13.08.2026 йилдаги 440-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.2026 йилдаги 440-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг транспортдан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар учун имтиёзли йўл ҳақи ҳуқуқларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни (Москва, 1993 йил 12 март) (кейинги ўринларда — Битим) имзолаган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш учун қуйидаги шахсларга бир календарь йилда бир маротаба (бориш ва қайтиш) транспортдан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига темир йўл транспортидан, Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўл ҳақини тўлаш бўйича 50 фоиз чегирма асосида транспортдан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга ҳаво йўловчи транспорти ва шаҳарлараро автобуслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногирони бўлган шахслар ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
собиқ СССР Иттифоқини ҳимоя қилиш пайтида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия ёки майиб бўлиш оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларига темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш учун йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчи транспортидан бепул фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандида назарда тутилган Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва «Славам орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахсларга тенглаштирилган ҳолда темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан бепул фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур қарор қабул қилингунга қадар ушбу тоифадаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ ҳамма турдаги шаҳар йўловчи ташиш транспортларида (таксидан ташқари), ўзи яшаб турган маъмурий ноҳия доирасидаги қишлоқ жойлардаги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида, шунингдек, шаҳар атрофига қатнайдиган темир йўл транспортида, шаҳардан ташқаридаги маршрутларда қатнайдиган автобусларда бепул юриши, йилига бир марта (бориш ва келиш) темир йўлда бепул юриши, темир йўли бўлмаган ноҳияларда эса ҳаво, сув ёки шаҳарлараро автомобиль транспортларида биринчи навбатда чипталар сотиб олиш ҳуқуқи билан юриши белгиланган бўлсада, амалда Битимда назарда тутилган талон асосида темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобуслардан бепул фойдаланиб келгани инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорда назарда тутилган шахсларга тақдим этиладиган имтиёзли транспорт йўл чипталари харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорда назарда тутилаётган шахсларнинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлиги уларнинг ёки қонуний вакилларининг транспортдан имтиёзли фойдаланиш тўғрисидаги мурожаатига мувофиқ «Ягона миллий ижтимоий» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ) орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахсларга тенглаштирилган шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2026 йил 1 октябрга қадар «ЯМИҲ» АТда қуйидаги имкониятларни яратсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда назарда тутилган транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
календарь йил давомида транспортдан имтиёзли фойдаланган ёки фойдаланмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар ҳамда автостанция ва автовокзалларнинг шахснинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек, шахс календарь йил давомида мазкур ҳуқуқдан фойдаланган ёки фойдаланмаганига оид электрон сўровларига асосан тегишли маълумотларни автоматик равишда тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортдан имтиёзли фойдаланган шахслар тўғрисидаги таҳлилий, статистик маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш имкониятларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати 2026 йил 1 октябрга қадар ўзларининг тегишли ахборот тизимларида ушбу қарорда кўрсатилган тоифадаги шахслар ва уларнинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш доирасидаги маълумотлари юритиладиган электрон базасини яратсин ҳамда «ЯМИҲ» АТга интеграция қилинишини таъминласин. Бунда имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқи вужудга келган ёки уни йўқотган шахслар тўғрисидаги электрон маълумотларни узлуксиз автоматик тарзда тақдим этиб борилиши инобатга олинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар ҳамда автостанция ва автовокзалларнинг «ЯМИҲ» АТ орқали юборилган электрон сўровларига асосан шахсларнинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга ёки эга эмаслиги тўғрисида тегишли маълумотларни автоматик равишда тақдим этиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар ҳамда автостанция ва автовокзаллар транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ва уларга расмийлаштирилган чипталар ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда «ЯМИҲ» АТга тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар ҳамда автостанция ва автовокзаллар томонидан мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотларни тақдим этиб борилишини назорат қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали қуйидаги имкониятларни яратган ҳолда, транспортдан имтиёзли фойдаланиш учун чипталарни бепул ёки чегирма асосида харид қилиш тартибини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорда кўрсатилган тоифадаги шахслар томонидан «Ижтимоий карта» мобиль иловаси орқали бепул ёки имтиёзли чипта харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бепул ёки имтиёзли асосда харид қилинган чипталар бўйича тўловларни мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тегишли транспорт ташкилотларига реал вақт режимида ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт вазирлиги 2026 йил 1 октябрга қадар «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар, «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ ҳамда автостанция ва автовокзаллар томонидан уларнинг кассалари ҳамда ахборот тизимларини «Ижтимоий карта» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 13 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
440-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом 1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга темир йўл, ҳаво ва шаҳарлараро автобус транспортидан имтиёзли асосларда фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битим — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари ўртасида имзоланган Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар учун имтиёзли йўл ҳақи ҳуқуқларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим (Москва, 1993 йил 12 март);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамроҳлик қилувчи шахс — 1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногирони бўлган шахсга ёки унга тенглаштирилган шахсга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги тоифадаги шахсларга (кейинги ўринларда — имтиёзли тоифадаги шахс) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Битимни имзолаган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши учун танловига кўра бир календарь йилда бир маротаба (бориш ва қайтиш) бепул ёки чегирма асосида транспорт йўл чипталари тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бепул асосда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига темир йўл транспортидан, Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобусда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш учун йилига икки марта темир йўл ва ҳаво йўловчи транспортидан бепул фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 50 фоиз чегирма асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга ҳаво йўловчи транспорти ва шаҳарлараро автобусларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга ҳаво йўловчи транспорти ва шаҳарлараро автобусларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногирони бўлган шахслар ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспортида ҳамда шаҳарлараро автобусларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобусларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобусларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
собиқ СССР Иттифоқини ҳимоя қилиш пайтида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия ёки майиб бўлиш оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларига темир йўл ва ҳаво йўловчи транспорти ҳамда шаҳарлараро автобусларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган имтиёзли тоифадаги шахсларнинг танловига кўра бир календарь йилда бир маротаба бориш ва қайтиш йўл чипталари учун олдинги ва жорий йилда фойдаланилмаган 50 фоиз чегирмалар ўрнига ҳар икки календарь йилда бир маротаба имтиёзли асосда фойдаланиши белгиланган транспортда бориш ва қайтишга бепул йўл чиптаси тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Имтиёзли тоифадаги шахс ёки унинг қонуний вакили транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун тегишлича «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар, «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖнинг ваколатли бўлинмалари ҳамда автовокзал ва автостанцияларга (кейинги ўринларда — транспорт ташкилоти) шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловасидаги шахсни тасдиқловчи рақамли ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда имтиёзли тоифадаги шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чиптасини расмийлаштириш ёки ундан фойдаланиш вақтида амал қилиш муддати тугамаган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амал қилиш муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталарини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Имтиёзли тоифадаги шахслар транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш мақсадида исталган вақтда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Имтиёзли тоифадаги шахсларга транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун транспорт йўл чипталари мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталарини бериш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Имтиёзли тоифадаги шахсларнинг транспортдан имтиёзли асосда фойдаланишини узлуксиз таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ва Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — вазирлик ва идоралар) ўзларининг тегишли ахборот тизимларида имтиёзли тоифадаги шахслар ва уларнинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш доирасидаги маълумотларнинг электрон базасини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар ўзларининг электрон базаларида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, уларнинг ушбу ҳуқуқи вужудга келганлиги ёки уни йўқотганлиги тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги)нинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ)га узлуксиз автоматик тарзда тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг ногиронлигига оид маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ЯМИҲ» АТда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Имтиёзли тоифадаги шахслар ёки уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталари «ЯМИҲ» АТдаги мавжуд маълумотлар асосида қуйидаги транспорт ташкилотлари томонидан берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво транспорти бўйича «Uzbekistan Airways» АЖ, шунингдек, бошқа резидент авиакомпанияларнинг ваколатли бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти бўйича «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖнинг ваколатли бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлараро автобуслар бўйича автовокзал ва автостанциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда имтиёзли тоифадаги шахснинг транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи маълумотлар «ЯМИҲ» АТда аниқланмаган ҳолларда, мазкур шахс томонидан қўшимча равишда ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногирони бўлган шахс ёки унга тенглаштирилган шахс томонидан йўл чипталарини олиш учун транспорт ташкилотларига ташриф буюрганида, ўзига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун транспорт ташкилотига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт ташкилотлари транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чиптасини олишни сўраб мурожаат қилган шахснинг имтиёзли шахслар тоифасига кириши ёки кирмаслиги тўғрисидаги маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ЯМИҲ» АТга реал вақт режимида сўров юбориш орқали аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт ташкилотлари «ЯМИҲ» АТдан олинган ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногирони бўлган шахс ёки унга тенглаштирилган шахсларнинг ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар асосида транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чиптасини тақдим этади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпанияларнинг ваколатли бўлинмалари ҳаво транспортидан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталарини тежамкор «эконом» тоифаси бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖнинг ваколатли бўлинмалари темир йўл транспортидан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталарини имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг хоҳишига кўра шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар, шу жумладан, юқори тезликда ва тезюрар поездлар таркибида ҳаракатланувчи йўловчи вагонлар учун тежамкор «эконом», плацкарта ёки купе тоифаси бўйича расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг хоҳишига кўра қўшимча тўлов асосида тегишли транспорт воситалари бўйича тежамкор «эконом» тоифасига кирмайдиган бошқа йўл чипталари расмийлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транспорт ташкилотлари имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга транспорт йўл чипталарини тақдим этишда ушбу шахслар жорий календарь йилда транспортдан имтиёзли асосда фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ЯМИҲ» АТга сўров юбориш орқали текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс жорий календарь йилида бориш ва қайтиш имтиёзли йўл чиптасидан, шу жумладан, ҳар икки йилда бир маротаба бориш ва қайтиш учун бепул йўл чиптасидан фойдаланганлиги аниқланган ҳолларда имтиёзли йўл чиптасини бериш рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Транспорт ташкилотлари томонидан тақдим этилган, бироқ техник, табиий ёки бошқа сабабларга кўра имтиёзли йўл чипталаридан фойдаланилмаган ҳолларда, мазкур йўл чипталари имтиёзли тоифадаги шахсга ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга тақдим этилган деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс имтиёзли асосдаги транспорт йўл чипталарини қатнов рейси тўхтатилган санадан бошлаб бир ҳафта муддат ичида имтиёзли асосдаги транспорт йўл чиптасини тақдим этган тегишли транспорт ташкилотига қайтариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт йўл чиптаси уни тақдим этган транспорт ташкилотига белгиланган муддат ичида қайтарилмаган ҳолларда транспорт йўл чиптаси имтиёзли тоифадаги шахсга ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга тақдим этилган деб қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг хоҳишига кўра транспортдан имтиёзли равишда фойдаланиш учун тақдим этилган имтиёзли йўл чиптасини бошқа санадаги қатнов рейсига кўчиришни сўраб имтиёзли йўл чиптасини тақдим этган транспорт ташкилотига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт ташкилотлари имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мурожаатига кўра транспортдан имтиёзли фойдаланиш учун имтиёзли йўл чиптасини тақдим этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт ташкилотлари имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга имтиёзли йўл чиптасини тақдим этганидан сўнг йўл чиптаси ва чипта тақдим этилган шахс тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида қайд этган ҳолда, шу вақтнинг ўзида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ЯМИҲ» АТга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Транспорт ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахсларга тақдим этилган имтиёзли асосдаги транспорт йўл чипталарининг электрон реестри (ҳисоби) юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур электрон реестрда ҳар бир имтиёзли тоифадаги шахсларнинг шахсига доир маълумотлари ва имтиёзли тоифа тури кесимида расмийлаштирилган имтиёзли йўл чипталарининг реквизитлари, қатнов рейси, йўналиш қайдномалари, йўловчи ташишнинг амалдаги ва имтиёзли қийматлари ҳамда бошқа маълумотлар юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт ташкилотлари имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан имтиёзли асосдаги транспорт йўл чиптаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида қайд этган ҳолда шу вақтнинг ўзида «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ЯМИҲ» АТга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталари харажатларини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Имтиёзли тоифадаги шахсларнинг транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиши учун йўл чипталари билан таъминлаш харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Транспорт ташкилотлари ҳар ойнинг якуни бўйича кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар мазкур Низомга мувофиқ транспортдан имтиёзли асосда фойдаланган имтиёзли тоифадаги шахслар, уларга тақдим этилган йўл чипталарининг нусхалари, йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек, зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда, йўловчи ташишнинг амалдаги ва имтиёзли қиймати кўрсатилиб расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, ўн иш куни ичида зарур маблағларни тегишли транспорт ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имтиёзли тоифадаги шахсларга транспортдан имтиёзли асосларда фойдаланиш учун йўл чипталарини тақдим этувчи транспорт ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни жойлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари биноларида ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Имтиёзли тоифадаги шахсларга транспортдан имтиёзли асосда фойдаланиш учун йўл чипталарини ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлаш юзасидан масъулият ва жавобгарлик ушбу Низомга мувофиқ транспорт ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс транспорт ташкилотлари томонидан имтиёзли йўл чиптаси берилиши рад этилишидан норози бўлган тақдирда, транспорт ташкилотларининг бевосита юқори турувчи органига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низомда белгиланган талабларга риоя этилиши Ижтимоий инспекция томонидан, бюджет маблағлари сарфланишининг асосланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тоифадаги шахсларга транспортдан имтиёзли асосда йўл чипталарини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Имтиёзли асосларда транспорт йўл чипталарини тақдим этувчи «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа резидент авиакомпаниялар, «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖнинг ваколатли бўлинмалари ҳамда автовокзал ва автостанциялар (кейинги ўринларда — транспорт ташкилотлари) тўғрисидаги маълумотларни «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириб боради.

Доимий

2-босқич

Имтиёзли тоифадаги шахс

Танловига кўра тегишлилиги бўйича транспорт ташкилотларининг бирига мурожаат қилади.

Бир йилда ёки икки йилда бир марта

3-босқич

Транспорт ташкилотлари

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон сўров юбориш орқали қуйидагиларни аниқлайди:

мурожаат қилган шахс имтиёзли тоифадаги шахслар доирасига кириши ёки кирмаслиги;

Мурожаат қилинган вақтда

имтиёзли тоифадаги шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс календар йилда бепул ёки имтиёзли йўл чиптасидан фойдалангани.

Мурожаат қилган вақтда

4-босқич

Транспорт ташкилотлари

1. Мурожаат қилган шахс имтиёзли тоифадаги шахслар тоифасига кириши аниқланганида имтиёзли транспорт йўл чиптасини тақдим этади, аниқланмаган тақдирда, йўл чиптасини тақдим этишни рад этади.

Мурожаат қилган вақтда

2. Имтиёзли шартларда транспорт воситаларидан фойдаланган имтиёзли тоифадаги шахслар, уларга тақдим этилган бепул ёки имтиёзли шартлардаги йўл чипталарининг нусхалари, йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек, зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда, йўловчи ташишнинг амалдаги ва имтиёзли қиймати кўрсатилиб расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этади.

Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар

5-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали тегишли транспорт ташкилотларининг тижорат банкдаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.

10 иш куни ичида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахсларга тенглаштирилган шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Собиқ СССРни қўриқлашда ёки бошқа ҳарбий мажбуриятларни бажаришда, фронтда ёки фуқаролик уруши партизан отрядларида бўлишда яраланиш, контузия олиш, майибланиш натижасида ногирон бўлган ҳарбий хизматчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлик қўмитаси органларининг бошлиқ ҳамда оддий таркибидан бўлиб, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия олиш ёки майиб бўлиш оқибатида ногирон бўлган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 1944 йил 1 январдан 1951 йил 31 декабргача бўлган даврда собиқ Украина ССР, Беларус ССР, Литва ССР, Латвия ССР, Эстония ССР ҳудудида қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уруш қатнашчилари учун ўрнатилган имтиёзлар қўлланилиши белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Собиқ СССРни қўриқлаш бўйича ҳарбий операцияларда ва фуқаролик уруши ҳарбий ҳаракатларида қатнашган ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ва собиқ партизанлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида амалдаги армия таркибидаги ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган собиқ СССР Армияси, Ҳарбий-Денгиз Флоти, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органларининг ходимлари, шунингдек, ушбу даврда мудофаада иштирок этиш имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун хизмат муддатига қўшиладиган шаҳарларда бўлган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Собиқ СССР мудофааси ёки бошқа ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда олинган яраланиш, контузия ёки майиб бўлиш оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бева турмуш ўртоқлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1941 — 1945 йиллардаги собиқ Ленинград шаҳрининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган фуқаролар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашиб яраланган, контузия олган ёки майиб бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фашистлар ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ташкил этилган концлагерлар, геттолар ва бошқа мажбурий сақлаш жойларида ушлаб турилган вояга етмаган собиқ маҳбуслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Антифашистик қаршилик ҳаракати қатнашчилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фронтнинг оператив ҳудудлари манфаатлари йўлида вазифаларни бажарган махсус тузилмаларнинг собиқ ходимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уруш қатнашчилари учун ўрнатилган имтиёзлар қўлланилиши белгиланган шахслар тоифаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жанговар ҳаракатлар ва қуролли можаролар олиб борилаётган давлатларда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва бошқа ташкилотлари хавфсизлигини таъминлаш жараёнида яраланган, контузия олган ёки майиб бўлган ҳарбий хизматчилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул ёки имтиёзли чиптани олиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) олинган маълумотларга асосан бепул ёки имтиёзли чиптага бўлган ҳуқуқи аниқланмаган ҳолларда, ушбу шахс ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан бепул ёки имтиёзли чипта расмийлаштириш ҳуқуқини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) Вазирлар Маҳкамасининг «1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга транспортдан имтиёзли фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида» 2026 йил 13 августдаги 440-сон қарорида белгиланган 1941 — 1945 йиллардаги урушда ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахслар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-банддаги «, талонли» сўзи чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«152. Темир йўл транспортида чипталар йўловчиларга тўлиқ қийматда сотилади, қонунчилик ҳужжатлари билан поездда имтиёзли юриш белгиланган фуқаролар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб темир йўл транспортидан йилига икки марта бепул фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногиронлиги бўлган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, уларни кузатувчи шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга берилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Собиқ СССР Иттифоқини ҳимоя қилиш пайтида ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланиш, контузия ёки майиб бўлиш оқибатида, ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик (олдинги ва жорий йил учун) фойдаланилмаган чегирмалар ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) ҳуқуқи тақдим қилинади. Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш «бориш» икки йиллик чегирма ўрнига, қайтишга эса — «келиш» икки йиллик чегирма ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 1941 — 1945 йиллардаги урушда III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари томонидан бепул ёки имтиёзли чипта олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ахборот тизимидан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги урушда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб келаётган шахсларга (биттадан кўп бўлмаган кузатувчига), йилига бир марта (бориш ва келишга) чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирма берилади. Кузатувчи шахсга чипта расмийлаштирилаётганда фақат жорий йил учун белгиланган чегирма қабул қилинади. Ўтган ва кейинги йил учун чегирма ҳисобга қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимида бепул ёки чегирма олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда бепул ёки имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига бепул ёки имтиёзли чипта олиш ҳуқуқини берувчи «уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс гувоҳномаси», «уруш қатнашчиси гувоҳномаси» ёки «имтиёзга ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси» тақдим қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган темир йўл транспорти ходимлари йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эгадир, бунинг учун хизмат гувоҳномаси ва ёзиб берилган темир йўл чиптаси тақдим қилиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экскурсияга гуруҳ билан поездда юриш қийматини нақд пул ва тўлов топшириқномалари бўйича тўлашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчиларнинг шаҳарлараро қатновчи поездларда ва ички темир йўл алоқаларида қатновчи йўловчи ташиш поездларида ёлғиз юрганда чипта кассалари белгиланган тартибдаги имтиёзли чипталарни, уларда тақдим қилинган ҳужжатлар рақамини, зарур ҳолларда — белгиланган шаклдаги қўшимча тўловлар квитанциясини кўрсатиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли чипталар билан поездда юраётган шахслар, вагонга ўтираётганларида ва поездда юриш вақтида, кузатувчилар ва назорат қилувчи шахслар талабига биноан чипта сотиб олинган ҳужжатини тақдим қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли чипталарни текширишда тегишли ҳужжатларни тақдим қилмаган йўловчилар чиптасиз деб ҳисобланадилар ва белгиланган миқдорда жаримага тортиладилар. Бундан ташқари, улардан чипталар берилган станциядан манзил станциясигача чипта қийматининг фарқи (имтиёзли ва тўлиқ тариф ўртасидаги) ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиёзли тариф бўйича чипталар нотўғри берилган ҳар бир ҳолат тўғрисида назорат қилувчи шахслар далолатнома тузишлари ва уни чоралар кўриш учун ташувчи раҳбариятига жўнатишлари шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) мазкур Низомнинг 152-бандида назарда тутилган шахслар бўйича».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳудудлардан республика бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келиш ва кетишни таъминловчи ваучер шакли ва уни расмийлаштириш тартиби, тиббиёт ташкилотлари томонидан тақдим этилган ваучерлар асосида расмийлаштирилган йўл чипталари ҳисоботини умумлаштириш тартибини назарда тутувчи Онкологик ва гематологик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахснинг ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши ва кетиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 8-банддаги «беморларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши» сўзлари «беморлар ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши ва кетиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бепул келувчи беморлар» сўзлари «бемор ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Онкологик ва гематологик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахснинг ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ҳамда авиатранспорт воситалари орқали келиши ва кетиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ушбу Низом онкологик ва гематологик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахснинг ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши ва кетиши билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Онкологик ва гематологик беморларга онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларида (кейинги ўринларда — республика бош тиббиёт ташкилотлари) даволаниши учун ушбу тиббиёт ташкилотларининг ҳудудий филиаллари, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда — тиббиёт ташкилотлари) томонидан имтиёзли йўлланма берилган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бемор ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг республика бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали келиш ва кетиши тиббиёт ташкилотлари томонидан қуйидагиларни назарда тутувчи хулоса берилган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беморга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бемор соғлиғининг ҳолати уни темир йўл ёки авиатранспорт воситаларидан фойдаланиш мумкинлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бемор ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг республика бош тиббиёт ташкилотлари темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали келиш ва кетиши билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бобнинг матнидаги «келишни» сўзи «келиш ва кетишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Онкологик ва гематологик беморлар ва ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахслар республика бош тиббиёт ташкилотларига тиббиёт ташкилотлари томонидан даволаниш учун белгиланган тартибда имтиёзли йўлланма ва хулоса билан биргаликда мажбурий тарзда ҳудудлардан — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан (кейинги ўринларда — ҳудудлардан) темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келиши ва кетиши учун махсус ваучер (кейинги ўринларда — ваучер) расмийлаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банддаги «келишини» сўзи «келишини ва кетишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан» сўзлари «ҳудудлардан» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«беморлар» сўзидан кейин «ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банд «йўлланма билан келувчи» сўзларидан кейин «ва кетувчи беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «унинг қонуний вакили» сўзлари «ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «унинг қонуний вакили» сўзлари «унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Агар бемор ёки унга ҳамроҳлик қилувчи шахс темир йўл ва (ёки) авиатранспорт кассаларига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддатдан кеч мурожаат қилган тақдирда, транспорт ташкилоти ушбу бемор ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг Тошкент шаҳрига келиши ва кетиши учун зарур бўлган кунга йўл чипталарини расмийлаштиришга агар ушбу йўналишда йўл чипталари қолмаган бўлса, мажбур ҳисобланмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 июлдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда меҳнат қилишини қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошиси «N 90 — 90.8 бўлган II гуруҳ» сўзларидан кейин «ёки Q16» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу бандга мувофиқ суғурта ҳодисаси юзага келган сана сифатида меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган суғурталанган шахснинг ишдан озод этиладиган давр бошланадиган кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилганда ҳомиладорлик ва туғиш таътили узайтириш ҳолатлари бундан мустасно) инобатга олинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун суғурта ҳодисаси юзага келган ойдан олдинги охирги олти ой давомида узлуксиз суғурта стажи мавжуд бўлса. Бунда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар сақланган ҳолда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ суғурталанган шахсга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўланмаган ойлар ҳамда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган олти ойлик суғурта стажининг узилишига сабаб бўлмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган суғурталанган шахсларга, шунингдек, қарамоғида 18 ёшга тўлмаган тўрт ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган ёхуд қарамоғида ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган фарзанди бўлган суғурталанган шахсларга стаж коэффициенти 20 фоиз бандга оширилган ҳолда ҳисобланади. Бунда суғурталанган шахс ушбу бандда назарда тутилган бир нечта тоифага тўғри келса, унга нисбатан фақат битта тоифа бўйича имтиёз қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-банднинг тўртинчи хатбошиси «ўн икки ойдан кам бўлса,» сўзларидан кейин «нафақа тайинланадиган ойдан олдинги» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-банднинг биринчи хатбошиси «такрорий нафақа тайинлаш зарурияти вужудга келганда,» сўзларидан кейин «унга нисбатан мазкур Низом 7-бандининг «в» кичик бандида назарда тутилган олти ой давомидаги узлуксиз суғурта стажи мавжуд бўлиши бўйича талаб татбиқ этилмайди ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«281. Туғиш қийин кечган ёки икки ёхуд ундан ортиқ бола туғилганда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида нафақани ҳисоблаш учун суғурталанган шахсга охирги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида нафақани ҳисоблашда аниқланган кўрсаткичлар ва суғурта ҳодисаси юзага келган сана қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31. Суғурталанган шахсларга ҳисобланган ойлик иш ҳақи миқдори нафақа тайинлаш ва унинг миқдорини ҳисоблаш даврида амалда бўлган МҲТЭКМнинг бир баравари ва ундан кўп бўлган тақдирда, бир ой суғурта стажи, бир бараваригача бўлган тақдирда эса ярим ой суғурта стажи ҳисобланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Мазкур илованинг 4-бандида назарда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2026 йил 13 майдан эътиборан юзага келган суғурта ҳодисаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2026 й., 09/26/440/0837-сон)