Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларини қўллаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
«Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасида халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилиши;
катталик бирликларининг номи, белгиси, уларни ёзиш ва қўллаш қоидалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталикларни қўллашга йўл қўйилиши мумкинлиги;
ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ катталикларнинг бошқа бирликлари ҳам ишлатилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган, халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликлари номи ва белгиланиши 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталик бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши 2-иловага мувофиқ;
Катталик бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган катталик бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланилади;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган халқаро бирликлар тизимига киритилмаган катталик бирликлари фақат ўлчамнинг сон қийматини халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликларида ифодалашнинг имкони бўлмаганда ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинганидан олти ой ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 январь,
21-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 21-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган Халқаро бирликлар тизимининг катталик бирликлари
I. Асосий катталик бирликлари

Т/р

Асосий катталиклар

Асосий катталиклар бирликлари

номи

ўлчамлиги

номи

белгиланиши

таърифи

1.

Вақт

T

Секунд

s

секунд — цезий резонанси (ΔνCs)частотасининг қайдланган сонли қийматини, цезий 133 атоми асосий ҳолатининг қўзғалмаган ўта юпқа ўтиш частотасини герц бирликларида 9 192631 770 га тенг қабул қилиш орқали аниқланади, бу ерда герц s-1га мос.

2.

Узунлик

L

Метр

m

метр — вакуумда c ёруғлик тезлигининг қайдланган сонли қийматини m/s бирликларида 299 792 458 га тенг қабул қилиш йўли билан аниқланади.

3.

Масса

M

Килограмм

kg

килограмм — Планк доимийсининг (h) қайдланган сонли қийматини J∙s бирликларида 6,62 607 015×10-34 га тенг қабул қилиш йўли билан аниқланади.

4.

Электр токи
(электр токи кучи)

I

Ампер

А

ампер — элементар заряднинг (e)қайдланган сонли қийматини C бирликларида 1,602 176 634×10-19 га тенг қабул қилиш йўли билан аниқланади.

5.

Термодинамик ҳарорат*

Θ

Кельвин

K

кельвин — Больцман доимийсининг (k) қайдланган сонли қийматини J∙K-1 бирликларида 1,380 649×10-23 га тенг қабул қилиш йўли билан аниқланади.

6.

Модда миқдори

N

Моль

mоl

моль — тизимнинг таркибида роппа-роса 6,022 140 76×1023 тузилма объектлари бўлган модда миқдори. Бу сон Авогадро доимийсининг қайдланган сонли қиймати ҳисобланади (NA).

7.

Ёруғлик кучи

J

Кандела

сd

кандела — берилган йўналишда 540·1012 герц частотали монохраматик нурланишни тарқатувчи ва шу йўналишда энергетик ёруғлик кучи 1/683 ватт тақсим стерадиан.

*Кельвин термодинамик ҳарорати (белгиси К) билан бир қаторда цельсий ҳарорати (белгиси оС) қўлланилишига рухсат этилади.

II. Ҳосила ўлчамлар бирликлари

Т/р

Ҳосила ўлчамлар

Ҳосила ўлчамлар бирликлари

номи

ўлчамлиги

номи

белгиланиши

СИ ўлчам бирликлари орқали ифодаланиши

1.

Майдон

L2

метр квадрат

m2

m2

2.

Ҳажм (сиғим)

L3

метр куб

m3

m3

3.

Тезлик

LT-1

метр тақсим секунд

m/s

m/s

4.

Тезланиш

LT-2

метр тақсим секунд квадрат

m/s2

m/s2

5.

Тўлқин сон

L-1

метрнинг даражаси минус биринчи

m-1

m-1

6.

Солиштирма сиғим

L3M-1

метр куб тақсим килограмм

m3/kg

m3/kg

7.

Зичлик

L-3M

килограмм тақсим метр куб

kg/m3

kg/m3

8.

Электр токи зичлиги

L-2I

ампер тақсим метр квадрат

A/m2

A/m2

9.

Магнит майдон кучланганлиги

L-1I

ампер тақсим метр

A/m

A/m

10.

Компонентнинг моляр концентрацияси

L-3N

моль тақсим метр куб

mol/m3

mol/m3

11.

Ёрқинлик

L-2J

кандела тақсим метр квадрат

cd/m2

cd/m2

12.

Ясси бурчак

1

радиан

rad

m·m-1 = 1

13.

Фазовий бурчак

1

стерадиан

sr

m2·m-2 = 1

14.

Куч

LMT-2

ньютон

N

m·kg·s-2

15.

Босим

L-1MT-2

паскаль

Pa

m-1·kg·s-2

16.

Куч моменти

L2MT-2

ньютон-метр

N·m

m2·kg·s-2

17.

Тексликдаги кучланиш

MT-2

ньютон тақсим метр

N/m

kg·s-2

18.

Динамик қовушқоқлик

L-1MT-1

паскаль-секунда

Pa·s

m-1·kg·s-1

19.

Частота

T-1

герц

Нz

s-1

20.

Энергия, иш (иссиқлик сони)

L2MT-2

жоул

J

m2·kg·s-2

21.

Қувват

L2MT-3

ватт

W

m2·kg·s-3

22.

Электр заряди (электр сони)

TI

кулон

С

s·A

23.

Электр кучланиши (электрик потенциаллар кучланиши, электрик потенциаллар фарқи, электр юритувчи куч)

L2MT-3I-1

вольт

V

m2·kg·s-3·A-1

24.

Электр сиғими

L-2M-1T4I2

фарад

F

m-2·kg-1·s4·A2

25.

Электр қаршилиги

L2MT-3I-2

ом

Ω

m2·kg·s-3·A-2

26.

Электр ўтказувчанлиги

L-2M-1T3I2

сименс

S

m-2·kg-1·s3·A2

27.

Магнит индукция оқими (магнит оқими)

L2MT-2I-1

вебер

Wb

m2·kg·s-2·A-1

28.

Магнит майдони зичлиги (магнит индукция)

MT-2I-1

тесла

T

kg·s-2·A-1

29.

Электр силжиш

L-2TI

кулон тақсим метр квадрат

C/m2

m-2·s·A

30.

Электр заряди зичлиги оралиғи

L-3TI

кулон тақсим

метр куб

C/m3

m-3·s·A

31.

Индуктивлик (ўзаро индуктивлик)

L2MT-2I-2

генри

Н

m2·kg·s-2·A-2

32.

Электр майдони кучланганлиги

LMT -3I-1

вольт тақсим метр

V/m

m·kg·s-3·A-1

33.

Диэлектрик ўтказувчанлик

L-3 M-1T 4I2

фарад тақсим метр

F/m

m-3·kg-1·s4·A 2

34.

Магнит ўтказувчанлик

LMT -2I-2

генри тақсим метр

Н/m

m·kg·s-2·A-2

35.

Солиштирма энергия

L2T-2

жоул тақсим килограмм

J/kg

m2·s-2

36.

Иссиқлик сиғими тизимлари (энтропия)

L2MT-2Ө-1

жоул тақсим кельвин

J/K

m2·kg·s-2·K-1

37.

Солиштирма иссиқлик сиғими, (солиштирма энтропия)

L2T-2Ө-1

жоул тақсим килограмм-кельвин

J/(kg·K)

m2·s-2·K-1

38.

Энергия оқимининг текислик зичлиги

MT-3

ватт тақсим метр квадрат

W/m2

kg·s-3

39.

Иссиқлик ўтказувчанлик

LMT-3Ө-1

ватт тақсим метр-кельвин

W/(m·K)

m·kg·s-3·K-1

40.

Фотон нурланишининг экспозицион дозаси (гамма- ва рентген нурланишининг экспозицион дозаси)

M-1TI

кулон тақсим килограмм

C/kg

kg-1·s·A

41.

Термодинамик ҳарорат

Ө

Цельсий градуси

ºC

K

42.

Ички моляр энергия

L2MT-2N-1

жоул тақсим моль

J/mol

m2·kg·s-2·mol-1

43.

Катализатор фаоллиги

NT-1

катал

kat

mol·s-1

44.

Моляр иссиқлик сиғими (энтропия)

L2MT-2Ө-1N-1

жоул тақсим моль-кельвин

J/(mol·K)

m2·kg·s-2·K-1·mol-1

45.

Ёруғлик оқими

J

люмен

lm

cd·sr

46.

Ёритилганлик

L-2J

люкс

lx

m-cd·sr

47.

Радиоактив манбадаги нуклидларнинг активлиги (радионуклиднинг активлиги)

T-1

беккерель

Bq

s-1

48.

Ионловчи нурланишнинг ютилган дозаси

L2T-2

грей

Gy

m2·s-2

49.

Ионловчи нурланишнинг эквивалент (эффектив) дозаси

L2T-2

зиверт

Sv

m2·s-2

50.

Дозанинг ютилиш қуввати

L2T-3

грей тақсим секунд

Gy/s

m2·s-3

51.

Бурчак тезлиги

T-1

радиан тақсим секунд

rad/s

s-1

52.

Бурчак тезланиши

T-2

радиан тақсим секунд квадрат

rad/s2

s-2

53.

Нурланиш кучи

L2MT-3

ватт тақсим стерадиан

W/sr

m2·kg·s-3·sr-1

54.

Энергетик ёруғлик

MT-3

ватт тақсим стерадиан-метр квадрат

W/(sr·m2)

kg·s-3·sr-1

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 21-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган халқаро катталиклар тизимига киритилмаган катталик бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши

I. Тизимдан ташқари катталик бирликлари

Т/р

Катталик номи

Катталик бирлиги

номланиши

белгиланиши

СИ катталик бирликлари билан нисбати

1.

Узунлик

парсек

pc

3,0857·1016 m (тахминан)

ёруғлик йили

ly

9,4605·1015 m (тахминан)

астрономик бирлик

ua

1,49598·1011 m (тахминан)

микрон

µ

1·10-6 m

ангстрем

Å

1·10-10 m

икс-бирлик

Х

1,00206·10-13 m (тахминан)

2.

Майдон

гектар

ha

1·104 m2

ар

a

100 m2

барн

b

1·10-28 m2

3.

Масса

тонна

t

1·103 kg

центнер

q

100 kg

метрик карат

car

2·10-4 kg

массанинг атом бирлиги

u

1,6605402·10-27 kg (тахминан)

4.

Куч (оғирлик)

тонна-куч

tf

9806,65 N(аниқ)

килограмм-куч

kgf

9,80665 N (аниқ)

килопонд

kp

9,80665 N (аниқ)

грамм-куч

gf

9,80665·10-3 N (аниқ)

понд

p

9,80665·10-3 N (аниқ)

дина

dyn

1·10-5 N

5.

Босим

бар

bar

1·10 5 Pa

килограмм куч тақсим санитиметр квадрат

kgf/cm2

98066,5 Pa (аниқ)

килопонд тақсим санитиметр квадрат

kp/cm2

98066,5 Pa (аниқ)

миллиметр симоб устуни

mm Нg

133,322 Pa

торр

Torr

133,322 Pa

миллиметр сув устуни

mm Н2O

9,80665 Pa (аниқ)

6.

Ҳажм (сиғим)

литр

l

1·10-3 m3

7.

Вақт

мингйиллик

-

3,1536·1010 s

аср

-

3,1536·109 s

йил

-

2,592·106 s

ой

-

6,048·105 s

ҳафта

-

6,048·105 s

сутка

d

86400 s

соат

h

3600 s

минут

min

60 s

8.

Ясси бурчак

град (гон)

gon

(π/200) rad =1,57080…·10-2 rad

градус

… º

(π/180) rad =1,745329…·10-2 rad

минут

… ´

(π/10800) rad =2,908882…·10-4 rad

секунд

… ´´

(π/648000) rad =4,848137…·10-6 rad

9.

Фазовий бурчак

градус квадрат

º

3,0462…·10-4 sr

10.

Чизиқли зичлик

текс

tex

1·10-6 kg/m (аниқ)

11.

Айланиш частотаси

секундига айланишлар сони

минутдаги айланишлар сони

r/s

r/min

1 s -1

1/60 s-1 = 0,016(6) s-1

12.

Оптик куч

диоптрия

dptr

1·m-1

13.

Энергия

киловатт-соат


kW·h

3,6·106 J

Электронвольт

eV

1,60218·10-19 J (тахминан)

14.

Тўлиқ қувват

вольт-ампер

V·A

-

15.

Реактив қувват

вар

var

-

16.

Электр заряди, электр миқдори

aмпер-соат

A·h

3,6·103 C

17.

Кучланиш (механикавий)

Килограмм куч тақсим миллиметр квадрат

kgf/mm2

9,80665·106 Pa (аниқ)

килопонд тақсим миллиметр квадрат

kp/mm2

9,80665·106 Pa (аниқ)

18.

Иш, энергия

эрг

erg

1·10-7 J

19.

Қувват

от кучи (метрик)

h.f.

735,49875 W (аниқ)

20.

Динамик зичлик

пуаз

P

0,1 Pa·s

21.

Кинематик зичлик

стокс

St

1·10-4 m2/s

22.

Солиштирма электр қаршилиги

ом миллиметр квадрат тақсим метр

Ω·mm2/m

1·10-6 Ω·m

23.

Магнит оқими

максвелл

Mx

1·10-8 Wb

24.

Магнит индуктивлиги

гаусс

Gs

1·10-4 T

25.

Магнит юритувчи куч (магнит потенциаллар фарқи)

гильберт

Gb

(10/4π) A = 0,7957747 A

амперўрам

At

1 A

26.

Магнит майдонининг кучланганлиги

эрстед

Oe

(103/4π) A/m = 79,5775 A/m

27.

Иссиқлик миқдори, термодинамик потенциал (ички энергия, энтальпия, изохор-изотермик)

калория (халқаро)

cal

4,1868 J (аниқ)

термокимёвий калория

calth

4,1840 J (тахминан)

15-градусли калория

cal15

4,1855 J (тахминан)

28.

Ионловчи нурланишнинг ютилган дозаси

рад

rad, rd

0,01 Gy

29.

Ионловчи нурланишнинг эквивалент (эффективлик) дозаси

бэр

rem

0,01 Sv

30.

Фотон нурланишининг экспозицион дозаси (гамма- ва рентген нурланишининг экспозицион дозаси)

рентген

R

2,58·10-4 C/kg (аниқ)

31.

Радиоактив манбадаги нуклиднинг активлиги (радионуклид активлиги)

кюри

Ci

3,70·1010 Bq (аниқ)

32.

Бурилиш бурчаги

айланиш

r

2π rad = 6,28 rad

33.

Равшанлик

нит

nt

1 cd/m2

II. Айрим нисбий ва логарифмик катталиклар ва уларнинг бирликлари

Т/р

Ўлчамлар номи

Ўлчамлар бирликлари

номи

белгиланиши

қиймати

1.

Нисбий катталик*:
фойдали иш коэффициенти;

нисбий чўзилиши;

нисбий зичлик;

деформация;

нисбий диэлектрик ва магнит ўтказувчанлиги (мойиллиги);

компонентнинг массавий (моляр) улуши ва бошқалар.

бирлик

фоиз

промилле

миллиондан бир улуш
миллиарддан бир улуш

1

%

ppm

ppb

1

1·10-2

1·10-3

1·10-6

1·10-9

2.

Логарифмик катталик**:

товуш босимининг даражаси; кучайиш;

камайиш ва бошқалар

бел


















децибел

B


















dB

1 B = lg (P2/P1)


P2 = 10 P1 бўлганда,


1 B = 2 lg (F2/F1)


F2 = F1 бўлганда,


бу ерда P2, P1 — номдош энергетик катталиклар (қувват, энергия, энергия зичлиги ва бошқалар);


F2, F1 — номдош «куч» катталиклар (кучланиш, ток, майдон кучланганлиги ва бошқалар)


0,1 B

3.

Логарифмик катталик** — товуш баландлиги даражаси

фон

phon

1 phon товуш босимининг даражаси 1 dB бўлган 1000 Нz частотали товуш баландлиги билан бир хил бўлган товушнинг баландлик даражаси

4.

Логарифмик катталик** — частота оралиғи

октава


декада

oct


dek

1 oct = log2 (f2/f1) f2/f1 = 2 бўлганда;

1 dek = lg (f2/f1) f2/f1 = 10 бўлганда,

бу ерда f2, f1 частоталар

5.

Натурал логарифмик катталик**: кучланиш, ток кучи, майдон кучланганлиги ва бошқалар камайиши

непер

Np

1 Np = ln (F2/F1) F2/F1 = e = 2,718 ..., бўлганда.

бу ерда F1, F2 — кучланиш, ток кучи, майдон кучланганлиги каби бир номдаги катталиклар,

e — натурал логарифмлар асоси.

1 Np = 0,8686… B = 8,686... dB

Изоҳ:
* физикавий катталикнинг бошланғич катталик деб қабул қилинган бир хил номли иккинчи физикавий катталикка ўлчамсиз нисбати;
** физикавий катталикнинг бошланғич катталик деб қабул қилинган бир хил номли иккинчи физикавий катталикка ўлчамсиз нисбатининг логарифми.

III. Ахборот миқдори катталик бирликлари

Катталик

Бирлик

Эслатма

номланиши

белгиланиши

катталиги

Маълумот
миқдори

бит

байт

bit

B

1

1 B = 8 bit

Иккилик сонли системада маълумот бирлиги (маълумотнинг иккилик бирлиги)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 21-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Катталик бирликларини ёзиш ва қўллаш
қоидалари
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
1-боб. Қўллаш доираси
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган ўлчам бирликларини ёзиш ва қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда ушбу қоида талаблари ихтиёрий ҳисобланади.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Қоидаларда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланади:
катталик — объект, жисм ёки модданинг сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан аниқланиши мумкин бўлган хоссаси;
катталик бирлиги — катталикнинг, шу катталик бирлиги деб қабул қилинган ва у билан бир хил бўлган катталикларни миқдор жиҳатдан ифодалаш учун қўлланадиган қайд этилган қиймати;
когерент ҳосила бирлик — ушбу катталиклар тизими учун ва асосий бирликларнинг танланган тўплами учун асосий бирликларнинг бирга тенг пропорционаллик коэффициенти билан даражаларининг кўпайтмаси ҳисобланган ҳосила бирлик;
халқаро катталиклар тизими — Халқаро катталиклар тизимига (кейинги ўринларда СИ деб аталади) асосланган, Ўлчов ва тарозилар бош конференцияси томонидан қабул қилинган ва тавсия этилган, номлар ва белгилар, шунингдек, олд қўшимчалар тўплами ва уларнинг номлари ҳамда белгиларини, уларни қўллаш қоидаларини ўз ичига олган тизим;
каррали катталик бирлиги — ушбу ўлчаш бирлигини бирдан катта бўлган бутун сонга кўпайтириш йўли билан олинадиган катталик бирлиги;
асосий катталик — ушбу катталиклар тизими учун тизим катталикларидан ҳеч бири бошқа катталиклар орқали ифодаланиши мумкин бўлмаган тарзда шартли равишда танланган катталиклардан бири;
асосий катталик бирлиги — келишувга кўра асосий катталик учун қабул қилинган ўлчаш бирлиги;
ҳосила катталик — катталиклар тизимида шу тизимнинг асосий катталиклари орқали аниқланган катталик;
ҳосила катталиклар бирлиги — ҳосила катталик учун қабул қилинган ўлчаш бирлиги;
катталиклар тизими — катталикларнинг шу катталикларни боғловчи бир-бирига зид бўлмаган тенгламалар мажмуи билан биргаликдаги мажмуи;
катталик бирликлари тизими — асосий ва ҳосила катталик бирликларининг ушбу катталик тизими учун белгиланган қоидаларга мувофиқ аниқланган каррали ва улушли бирликлари билан биргаликдаги мажмуи.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Катталик бирликларини қўллаш қоидалари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. СИ асосий катталик бирликларидан ва СИ ҳосила катталик бирликларидан Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган каррали ва улушли катталик бирликлари ўнли кўпайтирувчилар ёрдамида ҳосил қилинади.
Каррали ва улушли катталик бирликларини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган ўнли кўпайтирувчилар, шунингдек, уларнинг номлари ва белгиларини ҳосил қилувчи олд қўшимчалар мазкур Қоидаларга иловада келтирилган.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
5. Массанинг улушли тизим бирликларини ҳосил қилиш учун масса бирлиги — килограмм ўрнига массанинг улушли тизим бирлиги — грамм қўлланилади ва олд қўшимча «грамм» сўзига қўшилади. Массанинг улушли бирлиги — грамм олд қўшимча қўшилмасдан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Вақт катталикларининг тизимдан ташқари бирликлари: ҳафта, ой, йил, аср, мингйиллик каррали ва улушли бирликларни ҳосил қилмайди, уларнинг номлари ва белгиларида олд қўшимчалар қўлланилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
7. Ахборот миқдорининг «байт» каррали бирликларини ҳосил қилиш учун «210», «220» ва «230» иккилик кўпайтмаларига мос бўлган «Кило», «Мега», «Гига» олд қўшимчалари қўлланилади (1 Кбайт = 1024 байт, 1 Мбайт = 1024 Кбайт, 1 Гбайт = 1024 Мбайт).
Иккилик саноқ тартибида ахборот миқдорининг каррали бирликлари номлари ва белгиларини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган кўпайтма ва олд қўшимчалар жадвалда келтирилган.

Т/Р

Иккилик кўпайтирувчи

Қўшимча

номи

белгиси

1.

210

киби

Кi

2.

220

меби

Мi

3.

230

гиби

Gi

4.

240

теби

Тi

5.

250

пеби

Pi

6.

260

эксби

Еi

7.

270

зеби

Zi

8.

280

йоби

Yi

Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Катталик бирликлари ва уларнинг белгиларини ёзиш қоидалари
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасида қўллашга расмий равишда рухсат этилган катталик бирликларини ёзиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган номлари ёки белгиларига мувофиқ амалга оширилади.
Катталик бирликларининг мазкур Қоидаларда белгиланган номлари ёки белгиларига бирон-бир белги ёки қўшимчалар қўшилишига йўл қўйилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
9. Бирлик белгилари тўғри шрифтда ёзилади. Бирлик белгиларида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Катталик қийматларининг ёзилишида катталик бирликларининг ҳарфлар ёки махсус белгилар («…°», «…'», «…''») билан ифодаланган белгилари қўлланилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ясси бурчак катталик бирлигининг «градус», «минут», «секунд» белгилари сатр устида ёзилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
12. Сиғим ҳажмининг бирлиги «литр»ни (ҳарфли белгиси l «эль») L белгиси билан ифодалашга йўл қўйилади.
13. СИ каррали ёки улушли бирликларининг номлари ёки белгиларини ёзишда олд қўшимча ёки унинг белгиси бирлик номи ёки белгиси билан қўшиб ёзилади.
Бундай бирликлар кенг тарқалган ҳолатларда олд қўшимчани кўпайтманинг иккинчи кўпайтирувчисига ёки махражга қўшишга йўл қўйилади.
Бошланғич бирликнинг номига ва белгисига бир вақтда иккита ёки ундан кўп олд қўшимча қўшилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Катталик бирликларининг белгилари катталикларнинг сонли қийматларидан кейин улар билан бир қаторда (кейинги сатрга кўчирмасдан) жойлаштирилади. Катталик бирлигининг белгиси олдида турган, ўзидан эгри чизиқли касрни ифодалайдиган сонли қиймат қавсга олинади. Катталик бирлигининг сонли қиймати ва белгиси ўртасида бўш жой қолдирилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

100 kW

80%

20 °C

(1/60) s-1

100kW

80%

20°C

1/60/s-1

Сатр устида жойлаштирилган ясси бурчак ўлчам бирликларининг «градус», «минут», «секунд» белгилари бундан мустасно бўлиб, улар олдида бўш жой қолдирилмайди.
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

20º

20 º

Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Сонли катталик қийматида ўнли каср мавжудлигида катталик бирлигининг белгиси охирги рақамдан кейин кўрсатилади. Катталик бирлигининг сонли қиймати ва ҳарфли белгиси ўртасида бўш жой қолдирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

423,06 m

5,758°

5°45'28,8''

423 m 0,6

5°758

5°45'28'',8

Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Чегаравий оғишларга эга бўлган катталик қийматларининг кўрсатилишида катталик қиймати ва унинг чегаравий оғишлари қавс ичига олинади, катталик бирликларининг белгилари эса қавсдан ташқарида жойланади ёки катталик бирликларининг белгилари сонли катталик қийматидан кейин ҳам ва унинг чегаравий оғишидан кейин ҳам қўйилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

(100,0 ± 0,1) kg

50 g ± 1 g

100,0 ± 0,1 kg

50 ± 1 g

Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Формулалардаги катталик белгиларига берилган тушунтиришларда бирлик белгиларини қўллашга рухсат этилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бирлик белгиларини ҳарфли шаклда тақдим этилган, катталиклар ўртасидаги боғлиқликни ёки уларнинг сонли қийматлари ўртасидаги боғлиқликни ифодалайдиган формулалар билан битта сатрда жойлашга йўл қўйилмайди.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

v = 3,6 s/t,

бу ерда v — тезлик, km/h;

s — йўл, m;

t — вақт, s

v = 3,6 s/t km/h,

бу ерда s — йўл, m;

t — вақт, s.

18. Кўпайтмага кирувчи бирликларнинг ҳарфли белгилари ўрта чизиқда кўпайтириш белгилари сифатида нуқталар билан ажратилади. Бу мақсадда «×» белгисидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

N·m

A·m2

Pa·s

N×m

Am2

Pas

19. Бирликлар нисбатини ҳарф билан белгилашда бўлиш белгиси сифатида фақат битта эгри ёки горизонтал чизиқдан фойдаланилади. Бирлик белгиларидан даражага (мусбат ва манфий) кўтарилган бирлик белгиларининг кўпайтмаси кўринишида фойдаланишга йўл қўйилади.
Агар нисбатга кирувчи бирликлардан биттаси учун манфий даража кўринишидаги (масалан, s-1, m-1, К-1, с-1) белги ўрнатилган бўлса, эгри ёки горизонтал чизиқдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

W·m-2·K-1


W

––––––––

m2·K

W/m2/K


W

–––––

m2

–––––

K

20. Эгри чизиқ қўлланганда сурат ва махраждаги бирликлар белгиси сатрга жойлаштирилади, махраждаги бирлик белгиларининг кўпайтмаси қавсга олинади.
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

m/s

W/(m·K)

m/s

W/m·К

21. Икки ва ундан кўп бирликдан ташкил топган ҳосила бирлик кўрсатилганда ҳарфли белгилар ва бирлик номларини бирга қўшиб қўллашга, яъни айрим бирликлар учун белгиларни, бошқалари учун эса — номларини кўрсатишга рухсат этилмайди.
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

80 km/h

бир соатда 80 километр

80 km/соат

соатига 80 km

Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Катталикнинг рақамли қийматлари диапазони бир турдаги катталик бирликларида ифодаланган бўлса, катталик бирлигининг белгиси, махсус белгилар кўринишидаги катталиклар бундан мустасно («…°», «…'», «…''»), диапазоннинг охирги рақамли қийматидан кейин кўрсатилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Мисол:

Тўғри

Нотўғри

1 дан 1000 g гача

110 дан 380 V гача

45° дан 90° гача

от 1' дан 60' гача

1 g дан 1000 g гача

110 V дан 380 V гача

45 дан 90° гача

от 1 дан 60' гача

23. Ахборот миқдори бирлигининг иккилик қўшимчалари катта ҳарфда ёзилади. Ахборот бирлигининг халқаро белгиларини «K», «M», «G» қўшимчалари билан ишлатишга йўл қўйилади.
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Катталик бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига
ИЛОВА
Каррали ва улушли катталик бирликларини ҳосил қилиш учун қўлланадиган ўнли кўпайтирувчилар, шунингдек, уларнинг номлари ва белгиларини ҳосил қилувчи олд қўшимчалар

Т/р

Ўнлик кўпайтирувчи

(коэффицентлар)

Қўшимчалар

номи

белгиси

1.

1024

иота

Y

2.

1021

зетта

Z

3.

1018

экса

E

4.

1015

пета

P

5.

1012

тера

T

6.

109

гига

G

7.

106

мега

M

8.

103

кило

k

9.

102

гекто

h

10.

101

дека

da

11.

10-1

деци

d

12.

10-2

санти

c

13.

10-3

милли

m

14.

10-6

микро

µ

15.

10-9

нано

n

16.

10-12

пико

p

17.

10-15

фемто

f

18.

10-18

атто

a

19.

10-21

зепто

z

20.

10-24

иокто

y

Изоҳ:
Бошланғич катталик бирликлари каррали ва улушли катталик бирликлар даражасига оширилганда, бошланғич катталик бирлиги каррали ва улушли даража кўрсаткичига тегишли белги қўшиш орқали ҳосил қилинади. Бунда даража кўрсаткичи қўшимча билан каррали ёки улушли катталик бирликларини даражага кўтаришни билдиради.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/21/0553-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)