15.01.1999 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.01.1999 йилдаги 24-сон
Kuchga kirish sanasi
15.01.1999
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 2 октябрдаги ПФ-2084-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда банк тизими барқарорлигини ошириш, банклар ресурсларини сафарбар этиш, иқтисодиётни кредит билан таъминлашда банкларнинг иштирокини кенгайтириш, шунингдек, банк хизматлари соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 ноябрдаги 253-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 47-сон, 464-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 16 акциядорлик-тижорат банки акциядорларининг умумий йиғилишларида устав сармоялари ҳажмини 15 млрд сўмга кўпайтириш учун қўшимча маблағлар жалб қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, банклар устав сармояси ҳажмини кўпайтириш, биринчи навбатда хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш, шунингдек, банклар акциядорларининг бўш маблағларини жалб этиш ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларига эълон қилинган устав жамғармаларини шакллантиришни 2000 йил 1 январгача тугаллаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта акциядорнинг ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг 25 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу норма хусусий банкларга ва хорижий капитал иштирокидаги банкларга татбиқ этилмайди;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 ноябрдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 47-сон, 464-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 январдан бошлаб банкнинг янгидан рўйхатдан ўтказилаётган банклар устав сармоясида иштирок этишига йўл қўйилмайди, хорижий сармоя иштирокидаги банкларни ва шуъба банкларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно. Тижорат банклари фаолият кўрсатаётган банклар устав сармоясида уларга тегишли акциялар пакетларини 2001 йил 1 январгача сотсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Асака» банки билан биргаликда банкнинг давлатга тегишли акцияларини тендер асосида, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда банкни устав сармоясидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига акциялаштириш юзасидан тадбирлар жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Банк кенгашида тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Республика ҳудудида жойлашган юридик шахсларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишловчилар сони 1000 кишидан ортиқ бўлган корхоналарга 1999 йил 1 июндан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишловчилар сони 200 кишидан ортиқ бўлган корхоналарга 1999 йил 1 декабрдан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа юридик шахсларга 2000 йил 1 июндан бошлаб солиқ тўлаш жойидаги солиқ органларини хабардор қилган ҳолда бир нечта банкда счётлар очиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда юридик шахсларнинг республика тижорат банкларида очилган счётларига солиқ солиш мақсадида уларни автоматлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш учун Банк депозиторлари миллий ахборот базасидан фойдаланиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш пул маблағларини банклараро бозорда тезкорлик билан ва кафолатли жойлаштириш шарт-шароитларини яратган ҳолда кредит ресурслари кимошди савдоси ишини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кредитлар бўйича тижорат банклари олдидаги тўлов муддати Ҳукумат қарорларига кўра кечиктирилган қарзлар таркибини ўзгартириш дастури 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банки билан биргаликда, кўрсатиб ўтилган дастурдан келиб чиққан ҳолда, тижорат банклари олдидаги тўлов муддати Ҳукумат қарорларига кўра кечиктирилган қарзларни тўлаш миқдорлари ва муддатларини қарздор юридик шахслар бўйича белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов муддати кечиктирилган кредитларни тўлаш натижасида бўшаётган маблағлар ҳисобига марказлаштирилган ресурслар ўз вақтида қайтарилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибини ўзгартириш натижасида бўшаётган ўз маблағларини ва жалб қилинган маблағларни қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)ни, деҳқон ва фермер хўжаликларини, шунингдек, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналарини узоқ муддатли кредит билан таъминлашга йўналтирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банклари бериладиган кредитлар ҳажмлари ва турларини, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбатни, қарздорлар бўйича молиявий ахборотни таҳлил қилиш тартибини, кредитлар бериш ва уларни қайтариш тартибини, фоиз сиёсатини, гаров билан таъминлашга қўйиладиган талабларни, кредит портфелини аудит қилиш жараёнини қамраб олувчи кредит сиёсати йўналишларини, шунингдек, тўловлар ўз вақтида тўланиши таъминланишига, маблағлар қайтарилишига қўйиладиган талабларни ва кредитор қарздорликни ундириш чора-тадбирларини ҳар йили тегишли йилнинг 1 февралигача ишлаб чиқсинлар ва Банк кенгашида тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк ва Молия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ҳақидаги таклифларни ўн кун муддатда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалдаги норматив ҳужжатларга бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 15 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
15 январдаги 24-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмасини бошқаришни такомиллаштириш ва унинг фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 18 январдаги 30-сон қарорининг 8-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ туманлари қоракўлчилик фермаларини хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 11 июлдаги 246-сон қарори 5-банди иккинчи хатбошининг тўлов муддати узайтирилган қарзларни тўлашга оид қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 50-сон, 515-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини улгуржи харид қилиш ва сотиш тизимини ривожлантириш тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 98-сон қарорининг 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятига иш ҳақи тўлаш учун кредит бериш тўғрисида» 1998 йил 6 майдаги 15-сон протокол қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)