«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомда:
9-банднинг иккинчи хатбошига «бюджетга ўтказиладиган маблағлардан» сўзларидан кейин «ягона солиқ тўлови тўлашга ўтилганда – ягона солиқ тўловидан» сўзлари қўшилсин;
14-банддаги «ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда» сўзлари «ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 34-сон, 405-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2012 йилларда чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 17 июндаги 169-сон қарорида:
5-банддаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, сут ва гўшт етиштириш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, божхона тўловларидан озод қилиниши керак бўлган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) технологик ускунага эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар, компонентлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 23 июлдаги 212-сон қарорининг 1-бандидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «ва аниқ жисмоний шахсларга бириктириладиган» сўзлари «уларда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:
1. | Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари) |
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида» 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда):
3-банднинг тўртинчи хатбошига «Ўзагромашсервис» уюшмаси» сўзларидан кейин «Агротехсервис» МЧЖ, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК» сўзлари қўшилсин;
б) Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
6-банддаги «25» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 10-сон, 47-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг VIII бўлими.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 августдаги 236-сон қарорининг 8-банди.