1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри аҳолисининг ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда, уларнинг уй-жойга бўлган талабини қондириш, турмуш тарзи учун қулай шароитлар яратиш, янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали замонавий марказ барпо этиш, шунингдек, бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 720,9 гектар ер майдони танлаб олинганлиги, дастлабки босқичда 2 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш мақсадида «Meinhardt Pte. Ltd» (Сингапур), «Foster and partners» (Буюк британия) ва «ОМА» (Голландия) компаниялари жалб этилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»ни (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
8.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
10.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби;
11.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда, Янги Тошкент шаҳри ҳудудини ривожлантириш режаларини (мастер режа), тармоқ режаларини ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, салоҳиятли инвесторларни танлаш, улар билан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда битимлар тузиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция томонидан тасдиқланган ҳудудда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий уй-жойлар қуриш ишларига катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилиш, уларга замонавий услублар, энергия тежамкор технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этиладиган муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларидан ягона оператор сифатида фойдаланиш ва истеъмолчилар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишга салоҳиятли инвесторларни, шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Интернет тармоғида тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
7.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш;
8.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
9.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича ҳужжатларга бўлган талабларни мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини сотишда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мустақил белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишларининг сифат, техник ва муддат назоратини мустақил амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал бошқариш, инвестицион фаолият, маркетинг, баҳолаш, геология қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотлар техник ҳолатини текшириш хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ижарага бериш тўғрисида (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш ва тегишли вазифаларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция томонидан киритилган инвесторларнинг лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш, шунингдек, ер участкаларини босқичма-босқич ўзлаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич қийматини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳри ҳудуди ҳамда унга туташ ҳудудлардаги қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида халқаро консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, техник назорат хизматлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимини қисқартириш ҳисобига, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари — «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори (кейинги ўринларда — Дирекция директори) лавозими киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Дирекцияга шахсий ғазна ҳисобварағини очишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, шахсий ғазна ҳисобварақда қуйидаги маблағлар жамланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекцияга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ер участкалари ва давлат мулки объектларини сотишдан (ижарага беришдан) тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар қийматидан ажратмалар, шу жумладан, инвестиция битимларига асосан инвесторлар томонидан объектларни қуриш ишлари учун йўналтирилган маблағлардан ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Дирекция томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ирригация, мелиорация ва транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуриш билан боғлиқ ишларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекциянинг жорий фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, унга тегишли бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа барча зарур инвентарлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассисларни, шу жумладан, юқори малакали мутахассислар, хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Дирекцияда ишлаш учун жалб этиш ҳамда уларга ҳақ тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»нинг уставини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Дирекцияга ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағидаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни беғараз ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш мақсадида халқаро молия институтлари кредитларини ва давлат-хусусий шериклик асосида инвесторлар маблағларини жалб этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун ҳар йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан зарур маблағларни ажратиб бориш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ер майдонлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти ҳокимлиги Дирекциянинг мурожаатига асосан бир ой муддатда ушбу рўйхатдан 6 000 гектар ер участкаларини Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари ер майдонларини ривожлантириш режалари (мастер режа) ишлаб чиқилганидан кейин белгиланган тартибда реализация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилаётган 19 720,9 гектар ер участкаларидан 3-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 12 878,6 гектар, шундан 11 478,4 гектар суғориладиган ер участкаларини аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.03.00 Шаҳарсозлик фаолиятининг асосий йўналишлари. Аҳоли пунктлари ҳудудларидан фойдаланишни режалаштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 12-бандида назарда тутилган ер участкаларининг ер фонди тоифаси улар амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари томонидан белгиланган тартибда туман захирасига қайтарилганидан ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўзгарган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга мўлжалланган ер участкаларидан улар белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа мақсадларда фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, бино ва иншоотларга эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу ер участкаларида тасдиқланган бош режа талабларига ва Дирекция билан тузилган шартнома шартларига асосан қурилиш қилишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2028 йил 1 январга қадар ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш икки ой муддатда янги ўзлаштириладиган ерлар рўйхатини ҳудудлар ва йиллар кесимида тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги мазкур бандда ҳамда ушбу қарорнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош режага мувофиқ Янги Тошкент шаҳри ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, транспорт инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун ер участкалари Дирекция таклифига асосан тегишлича Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокими томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ Дирекция томонидан (буюртмачи сифатида) «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 мартдаги ПҚ-138-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 07/24/138/0238-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар, аукцион ўтказиш харажатлари чегирилган ҳолда, Дирекциянинг махсус ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларига сарфланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2027 йил 1 январга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) объект қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун мутаносиб равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини (якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари бундан мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритилсин.
(16-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 07/24/403/0955-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу кичик бандда назарда тутилган қўшимча тушумлар суммаси ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмалари қурилиши учун ҳар ойда тўлиқ Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Дирекция буюртманомаларига биноан Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва кўп марталик визаларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини ва муддати узайтирилишини;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Дирекцияга ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш, республикага олиб кириш ҳамда улардан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилган «Янги Тошкент» лойиҳаси офиси биноси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси объектлари Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида мастер режага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш мақсадида дастлабки босқичда 2023 йил 18 март — умумхалқ хайрия ҳашари куни 1 000 та қимматбаҳо дарахт кўчатлари экилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда экилган дарахт кўчатларини Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармасидан Дирекцияга ўтказиб берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дирекция тузилмасида Янги Тошкент шаҳри ҳудудида экилган ва кейинчалик экиладиган дарахт кўчатларини сақлаш, парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш учун алоҳида бўлинма ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Янги Тошкент шаҳри барпо этилиши муносабати билан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан зарур ер майдонларини Тошкент шаҳри таркибига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 20 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-232-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish