Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2009 — 2012 йиллар даврида чарм-пойабзал маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 1, 1а, 1б-иловаларга* мувофиқ;
2009 — 2012 йиллар даврида республика чарм-пойабзал корхоналарини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорига мувофиқ жорий йилда пойабзал ва чарм галантерия ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи материаллар ва фурнитура ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 октябрдаги 300-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 43-сон, 494-модда)