйича баённомаси ҳамда ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синаш далолатномаси тузилади. Баённома далолатномага мажбурий илова ҳисобланади.
23. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи уч иш куни мобайнида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради. Номувофиқликларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.
25. Далолатномада кўрсатилган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ижрочи уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш учун аризани бекор қилади.
26. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ижрочи уч иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва зарур бўлганда ўлчаш воситасини такроран давлат синовларидан ўтказади.
27. Ўлчаш воситаларини такроран синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида ариза берувчига ўлчаш воситасининг турини тасдиқлашда аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
28. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи икки иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш натижаларига эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
29. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
30. Ижрочи ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг икки иш кунидан ошмайдиган муддатда ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича реестр учун ўлчаш воситалари турнинг таърифини ва 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш ҳақидаги сертификатни расмийлаштиради.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
31. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддати беш йилни ташкил этади.
32. Реестрга киритилган ва тури тасдиқланган ўлчаш воситалари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади, тури тасдиқланган сериялаб ишлаб чиқариладиган ўлчаш воситалари учун қўшимча равишда ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати ва турнинг таърифи жойлаштирилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
33. Ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш муддати тамом бўлгандан сўнг ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш даври мобайнида ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади. Ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш давригача ёки ундан кейин ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари реестрга киритилганидан сўнг қиёслашдан ўтказилади.
34. Импорт бўйича тўп қилиб олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати ушбу турдаги ўлчаш воситалари тўпининг идентификация белгилари кўрсатилган аниқ тўпига берилади.
Олдин реестрга киритилган ўлчаш воситасининг янги тўпи олиб кирилганда, ўлчаш воситаларининг ушбу тўпига ўлчаш воситаларининг олдин реестрга киритилиш рақами берилади.
35. Тўп қилиб импорт бўйича олиб кирилаётган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўлчаш воситалари намунавий дастурлари ёки олдин реестрга киритилган шу турдаги ўлчаш воситаларининг синаш дастурлари бўйича ўтказилади.
Ўлчаш воситалари синовлари намунавий дастурлари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
36. Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқланганидан сўнг ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётини, шунингдек, техник талабларни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳасини (илгари тасдиқланган ҳужжат бўлмаган тақдирда) тасдиқлайди.
37. Ижрочи янги тури тасдиқланган ўлчаш воситаларининг ишлаб чиқарувчиси жойлашган жойда ушбу турдаги ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти ҳолатини таҳлил қилади.
Ишлаб чиқарувчида реестрга киритилган ўлчаш воситалари, Лабораторияларни аккредитатциядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ёки Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) тизимидаги аккредитациядан ўтказилган ёки сертификатлаштириш органи томонидан тасдиқланган (сифат) менежменти тизими мавжуд бўлган тақдирда, бирламчи метрологик текширув натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эътироф этилади.
38. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ариза берувчининг аризасига биноан ушбу Қоидаларнинг 9 — 37-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади, 14-15-бандларида назарда тутилган ишлар бундан мустасно.
Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижаларидан қатъи назар, ижрочи давлат синовлари тугаганидан сўнг уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни ариза берувчига қайтаради.
39. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ижрочига унинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой олдин топширилиши керак.
40. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш тартиб-таомилидан ўтган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.
3-боб. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва дубликатини бериш
41. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
ўлчаш воситасининг сифати ёмонлашганлиги бўйича ўлчаш воситалари фойдаланувчиларининг асосли шикоятлари (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талабларга номувофиқлик) мавжуд бўлганда;
ўлчаш воситасининг даврий метрологик текшируви ва уни назоратдан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талаблар бўйича номувофиқликлар сони кўпайиши тўғрисида расмий маълумотлар (аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан тасдиқланган маълумотлар) мавжуд бўлганда;
ишлаб чиқарувчи томонидан ўлчаш воситасининг констукциясига ва ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ижрочига хабар берилмаганлиги аниқланганда.
42. Ижрочи ушбу Қоидаларнинг 41-бандда кўрсатилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар аниқланганда ўн иш куни мобайнида тегишли хулосани расмийлаштиради ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.
Тақдим этилган ҳулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида у ариза берувчига етказилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
43. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
44. Ариза берувчи томонидан ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этганида, ёзма шаклдаги маълумотни ижрочига тақдим этади.
45. Ижрочи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида ёзма шаклдаги маълумотни олган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
46. Ижрочи томонидан тақдим этилган хулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида сертификатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрисида ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида ариза берувчига хабар беради.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
47. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қарорда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳолатлари ишлаб чиқарувчи томонидан бартараф этмаганда;
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
ишлаб чиқарувчи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини бекор қилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
тури тасдиқланган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
49. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифидаги имловий, грамматик хатоларни тузатиш ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифини бекор қилиш ҳамда янги ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифи олдин берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифидаги сана кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилиши йўли билан амалга оширилади.
50. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
51. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситаларининг синов натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
52. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
53. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва аризани тайёрлайди ҳамда ижрочига тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб:
ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;
давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ариза берувчига аризани рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ҳамда экспертиза якунлари бўйича эксперт хулосасини расмийлаштиради.
Беш иш куни мобайнида
Ариза берувчи
Экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тақдим этади.
Ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
Ижрочи
Ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказади.
Уч иш куни мобайнида
Ижрочи
Экспертиза натижалари ижобий бўлганда — ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади.
Беш иш куни мобайнида
4-босқич
Ижрочи
1. Ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказади.
2. Синовлар натижалари бўйича далолатнома ва баённомани расмийлаштиради.
Ўн иш куни мобайнида
5-босқич
Ижрочи
Синовлар натижалари салбий бўлганда, номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради.
Уч иш куни мобайнида
6-босқич
Ариза берувчи
Номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда
7-босқич
Ижрочи
Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни текширади, лозим бўлганда ўлчаш воситалари такрорий давлат синовларидан ўтказилади.
Уч иш куни мобайнида
8-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини такрорий синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.
Бир иш куни мобайнида
9-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ёки ўлчаш воситаларининг такрорий давлат синовларидан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
Икки иш куни мобайнида
10-босқич
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.
Бир иш куни мобайнида
11-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг воситалари турини тасдиқлайдиган сертификатни ва реестр учун ўлчаш воситаси турининг таърифини расмийлаштиради ва сертификат беради.
Икки иш куни мобайнида
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш қоидаларига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига 2-ИЛОВА
1. Ушбу Қоидалар ўлчаш воситаларини, шу жумладан, модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини (кейинги ўринларда стандарт намуна деб аталади) метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчаш воситаларининг тасдиқланган турларини Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар талаблари ўлчаш воситаларини метрология текшируви ва давлат метрология назорати соҳасида қўллайдиган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши керак:
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — ўлчаш воситаларини (шу жумладан, стандарт намуналарни) метрологик аттестациядан ўтказишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар;
ижрочи — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати органи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
метрологик аттестация дастури — ўлчаш воситаларини, шу жумладан, стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар ҳажмини, тури ва кетма-кетлигини, ҳисобот маълумотларини тақдим қилиш шаклини белгилайдиган ҳужжат;
метрологик экспертиза — ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши билан боғлиқ метрологик талаблар, қоидалар ва нормаларни қўллаш тўғрилиги ва тўлиқлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
стандарт намуна — метрологик аттестация натижасида модда (материал)нинг хоссаси ёки таркибини тавсифлайдиган битта ёки ундан ортиқ қийматлари аниқланган шу модда (материал) намунаси шаклидаги ўлчаш воситаси;
техник топшириқ — ишлаб чиқиладиган стандарт намуналарнинг метрологик тавсифларига қўйиладиган техник талабларни ўз ичига олган ҳужжат;
техник ҳисобот — техник топшириққа мувофиқ стандарт намуналарнинг метрологик ва техник тавсифларини аниқлаш бўйича ўтказилган ёки бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини ўз ичига олган техник ҳужжат.
4. Метрологик аттестациядан бир турдаги, ягона нусхадаги ёки кичик тўпларда (ўн донагача) ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган ўлчаш воситаларининг ҳар бир нусхаси (шу жумладан, стандарт намуналар) ўтказилади.
Миқдори ўлчаш воситалари кичик тўпидан кўп бўлган бир турдаги ўлчаш воситалари кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш ва реестрда рўйхатдан ўтказиш шарти билан давлат синовларидан ўтказилади.
5. Ариза берувчининг ихтиёрига кўра миқдори кичик тўплардан кўп бўлган бир турдаги ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши мумкин. Бунда метрологик аттестациядан ўлчаш воситаларининг ҳар бир нусхаси ўтказилади.
6. Метрологик аттестация тартиб-таомилидан ўтган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилмайди.
7. Ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширишга аккредитация ўтказилган, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Хавфсизлик, гигиеник ёки махсус талабларга мослиги бўйича синаладиган ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси тегишли синовлар ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
8. Ўлчаш воситаларини ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
9. Метрологик аттестациядан ўтказиш вақтида ижрочи ўлчаш воситаларининг ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.
Ижрочи фақат метрологик аттестациядан ўтказиш вақтида натижалар аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситалари метрологик тавсифларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.
10. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
11. Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
12. Ўлчаш воситаларини ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир навбатдаги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.
13. Ариза берувчи ижрочига ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза юборади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ариза берувчининг тўлиқ номи, манзили ва реквизитлари;
ўлчаш воситаларининг номи ва уларни ишлаб чиқарувчи мамлакат;
ўлчаш воситаларининг номи, белгиланиши ҳамда унинг инвентар ёки завод рақами;
баҳоланиши керак бўлган тавсифлар рўйхати.
Аризада (кўп функцияли ўлчаш воситалари учун) ўлчанувчи катталиклар, ўлчаш диапазонини ва шу ўлчаш воситасини фойдаланиш назарда тутилган шароитларни кўрсатиш зарур.
14. Фойдаланиш учун ишга-тушириш созлаш ишлари ўтказилиши талаб этиладиган бир нечта қисмлардан иборат бўлган ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси, улар монтаж қилингандан ва фойдаланиш жойида уларнинг ишга яроқлилиги синаб кўрилгандан сўнг ўтказилади. Ушбу ҳолатда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилииши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
15. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ўлчаш воситаси;
ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;
бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Ижрочининг мутахассисларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
17. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишда метрологик аттестация учун мўлжалланган жой шароити қиёслаш услубиёти ва метрологик аттестация дастурида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ариза берувчининг аризасига кўра ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш улардан фойдаланиш жойида ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
18. Агар ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун ижрочи лабораториясида бутун диапазон бўйича метрологик аттестациядан ўтказишнинг техник имкони мавжуд бўлмаса, ариза берувчининг ёзма талабига кўра ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш мумкин бўлган диапазонда ўтказишга йўл қўйилади.
19. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
20. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этилиши мумкин.
21. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига «E-metrologiya» ахборот дастури орқали метрологик аттестацияни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган, ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётини акс эттирувчи ҳужжат бўлмаган тақдирда ижрочи томонидан ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар асосида қиёслаш услубиётининг лойиҳаси икки иш куни мобайнида ишлаб чиқилади.
23. Ижрочи томонидан метрологик аттестация дастури бир иш куни мобайнида ишлаб чиқилади ва ариза берувчи билан келишилади.
24. Ижрочи ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга тузилган шартнома бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб, метрологик аттестация дастури ва ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётига мувофиқ ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказади.
25. Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестация дастури ва қиёслаш услубиёти ўлчаш воситаларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
26. Бир турдаги ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси метрологик аттестация намунавий дастурлари бўйича ўтказилиши мумкин.
Ўлчаш воситалари метрологик аттестация намунавий дастурлари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
27. Метрологик аттестация дастури, ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш баённомаси ва далолатномасининг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар билан белгиланади.
28. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини махсус дастурий таъминот (платформа) орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари салбий бўлган тақдирда ижрочи бир иш куни мобайнида аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва ариза берувчига беради.
29. Ижрочи ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Қоидаларга 4-иловага асосан шакл бўйича реестр учун ўлчаш воситалари турининг таърифи ва 5-иловага мувофиқ шакл бўйича метрологик аттестация сертификатини расмийлаштирилади.
(29-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
30. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
31. Ўлчаш воситалари метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервалига мувофиқ белгиланади.
32. Метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади.
33. Ариза берувчи ижрочига ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза юборади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
ариза берувчининг номи, манзили ва реквизитлари;
стандарт намуналарнинг номланиши, белгиланиши ва қўлланилиш соҳаси;
ишлаб чиқарувчи мамлакат (ишлаб чиқарувчи);
стандарт намунанинг идентификация белгиси ва ишлаб чиқарилган йили.
34. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
стандарт намуна;
стандарт намуна паспорти;
техник топшириқ лойиҳаси;
стандарт намунанинг эксплуатация ва техник ҳужжатлари.
35. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
36. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 34-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
37. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва натижалар ижобий бўлганда стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади ёки метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига қиёслаш ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.
38. Ижрочи тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида техник топшириқни метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) ўтказади.
39. Стандарт намуна ҳужжатларининг экспертизаси натижалари ижобий бўлганда ижрочи эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади.
40. Стандарт намуна ҳужжатларининг экспертизаси натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.
Ариза берувчи далолатномада кўрсатилган эътирозлар асосида номувофиқликни бартараф қилади. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин техник топшириқни қайта экспертиза қилиш зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди.
Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.
Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
41. Техник топшириқ келишилгандан сўнг ариза берувчи техник топшириққа мувофиқ метрологик ва техник тавсифларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишларини ўтказади, техник ҳисобот тузади ва экспертиза ўтказиш учун ижрочига тақдим этади.
42. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш доирасида илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида»ги Қонун.
43. Ижрочи техник ҳисобот олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида стандарт намуна ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.
44. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида стандарт намуналарини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари мавжуд бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш куни мобайнида стандарт намунани реестрда рўйхатга олади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
45. Стандарт намуна ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида номувофиқлик сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.
46. Ижрочи стандарт намуна реестрда рўйхатга олингандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Қоидаларга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича реестрда метрологик аттестация сертификатини расмийлаштиради.
Реестрга киритилган стандарт намуналар рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
47. Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати беш йилни ташкил этади.
48. Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати метрологик тавсифлар вақтида ўз барқарорлигини сақлаган стандарт намуна учун узайтирилади.
49. Стандарт намунанинг метрологик аттестацияси сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ариза берувчи ижрочига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза беради.
50. Аризага стандарт намунанинг метрологик тавсифларининг барқарорлиги тўғрисида ариза берувчи томонидан тасдиқланган барқарорликни текшириш натижалари тўғрисидаги техник ҳисобот шаклидаги маълумотлар илова қилинади.
51. Зарурат бўлганда экспертиза ўтказаётган ижрочи аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчига ташриф буюрган ҳолда стандарт намунани қўллаб стандарт намуна метрологик тавсифларининг барқарорлигига оид ўлчашлар ўтказиш шароитлари билан танишиш ҳуқуқига эга.
54. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар метрологик аттестациясининг натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
55. Ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни бажаришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
56. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1 Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда — ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Метрологик аттестация дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади (зарурат бўлганда).
Учиш куни мобайнида
4-босқич
Ижрочи
Метрологик аттестация дастурига мувофиқ ўлчаш воситаларининг хоссаларини текширади ва текшириш натижаларига кўра метрологик аттестация баённомаси ва далолатномасини расмийлаштиради.
Учиш куни мобайнида
5-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, махсус дастур орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади.
Ўлчаш воситаларининг хоссаларини текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда, ариза берувчига метрологик номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани беради.
Бир иш куни мобайнида
6-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин реестр учун ўлчаш воситалари тарифини расмийлаштиради ва метрологик аттестация сертификатини беради.
Икки иш куни мобайнида
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
1. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда — ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Техник топшириқни метрологик экспертизадан ўтказади:
стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади;
стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари салбий бўлганда номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.
Беш иш куни мобайнида
Ариза берувчи
Метрологик экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта ишланган техник топшириқни экспертиза қилиш учун тақдим этади.
Ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда
Ижрочи
Техник топшириқни қайта метрологик экспертизадан ўтказади ва стандарт намуна ҳужжатларининг қайта метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади.
Уч иш куни мобайнида
4-босқич
Ариза берувчи
Техник топшириқ келишилгандан сўнг:
техник топшириққа мувофиқ метрологик ва техник тавсифларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишларини ўтказади;
техник ҳисобот тузади ва метрологик экспертиза ўтказиш учун ижрочига тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
5-босқич
Ижрочи
Техник ҳисоботни метрологик экспертизасини ўтказади:
1. Ушбу Қоидалар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Ушбу Қоидалар тегишли маъмурий регламентларга биноан кўрсатиладиган давлат хизматларига асосан амалга ошириладиган табиий газ, электр энергияси, сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (ҳисоблагичларни) даврий қиёслашдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳада қўлланадиган, Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
3. Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим:
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
4. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ҳамда катталикларнинг ўзгаришини, уларнинг қийматларини баҳоламасдан кузатиш учун қўлланадиган, идикаторлар туркумига киритилган техник воситалар қиёслашдан ўтказилмайди.
5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ижрочи — белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари метрология хизматлари, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
қиёсловчи — аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари метрология хизматлари, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларининг зарур малакага эга бўлган, аниқ бир ўлчаш тури бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассиси;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
қиёслаш тамғасининг изи — ўлчаш воситаси ва (ёки) техник ҳужжатга босилган, ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситаларини, шу жумладан, ростловчи қурилмаларни ҳар қандай рухсат берилмаган киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган белги;
қиёслаш тамғаси — белгиланган шакл ва мазмундаги ўйма белгилар майдонига эга бўлган, ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига изи босиб тушириладиган ва уларни қиёслашдан ўтказилганлигини ва қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи техник қурилма;
6. Метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳалардан ташқарида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашга ихтиёрий равишда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
7. Ўлчаш воситалари ишлаш циклида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан, хусусан:
бирламчи қиёслашдан — ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан сўнг;
даврий қиёслашдан — ўлчаш воситалари қиёслашлараро интервалининг муддати тугаганда;
навбатдан ташқари қиёслашдан — ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тамға шикастланганда, ўлчаш воситаси қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини ўтказиш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, ўлчаш воситаларини узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг фойдаланишга киритишда;
инспекцион қиёслашдан — давлат метрологик назоратини амалга оширишда ўлчаш воситалари қўлланишга яроқлилигини аниқлаш зарур бўлганда;
эксперт қиёслашдан — ўлчаш воситалари созлиги ёки уларнинг қўлланишга яроқлилиги, метрологик тавсифлар бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.
Даврий қиёслаш ишлари «E-metrologiya» ахборот дастури орқали амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
8. Бирламчи қиёслашдан барча ўлчаш воситалари нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
9. Ўлчаш воситаларини инспекцион ва эксперт қиёслашдан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.
Ўлчаш воситаларини эксперт қиёслаш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суд қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.
10. Ўлчаш воситаларини қиёслашда аккредитациядан ўтган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.
11. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ метрология текширувидан ўтган ўлчаш ва синов воситалари ёрдамида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
18. Ариза берувчи қуйидагиларни илова қилган ҳолда, «E-metrologiya» ахборот дастури орқали ижрочига қиёслаш ўтказиш тўғрисида ариза беради:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
ўлчаш воситалари;
ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари.
19. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза берувчи билан «E-metrologiya» ахборот дастури орқали шартнома тузади, қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига қиёслашни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда электрон платформасида тегишли ёзув қолдиради.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
20. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, қиёслашдан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
21. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
22. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 18-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз иҳтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
23. Ўлчаш воситалари қиёслашдан:
стационар қиёслаш лабораторияларида;
кўчма (мобиль) қиёслаш лабораторияларида;
бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
24. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда қиёслаш учун мўлжалланган жой шароити қиёслаш усулларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Фойдаланиш жойида ўлчаш воситаларини қиёслаш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади.
Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари қиёслаш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
25. Агар ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ижрочи лабораториясида бутун диапазон бўйича қиёслашнинг техник имкони мавжуд бўлмаса, ариза берувчининг ёзма талабига кўра ўлчаш воситаларини қиёслашни мумкин бўлган диапазонда ўтказишга йўл қўйилади.
26. Ўтказилган қиёслаш натижаларига кўра ўлчаш воситалари қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини қиёслаш баённомаси тузилади ва унинг асосида юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ва ишчи ўлчаш воситалари учун 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.
Бир турдаги бир нечта ўлчаш воситаларига битта гувоҳнома расмийлаштиришга йўл қўйилади, бундай ҳолларда ўлчаш воситаларининг барча маълумотлари (завод рақами, параметр номи, ўлчаш чегаралари, хатоликлар, аниқлик даражаси) қиёслаш гувоҳномасига иловада кўрсатилади.
27. Қиёслаш тамғасининг изи ўлчаш воситаларига (ёки маҳкамловчи пломбага) ва (ёки) ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларига босилади.
28. Ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда) қиёсловчи томонидан пломбаланади.
29. Ўлчаш воситалари қиёслаш натижаларига кўра кейинги қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда, ижрочи томонидан ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади, қиёслаш тамғасининг изи эса бекор қилинади.
30. Қўлланишга яроқсиз деб топилган ўлчаш воситалари таъмирлангандан ва техник хизмат кўрсатилгандан сўнг такрорий қиёслашдан ўтказилиши лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Аризани кўриб чиқади: ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тегишли шартнома тузади;
ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида ариза берувчига «E-metoologiya» ахборот дастури орқали ёзма равишда хабар беради.
Бир иш куни мобайнида
3-босқич
Ариза берувчи
Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини «E-metrologiya» ахборот дастури орқали тақдим этади.
Зарур бўлган ҳолларда
4-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:
қиёслаш натижалари ижобий бўлганда, ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини «E-metrologiya» ахборот дастури орқали беради;
қиёслаш натижалари салбий бўлганда, ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома «E-metrologiya» ахборот дастури орқали беради.
Ўн иш куни мобайнида
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
1. Ушбу Қоидалар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар метрология текшируви ва давлат метрология назорати татбиқ этиладиган соҳаларда қўлланадиган ёки қўлланишга мўлжалланган синов воситаларига тааллуқли.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган синов воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим:
моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;
заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;
умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
саноат хавфсизлигини таъминлаш;
давлат мудофаасини таъминлаш;
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;
маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.
3. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан асосий мақсад жоиз оғиш чегараларида синов шароитларининг худди ўзидай такрорланиш имкониятини тасдиқлаш ва синов воситасининг белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлашдан иборат.
4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
синов шароитлари — синовлар жараёнидаги таъсир этувчи омиллар ёки объектнинг ишлаш режимларининг мажмуи.
5. Синов воситаси ундан фойдаланиш цикли давомида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт метрологик аттестациядан, хусусан:
бирламчи аттестация — ишлаб чиқаришдан чиқарилгандан, импорт бўйича олиб келингандан ёки таъмирлашдан кейин, шунингдек, синов воситаларини фойдаланишга топширишда ва монтаждан сўнг фойдаланишга тайёрлашда;
даврий аттестация — синов воситаларининг эксплуатация ҳужжатларида белгиланган интервал вақти тугаганда ёки уни бирламчи метрологик аттестациядан ўтказиш пайтида синов воситаларининг тавсифлари техник ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида;
навбатдан ташқари аттестация — синов воситаларининг аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи пломба бузилганда, синов воситаси метрологик аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини бажариш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, синов воситаларини узоқ муддат сақлашдан кейин фойдаланишга топширишда;
инспекцион аттестация — давлат метрологик назоратини амалга оширишда синов воситаларининг фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш зарур бўлган ҳолда;
эксперт аттестация — синов воситаларининг созлиги ёки уларнинг яроқлилиги, меъёрланган техник тавсифларга мувофиқлиги бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.
6. Бирламчи метрологик аттестация жараёнида қуйидагилар белгиланади:
аниқ турдаги маҳсулотнинг синов услубиётлари ҳужжатларида белгиланган ташқи таъсир этувчи омилларни ёки синов объектининг иш режимларини ўзидай қайта тиклаш имконияти;
синов шароитлари параметрларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларида белгиланган кўрсаткичлардан оғиши;
ходимларнинг хавфсизлигини ва атроф-муҳитга зарарли таъсир мавжуд эмаслигини таъминлаш;
даврий метрологик аттестация пайтида текширилиши керак бўлган ускуналар тавсифларининг рўйхати, шунингдек, уларни қўллаш усуллари, воситалари ва даврийлиги.
Даврий аттестация синов ускуналаридан фойдаланиш жараёнида, унинг тавсифларининг синов услубиётларининг ҳужжатлари ва эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳажмда амалга оширилади.
7. Синов воситаларини инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш жараёнида манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.
Синов воситаларини эксперт аттестациядан ўтказиш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.
8. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
Инспекцион ва эксперт аттестациядан ўтказиш учун ҳақ шартнома асосида манфаатдор томон томонидан тўланади.
9. Синов воситаларини аттестациядан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
10. Синов воситаларини бирламчи ёки даврий метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
бевосита синов воситалари жойлашган жойларда, ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
14. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишда метрологик аттестация учун мўлжалланган жой шароитлари синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш услубиёти ва дастурида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Синов воситаларини улардан фойдаланиш жойида метрологик аттестациядан ўтказиш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади. Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.
15. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
16. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
17. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади, метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ижрочи уч иш куни мобайнида ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабаблари кўрсатилган хат юборади.
Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда ҳам тузилиши мумкин.
18. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиётига мувофиқ амалга оширилади.
19. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси давлат метрология хизмати органларида уч иш куни мобайнида экспертизадан ўтказилиши лозим.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари ижобий бўлганда ижрочи эксперт хулосани расмийлаштиради.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизаси натижалари салбий бўлганда, ижрочи бир иш куни давомида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда эксперт хулосасини расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.
Ариза берувчи эксперт хулосасида кўрсатилган эътирозлар асосида номувофиқликни бартараф қилади. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти асосида синов воситаси уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бирламчи метрологик аттестациядан ўтказилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.
Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
20. Ариза берувчи синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқишни давлат метрология хизмати органларига ва (ёки) шу турдаги ишларни бажариш бўйича техник ваколатли шахсларга топшириши мумкин.
Ижрочи томонидан ишлаб чиқилган синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаси экспертизадан ўтказилмайди, бироқ ариза берувчи билан келишилади.
Синов воситалари бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти, синов воситаларига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
21. Синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётининг амал қилиш муддати чегараланмаган ва агар у аниқлик ва қайта тикланувчанлик бўйича аттестациядан ўтказилаётган синов воситасига қўйиладиган талабларга жавоб берса, ундан ариза берувчи (келишув бўйича) ёки метрология хизмати томонидан келгусида бир турдаги синов воситасини аттестациядан ўтказиш учун қўлланиши мумкин.
22. Зарурат бўлганда, метрологик аттестациянинг зарур тарзда ўтказилишини таъминлаш учун ариза берувчи ёрдамчи ускуналарни тақдим этади.
23. Синов воситалари таркибига кирадиган ўлчаш воситалари метрологик текширувдан ўтиш пайтига фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатларга эга бўлиши керак.
24. Ижрочи синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестациядан ўтказиш дастури ва услубиётига мувофиқ беш иш кунидан ошмайдиган муддатда синов воситасининг хоссаларини текширади, синов натижалари эса ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича метрологик аттестация баённомаси ва 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади.
25. Метрологик аттестация натижалари ижобий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 4-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг метрологик аттестацияси сертификатини расмийлаштиради.
Метрологик аттестация натижалари салбий бўлганда ижрочи ушбу Қоидаларга 5-иловада келтирилган шакл бўйича икки иш куни мобайнида синов воситаларининг яроқсизлиги тўғрисида хабарнома беради.
26. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
28. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.
Зарур бўлган ҳолларда
2-босқич
Ижрочи
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:
метрологикаттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;
метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ариза берувчига метрологик аттестацияданўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.
Бир иш куни мобайнида
Уч иш куни мобайнида
3-босқич
Ижрочи
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳаларини экспертизадан ўтказади:
синов воситаларини бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиёти лойиҳалари экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради.
синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестацияси дастури ва услубиёти лойиҳалари экспертизаси натижалари салбий бўлганда, номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда эксперт хулосани расмийлаштиради.
Уч иш куни мобайнида
4-босқич
Ариза берувчи
Экспертиза натижалари салбий бўлганда — номувофиқликларни бартараф этади ва синов воситаларининг бирламчи ва даврий метрологик аттестацияси дастури ва услубиётининг қайта ишланган лойиҳаларини такрорий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.
Уч иш куни мобайнида
5-босқич
Ижрочи
Бирламчи ва даврий метрологик аттестация дастури ва услубиётига мувофиқ синов воситасининг хоссаларини текширади ва натижаларни аттестация баённомасида расмийлаштиради:
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги 528-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўлчаш воситаларини калибрлашни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
ариза берувчи — ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказишдан манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ўлчаш воситаларини калибрлаш — маълум шароитларда, ўлчаш воситаси ёрдамида олинган катталик қиймати ва эталон билан қайта тикланадиган тегишли катталик қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган операциялар мажмуи.
3. Калибрлаш маълум шароитларда калибрланадиган ўлчаш воситалари ёрдамида олинган катталик қийматлари ҳамда намунавий ўлчаш воситалари ва эталонлар билан қайта тикланадиган тегишли қийматлар ўртасидаги нисбатни аниқлайдиган операциялар мажмуини амалга ошириш орқали ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
4. Ўлчаш воситаларини калибрлашда халқаро бирликлар тизимининг бирликларигача бевосита ёки билвосита метрологик кузатилувчанликка эга бўлган намунавий ўлчаш воситалари (эталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситалари қўлланилади.
5. Ўлчаш воситаларини калибрлаш даврийлиги калибрлаш усуллари ва тартиб-таомилларида белгиланади, бунда белгиланган муддат тегишли ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервал муддатидан ошмаслиги керак.
6. Калибрлаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда чоп этилган ёхуд нуфузли техник ташкилот ёки тегишли илмий мақола ёки журналларда баён этилган ёки ўлчаш воситасини ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган усуллар (кейинги ўринларда калибрлаш усули деб аталади) қўлланилиши тавсия этилади. Лаборатория томонидан сифат тизими менежменти ҳужжати шаклида ишлаб чиқилган ёки модификацияланган усуллар қўлланилиши мумкин.
Калибрлашни қандай амалга ошириш ҳақида етарлича ва аниқ ахборотга эга бўлган калибрлаш усуллари, агар бу усуллар калибрлаш лабораториясининг ходимлари томонидан ишда қўлланиши мумкин бўладиган тарзда ёзилган бўлса, усулда ҳаракатлар кетма-кетлигининг ҳужжатлаштирилиши ёки қўшимча аниқлаштирилиши зарур бўлганда — тўлдирилмаслиги ёки ички тартиб-таомиллар шаклида қайта ёзилмаслиги керак.
Калибрлаш лабораториялари калибрлаш усулидаги ҳаракатлар кетма-кетлигининг ҳужжатлаштирилиши ёки қўшимча аниқлаштирилиш учун калибрлаш ва ўлчаш имкониятларидан келиб чиқиб калибрлаш тартиб-таомилини ишлаб чиқади.
8. Аккредитациядан ўтказилган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан ўлчаш воситаларини қиёслашда фойдаланиш мумкин.
9. Ўлчаш воситаларини калибрлашни калибрлаш лабораториясининг аккредитациянинг маълум соҳасида ваколатли бўлган ходимлари ўтказади.
10. Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.
11. Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
12. Ўлчаш воситаларини калибрлашнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.
13. Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
ариза берувчининг ўлчаш воситаларини калибрлаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;
буюртмачининг талабларига мувофиқ калибрлашни ўтказишнинг техник имкониятларини аниқлаш ва маълум метрологик тавсифларни таъминлаш учун намунавий ўлчаш воситалари (эталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситаларини танлаш;
калибрлаш жараёнида аниқланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари рўйхати, ва зарур бўлганда, калибрлаш шароитларига ва бу тавсифларни аниқлаш усулларига қўйиладиган талаблар.
15. Ўлчаш воситаларини калибрлаш:
стационар калибрлаш лабораторияларида;
кўчма (мобиль) калибрлаш лабораторияларида;
бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.
Мутахассисларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) калибрлаш лабораторияларидан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.
16. Зарур бўлганда ариза берувчининг аризасига асосан ўлчаш воситаларини калибрлаш уларни тайёрлаш, улгуржи сақлаш (импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситалари учун), ўлчаш воситаларини таъмирлаш ёки фойдаланиш жойларида амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза берувчи:
ўлчаш воситаларини калибрлаш фойдаланиш жойида ўтказилган тақдирда — калибрлашни ўтказишни амалга оширадиган ижрочига тегишли бўлган калибрлаш ва ёрдамчи воситаларнинг калибрлаш ўтказиш жойига ва қайтадан ўз жойига етказилишини таъминлайди;
калибрлашни ўтказиш учун зарур бўлган хоналарни ва ёрдамчи ходимларни ажратади;
сифатли калибрлаш ишларини ўтказиш учун барча шароитларни таъминлайди;
ўлчаш воситаларини калибрлаш фойдаланиш жойида ўтказилган тақдирда — калибрлашни амалга оширадиган ижрочига тегишли бўлган калибрлаш ва ёрдамчи воситаларнинг сақланишини таъминлайди;
кўчма (мобиль) калибрлаш лабораториясидан фойдаланилганда — унинг муҳандислик коммуникацияларига уланишини таъминлайди, у турадиган жойни тақдим этади, шунингдек, унинг сақланишини таъминлайди.
17. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ариза берувчи билан ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш тўғрисида шартнома тузади ёки калибрлашни ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда ариза берувчига калибрлашни ўтказишни рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган хат юборади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда ҳам тузилиш мумкин.
18. Ўлчаш воситаларини калибрлаш ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказишга тузилган шартномага асосан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўтказилади.
Ўлчаш воситаларини калибрлашдан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, калибрлашдан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.
19. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилган бўлиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.
20. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.
21. Калибрлашни ўтказиш вақтида бажарувчи ўлчаш воситалари ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.
22. Ижрочи фақат калибрлаш ўтказиш вақтида натижаларнинг аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситалари метрологик тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.
23. Ўлчаш воситасининг қўлланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилиниши ариза берувчига юклатилади. Калибрлаш ўтказишга имкон бермайдиган сабаблар юзага келганда ижрочи томонидан ариза берувчига калибрлаш ўтказиш имкони йўқлигининг сабаблари кўрсатилган далолатнома тақдим этилади.
3-боб. Калибрлаш натижаларини расмийлаштириш
24. Ўлчаш воситаларини калибрлаш жараёнида ўтказиладиган ўлчаш натижалари, уларга ишлов бериш ва ноаниқлигини баҳолаш, калибрлашдан ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган шакл бўйича калибрлаш ўтказиш баённомаларида ва сертификатларида қайд этилади.
25. Ўлчаш воситасини калибрлаш сертификати мазмунига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган.
26. Калибрлаш сертификатида ёки баённомасида хатолар аниқланганда сертификатларни ва баённомаларни белгиланган тартибда тўлиқ қайта расмийлаштириш ишлари бажарилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
28. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ижрочига ўлчаш воситаларинива фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этади.
Шартномада белгиланган муддатларда
4-босқич
Ижрочи
Буюртмачининг талабларига мувофиқ калибрлашни ўтказишнинг техник имкониятларини аниқлаш ва маълум метрологик тавсифларни таъминлаш учун намунавий ўлчаш воситалари (эталонлар) ва ёрдамчи калибрлаш воситаларини танлайди.
Ўн иш куни мобайнида
Ўлчаш воситасининг ишлаши фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
Ўлчашларни бажаради.
5-босқич
Ижрочи
Ўлчаш воситаларини калибрлаш жараёнида ўтказиладиган ўлчаш натижалари, уларга ишлов бериш ва ноаниқлигини баҳолаш, калибрлашдан ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган шакл бўйича калибрлаш ўтказиш баённомаларида ва сертификатларида қайд этилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 09/20/528/1240-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон; 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)