10.11.2026 йилдаги ПФ-243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.11.2026 йилдаги ПФ-243-сон
Kuchga kirish sanasi
11.11.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда юқори мультипликатив самарага эга йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш, шаҳарсозлик ва туризм объектларини барпо этишда замонавий ечимлар ва етакчи халқаро брендларни жалб қилиш, илғор хорижий тажриба асосида инфратузилмани ривожлантириш ҳамда республиканинг инвестициявий салоҳиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Асосий мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар мазкур Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги, туризм салоҳиятини ошириш учун қиймати 50 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) узоқ муддатда ўзини қоплайдиган йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро боғлиқ ривожланиш занжирини ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги маъмурий тўсиқлар ва бюрократик ғовларни тўлиқ бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ижтимоий ва инфратузилма объектларига юкламани кескин ошириши мумкин бўлган замонавий шаҳарсозлик таклифларини бундай турдаги объектлар учун олдиндан режалаштирилган ҳудудларга имтиёзли шартларда йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Янги Тошкент шаҳрини ҳамда Самарқанд шаҳридаги «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш ишларини жадаллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Махсус ҳуқуқий режим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Фармонга 1-иловадаги ҳудудларда (кейинги ўринларда — махсус ҳудудлар) шаҳарсозлик соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича «тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими (кейинги ўринларда — махсус ҳуқуқий режим) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, махсус ҳуқуқий режим шартлари қуйидаги талабларнинг барчаси бажарилган тақдирда татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) йирик инвестиция лойиҳаси 2-иловадаги тоифаларга мувофиқ юқори мультипликатив самарага, инвестициявий, архитектуравий ва туристик жозибадорликка эга шаҳарсозлик объектларига мансуб бўлса (кейинги ўринларда — шаҳарсозлик лойиҳаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) шаҳарсозлик лойиҳасининг қиймати 50 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ёки ундан юқори бўлса (1-2-иловаларга мувофиқ айрим махсус ҳудудлар учун камайтирувчи коэффициентлар ҳамда айрим тоифадаги объектлар учун истисноларни қўллаган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) шаҳарсозлик лойиҳаси объекти унинг ташаббускорига махсус ҳудудни барпо этиш дирекцияси (кейинги ўринларда — дирекция) томонидан битта лот сифатида шакллантирилиб реализация қилинадиган (реализация қилинган) ер участкасида жойлашадиган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) савдо, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги шаҳарсозлик лойиҳалари учун етакчи халқаро брендларни жалб қилиш назарда тутилган ҳамда ҳуқуқ эгалари билан дастлабки келишувларга эришилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) шаҳарсозлик лойиҳасини молиялаштиришда консолидациялашган бюджет маблағларидан фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бундан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва иншоотларини барпо этиш харажатлари, мазкур Фармонда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Имтиёзли шартларда ер ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, махсус ҳудудларда ер участкалари 3-иловадаги асосий шартларга мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида реализация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дирекцияларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қуйидаги ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда дастлаб ўз маблағларидан фойдаланиш ва уларни кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда Республика компенсация жамғармасидан тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси орқали қоплаб бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ умумий фойдаланишдаги ҳудудлар ва яшил майдонлар жойлашган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ижтимоий ва инфратузилма объектлари барпо этиладиган ва унга туташ бўлган, олиб қўйиш пайтида бўлиш имкони бўлмаган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) тегишли дирекция буюртмачилигида қурилиб, бошқа шахсларга реализация қилинмайдиган объектлар учун мўлжалланган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорининг 2 — 5-бандларида назарда тутилган комплекс қурилиш механизмларидан ҳамда ушбу қарорда инвестиция компанияларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) махсус ҳудудлар учун инфратузилма объектларини барпо этиш лойиҳаларига ташаббускор инвесторларни энг яхши таклифларни танлаб олиш тартибида тўғридан-тўғри танлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик битимларини тузиш, бунда шартнома суммасини йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмаган ставкада бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини назарда тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ўз буюртмачилигида қурилган объектларни қайтариладиган шаклдаги лизинг шартномаси асосида сотиш ва қайта сотиб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қонунчилик ҳужжатларида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига берилган барча ваколатлар, имтиёзлар, ҳуқуқлар, шу жумладан, қуйидаги ваколатлар бошқа махсус ҳудудларни барпо этишга масъул дирекцияларга ҳам татбиқ этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича ҳужжатларга бўлган талабларни мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ер участкаларини сотишда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мустақил белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳудуддаги ер участкаларини реализация қилишда ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратишни сўраб тегишли ҳокимликка мурожаат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ер участкалари ва давлат мулки объектларини сотишдан (ижарага беришдан) тушадиган маблағларни ўз шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қурилиш, шаҳарсозлик ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) махсус ҳудудларда дирекцияларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларида тасдиқланган мастер режа асосида дирекция буюртмачилигида ёки у томонидан реализация қилинган ерларда барпо этиладиган барча объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш бекор қилинсин, бунда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура қисмини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича белгиланган ваколатлар тегишли дирекция томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) дирекцияларга ташаббускорлардан бош режа ёки мастер режадаги лотларни бўлиш ёки бирлаштириш, лотнинг майдонини чегарадош лотлар ҳисобига ўзгартириш, лотда қуриладиган объектнинг баландлиги бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги таклифларни қабул қилиб, кўриб чиқиш ҳамда мақсадга мувофиқ деб топилган ҳолларда уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин (лот реализация қилингунига қадар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) махсус ҳуқуқий режим доирасидаги шаҳарсозлик лойиҳалари ташаббускорлари, улар томонидан жалб этиладиган пудратчилар, шу жумладан, хорижий пудратчиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) қурилиш даврида ва объект фойдаланишга топширилгандан кейин юзага келадиган барча оқибатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш шарти билан «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш) фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш (Engineering Procurement Construction) шартларида босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида объектларни қуришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишлари ва объектни фойдаланишга қабул қилишда халқаро ва хорижий норматив-техник ҳужжатлардан фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) шаҳарсозлик лойиҳалари доирасида 24/7 режимда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга, юк транспорт воситалари ва қурилиш техникасини ишлатишга рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сон Фармонининг 12-банди «в» кичик бандида белгиланган кўкаламзорлаштириш майдонлари лойиҳа майдонининг 30 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги талаб махсус ҳудуд умумий майдонининг 30 фоизига нисбатан татбиқ этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) шаҳарсозлик лойиҳаларини инфратузилма объектлари билан таъминлаш инвестиция битимида кўрсатилган муддатларда Дирекция томонидан ташкил этилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Махсус ҳудудларда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиладиган инфратузилмани яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ҳисобланган тўловларни ундиришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ушбу тўловларни 20 фоиз чегирма билан бирйўла тўлашга ёки инвестиция битимига мувофиқ объект фойдаланишга топшириладиган санагача бўлган муддатга ойма-ой тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш учун ташаббускорларни энг яхши таклифини танлаш тартибида тўғридан-тўғри аниқлашда ушбу тўловларни камайтириш бўйича таклифлар ҳам қабул қилиниши белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ушбу тўловлар тўғридан-тўғри тегишли дирекцияга тўланиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус ҳуқуқий режим доирасида «давлат — инвестициявий шерик» тамойили асосида қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) махсус ҳуқуқий режим доирасида шаҳарсозлик лойиҳасини амалга оширувчи юридик шахслар қуйидаги муддатлар давомида лойиҳа объектини ижарага бериш ва сотиш натижасида олинган фойдадан 1 фоиз ставка бўйича фойда солиғини тўлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми камида 50 миллион АҚШ долларини ташкил этганда — 5 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми камида 100 миллион АҚШ долларини ташкил этганда — 10 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми камида 500 миллион АҚШ долларини ташкил этганда — 15 йил давомида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мазкур Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ инвестиция ҳажми камида 50 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган шаҳарсозлик лойиҳалари доирасида фойдаланиладиган (барпо этиладиган, фойдаланишга топширилган) объектлар бўйича юридик шахслар 20 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) шаҳарсозлик лойиҳасини амалга ошириш доирасида бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолиятини амалга оширмайдиган чет эллик жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинадиган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) 2040 йил 1 январга қадар инвесторлар (ташаббускорлар) томонидан шаҳарсозлик лойиҳаси доирасида олинган дивидендлар тарзидаги даромадлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайта инвестиция қилинган тақдирда, бундай даромадлар солиқдан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) инвесторлар (ташаббускорлар), пудратчилар ва субпудратчилар — инвестиция битимида кўрсатилган қурилиш даври муддатига ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, мебель ва жиҳозлар, металл конструкциялар учун божхона божларини тўлашдан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) дирекциялар, ташаббускорлар, пудратчилар томонидан меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар асосида хорижий давлатлардан жалб қилинадиган, йиллик иш ҳақи фонди 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган юқори малакали лойиҳачилар, архитекторлар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар талаб қилинмайди, улар кириш визалари, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини расмийлаштиришда давлат божлари, консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимларни тўлашдан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан уч йилгача жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) махсус ҳуқуқий режим доирасида шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширувчи юридик шахсларнинг илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлари Солиқ кодексининг 312-моддасида белгиланган тартибда 2-коэффициент қўлланган ҳолда чегириб ташланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) инвесторларга (ташаббускорларга) шаҳарсозлик лойиҳаси доирасида бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилотлари, товар ва хизматларни етказиб берувчилар, барпо этилган тижорат майдонларини ижарага ва бошқарувга олувчилар билан тузиладиган шартномаларда нархларни тўлов амалга оширилган санадаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича хорижий валюта эквивалентига боғлаган ҳолда миллий валютада белгилашга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) махсус ҳудудларда жойлашган лойиҳа объектлари сиртқи қисмини қамраб олувчи ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ҳамда уларнинг иллюминациялари учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) электр энергияси ҳақи ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун қонунчиликда белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) реклама жойининг паспортини расмийлаштириш тўлови ҳамда реклама объектини жойлаштириш учун реклама йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошкент шаҳрининг «Тошкент инвест компанияси» АЖ иштирокида реновация лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари учун баҳоланган мулк қийматининг 1,5 бараваригача Янги Тошкент шаҳри ҳудудида қурилган уйлардаги хонадонлар шаклида компенсация беришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус ҳудудларда барпо этиладиган барча қурилиш объектларига «яшил» сертификат олиш тўловларини тўлиқ, лекин 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини, махсус ҳуқуқий режим доирасида қўллаб-қувватланаётган шаҳарсозлик лойиҳаларига эса 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини давлат ҳисобидан қоплаш тизими жорий этилсин, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) сертификат олиш тўловларини қоплаш архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиладиган, инфратузилмани яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ундириладиган тўловларни камайтириш ҳисобига амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) шаҳарсозлик лойиҳаси объекти инфратузилмани яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ҳисобланган тўловлардан озод этилган ёки унинг миқдори сертификат олиш тўловларини тўлиқ қоплаш учун етмаган ҳолларда мазкур тўлов Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонининг 5-бандига ва 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонининг 3-4-бандларига мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қийматининг ҳамда яшаш гувоҳномаси талаб қилмаган ҳолда махсус ҳудудларда янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзидаги инвестиция киритишнинг энг кам миқдори икки баробар камайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус ҳудудларда туризм инфратузилмаси объектларини ташкил қилишни рағбатлантириш, меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорининг 2-банди билан белгиланган имтиёзлар ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларининг амал қилиш муддати махсус ҳудудлар учун инвестиция суммасидан қатъи назар 2035 йил 1 январга қадар этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2035 йилга қадар тегишли йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда мазкур бандда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари учун Давлат бюджетидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига зарур миқдорда маблағ йўналтириб борилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Имтиёз ва преференцияларни қўллаш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилансинки, ушбу Фармон 9-бандининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) «а» кичик бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тўғридан-тўғри инвестициялар босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси уларнинг жами ҳажми ушбу кичик бандда белгиланган миқдорга етган санадан бошлаб тегишли объект фойдаланишга топширилган санадан эътиборан қўлланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми кейинчалик фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини узоқроқ муддат давомида қўллаш ҳуқуқини берувчи миқдорга етказилган тақдирда, мазкур муддат узайтирилади, бунда уни ҳисоблаш имтиёз дастлаб қўлланган санадан бошлаб амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) «б» кичик бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашда тўғридан-тўғри инвестициялар босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, мазкур имтиёзлар уларнинг жами ҳажми 50 миллион АҚШ долларига етгандан кейин объект фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 20 йил давомида амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) «д» кичик бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) мазкур имтиёздан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган товарларнинг жами қиймати инвестиция битимида кўрсатилган инвестиция суммасининг тегишлича 30 фоизидан (қиймати 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳаларда), 50 фоизидан (қиймати 100 — 500 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳаларда) ёки 70 фоизидан (қиймати 500 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳаларда) ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) тегишли дирекция томонидан ахборот тизимлари орқали ҳар бир инвестиция битими ҳақида божхона органларига юборилган маълумотлар унда кўрсатилган юридик шахслар томонидан инвестиция битими суммасининг тегишли фоизигача бўлган товарларни мазкур имтиёзни қўллаган ҳолда олиб кириш учун асос бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) шаҳарсозлик лойиҳаси объектини фойдаланишга топшириш вақтида имтиёз қўллаган ҳолда олиб кирилган товарларнинг қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари билан тасдиқланган инвестиция суммасининг тегишли фоизидан ошган тақдирда, ошган қисми учун божхона чегарасидан ўтган санага кўра охирги олиб кирилган товарларга божхона божлари ўрнатилган тартибда тўланганидан кейин объект фойдаланишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Белгилансинки, махсус ҳуқуқий режим доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) шаҳарсозлик лойиҳалари учун мазкур Фармонда белгиланган барча имтиёзлар, преференциялар ва қулай шартлар дирекция ва ташаббускор (инвестор) ўртасида тузиладиган инвестиция битимида (кейинги ўринларда — инвестиция битими) кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) инвестиция битимининг асосий шартлари (намунавий шаклда ёки аниқ лотлар учун) Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади, ер участкасини реализация қилиш ҳужжатларига илова қилинади ва барчанинг танишиши учун очиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тасдиқланган инвестиция битимларининг реестрини юритсин, ҳар бир инвесторга масъул бириктириш («инвесторбай» ишлаш) тизимини йўлга қўйсин ҳамда ҳар чоракда камида бир марта махсус ҳудудларда амалга оширилаётган ҳар бир шаҳарсозлик лойиҳаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Янги Тошкент шаҳри ҳокимлигини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилганига қадар махсус ҳуқуқий режим доирасида Янги Тошкент шаҳри ҳудудида бошқарувни ташкил этиш, аҳоли, ижтимоий ва инфратузилма объектларига хизмат кўрсатиш мақсадида Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Янги Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Янги Тошкент шаҳри ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда ўз фаолиятини тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилганига қадар амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Янги Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари бошқарув ходимлари штат бирликлари тегишли идоранинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Янги Тошкент шаҳри ҳокимлигини ҳамда қонунчиликда маҳаллий бюджетдан молиялаштирилиши белгиланган давлат органлари ва ташкилотларини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бир ой муддатда ўзларининг умумий штат бирликлари доирасида Янги Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Янги Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ҳудудларда Тошкент вилояти ва туманларидаги тегишли давлат органлари ваколатига берилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ушбу органларнинг зиммасига юкланган вазифаларни ўзи мустақил амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) мазкур Фармонда назарда тутилмаган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари Янги Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини тегишлича Тошкент вилояти ва туманларидаги мавжуд ҳудудий бўлинмалари орқали давом эттиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) Янги Тошкент шаҳри ободонлаштириш бошқармаси тузилмаси ва штатлар сони Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмасига мувофиқ Янги Тошкент шаҳри ҳокими томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) Янги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Янги Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари вақтинча собиқ «Янги Тошкент» лойиҳаси офиси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамаси (Раматов, Қўчқоров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ўн кун муддатда Янги Тошкент шаҳри ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида Янги Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий бирлик сифатидаги мақомини белгилаш бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ барча республика даражасидаги вазирлик ва идоралар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари биноларини махсус ҳудудларга кўчиришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) янги бино қурилиши мўлжалланган ер участкаларини «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали тегишли бинони алоҳида лойиҳа асосида қуриб бериш, шундан кейин уни тегишли давлат ташкилотига узоқ муддатли ижарага бериш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) кўчириладиган ташкилотларнинг эски бино ва иншоотларини «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сонли Фармонида белгиланган етти йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми биринчи аукцион савдоларига татбиқ этилмайди, бунда 100 фоиз тўлов 30 кун ичида тўланиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) такрорий аукцион ўн икки ойга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) кейинги такрорий аукцион савдоларида бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ҳар такрорий савдода ўн икки ойга (етти йилдан ошмаган муддатга) узайтириб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Янги Тошкент шаҳрига кўчириладиган вазирлик ва идораларнинг Тошкент шаҳридаги хусусийлаштириладиган бино ва иншоотлари жойлашган ер участкалари консервация зонасидан чиқарилади, шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир ой муддатда Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Фармоннинг амал қилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Фармон 2035 йил 1 январгача бўлган даврда қурилишга рухсат берилган объектларга нисбатан амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ агар ушбу Фармонга ва унда ҳавола қилинган қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ёки у тўлиқ ёхуд қисман ўз кучини йўқотган деб топилиши инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонунчилик чет эл инвесторларига нисбатан инвестиция қилиш пайтидан эътиборан ўн йил мобайнида қўлланади, инвестор ўзининг инвестиция қилиш шарт-шароитларини яхшилайдиган янги қонунчилик қоидаларини ўз хоҳишига кўра қўллаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда қурилиш ишларини жадаллаштириш ва айрим тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Янги Тошкент шаҳрини ва ундаги инвестиция лойиҳаларини хорижда тарғиб қилиш ишларини юқори савияда ташил этиш, барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини чет эллик инвесторларга сотиш мақсадида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига қуйидаги хизматларни энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилиш ва танланган ижрочи билан шартнома тузиш ҳуқуқи берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) жамоатчилик билан алоқалар (PR) хизматлари, бунда мазкур хизматлар бўйича харажатларнинг 50 фоизи дирекциянинг ўз маблағлари, 50 фоизи Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) хорижий фуқароларга кўчмас мулкларни сотиш учун риэлторлик ташкилотлари хизматлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Адлия вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 10 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-243-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ҳуқуқий режим татбиқ этиладиган ҳудудлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Майдони

Ҳудудни барпо этиш дирекцияси

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига мувофиқ Янги Тошкент шаҳри

19 720,9 гектар

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-233-сон қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳри «Ширин» массиви*

665,15 гектар

«Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекцияси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур Фармонда, хусусан, унинг 3, 9, 14-бандлари ва 2-3-иловаларида назарда тутилган инвестиция суммасига доир барча қоидалар Самарқанд шаҳри «Ширин» массиви учун 0,6 фоиз камайтирувчи коэффициент ҳисобланган ҳолда қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган ва махсус ҳуқуқий режим доирасида қўллаб-қувватланадиган шаҳарсозлик лойиҳаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Баландлиги 200 метр ва ундан ортиқ бўлган осмонўпар бинолар (Iconic Tower) (нотурар ва аралаш фойдаланиш) (mix used)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меҳмонхона мажмуалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Савдо марказлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бизнес марказлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кўнгилочар тематик парклар, дам олиш масканлари ва интеграциялашган курорт зоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тиббиёт муассасалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Таълим муассасалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Спорт мажмуалари, театр, кинотеатр, музей ва бошқа маданият объектлари бинолари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инфратузилма объектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш бўйича шаҳарсозлик лойиҳаларининг қиймати 50 млн АҚШ долларидан кам бўлган ҳолларда ҳам уларга нисбатан мазкур Фармонда, хусусан, унинг 3, 9, 14-бандларида қиймати 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ҳудудларда ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида реализация қилишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСОСИЙ ШАРТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Махсус ҳудудлардаги ер участкалари махсус ҳудудларни барпо этиш дирекцияларига (кейинги ўринларда — дирекция) доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташаббускорларга ер участкаларини дирекциядан ижарага олиш ҳуқуқи «E-auksion» электрон савдо платформасида қуйидаги усулларда реализация қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) очиқ электрон онлайн аукцион савдолари орқали (кейинги ўринларда — аукцион);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) энг яхши таклифни танлаб олиш тартибида тўғридан-тўғри танлаш («Swiss challenge») орқали (кейинги ўринларда — танлов).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестиция даврида дирекция ва ташаббускорларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган ерлар ижарасига доир қоидалар татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аукцион ва танловларга лотлар «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали дирекция буюртмачилигида чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аукцион барча турдаги лойиҳалар, шу жумладан, мазкур Фармоннинг 2-иловасида назарда тутилган тоифаларга мансуб шаҳарсозлик лойиҳалари учун ҳам ўтказилиши мумкин, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ғолиб фақат битта параметр орқали — лот қийматини ошириш ёки камайтириш усулида аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) аукционга чиқариладиган лотлар дирекция томонидан ўзининг расмий веб-сайтидаги интерактив харитада (кейинги ўринларда — интерактив харита) олдиндан эълон қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ташаббускорларга интерактив харита орқали муайян лотни муддатидан олдин аукционга чиқаришни, лотнинг майдонини ва рухсат этиладиган қурилиш баландлигини ўзгартиришни сўраб дирекцияга таклиф киритиш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Танлов фақатгина мазкур Фармоннинг 2-иловасидаги тоифаларга мансуб шаҳарсозлик лойиҳалари учун ўтказилиши мумкин, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ғолиб бир нечта параметрлар орқали, хусусан, инвестиция суммаси, қурилиш объектининг хусусиятлари, лойиҳанинг мультипликатив, ижтимоий ва иқтисодий эффекти, лот учун таклиф этилаётган нарх ва уни тўлаш шартлари, инфратузилма тўлови миқдори ва тўлаш шартларига кўра аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) танлов интерактив харита орқали муайян ташаббускордан (кейинги ўринларда — танлов ташаббускори) келиб тушган таклиф асосида у томонидан илгари сурилган шартларда эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) танлов ўтказиладиган лотлар интерактив харитада олдиндан эълон қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) танлов ташаббускори томонидан таклиф этилган шартлар барчага эълон қилинади, агар бошқа иштирокчилар томонидан бундан яхшироқ шартлар таклиф этилмаса ёки танлов ташаббускори бошқа иштирокчилар томонидан билдирилган яхшироқ шартларни ўзи бажаришга рози бўлса, у танлов ғолиби ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) дирекцияларнинг таклифига асосан қуйидаги масалаларда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) лотларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиқиб уларга қўйиладиган техник шартларни, аукцион ва танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) аукционга қўйиладиган лотлар бўйича инвестиция битими лойиҳаларини намунавий шаклда олдиндан тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) танлов ташаббускорининг таклифи асосида танловнинг асосий шартларини ҳамда танлов ғолиби билан тузиладиган инвестиция битими лойиҳасини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳукумат комиссиясининг мазкур илованинг 7-бандида назарда тутилган масалалар юзасидан қабул қилган қарорлари тегишли дирекцияларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган, муайян лот бўйича қўйиладиган талаблар эса интерактив харитада тегишли лотнинг параметрларига олдиндан киритилган ва аукцион шартларида кўрсатилган тақдирда мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аукцион ва танловларда лотлар кўпи билан олти ой муддатда қурилиш ишларини бошлаш шарти билан қурилишга тайёр ер шаклида реализация қилинади, бунда қурилиш даврида ва объект фойдаланишга топширилганда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича техник шартлар (рухсатнома) олдиндан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лотнинг бошланғич (энг паст) нархи лойиҳа қийматидан келиб чиқиб қуйидагича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Инвестиция суммаси

млн доллар

50 млн доллар гача

50 — 100 млн доллар

100 — 250 млн доллар

250 — 500 млн доллар

500 млн доллардан кўп

1.

Лотнинг бошланғич нархи*

ҳар 1 м2/АҚШ долл.

200

150

100

50

1

2.

Бошланғич тўлов

(бўнак)

%

30%

20%

15%

10%

-

3.

Қолган суммани фоизсиз бўлиб тўлаш муддати

йил

(қурилиш давридан ошмаган ҳолда)

4

5

6

7

-

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лотнинг бошланғич нархи Самарқанд шаҳри «Ширин» массиви учун 0,6 фоиз камайтирувчи коэффициент ҳисобланган ҳолда қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ер участкасининг бирламчи ижара муддати объектнинг инвестиция битимида кўрсатиладиган қурилиш даврига тенг бўлади ҳамда аукцион ва танлов шартларида олдиндан эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Енгиб бўлмас куч (форс-мажор) таъсири оқибатида ёки бошқа объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатлари кечикканда бирламчи ижара муддати тегишли дирекция томонидан уч йил муддатдан ошмаган ҳолда бир марта узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташаббускор бирламчи ижара муддати давомида объектни фойдаланишга топшира олмаган ҳолларда ушбу лот (қурилиши тугалланмаган объект мавжуд бўлса, у билан бирга) инвестиция битимида белгиланган шартларда дирекция томонидан реализация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Дирекцияларга махсус ҳудуддаги давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни тўлов тўламасдан ўзига тегишли питомникларга ёки бошқа ҳудудларга Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари назорати остида қонунчиликда белгиланган тартибда кўчиришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бирламчи ижарага берилган ерга қурилган лойиҳа объектини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома расмийлаштирилганда, у асосида кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказувчи орган ташаббускор номига қуйидаги ҳуқуқлардан бирини давлат рўйхатидан ўтказади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини — қонунга мувофиқ хусусийлаштириш объекти ва субъекти мавжуд бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ер участкасига кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан 49 йилгача ижара ҳуқуқини — қонунга мувофиқ хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда, шу жумладан, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона бўлган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Объектни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома асосида ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда давлат ордери, ижара шартномаси ёки бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш, ер учун қўшимча равишда ҳақ тўлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Барча ҳолларда аукцион ва танлов натижаси бўйича ғолиб билан дирекция ўртасида бирламчи ижара шартномаси ва инвестиция битими расмийлаштирилади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ташаббускор аукцион ёки танлов натижалари ҳақидаги баённомани тасдиқлаш вақтида олдиндан шакллантирилган ва дирекция томонидан имзоланган бирламчи ижара шартномаси ва инвестиция битимини ҳам автоматик тарзда имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) имзоланган бирламчи ижара шартномаси — рўйхатдан ўтказувчи органга ва инвестиция битими — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига, ҳар икки ҳужжат дирекцияга ва ғолибга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали тўғридан-тўғри юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳоким

Ёрдамчи

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари

Ҳоким ўринбосари

Ҳоким ўринбосари

Ахборот хизмати раҳбари — давлат тили бўйича маслаҳатчи

Ташкилий-назорат гуруҳи

1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош ҳисобчи

1

Бош юрисконсульт

1

Бош мутахассислар

(Девонхона)

2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 14 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ўринбосарларига, ҳудудни ривожлантириш режалари ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, ҳоким томонидан тегишли йўналишлар бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

1.

Экология ва иқлим ўзгариши бўлими

1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

2

3.

Статистика бўлими

1

4.

Иқтисодиёт ва молия бўлими

3

5.

Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими

2

6.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими

2

7.

Таълим бўлими

1

8.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

2

9.

Тиббиёт бирлашмаси

2

10.

Маданият бўлими

1

11.

Солиқ инспекцияси

4

12.

Оила ва хотин-қизлар бўлими

2

13.

Ёшлар ишлари агентлиги бўлими

1

14.

Кадастр агентлиги бўлими

1

15.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими

2

16.

Маҳалла фуқаролар йиғини

3

Жами:

30

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимларининг чекланган сони ҳамда штат бирликлари доирасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ва ҳудудларда қурилиш ишларини жадаллаштириш ва айрим тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Асосий вазифалар

Муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Мазкур Фармонда назарда тутилган имтиёзларга мувофиқ Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Бир ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

2.

2026-2027 йилларда ҳар чоракда камида бир марта республика ҳудудида ва хорижий давлатларда мазкур Фармонга 1-иловада назарда тутилган махсус ҳудудлардаги лойиҳаларга йирик инвесторларни жалб қилиш мақсадида инвестиция ва бизнес форумлар, тақдимотлар («Road Show») ва маркетинг кампанияларини ташкил этиш.

Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Холхўжаев),

дирекциялар

3.

Мазкур Фармон доирасида шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширувчи инвесторлар (ташаббускорлар) билан дирекциялар иштирокида тузиладиган инвестиция битимларини «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорида белгиланган инвестиция шартномаларига тенглаштириш.

Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Холхўжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

дирекциялар

Бунда маҳаллий инвесторлар билан ҳам инвестиция битимлари тузилишини, тегишли дирекциялар ҳам инвестиция битимларини тузишини инобатга олиб, мазкур Қонунга ҳамда Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритиш.

Икки ой муддатда

4.

Дирекциялар томонидан умумий фойдаланишдаги ҳудудлар ва яшил майдонлар, ижтимоий ва инфратузилма объектлари барпо этиладиган, мавжуд инфратузилма объектлари кўчириладиган ерлар ҳамда тегишли дирекция буюртмачилигида қурилиб, бошқа шахсларга реализация қилинмайдиган объектлар учун мўлжалланган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишдаги амалга оширилган компенсация харажатларини қонунчиликда белгиланган тартибда Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасидан қайтариб беришни таъминлаш.

Доимий равишда

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

Биринчи навбатда, мазкур йўналишда «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасасига 260 млрд сўм, «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасасига 200 млрд сўм маблағ ажратиш.

2026 йил 15 декабрь

5.

Лойиҳаларга «яшил» сертификат олиш тўловларини давлат ҳисобидан тўлиқ қоплаш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида тасдиқлаш ёки қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги

(Бадриддинов)

6.

Махсус ҳудудларда ресторан, спорт ва шаҳарсозлик объектлари бўйича хорижий брендларни жалб қилишдаги франшиза тўловларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

Туризм қўмитаси

(Аққулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

7.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳисобидан Янги Тошкент шаҳрининг Олимпия шаҳарчасидан Темур Малик кўчасигача бўлган қисмида йўл қуриш чораларини кўриш.

2026 — 2028 йиллар давомида

Транспорт вазирлиги

(Махкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

8.

Янги Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри туманларига бириктирилган ҳудудларнинг мастер режасини ишлаб чиқиш.

2027 йил 1 февраль

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси

(Адилов)

9.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри туманларига Янги Тошкент шаҳридан бириктирилган ҳудудларни ҳамда Ширин шаҳарчасини йўл ва муҳандислик инфратузилмалари билан таъминлаш, мавжуд объектларни кўчириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Қўчқоров, Раматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси

(Адилов)

10.

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида танланган ер майдонида «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси буюртмачилигида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг маъмурий биносини Федерация маблағлари ҳисобидан барпо этиш ишларини бошлаш.

2027 йил 1 февраль

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси

(Адилов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

(Рафиков)

11.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманига Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ўртача 100 гектардан ҳудуд бириктирилганлигини инобатга олиб, бириктирилган ҳудудлардаги лотлар бўйича ўтказиладиган биринчи аукционда алоҳида модул очган ҳолда фақат ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш.

Ўн кунлик муддатдан бошлаб доимий

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Муродов),

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси

(Адилов)

12.

Янги Тошкент шаҳрида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар тузилмасининг умумий белгиланган амалдаги штат бирликлари доирасида ходимларни жойлаштириш, шунингдек, шартнома асосида қўшимча штат бирликларини жорий этиш ва уларни молиялаштириш чораларини кўриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026 йил 25 ноябрь

Ички ишлар вазири

(Ташпулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

13.

Махсус ҳудудларга кўчириладиган вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг амалда бино ва иншоотларини реализация қилиш тартибини такомиллаштириш орқали махсус ҳудудларда ушбу ташкилотлар учун тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда янги маъмурий бинолар қурилишини ташкил этиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Икки ой муддатда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Муродов)

14.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ҳар ойда камида бир нафардан хорижий инвесторларни махсус ҳудудларга олиб келишларини таъминлаш.

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(Ходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов, Азимов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов, Алиев)

15.

Янги Тошкент ҳудудида барпо этиладиган «Deep Tech» инновацион технопарк резидентларига 2035 йилга қадар Ўзбекистон IT-Park резидентлари учун белгиланган имтиёзларни татбиқ этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.

Бунда Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига «Deep Tech» инновацион технопарк резидентлари рўйхатини тасдиқлаш ҳамда резидентлар учун дирекция буюртмачилигида барпо этилган бино ва иншоотларни ижарага бериш нархини ноль ставкагача пасайтириш ҳуқуқи берилишини назарда тутиш.

2026 йил 31 декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Пулатов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

дирекциялар

16.

Махсус ҳудудларда инвесторлар (ташаббускорлар), пудратчилар ва субпудратчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона божи тўламасдан олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, мебель ва жиҳозлар, металл конструкциялар рўйхатини шакллантириш, бунда:

тегишли франшиза битими шартларида, хусусан, турли халқаро сертификат ва брендларга эга товарлардан фойдаланиш бўйича талаблар белгиланишини инобатга олиш;

имтиёзли шартларда олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ортиқча бюрократик тўсиқларсиз амалга оширилишини назарда тутиш.

2026 йил 31 декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги

(Хайдаров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов),

Туризм қўмитаси

(Аққулов)

17.

Янги Тошкент шаҳрида ва Ширин шаҳарчасида барпо этилган ва қурилаётган ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилма объектлари тегишли ташкилотлар томонидан фойдаланишга қабул қилинишини таъминлаш.

Доимий

Энергетика вазирлиги

(Ходжаев),

Транспорт вазирлиги

(Махкамов),

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(Суванкулов),

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

(Жураев),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(Исакулов),

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси

(Адилов)

18.

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан қуйидагилар бўйича қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш:

(а) лотларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиқиб, уларга қўйиладиган техник шартларни, аукцион ва танловда иштирок этувчиларга қўйиладиган талабларни белгилаш;

(б) аукционга қўйиладиган лотлар бўйича инвестиция битими лойиҳаларини намунавий шаклда олдиндан тасдиқлаш;

(в) танлов ташаббускорининг таклифи асосида танловнинг асосий шартларини ҳамда танлов ғолиби билан тузиладиган инвестиция битими лойиҳасини тасдиқлаш.

Бир ой муддатда, кейинчалик доимий равишда

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси

(Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Холхўжаев),

дирекциялар

19.

Кўчмас мулк инвестиция трастлари (REIT) фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

инвестиция портфели ва даромадларни тақсимлашга қўйиладиган мажбурий талаблар, бунда REIT активларининг камида 75 фоизини даромад келтирувчи тижорат ва турар жой кўчмас мулк объектларига йўналтириш ва олинган соф даромаднинг камида 90 фоизини ҳар йили инвесторлар ўртасида дивиденд шаклида тақсимлаш;

давлат мулки объектлари базасида тажриба-синов (пилот) тариқасида REIT фондини ташкил этиш ва уни фойда солиғидан озод этиш;

REIT акцияларини IPOга чиқариш.

2026 йил 31 декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Холхўжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Марказий банк

(Ишметов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2026 й., 06/26/243/1115-сон)