Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 март,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомда:
а) 5-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Инвестиция дастурига» сўзлари «ривожланиш давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 24-банднинг «а» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «Инвестиция дастурига» сўзлари «ривожланиш давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошига «корхоналар бўйича» сўзларидан кейин «Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожланиш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 13-банднинг иккинчи ва учинчи ҳатбошиларидаги «Инвестиционную программу» сўзлари «государственные программы развития» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 1-илованинг биринчи қаторидаги «Инвестиционной программы» сўзлари «государственных программ развития» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2019 й., 09/19/355/3024-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2019 йилларда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарининг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 341-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 468-модда) рус тили матнидаги 11-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Государственному комитету Республики Узбекистан по инвестициям, Министерству экономики, Министерству финансов Республики Узбекистан при формировании государственных программ развития Республики Узбекистан на 2018 год и последующие годы в установленном порядке предусматривать включение в них инвестиционных проектов, предусмотренных к реализации в рамках Программы, с учетом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 911-сон қарорнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда Марказ ўқув корпусларида қурилиш-тиклаш ишларини молиялаштириш ва талабалар шаҳарчасининг тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан капитал маблағлар ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилишини назарда тутсин».
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарори
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида» 1997 йил 12 майдаги 240-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Асосий қиймат ва моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 1998 йил 19 августдаги 355-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида» 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига 2-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарори)» 2017 йил 21 августдаги 651-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 26.04.2019 й., 09/19/355/3024-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)