Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.02.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди.
5. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари ҳосил олинган йилнинг 5 декабригача (2010 йил ҳосили бўйича 2011 йил 5 февралгача) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Жамғармага тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмининг амалдаги қиймати тўғрисида ахборот тақдим этади.
7. Жамғарма томонидан ҳар ойда ойнинг 5-кунидан кечикмай 23226-махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиалининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиали бир иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовут суммасини пахта тозалаш корхоналари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ пахта тозалаш корхоналарининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Пахта тозалаш корхоналари уч иш куни мобайнида маблағларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ижобий тафовутни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш ҳисоб-китобига мувофиқ фермер хўжаликларининг 23226-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Янги ҳосил бўйича ижобий тафовутнинг жамланган маблағлари фермер хўжаликларига фақат ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ «Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин ушбу бандда белгиланган изчилликда юборилади.
«Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖнинг 23226-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади.