Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
1999 йил 28 январда 106-В-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
1999 йил 28 январда 106-В-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан
1999 йил 28 январда 99-14-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ УЧУН БАНК ДЕПОЗИТОРЛАРИ МИЛЛИЙ АХБОРОТ БАЗАСИ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 614-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги «Банк тизимини келгусида ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 24-сон, 1999 йил 30 мартдаги «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 146-сон, 1999 йил 3 июлдаги «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида» 327-сон қарорларига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг миллий ва хорижий валютадаги депозит ҳисобварақлари ҳолати тўғрисидаги электрон маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк депозиторлари миллий ахборот базасидан (бундан кейин ― БДМАБ) Давлат солиқ қўмитаси (бундан кейин ― ДСҚ) ва унинг бўлинмаларига узатиш тартибини белгилайди.
2. МАЪЛУМОТЛАР АЛМАШИНИШ ТАРТИБИ
2.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош Маркази (АБМ) ДСҚ сўрови асосида БДМАБда рўйхатга олинган барча юридик шахс ва юридик шахс мақомига эга бўлмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларнинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган таркибда тақдим қилади.
2.2. АБМ БДМАБ маълумотларини тақдим қилиш учун ДСҚга алоҳида почта қутиси очади, унга идентификация рақами ва яширин шартли сўз (пароль) орқали кирилади.
2.3. 1999 йил 1 апрелга қадар АБМ БДМАБ маълумотларини ДСҚ почта қутисига тўлиқ ҳажмда ташлаб беради. Шундан сўнг фақат БДМАБ маълумотларида содир бўлган ўзгаришлар ҳар куни ДСҚ почта қутисига ташлаб турилади.
ДСҚсининг қўшимча ёзма сўрови бўйича БДМАБ маълумотлари тўлиқ ҳажмда қайта узатилиши мумкин.
Почта қутисидан маълумотларни ўз вақтида қабул қилиш жавобгарлиги ДСҚсига юклатилади.
2.4. Маълумотларнинг ишончлилигини, тўлиқлигини, сақланилишини ва махфийлигини таъминлаш мақсадида БДМАБ маълумотлари шифрланган ҳолда тақдим қилинади.
Марказий банк ДСҚга дешифрациялаш дастурини беради.
Берилаётган маълумотлар бузиб кўрсатилишининг олдини олиш ва уларни жўнатувчини идентификациялаш мақсадида маълумотлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Олинаётган маълумотларнинг махфийлиги ва сир сақланишини таъминлаш учун ДСҚ мазкур маълумотлардан фойдалана олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасини белгилайди.
2.5. ДСҚ почта қутисига ташланадиган БДМАБ маълумотлари қуйидаги тузилишга эга:
мижоз номи;
мижоз тури;
мижознинг уникал коди;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
вилоят коди;
банк коди;
банк тури;
20 белгилик ҳисобварақ рақами;
ҳисобварақдаги сўнгги ҳаракат санаси;
ҳисобварақ очилган сана;
ҳисобварақ ёпилган сана;
ҳисобварақни ёпиш учун асос белгиси;
актив операциялар ёки блокировка қилишни вақтинча тўхтатиш санаси;
актив операциялар ёки блокировка қилишни вақтинча тўхтатиш ёки ҳисобварақ ҳолати тўғрисидаги маълумотлар учун асос белгиси;
вақтинча тўхтатилган актив операцияларни блокировкадан чиқариш ёки блокировка қилинган ҳисобварақларни ҳаракатга келтириш санаси;
ҳисобварақни бошқа банкка ўтказиш санаси;
ҳисобварақ ўтказилган банк коди;
мижознинг фаолиятни тўхтатиш санаси;
ҳисобварақ ҳолатини ўзгартириш учун асос вужудга келган сана.
Изоҳ. Асос белгилари Ўзбекистон Республикаси Банк депозиторларининг миллий ахборот базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-иловасига мувофиқ бажарилади (рўйхат рақами 1863-сон, 2008 йил 27 сентябрь) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2008 йил, 40-41-сон, 414-модда).
2.6. БДМАБ маълумотларининг ДСҚга тақдим қилиниши, банкларни тегишли органлар сўровлари бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда солиқ тўловчиларнинг депозит ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни бериш мажбуриятларидан озод этмайди.
2.7. Бир ой ичида жўнатилган ва олинган почта файлларини солиштириш мақсадида АБМ ҳар ойнинг биринчи кунида ДСҚга бир ойда жўнатилган почта файллари рўйхати келтирилган электрон кўринишдаги маълумотномани тақдим этади. Маълумотномани тақдим этиш ва қабул қилиш жўнатувчи ва қабул қилувчининг электрон рақамли имзолари (ЭРИ) билан тасдиқланади. Электрон маълумотноманинг шакли 1-иловада келтирилган.
3. МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
3.1. ДСҚ БДМАБдан олинган депозит ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади, уларни вилоятлар бўйича ажратади ҳамда ушбу маълумотларни жойлардаги солиқ органларига амалий ишда фойдаланиш учун етказилишини таъминлайди.
3.2. ДСҚдан олинган маълумотлар жойлардаги солиқ органлари томонидан таҳлил қилиб борилади, ДСҚдан олинган маълумотлар билан мос келмаган ҳоллар аниқланганда, жойлардаги банкларга .БДМАБ базасига тегишли ўзгартириш киритиш учун маълумотлар тақдим қилади.
3.3. Банклар солиқ органларидан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва 2 иш куни давомида зарур ўзгаришларни БДМАБга узатади. .
3.4. Жойлардаги солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг депозит ҳисобварақлари тўғрисидаги барча керакли маълумотларни ДСҚдан оладилар.
3.5. ДСҚ ҳам таҳлил натижалари тўғрисидаги хулосани АБМга узатади.
3.6. АБМ Марказий банк билан ҳамкорликда ДСҚдан олинган хулосаларни ўрганиб чиқиб, зарур ҳолларда банк муассасаларига тегишли кўрсатмалар беради.
3.7. ДСҚ БДМАБдан олган маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эмас.
3.8. ДСҚ БДМАБдан олган маълумотлардан амалдаги қонунчилик доирасида фойдаланади ва маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари М. ЖУМАГАЛДИЕВ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Ш. САТТОРОВ
Тартибга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ахборотлаштириш бош маркази томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган почта файллари рўйхати тўғрисидаги
МАЪЛУМОТНОМА
|
Файлнинг номи |
Файлнинг ҳажми |
Яратилган вақт |
Яратилган сана |
Файлдаги сатрлар сони, жами |
«INSERT» операцияси қўлланган файлдаги сатрлар сони |
Давр бошидаги БДМАБ базаси қисмидаги БДМАБнинг ДСҚдаги нусхасига мувофиқ келувчи сатрлар сони |
Давр охиридаги (маълумотнома шакллантирилган пайтда) БДМАБ базаси қисмидаги БДМАБнинг ДСҚдаги нусхасига мувофиқ келувчи сатрлар сони | ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
|
|
|
|
|
|
| ||
|
|
_________________(Ф.И.О.) |
||||||||
|
___________________. |
|||||||||
|
_____(вақти, санаси) |
|||||||||
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 17-модда)